1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.06.00 Автомобиль транспорти;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.12.00 Транспорт хизматларига тариф, йиғим ва имтиёзлар;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
ЎЗБЕКИСТОН АВТОМОБИЛЬ ВА ДАРЁ ТРАНСПОРТИ АГЕНТЛИГИ БОШЛИҒИНИНГ
буйруғи
Шаҳар йўловчилар транспортида (таксидан ташқари) айрим тоифадаги фуқароларга бепул юриш ҳуқуқини берувчи ягона гувоҳномаларни бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 15 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2434-1]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2022 йил 10 ноябрдаги 18-сонли ««Шаҳар йўловчилар транспортида (таксидан ташқари) айрим тоифадаги фуқароларга бепул юриш ҳуқуқини берувчи ягона гувоҳномаларни бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2434-2, 17.11.2022 й.) асосан 2023 йил 1 майдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 февралдаги ПФ–4782-сон «Аҳолининг ҳожатманд қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2013 йил 29 январдаги 2-сон буйруғи (рўйхат рақами 2434, 2013 йил 4 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 10-сон, 131-модда) билан тасдиқланган Шаҳар йўловчилар транспортида (таксидан ташқари) айрим тоифадаги фуқароларга бепул юриш ҳуқуқини берувчи ягона гувоҳномаларни бериш тартиби тўғрисидаги низомгаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Бошлиқ В. ИСМАИЛОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 7 февраль,
57-сон
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2017 йил 7 февралдаги 57-сон буйруғига ИЛОВА
Шаҳар йўловчилар транспортида (таксидан ташқари) айрим тоифадаги фуқароларга бепул юриш ҳуқуқини берувчи ягона гувоҳномаларни бериш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Муқаддимадан «(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 38-сон, 437-модда)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2. 6-банднинг биринчи хатбошисидан «(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 141-модда)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
биринчи хатбошидаги «молиявий йил» деган сўзлар «молия йили» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг ҳудудий органларига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи хатбоши «маълумотларни» деган сўздан кейин «мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда» деган сўзлар билан тўлдирилсин.