1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.24.00.00 Буюк шахслар хотираси, тарихий воқеаларни абадийлаштириш. Ном бериш, топонимик объектларни номлаш ва номини ўзгартириш;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.01.00 Умумий қоидалар;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Маъмурий-ҳудудий тузилиш;
2.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Юридик шахслар. Тижорат ташкилотлари. Нотижорат ташкилотлари]
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг
Қарори
Юридик шахсларнинг номига давлатнинг расмий номини, шунингдек ундан ҳосила сўзларни қўшиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 15 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2633-2]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2016 йил 28 октябрдаги ПҚ-2646-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Давлат статистика қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Давлат статистика қўмитасининг 2014 йил 9 декабрдаги 6 ва 5-мб-сон қарори (рўйхат рақами 2633, 2014 йил 10 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 50-сон, 601-модда) билан тасдиқланган Юридик шахсларнинг номига давлатнинг расмий номини, шунингдек ундан ҳосила сўзларни қўшиш тартиби тўғрисидаги йўриқномагаиловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор 2017 йил 1 апрелдан кучга киради.
Адлия вазири ўринбосари Н. ЖЎРАЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 14 март,
4-сон
Давлат статистика қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Б. МИРУСМАНОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 14 март,
3-мб-сон
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Давлат статистика қўмитасининг 2017 йил 14 мартдаги 4 ва 3-мб-сон қарорига ИЛОВА
Юридик шахсларнинг номига давлатнинг расмий номини, шунингдек ундан ҳосила сўзларни қўшиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар
«9. Рўйхатга олувчи органлар икки иш куни мобайнида мурожаатни кўриб чиқиб, мурожаат қилган шахснинг фирма номи захирага олинганлигини тасдиқлайди ёки мурожаатни қайта кўриб чиқиш учун қайтаради.
Тасдиқланган фирма номи тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатга олувчи органларнинг масъул ходими томонидан киритилади.».
5. 16-банддаги «ҳудудий адлия органларига, Тошкент шаҳрида ташкил этилаётган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига» деган сўзлар «адлия органларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«20. Адлия органлари икки иш куни мобайнида мурожаатни кўриб чиқиб, мурожаат қилган шахснинг фирма номи захирага олинганлигини тасдиқлайди ёки мурожаатни қайта кўриб чиқиш учун қайтаради.
Тасдиқланган фирма номи тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатга олувчи органларнинг масъул ходими томонидан киритилади.».
8. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
2017 йил 14 март
Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Д. ХИДОЯТОВ
2017 йил 14 март
Савдо-саноат палатаси раиси А. ШАЙХОВ
2017 йил 14 март
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 11-сон, 180-модда)