toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Иқтисодиётнинг базавий тармоқларида лойиҳа ишлари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ишлаб чиқилаётган инвестиция лойиҳалари сифатини янада ошириш, лойиҳалаштириш жараёнига лойиҳа ишларини ташкил қилиш ва амалга ошириш ишларига илғор хорижий тажрибага асосланган замонавий усулларни жорий этиш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси архитектура ва қурилиш давлат қўмитаси, иқтисодиётнинг базавий тармоқлари хўжалик бошқарув органларининг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги «Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа» — Ўзбекистон электроэнергетика, нефть ва газни қайта ишлаш, кимё ва оғир саноат давлат лойиҳа институтини — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «ЎзИнжиниринг» Республика лойиҳа институтига (кейинги ўринларда — Институт) айлантириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 февралдаги ПФ-35-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 06/25/35/0204-сон)
3. Институт фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:
лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини, шу жумладан, ДТИА/ДТИҲ ҳамда ТИА/ТИҲни ишлаб чиқиш, хорижий лойиҳа ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган лойиҳаолди ҳужжатларни техник бошқариш ва Ўзбекистон Республикаси стандартлари соҳасидаги норматив ҳужжатларга мослаштириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
иқтисодиётнинг базавий тармоқлари лойиҳаларини (лойиҳалаштиришга доир қисмда) техник жиҳатдан кузатиб бориш, лойиҳаларни тендер савдолари ташаббускорлари билан биргаликда олиб бориш ва уларга ҳамроҳлик қилиш;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 майдаги ПФ-5447-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.05.2018 й., 06/18/5447/1269-сон)
иқтисодиётнинг базавий тармоқларини таркибий янгилаш концепциясини, тармоқ идоралари томонидан ишлаб чиқилган геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефткимё ва металлургия саноати объектларини модернизация ва техник реконструкция қилишни кўриб чиқиш ва келишувини амалга ошириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
иқтисодиётнинг базавий тармоқлари корхоналарини қуриш ва модернизация қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси ривожланиш давлат дастурларига киритиш учун тақдим этилган инвестиция лойиҳаларини кўриб чиқишда қатнашиш;
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 мартдаги ПФ-5370-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.03.2018 й., 06/20/5370/0975-сон)
Ўзбекистон Республикасида лойиҳалаштириш жараёнларига хорижий лойиҳа ва инжиниринг ташкилотларини жалб этган ҳолда, илғор чет эл тажрибасига асосланган лойиҳа ишларини ташкил этишнинг замонавий усулларини жорий этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
инвестиция лойиҳалари, лойиҳа (ишчи) ҳужжатларини мустақил ишлаб чиқиш йўналишини ривожлантириш, шунингдек, иқтисодиётнинг базавий тармоқлари лойиҳалари бўйича лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишда хорижий лойиҳа ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа (ишчи) ҳужжатларини мослаштириш;
(3-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 февралдаги ПФ-35-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 06/25/35/0204-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
тўғридан-тўғри фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун маҳаллий ва хорижий ихтисослаштирилган лойиҳа институтларини, шунингдек, етук мутахассисларни субпудратчилар сифатида жалб қилиш;
(3-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 февралдаги ПҚ-3557-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2018 й., 07/18/3557/0803-сон)
ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг юқори унумдорлиги ва сифати, энергия ҳамда ресурс тежамкорлиги, шунингдек, экология стандартларининг замонавий талабларига жавоб берувчи илғор технология ва ускуналар жаҳон бозорини чуқур таҳлил қилишни амалга ошириш, республикага истиқболсиз, маънавий ва жисмоний эскирган ускуна ва технологиялар олиб кирилишини истисно қилиш;
лойиҳалаштиришда илғор юқори технологияли, энергия тежамкор ускуналар ва технологияларни танлаб олиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 майдаги ПФ-5447-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.05.2018 й., 06/18/5447/1269-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ва лойиҳа, лойиҳаолди ҳамда ишчи ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашда иқтисодиётнинг базавий тармоқлари илмий-техника ва эксперт кенгашлари билан узвий ҳамкорлик қилиш;
(3-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 майдаги ПФ-5447-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.05.2018 й., 06/18/5447/1269-сон)
хорижда ишлаб чиқарилаётган замонавий ускуналар ва технологиялар, уларнинг техник ва ишлаб чиқариш-иқтисодий характеристикалари, самарадорлиги ва амалиётда синовдан ўтганлик даражаси, шунингдек, юқори технологияли ускуналарнинг асосий хорижий ишлаб чиқарувчилари ва етказиб берувчилари ҳамда фаолият тури бўйича технологияларни ишлаб чиқарувчи ва лицензияловчилар тўғрисида ахборот-таҳлилий маълумотлар базасини шакллантириш ва доимий янгилаш;
саноат корхоналарини қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш бўйича хорижий инвесторлар ва компаниялардан келиб тушаётган маълумотларни йиғиш ва умумлаштириш ҳамда маҳаллий хом ашёни қайта ишлаш йўли орқали жаҳон ва ички бозорларда юқори талабга эга рақобатдош тайёр маҳсулот ва ярим тайёр саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда қатнашиш;
ускуналарга бўлган нархларнинг чекланган параметрлари, шунингдек, таклиф этилаётган технологияларга мувофиқ «тайёр ҳолда топшириш» лойиҳаларининг нархи бўйича тавсияномалар ишлаб чиқиш;
вазирликлар, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари буюртмаси бўйича иқтисодиётнинг базавий тармоқлари инвестиция лойиҳаларини мустақил техник-иқтисодий экспертизасини ўтказиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
иқтисодиётнинг базавий тармоқларида лойиҳалаш ишларини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаш, шунингдек, ихтисослаштирилган олий таълим муассасалари, иқтисодиётнинг базавий тармоқлари корхоналар ва лойиҳа институтлари ўртасида юқори малакали муҳандис-лойиҳаловчиларни тайёрлаш масалалари бўйича ҳамкорликни амалга ошириш;
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 февралдаги ПҚ-3557-сонли қарорига асосан ўн еттинчи хатбошиси билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2018 й., 07/18/3557/0803-сон)
4. Белгилансинки:
Институт давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади ва ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 февралдаги ПҚ-3557-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2018 й., 07/18/3557/0803-сон)
Институтнинг асосий таркибий бўлинмалари этиб, лойиҳанинг бош муҳандислари томонидан (ЛБМ) бошқариладиган тармоқ бюролари ҳисобланади, улар лойиҳани ишлаб чиқиш ва лойиҳани тўлиқ якунига етказгунга қадар техник жиҳатдан кузатувини ташкиллаштириш учун масъулдирлар;
ЛБМ бюролари институтнинг истиқболли ихтисослашувини ҳисобга олган ҳолда юқори малакали мутахассис кадрлар билан бутланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 майдаги ПФ-5447-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.05.2018 й., 06/18/5447/1269-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 майдаги ПФ-5447-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.05.2018 й., 06/18/5447/1269-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 февралдаги ПҚ-3557-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2018 й., 07/18/3557/0803-сон)
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
5. Институт директорига:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари комплекси раҳбари билан келишиб, зарур холларда Институт ходимлари сони ва тузилмасига ўзгартиш киритиш.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 августдаги ПФ-5526-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.08.2018 й., 06/20/5526/0983-сон)
лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича тузилган шартномаларга мувофиқ зарур мутахассислар кесимида ишлаб чиқариш ходимларини шартнома асосида зарур миқдорда қўшимча жалб қилиш ҳуқуқи берилсин:
Институт директори зиммасига Институт фаолиятини самарали ташкил этиш устидан шахсий жавобгарлик юклансин.
6. Институтга истисно тариқасида:
иқтисодиётнинг базавий тармоқлари лойиҳалари бўйича лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишда, ишларнинг алоҳида турлари бўйича ихтисослаштирилган субпудрат лойиҳа ташкилотлари билан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш;
танилган хорижий лойиҳа институтлари, консультантлар ва экспертлар билан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш ҳамда лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини биргаликда ишлаб чиқиш бўйича консорциумлар ташкил этиш ҳуқуқи берилсин.
7. Институтни молиялаштириш манбалари этиб, қуйидагилар белгилансин:
лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишга шартнома асосида ажратиладиган инвестиция лойиҳалари буюртмачилари, лойиҳа-тадқиқот ишларини амалга ошириш, лойиҳалар амалга оширилишига техник ҳамроҳлик қилишдан тушадиган маблағлар;
қонун ҳужжатларига мувофиқ, Институтнинг ўз фаолиятидан олинадиган даромадлар;
халқаро молия институтлари ва донор ташкилотларининг грантлари.
8. Институт Тошкент шаҳри, Мустақиллик проспекти, 66-уй манзили бўйича жойлаштирилсин.
9. Белгилансинки, институт директори буйруғи билан устав фаолиятидан ҳамда ажратилган мақсадли бюджет ажратмаларидан олинадиган даромадлар чегарасида Институт ходимлари иш ҳақларига ҳар ойлик қўшимчалар белгиланиши мумкин.
10. Институт фаолиятини таъминлаш харажатлари, шу жумладан, асосий хорижий каталоглар ва нашрларга обуна бўлиш, шунингдек, кўриб чиқилаётган лойиҳаларнинг мустақил экспертизадан ўтказиш учун мутахассисларни жалб қилиш лойиҳанинг умумий нархига киритилган, кўрсатилаётган хизматлар ҳисобидан амалга оширилади.
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «ЎзИнжиниринг» Республика лойиҳа институтининг фаолиятини ташкил этиш бўйича Комиссия таркиби 2-иловага мувофиқ тузилсин.
Комиссия (А. Раматов) Институт фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ комплекс чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминласин.
12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда:
ушбу қарордан келиб чиқадиган талаблар ва вазифаларни ҳисобга олган ҳолда Институт тўғрисидаги Низомни тасдиқласин;
Институтни зарур билим ва иш, жумладан ДТИА/ДТИҲ ва ТИА/ТИҲларни тайёрлаш ва ишлаб чиқиш тажрибасига эга бўлган юқори малакали мутахассислар билан бутласин.
13. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон электроэнергетика, нефть ва газни қайта ишлаш, кимё ва оғир саноат давлат лойиҳа институтини ташкил этиш тўғрисида» 2006 йил 13 июндаги ПҚ-377-сонли қарори;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
14. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, «Давархитектқурилиш» давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси тикланиш ва тараққиёт Жамғармаси, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов зиммасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 14 март,
ПҚ-2831-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2831-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «ЎзИнжиниринг» Республика лойиҳа институтининг фаолиятини ташкил этиш бўйича Комиссия
ТАРКИБИ

О.Ж. Раматов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси, Комиссия раиси

Ж.А. Қўчқоров

молия вазирининг биринчи ўринбосари

Ш.Н. Файзуллаев

иқтисодиёт вазири ўринбосари

Б.М. Низомов

меҳнат вазири ўринбосари

А.А. Усмонов

адлия вазири ўринбосари

С.Х. Гафаров

Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

М.И. Шодиев

Давархитектқурилиш раиси ўринбосари

Ш.А. Вафоев

Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижрочи директори ўринбосари

А.С. Султонов

«Ўзбекнефтгаз» МХК раиси

Ф.И. Саломов

«Ўзбекэнерго» АЖ раиси

А.А. Абдуллаев

«Ўзкимёсаноат» АЖ раиси

К.С. Санақулов

«Навоий КМК» ДК бош директори

У.Д. Каримов

«Олмалиқ КМК» АЖ бош директори в.б.

А.С. Нурутдинов

«Ўзметкомбинат» АЖ бош директори

Н.Б. Ҳусанов

Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари

И.Р. Маҳкамов

Вазирлар Маҳкамасининг АТД мудири, Комиссия котиби

Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.
Комиссия ишига тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ва мутахассислари жалб этилиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
2-илова норасмий таржима.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 12-сон, 183-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2018 й., 07/18/3557/0803-сон, 06.03.2018 й., 06/20/5370/0975-сон, 25.05.2018 й., 06/18/5447/1269-сон, 28.08.2018 й., 06/20/5526/0983-сон; 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон; 01.03.2025 й., 06/25/35/0204-сон)