Тўқимачилик асбоб-ускуналарининг асосий турларини етказиб беришга шартномаларни (контрактларни) экспертизадан ўтказиш ва уларнинг замонавий технологик талабларга ва жаҳон нархлари даражасига мувофиқлиги юзасидан хулосалар бериш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 майдаги 286-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Тўқимачилик асбоб-ускуналарининг асосий турларини етказиб беришга шартномаларни (контрактларни) экспертизадан ўтказишни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 15 мартдаги 77-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 3-сон, 18-модда) билан тасдиқланган Тўқимачилик асбоб-ускуналарининг асосий турларини етказиб беришга шартномаларни (контрактларни) экспертизадан ўтказиш ва уларнинг замонавий технологик талабларга ва жаҳон нархлари даражасига мувофиқлиги юзасидан хулосалар бериш тартиби тўғрисидаги Низомгаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 15 февраль,
83-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 февралдаги 83-сон қарорига ИЛОВА
Тўқимачилик асбоб-ускуналарининг асосий турларини етказиб беришга шартномаларни (контрактларни) экспертизадан ўтказиш ва уларнинг замонавий технологик талабларга ва жаҳон нархлари даражасига мувофиқлиги юзасидан хулосалар бериш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар
«2. Тўқимачилик (пахта толасини ҳамда толадан олинган маҳсулотларни қайта ишловчи) асбоб-ускуналарининг асосий турларини (ТИФ ТН бўйича кодлари 8445, 8446, 8447) етказиб беришни назарда тутувчи шартномалар (контрактлар) (кейинги ўринларда шартнома (контракт) деб аталади) Агентликда экспертизадан ўтказилиши керак.
2016 йил 1 мартгача тузилган, улар бўйича тўлов амалга оширилган ва/ёки тўқимачилик асбоб-ускуналари юклаб жўнатилган шартномалар (контрактлар) ва уларга қўшимча битимлар Агентликда экспертизадан ўтказилмайди.
«в) танлов варақасини ёки асосий техник-технологик параметрларни (унумдорлигини, энергия самарадорлигини) ҳамда ариза берувчининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган тўқимачилик асбоб-ускунаси нархи параметрларини қиёслаш асосида тузилган, шартнома (контракт) тузилган санада амал қилувчи тасдиқловчи ҳужжатларни, шу жумладан тижорат таклифлари ёки прайс-варақларни ёки инвойсларни илова қилган ҳолда контрактда кўрсатилган нархнинг асосланишини.
Бунда барча тасдиқловчи ҳужжатларда муқобил таклифларни тақдим этувчи ташкилотларнинг почта манзиллари (жойлашган жойи) ва алоқа реквизитлари бўлиши керак».
«13. Шартномада (контрактда) ва унга қўшимча битимда сотиб олинаётган тўқимачилик асбоб-ускунасининг техник-технологик параметрлари, маркаси, русуми, сони, ТИФ ТН бўйича кодлари, сотиб олинаётган тўқимачилик асбоб-ускунасининг келиб чиқиш мамлакати, ишлаб чиқарган завод номи, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ҳажми, шунингдек фойдаланилаётган хомашё ҳамда ишлаб чиқарилаётган маҳсулот тавсифномаси ва тури тўғрисидаги маълумотлар албатта бўлиши керак».
5. 15-банддаги «ўн тўрт календарь кундан» сўзлари «ўн иш кунидан» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. 16-банддаги «20 бараваридан ортиқ бўлмаган» сўзларидан кейин «ва бир бараваридан кам бўлмаган» сўзлари қўшилсин.
«техник-технологик параметрлар (асбоб-ускунанинг паспорти) — сотиб олинадиган ҳар бир тўқимачилик асбоб-ускунасининг функционал вазифаси, асосий ишчи механизмларининг иш унумдорлиги, тезлик кўрсаткичлари ва унинг энергия истеъмол қилиши»;
қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Бунда модификация ариза берувчи томонидан тақдим этилган сотиб олинаётган тўқимачилик асбоб-ускунасининг функционал вазифасини ҳисобга олган ҳолда унинг мавжуд асбоб-ускуна билан уйғунлигини, автоматлаштириш даражасини ва синаб кўрилганлигини, тўқимачилик асбоб-ускунасини сотиб олишнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлигини ишлаб чиқариш режалаштирилаётган маҳсулот хусусиятларини, фойдаланиладиган хомашё типини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида аниқланади».
8. 19-банддаги «прайс-варақлари» ва «шаклланадиган» сўзларидан кейин тегишли равишда «шундай шартномаларда (контрактларда)» ва «ўртача жаҳон» сўзлари қўшилсин.
9. 21-банднинг иккинчи хатбошидаги «календарь кун» сўзлари «иш куни» сўзлари билан алмаштирилсин.
10. 30-банддаги «расмий веб-сайтларда» сўзлари «ўзининг расмий веб-сайтида» сўзлари билан алмаштирилсин.