toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 01.11.2025
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Шахта кўтариш қурилмаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 апрелдаги 269-сонли «Шахта кўтариш қурилмаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан 2025 йил 1 ноябрдан ўз кучини йўқотади.
«Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, шунингдек шахта кўтариш қурилмаларининг хавфсизлигига қўйиладиган ягона талабларни белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Шахта кўтариш қурилмаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент иловага* мувофиқ тасдиқлансин ва у расмий эълон қилинган кундан бошлаб олти ойдан кейин амалга киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ техник регламентларнинг амалга киритилиши билан уларда кўрсатилган маҳсулотлар ва хизматларни стандартлаштириш бўйича илгари қабул қилинган норматив ҳужжатлар мажбурийлик тусини йўқотиши ва белгиланган тартибда қўллашнинг ихтиёрийлигига эга бўлиши маълумот учун қабул қилинсин.
3. «Ўзстандарт» агентлиги ваколатли органлар билан биргаликда ушбу қарор билан тасдиқланган Умумий техник регламент белгиланган тартибда амалга киритилган кундан бошлаб шахта кўтариш қурилмаларининг хавфсизлигига қўйиладиган мажбурий талабларни белгиловчи стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларни қўллашда мажбурийлик тусини бекор қилиш ва ихтиёрийликни таъминлаш чораларини кўрсин.
4. «Ўзстандарт» агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда аҳоли, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, тадбиркорлик фаолияти субъектлари тасдиқланган Умумий техник регламентнинг мақсадлари, мазмуни ва уни қўллаш тартиби тўғрисида кенг хабардор қилинишини таъминласинлар.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 мартдаги 195-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.03.2019 й., 09/19/195/2712-сон)
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У.У. Розукулов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 24 февраль,
99-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 8-сон, 121-модда; 07.03.2019 й., 09/19/195/2712-сон)