toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 22.01.2019
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Қарори
Солиқ ҳисоботининг шаклларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 14 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2439-4]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 7 январдаги 1, 2019-04-сонли «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2439-7, 21.01.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ва «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 4 мартдаги 23, 2013-8-сон «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 2439, 2013 йил 22 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 12 (I)-сон, 162-модда) билан тасдиқланган Солиқ ҳисоботининг шаклларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Белгилаб қўйилсинки, 2016 йил учун солиқ ҳисоботи 2016 йилда амал қилган тартиб ва шакллар асосида тақдим этилади.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири Б. ХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 21 февраль,
16-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 21 февраль,
2017-07-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 21 февралдаги 16 ва 2017-07-сонли қарорига
ИЛОВА
Солиқ ҳисоботининг шаклларига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
а) Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ва ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ҳисоб-китобида:
110-сатрнинг «Кўрсаткичлар» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Солиқ солиниши лозим бўлган фойда [(010-сатр — 011-сатр — 012-сатр — 013-сатр — 014-сатр — 015-сатр + 020-сатр + 030-сатр + 040-сатр + 080-сатр — 090-сатр — 100-сатр) + (Ҳисоб-китобнинг 8-иловасининг 030-сатри + 040-сатри + 150-сатри)]»;
220-сатрнинг «Кўрсаткичлар» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг ҳисобот даври учун ҳисобланган суммаси, жами ((180-сатр — 190-сатр — 200-сатр + 210-сатр) ёки Ҳисоб-китобнинг 11-иловаси 110-сатри), шу жумладан:»;
220-сатрдан кейин қуйидаги мазмундаги 221 ва 222-сатрлар билан тўлдирилсин:

«

солиқ бўйича ҳисобга олиш жойи бўйича
(220-сатр — 222-сатр)

221

алоҳида бўлинмалар жойлашган жойи бўйича
(Алоҳида бўлинмага тўғри келадиган фойда солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи суммаларини ҳисоб-китобидан келиб чиқиб)

222

»;

230-сатр чиқариб ташлансин;
240-сатрнинг «Кўрсаткичлар» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Соф фойда (010-сатр — 220-сатр)»;
250-сатрнинг «Кўрсаткичлар» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича солиқ солиш базаси [(240-сатр — 011-сатр — 012-сатр — 013-сатр — 014-сатр — 090-сатр — 015-сатр — Ҳисоб-китобнинг 6-иловаси 034-сатри) + (Ҳисоб-китобнинг 8-иловаси 030-сатри + 040-сатри + 150-сатри)]»;
290-сатрнинг «Кўрсаткичлар» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғининг ҳисобот даври учун ҳисобланган суммаси, жами (270-сатр — 280-сатр), шу жумладан:»;
қуйидаги мазмундаги 291 ва 292-сатрлар билан тўлдирилсин:

«

солиқ бўйича ҳисобга олиш жойи бўйича
(290-сатр — 292-сатр)

291

алоҳида бўлинмалар жойлашган жойи бўйича
(Алоҳида бўлинмага тўғри келадиган фойда солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи суммаларини ҳисоб-китобидан келиб чиқиб)

292

»;

300-сатр чиқариб ташлансин.
изоҳ қуйидаги мазмундаги 5-банд билан тўлдирилсин:
«5. Алоҳида бўлинмага тўғри келадиган фойда солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи суммаларини ҳисоб-китобининг кўчирма нусхалари ушбу Ҳисоб-китобга илова қилинади.»;
8-илова:
010-сатрнинг «Бошқа даромадлар рўйхати» устунидаги «140» рақами «160» рақами билан алмаштирилсин;
140-сатрнинг «Бошқа даромадлар рўйхати» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«фоизлар»;
қуйидаги мазмундаги 150 ва 160-сатрлар билан тўлдирилсин:

«

роялти

150

товарларни (ишлар хизматларни) ишлаб чиқариш ва реализация қилиш билан бевосита боғлиқ бўлмаган операциялардан олинадиган бошқа даромадлар

160

»;

б) «Норезидентнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги доимий муассаса орқали фаолияти билан боғлиқ бўлмаган даромадини юридик шахслардан олинадиган фойда солиғидан (тўлиқ ёки қисман) озод қилиш тўғрисида ариза» ва «Норезидентнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги доимий муассаса орқали фаолияти билан боғлиқ бўлмаган даромадидан Ўзбекистон Республикаси резиденти ёки Ўзбекистон Республикаси норезидентининг доимий муассасаси томонидан тўланган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини қайтариш тўғрисида ариза» чиқариб ташлансин.
2. 2-илованинг Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларда (йил бошидан ўсиб борувчи якун билан тўлдирилади):
«Юридик шахснинг жойлашган ери» деган сўзлар «Юридик шахснинг жойлашган ери (алоҳида бўлинманинг жойлашган ери)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«(солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органи)» деган сўзлар «(солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги / юридик шахснинг алоҳида бўлинманинг жойлашган еридаги давлат солиқ хизмати органи)»;
изоҳ қуйидаги мазмундаги 4-банд билан тўлдирилсин:
«4. Қонун ҳужжатларига мувофиқ жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини алоҳида бўлинма жойлашган ери бўйича тўлаш мажбурияти юклатилган юридик шахс Маълумотларни солиқ бўйича ҳисобга олиш жойи бўйича тақдим этишда уларда юридик шахснинг алоҳида бўлинмаси бўйича маълумотларни кўрсатмайди. Бунда мазкур юридик шахс солиқ бўйича ҳисобга олиш жойи бўйича тақдим этиладиган Маълумотларга унинг алоҳида бўлинма жойлашган ери бўйича тақдим этиладиган Маълумотлар кўчирма нусхаларини илова қилади.».
а) Қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобида:
050-сатрнинг «Кўрсаткичлар» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бюджетга тўланадиган (камайтириладиган) лозим бўлган ҚҚС суммаси, жами (040-сатр — 030-сатр — 060-сатр),шу жумладан:»;
050-сатрдан кейин қуйидаги мазмундаги 0501 ва 0502-сатрлар билан тўлдирилсин:

«

солиқ бўйича ҳисобга олиш жойи бўйича
(050-сатр — 0502-сатр)

0501

алоҳида бўлинмалар жойлашган жойи бўйича
(Алоҳида бўлинмага тўғри келадиган қўшилган қиймат солиғи суммасини ҳисоб-китобидан келиб чиқиб)*

0502

»;

қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:
«*Алоҳида бўлинмага тўғри келадиган қўшилган қиймат солиғи суммасини ҳисоб-китобининг кўчирма нусхалари ушбу Ҳисоб-китобга илова қилинади.»;
б) Ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш ва расмийлаштириш тартибида:
21-бандда «ХХТУТ бўйича тармоқ коди» деган сўзлар «ИФУТ коди» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳисобварақ-фактураларнинг намунавий шаклларида «ХХТУТ бўйича код _______» деган сўзлар «ИФУТ бўйича код _______» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 4-илованинг Акциз солиғи тўловчиси тўғрисида маълумотларда:
«Юридик шахснинг жойлашган ери» деган сўзлар «Юридик шахснинг жойлашган ери (алоҳида бўлинманинг жойлашган ери)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«(солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органи)» деган сўзлар «(солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги (алоҳида бўлинманинг жойлашган еридаги) давлат солиқ хизмати органи)».
а) Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ тўловчи тўғрисида маълумотларда:
«Юридик шахснинг жойлашган ери (жисмоний шахснинг яшаш жойи)» деган сўзлар «Юридик шахснинг жойлашган ери (алоҳида бўлинманинг жойлашган ери, жисмоний шахснинг яшаш жойи)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«(солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органи)» деган сўзлар «(солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги / алоҳида бўлинманинг жойлашган еридаги давлат солиқ хизмати органи)»;
б) Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоб-китобининг изоҳи қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Қонун ҳужжатларига мувофиқ ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни алоҳида бўлинма жойлашган ери бўйича тўлаш мажбурияти юклатилган юридик шахс Ҳисоб-китобни солиқ бўйича ҳисобга олиш жойи бўйича тақдим этишда уларда алоҳида бўлинма бўйича маълумотларни кўрсатмайди. Бунда мазкур юридик шахс солиқ бўйича ҳисобга олиш жойи бўйича тақдим этиладиган Ҳисоб-китобга унинг алоҳида бўлинма жойлашган ери бўйича тақдим этиладиган Ҳисоб-китоблар кўчирма нусхаларини илова қилади.».
а) ______ йилдаги солиқ даври учун юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича жорий тўловларни ҳисоблаш бўйича (микрофирмалар ва кичик корхоналардан ташқари) маълумотноманинг изоҳи қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Агар норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда тўлиқ озод бўлиш кўринишида юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича имтиёз берилган бўлса, 010, 040, 070 ва 110-сатрларда «0» қўйилади.»;
б) ______ йилдаги солиқ даври учун юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича жорий тўловларни ҳисоблаш бўйича (микрофирмалар ва кичик корхоналар учун) маълумотноманинг изоҳи қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Агар норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда тўлиқ озод бўлиш кўринишида юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича имтиёз берилган бўлса, 010, 040, 070 ва 110-сатрларда «0» қўйилади.»;
в) Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ тўловчиси тўғрисида

‎‎маълумотлардан «ХХТУТ коди‎

» деган сўзлар чиқариб ташлансин.

7. 8-илованинг Ер солиғи тўловчи юридик шахс тўғрисида маълумотлардан:

«ХХТУТ коди

» деган сўзлар чиқариб ташлансин.

______ ой учун ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди тўғрисидаги МАЪЛУМОТНОМА-ҲИСОБ-КИТОБ (чакана савдо ташкилотлари томонидан тўлдирилади) чиқариб ташлансин;
______ ой учун ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди тўғрисидаги МАЪЛУМОТНОМА-ҲИСОБ-КИТОБ (умумий овқатланиш ташкилотлари томонидан тўлдирилади) чиқариб ташлансин;
______ ой учун ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди тўғрисидаги МАЪЛУМОТНОМА-ҲИСОБ-КИТОБ (қурилиш ташкилотлари томонидан тўлдирилади) чиқариб ташлансин.
а) Солиқ солиш тартибини қўллаш тўғрисида хабарноманинг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«4. ИФУТ

»;

б) Ягона солиқ тўлови тўловчилари томонидан ихтиёрий равишда қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтиш ёки тўлашни рад этиш тўғрисида хабарноманинг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«3. ИФУТ

»;

в) Ягона солиқ тўловини тўлаш муддатини кечиктириш ҳуқуқини олиш тўғрисида аризанинг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«4. ИФУТ

»;

г) Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобида:
025-сатрнинг «Кўрсаткичлар» устунида «Товарларни» деган сўздан кейин «(ишларни, хизматларни)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги 190 ва 200-сатрлар билан тўлдирилсин:

«

Солиқ бўйича ҳисобга олиш жойи бўйича ҳисобот даври учун тўланиши лозим бўлган ягона солиқ тўлови суммаси (180-сатр — 200-сатр)

190

х

х

х

х

х

х

Алоҳида бўлинмалар жойлашган жойи бўйича ҳисобот даври учун тўланиши лозим бўлган ягона солиқ тўлови суммаси (Алоҳида бўлинмага тўғри келадиган ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобидан келиб чиқиб)

200

х

х

х

х

х

х

»;

изоҳ қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«* Экология, соғломлаштириш ҳамда хайрия жамғармаларига, маданият, соғлиқни сақлаш, меҳнат, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт, таълим муассасаларига текинга товарларни (ишларни, хизматларни) беришдан олинган зарарлар бундан мустасно. Баҳолари (тарифлари) давлат томонидан тартибга солиниши назарда тутилган товарлар (ишлар, хизматлар) учун реализация қилишдан олинадиган тушум белгиланган баҳолардан (тарифлардан) келиб чиққан ҳолда аниқланади.».
а) Ягона ер солиғи тўловчи тўғрисида маълумотдан

«ХХТУТ коди

»

деган сўзлар чиқариб ташлансин;
б) Жорий солиқ даврининг 1 январидаги ҳолат бўйича ягона ер солиғи ҳисоб-китоби 017-сатрдан кейин қуйидаги мазмундаги 018 ва 019-сатрлар билан тўлдирилсин:

«

Иссиқхоналар

018

х

Балиқчилик ҳовузлари

019

х

»;

в) Солиқ солиш тартибини қўллаш тўғрисида хабарноманинг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«4. ИФУТ

».

11. 17-иловада Товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғимлар ҳисоб-китоби изоҳининг 2-бандидан «ва энг кам иш ҳақининг миқдори» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 11-сон, 178-модда)