1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.02.00 Тадбиркорлик субъектлари. Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Тадбиркорлик фаолияти субъектларини рўйхатга олиш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2016 йил 28 октябрдаги ПҚ-2646-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2016 йил 28 октябрдаги ПҚ-2646-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар тасдиқлансин ва 2017 йил 1 апрелдан бошлаб амалга киритилсин:
Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Тадбиркорлик субъектларининг Ягона давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишда рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлиги регламенти 3-иловага мувофиқ.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига 2017 йил 1 апрелдан бошлаб ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари 2017 йил 1 апрелдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 9 февраль,
66-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарорига 1-ИЛОВА
Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом юридик ва жисмоний шахсларни — тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ва муддатларини белгилайди.
Ушбу Низом талаблари давлат рўйхатидан ўтказилиши қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга ошириладиган банклар ва кредит бюролари, уларнинг ваколатхоналари ҳамда филиаллари, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказишга татбиқ этилмайди.
2. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари (кейинги ўринларда рўйхатдан ўтказувчи органлар деб аталади) томонидан амалга оширилади.
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими (кейинги ўринларда Тизим деб аталади) — тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишни, шунингдек рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотларнинг ушбу жараёндаги электрон ҳамкорлигини таъминловчи ахборот-коммуникация технологиялари комплекси;
тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказиш (давлат рўйхатидан ўтказиш) — рўйхатдан ўтказувчи органнинг тадбиркорлик субъектларининг рўйхатдан ўтказиш маълумотларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестрига (кейинги ўринларда Реестр деб аталади) киритиш билан боғлиқ бўлган ҳаракатлари;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сонли қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом.
тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан қайта ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) — рўйхатидан ўтказувчи органнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Реестрдаги тадбиркорлик субъектларининг рўйхатдан ўтказиш маълумотларини ўзгартириш билан боғлиқ бўлган ҳаракатлари;
ариза берувчи — рўйхатдан ўтказувчи органларга тегишли сўровнома, ариза билан мурожаат қилган юридик ёки жисмоний шахслар ёхуд улар томонидан белгиланган тартибда ваколат берилган шахслар;
умумий маълумотнома — рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотлар томонидан Тизимда жойлашган маълумотларни автоматик тарзда янгилаб бориш, шунингдек ариза берувчилар томонидан Тизим орқали тақдим этиладиган рўйхатдан ўтказиш маълумотларини туркумлаш имконини берадиган классификаторларни ўз ичига олувчи, Тизимда консолидация қилинган маълумотнома;
Тизимдан фойдаланувчи — рўйхатдан ўтказувчи орган ёки ваколатли ташкилотнинг тегишли орган зиммасига юкланган вазифа ва функцияларни бажариш учун раҳбар буйруғи билан Тизимдан фойдаланишга ваколат берилган ходими;
тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома (кейинги ўринларда рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома деб аталади) — рўйхатдан ўтказиш маълумотлари Реестрга киритилганлиги ҳолатини тасдиқловчи белгиланган намунадаги электрон ҳужжат;
ваколатли ташкилотлар — қонун ҳужжатлари билан давлат солиқ хизмати органларида, давлат статистика органларида давлат ҳисобига қўйиш, тадбиркорлик субъектларига рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар, лицензиялар беришга доир функциялар зиммасига юкланган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда баҳолаш, матбаа, банк фаолиятини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари;
электрон ҳужжатларнинг репозиторийси — электрон ҳужжатларни қайта ишлашни ва сақлашни таъминловчи, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда Ягона портал деб аталади) шакллантирилган электрон ҳужжатнинг ҳақиқийлигини текшириш воситаларини тақдим этувчи ахборот ресурси;
Фойдаланувчиларни идентификация қилиш ягона ахборот тизими (Ягона идентификация қилиш тизими) — жисмоний ва юридик шахсларни ҳақиқий идентификация қилишни, шунингдек идоралараро электрон ҳамкорликда мансабдор шахсларнинг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларидан рухсат олиб фойдалана олишларини таъминловчи давлат ахборот тизими.
4. Давлат рўйхатидан ўтказиш ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ қуйидаги усуллардан бири билан амалга оширилади:
Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали Тизим воситасида Ягона порталда;
5. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш, Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан маълумотлар бериш учун тегишлича ушбу Низомга 2-иловада назарда тутилган ставкалар бўйича давлат божлари ва йиғимлар тўланади.
Давлат рўйхатидан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш ушбу Низомга 3-иловада назарда тутилган муддатларда амалга оширилади.
Ушбу Низомга 2-иловада назарда тутилган давлат божлари, йиғимлар электрон тўлов тизимлари орқали тўланганда ариза берувчидан Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишда рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотлар ҳамкорлик регламентида белгиланган тартибда мутаносиб равишда тақсимланадиган тўлов суммасининг бир фоизи миқдорида воситачилик ҳақи ушлаб қолинади.
рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотларнинг белгиланган тартибдаги ҳамкорлиги;
рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотларни, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органларини тадбиркорлик субъектининг манзили (жойлашган жойи, яшаш жойи) ўзгарганлиги тўғрисида хабардор қилиш;
«тадбиркорлик субъектининг шахсий кабинети»ни очиш ва ундан эркин фойдаланиш;
Реестрдан кўчирма, сўралаётган ҳужжат, тадбиркорлик субъектларининг рўйхати ёки сўралаётган маълумотнинг ва (ёхуд) ҳужжатнинг мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотнома шаклидаги аниқ тадбиркорлик субъектлари ҳақида маълумот сўраш ва олиш.
7. Ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган ҳаракатларни амалга ошириш учун ариза берувчи Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 17 декабрдаги 365-сон қарори билан тасдиқланган «Электрон ҳукумат» тизимининг жисмоний ва юридик шахслар марказий маълумотлар базаларини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомда назарда тутилган тартибда тегишлича фойдаланувчининг шахсий кабинети ёки «тадбиркорлик субъектининг шахсий кабинети»дан эркин фойдаланиш имконига эга бўлиши керак.
8. Ариза берувчи ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган ҳаракатларни амалга ошириш учун фойдаланувчининг шахсий кабинети ёки «тадбиркорлик субъектининг шахсий кабинети»дан эркин фойдаланиш имконига эга бўлгандан сўнг «бизнесни рўйхатдан ўтказиш» — давлат хизматини танлайди.
2-боб. Рўйхатдан ўтказиш тартиби
9. Давлат рўйхатидан ўтказиш учун ариза берувчи «бизнесни рўйхатдан ўтказиш» — давлат хизматини танлайди ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун қуйидаги белгиланган ариза шакллари бўйича:
ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ юридик шахс ташкил этмаган тадбиркорлик субъектларининг (кейинги ўринларда якка тартибдаги тадбиркор деб аталади);
ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ тадбиркорлик субъектлари — юридик шахсларнинг уни кўрсатишга сўровномани (кейинги ўринларда сўровнома деб аталади) шакллантиради.
10. Ариза берувчи томонидан сўровнома шакллантирилиши босқичма-босқич амалга оширилади. Ариза берувчи сўровномани сўралаётган маълумотларни киритиш ва Тизим томонидан умумий маълумотномадан таклиф этилаётган маълумотларни танлаш йўли билан шакллантиради. Ариза берувчи сўровномани шакллантиришни исталган босқичда тўхтатиш ёки давом эттириш ҳуқуқига эга.
Давлат ахборот ресурсларида мавжуд бўлган маълумотлар, ариза берувчининг Ягона идентификациялаш тизимидан олинган ҳақиқий шахсий маълумотларини инобатга олган ҳолда Тизим томонидан автоматик тарзда шакллантирилади. Тизим ҳар бир босқичда сўровномада шакллантирилган маълумотларни сақлаб боради.
11. Ариза берувчи томонидан фирма номини танлаш бир хиллигининг текширилиши Тизим томонидан автоматик тарзда амалга ошириладиган, лотин алифбосидаги эркин фирма номларидан сўровнома шакллантирилганда амалга оширилади.
Ариза берувчи у томонидан фирма номи танланаётганда Ўзбекистон Республикасининг «Фирма номлари тўғрисида»ги Қонуни, шунингдек юридик шахслар номлари тўғрисидаги бошқа қонун ҳужжатлари талабларига риоя этмаганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Сўровнома шакллантирилганда танланган фирма номи Тизим томонидан 60 календарь кунига ариза берувчи номига сақланиб туради.
Агар ариза берувчи шакллантирилган сўровномани рўйхатдан ўтказувчи органга ушбу бандда кўрсатилган муддат мобайнида жўнатмаган бўлса, ариза берувчи томонидан танланган фирма номининг белгиси Тизим томонидан бекор қилинади. Бунда ариза берувчи томонидан шакллантирилган бошқа маълумотлар уларни очиб кўриш, ўзгартириш ва сўровномани шакллантиришни давом эттириш имконияти билан Тизим томонидан тегишлича фойдаланувчининг шахсий кабинети ёки «тадбиркорлик субъектининг шахсий кабинети»да сақланиб туради.
Фирма номини қайта танлаш ушбу Низомда назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
12. Тизим воситасида давлат рўйхатидан ўтказиш учун тегишлича сўровномага қуйидагилар илова қилинади:
Топшириш далолатномаси ва тақсимлаш баланси қайта ташкил этилаётган юридик шахсларнинг барча кредиторлари ва қарздорларига нисбатан барча мажбуриятлари бўйича, шу жумладан тарафлар баҳслашаётган мажбуриятлар бўйича, ҳуқуқий ворислик тўғрисидаги қоидаларни ўз ичига олган бўлиши керак — қайта ташкил этиш йўли билан тузилаётган тадбиркорлик субъектлари учун.
Агар тақсимлаш баланси қайта ташкил этилган юридик шахснинг ҳуқуқий ворисини аниқлаш имконини бермаса, унда янгидан пайдо бўлган юридик шахслар қайта ташкил этилган юридик шахснинг ўз кредиторлари олдидаги мажбуриятлари бўйича солидар жавобгар бўладилар.
Ариза берувчи таъсис ҳужжатларини ўз ихтиёрига кўра қонун ҳужжатлари талабларини инобатга олган ҳолда намунавий шакллар асосида ёки бошқа шаклларда расмийлаштириш ҳуқуқига эга.
13. Сўровномага илова қилинаётган ҳужжатлар электрон ҳужжат шаклида бўлиши керак.
Рўйхатдан ўтказувчи органга сўровномани қоғозда расмийлаштирилган ҳужжатларнинг «PDF» (portable document format) форматида сканер қилинган нусхалари шаклида илова қилган ҳолда жўнатишга йўл қўйилади.
Давлат рўйхатидан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) учун юборилган сўровномалар:
икки ва ундан ортиқ муассислари бўлган тадбиркорлик субъектлари — юридик шахсларда муассиснинг сўровномада кўрсатилган электрон почта манзилига Тизим томонидан юборилган хабарнома ва унинг муассислигини Ягона идентификациялаш тизими орқали идентификациялашни тасдиқлаш йўли билан ҳар бир муассиснинг муассислар таркибига киритилганлигига розилиги мавжуд бўлиши керак, Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар бундан мустасно;
муассислари таркибида Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар кўрсатилган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар, чет эл сармояси иштирокидаги корхоналар, бошқа тадбиркорлик субъектлари — юридик шахсларда мажбурий тартибда кўрсатилган шахсларнинг электрон рақамли имзоси (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) билан имзоланади.
Рўйхатдан ўтказувчи органга юборилаётган ҳар бир алоҳида ҳужжат барча аутентик белгилари ҳақиқийлиги сақланишини таъминловчи (ҳар бир дюймга 200 нуқтадан кам бўлмаган) алоҳида файл кўринишида сўровномага илова қилиниши керак. Ҳар бир файл ўлчами 10 Мбдан ошмаслиги керак.
14. Ариза берувчи сўровнома шакллантирилиши охирига етганидан сўнг ставкаси ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ Тизим томонидан автоматик тарзда аниқланадиган давлат божини Тизим томонидан таклиф этилаётган қуйидаги тўлов усуллари орқали тўлашни амалга оширади:
Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали реал вақт режимида — банк картаси ва уланган «SMS хабар бериш» хизмати ёрдамида нақдсиз ҳисоб-китоб кўринишида;
Ўзбекистон Республикаси банкларининг кассалари орқали — Тизим томонидан шакллантирилган сўровноманинг ноёб рақами кўрсатилган ҳолда нақд ёки нақдсиз ҳисоб-китоб кўринишида;
ҳисоб рақамидан банк ўтказмаси ёрдамида нақдсиз ҳисоб-китоб кўринишида.
15. Давлат божи тўланган пайтдан бошлаб ушбу Низомнинг 9 — 14-бандлари талаблари инобатга олинган ҳолда сўровнома Тизим фойдаланувчисига — рўйхатдан ўтказувчи орган масъул ходимининг шахсий кабинетига автоматик тарзда хабарнома юборадиган Тизим томонидан сақланади.
16. Тизим ушбу Низомга 3-иловада назарда тутилган давлат рўйхатидан ўтказиш муддатларида ариза берувчи томонидан тақдим этилган маълумотларни текширади ва улар Тизимнинг тегишли маълумотлар базаларига мувофиқ бўлганда:
Реестрга автоматик тарзда тегишли ёзувлар киритиш йўли билан давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширади;
ушбу Низомга 6, 6а, 6б-иловаларга мувофиқ тегишли шакллар бўйича рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани шакллантиради;
рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани, таъсис ҳужжатларини электрон ҳужжатлар репозиторийсида сақлайди;
электрон ҳужжатлар депозиторийсида давлат рўйхатидан ўтказишга, қайта рўйхатдан ўтказишга рад этишни шакллантиради ва сақлайди.
Юридик шахслар учун — рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномага, таъсис ҳужжатларига ҳавола (гиперҳавола) шаклидаги хабарнома автоматик тарзда Тизим фойдаланувчисининг — рўйхатдан ўтказувчи орган масъул ходимининг ЭРИси билан имзоланади ва «тадбиркорлик субъектининг шахсий кабинети»га, шунингдек сўровномада кўрсатилган электрон почта манзилига жўнатилади.
Ариза берувчи томонидан тегишли электрон ҳужжатлар Ягона порталдаги «тадбиркорлик субъектининг шахсий кабинети» орқали қабул қилиб олинган пайт ушбу бандда назарда тутилган электрон ҳужжатлар берилган вақт бўлиб ҳисобланади.
17. Рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномада, таъсис ҳужжатларида Тизим фойдаланувчисининг — рўйхатдан ўтказувчи орган масъул ходимининг ЭРИси ва QR-код (матрицали штрих код), шунингдек идентификация рақамлари бўлиши керак.
QR-код тегишли дастурий-аппарат воситалари билан ўқилганда рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг, таъсис ҳужжатларининг идентификация рақамлари ва Ягона порталдаги электрон ҳужжатлар репозиторийсига ҳаволалар (гиперҳаволалар) бўлиши керак.
18. Ариза берувчи юридик шахслар учун — Ягона порталдаги электрон ҳужжатлар репозиторийсида сақланаётган рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани, таъсис ҳужжатларини эркин олиш, шунингдек уларнинг нусхаларини қоғозда чоп этиш ҳуқуқига эга.
19. Давлат рўйхатидан ўтганидан сўнг тадбиркорлик субъекти қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда банк ҳисоб рақамларини очиш учун банкларга мурожаат қилади. Банк ҳисоб рақамларини очиш учун рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг, таъсис ҳужжатларининг асл нусхаларини ва нусхаларини тақдим этиш талаб қилинмайди.
20. Кичик тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилганда, шунингдек улар томонидан тадбиркорлик фаолияти амалга оширилганда муҳр ва штамплар, шунингдек уларнинг эскизларини тайёрлаш талаб қилинмайди.
21. Ушбу Низомга 7-иловага мувофиқ рўйхат бўйича рўйхатдан ўтказиш маълумотларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар мажбурий қайта рўйхатдан ўтказилади.
Ариза берувчи давлат хизматини танлаганидан сўнг ушбу Низомга 7-иловада назарда тутилган муддат мобайнида ушбу Низомга 8 ва 9-иловаларга мувофиқ белгиланган қайта рўйхатдан ўтказиш учун аризалар шакллари бўйича ушбу Низомнинг 10, 11, 13, 14-бандларида назарда тутилган талабларни инобатга олган ҳолда сўровномани шакллантиради.
Қайта рўйхатдан ўтказиш учун Тизим воситасида ушбу Низомнинг 13-бандида назарда тутилган талабларни инобатга олган ҳолда қуйидаги ҳужжатлар сўровномага илова қилинади:
тадбиркорлик субъекти ваколатли бошқарув органининг таъсис ҳужжатларига устав фонди миқдорининг оширилиши, улушнинг (ҳиссанинг) бошқа шахсга ўтиши билан боғлиқ бўлган ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарори;
давлат тилидаги таъсис ҳужжатлари;
топшириш далолатномаси — қўшиб юборилганда ва қайта тузилганда;
тадбиркорлик субъекти — юридик шахс иштирокчилари томонидан қўшимча ҳиссалар ва учинчи шахслар томонидан тўла миқдордаги ҳиссалар киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар — устав фонди миқдори оширилганда;
улушнинг (ҳиссанинг) бошқа шахсга ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат (шартнома, хат, ҳуқуқий ворислик, мерос, суд қарори ва шу кабилар) — улуш (ҳисса) бошқа шахсга ўтганда.
Топшириш далолатномаси ва тақсимлаш баланси қайта ташкил этилаётган юридик шахсларнинг барча кредиторлари ва қарздорларига нисбатан барча мажбуриятлари бўйича, шу жумладан тарафлар баҳслашаётган мажбуриятлар бўйича, ҳуқуқий ворислик тўғрисидаги қоидаларни ўз ичига олган бўлиши керак — қайта ташкил этиш йўли билан тузилаётган тадбиркорлик субъектлари учун.
Агар тақсимлаш баланси қайта ташкил этилган юридик шахснинг ҳуқуқий ворисини аниқлаш имконини бермаса, унда янгидан пайдо бўлган юридик шахслар қайта ташкил этилган юридик шахснинг ўз кредиторлари олдидаги мажбуриятлари бўйича солидар жавобгар бўладилар.
Таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш ушбу Низом 12-бандининг еттинчи хатбошида назарда тутилган ҳуқуқни инобатга олган ҳолда таъсис ҳужжатларни янги таҳрирда қабул қилиш йўли билан амалга оширилади.
Акциядорлик жамияти қайта рўйхатдан ўтказилган тақдирда, ушбу банднинг тўртинчи хатбошида улушнинг (ҳиссанинг) бошқа шахсга ўтиш қисмида, тўққизинчи, ўнинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳужжатлар талаб этилмайди.
22. Давлат божи тўланган пайтдан бошлаб Тизим ушбу Низомнинг 15 ва 16-бандларида назарда тутилган ҳаракатларни бажаради.
23. Устав фонди миқдорининг оширилиши, улушнинг (ҳиссанинг) бошқа шахсга ўтиши билан боғлиқ бўлган қайта рўйхатдан ўтказиш амалга оширилган тақдирда Тизим фойдаланувчиси — рўйхатдан ўтказувчи орган масъул ходими хабарнома олганидан сўнг ушбу Низомга 3-иловада назарда тутилган муддатларда тақдим этилган ҳужжатларни ушбу Низомнинг 44-бандида кўрсатилган рад этиш учун асослар мавжуд эмаслиги юзасидан кўриб чиқиши ва қайта ишлаши шарт.
24. Тизим фойдаланувчиси — рўйхатдан ўтказувчи орган масъул ходими устав фонди миқдорининг оширилиши, улушнинг (ҳиссанинг) бошқа шахсга ўтиши билан боғлиқ бўлган қайта рўйхатдан ўтказиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда сўровномани кўриб чиқиш ва қайта ишлаш учун:
маълумотлар ва ҳужжатлар қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлган тақдирда, Тизим воситасида Реестрга киритиладиган ёзувни шакллантиради ва киритилишини тасдиқлайди, бунда Тизим ушбу Низомнинг 16-бандида назарда тутилган ҳаракатларни бажаради;
маълумотлар ва ҳужжатлар қонун ҳужжатлари талабларига номувофиқ бўлган тақдирда, Тизим ушбу Низомнинг 47-бандида назарда тутилган ҳаракатларни бажаради.
4-боб. Қайта ташкил этилаётган тадбиркорлик субъектини — юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш
25. Қайта ташкил этиш йўли билан тузилаётган тадбиркорлик субъектларини — юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш Тизим воситасида амалга оширилади.
26. Тадбиркорлик субъекти — юридик шахс:
ажратиб чиқариш йўли билан қайта ташкил этилганда — қайта ташкил этилаётган тадбиркорлик субъекти — юридик шахсга нисбатан унинг таъсис ҳужжатлари билан боғлиқ бўлган қайта рўйхатдан ўтказиш, ажратиб чиқарилаётган тадбиркорлик субъекти — юридик шахсга нисбатан эса — янгидан тузилган тадбиркорлик субъектини — юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш амалга оширилади;
қўшиб олиш йўли билан қайта ташкил этилганда — қўшиб олиш амалга оширилаётган тадбиркорлик субъектининг — юридик шахснинг таъсис ҳужжатлари билан боғлиқ бўлган қайта рўйхатдан ўтказиш Реестрга қўшиб олинган юридик шахс фаолиятини тугатиш тўғрисида ёзув киритиш билан амалга оширилади;
қўшиб юбориш, бўлиш ва ўзгартириш йўли билан қайта ташкил этилганда — янгидан тузилган тадбиркорлик субъектини — юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш амалга оширилади.
27. Қайта ташкил этиш йўли билан тузилаётган тадбиркорлик субъектларини — юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш тегишлича ушбу Низомнинг 2 ва 3-бобларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Янгидан пайдо бўлган юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан қайта ташкил этиш натижасида тугатилаётган акциядорлик жамиятининг чиқарилган қимматли қоғозлари бекор қилинганидан, шунингдек у Реестрдан чиқарилганидан сўнг амалга оширилади.
28. Давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш учун сўровнома ёки ариза юборилишидан олдин қайта ташкил этилаётган тадбиркорлик субъекти — юридик шахс томонидан кредиторларни таништириш учун ушбу Низомга 10-иловага мувофиқ расмийлаштирилган хабарнома Ягона порталда эълон қилинади. Бунда кўрсатилган хабарномани босма оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш талаб этилмайди.
Агар қайта ташкил этилаётган тадбиркорлик субъекти — юридик шахс акциядорлик жамияти бўлса, тегишли ахборот қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтида — Корпоратив ахборот ягона порталида, шунингдек акциядорлик жамиятининг корпоратив веб-сайтида эълон қилинади
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонуни.
29. Ушбу Низомнинг 5-бобида назарда тутилган ҳолатларда:
қайта ташкил этиш йўли билан тузилаётган тадбиркорлик субъектларини — юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш қайта ташкил этилаётган тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар жойлашган жойдаги рўйхатдан ўтказувчи органлар томонидан амалга оширилади;
агар қайта ташкил этиш йўли билан тузилаётган тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар жойлашган жой қайта ташкил этилаётган тадбиркорлик субъекти — юридик шахс жойлашган жойдан фарқ қилса, давлат рўйхатидан ўтказиш қайта ташкил этиш йўли билан тузилаётган тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар жойлашган жойда амалга оширилади.
5-боб. Ўзи келган ҳолда давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш
30. Ариза берувчилар давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш учун тегишли (почта манзилига мувофиқ жойлашган жойдаги — юридик шахслар учун ёки доимий рўйхатда турган жойидаги ёхуд доимий яшаш жойидаги — жисмоний шахслар учун) рўйхатдан ўтказувчи органга ўзлари келиб мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
31. Рўйхатдан ўтказувчи органга ўзи келиб мурожаат қилинганида қоғоз ҳужжатларнинг асл нусхалари бир нусхада тақдим этилади.
Агар Тизим фойдаланувчисига — рўйхатдан ўтказувчи орган масъул ходимига ҳужжатлар ўзи келиб ариза берувчининг вакили томонидан тақдим этилса, шунингдек унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, ҳарбий билет, ҳайдовчилик гувоҳномаси, шахсини ва Ўзбекистон Республикасидаги яшаш жойини тасдиқловчи бошқа ҳужжат) ва ариза берувчи вакилининг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжат (ишончнома, шартнома, тадбиркорлик субъекти — юридик шахс муассисларининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган қарори, қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳужжатлар) тақдим этилади.
Давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш учун ушбу Низомга 2-иловада назарда тутилган ставка бўйича давлат божи тўланади. Бунда давлат божини тўлаш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг махсус шахсий ҳисоб рақамига амалга оширилади.
32. Тадбиркорлик субъектини — юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш учун ариза берувчи рўйхатдан ўтказувчи органга тегишлича ушбу Низомнинг 12 ва 21-бандларида назарда тутилган ҳужжатларни, шунингдек давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги маълумотларни ёки белгиланган давлат божи миқдори тўланганлиги тўғрисида банк тўлов ҳужжатининг (кейинги ўринларда тўлов ҳужжати деб аталади) нусхасини тақдим этади.
33. Якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтиш учун ариза берувчи рўйхатдан ўтказувчи органга паспортини — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун, шахсини ва Ўзбекистон Республикасидаги яшаш жойини тасдиқловчи паспортни ёки бошқа ҳужжатни — чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун, шунингдек давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги маълумотларни ёхуд тўлов ҳужжати нусхасини тақдим этади.
34. Қайта ташкил этилаётган тадбиркорлик субъектини — юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга ушбу Низомнинг 32-бандида назарда тутилган ҳужжатларга қўшимча равишда қўшиб юборилаётган, қўшиб олинаётган, ўзгартирилаётган, бўлинаётган, ажратиб чиқарилаётган тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки таъсис ҳужжатлари билан бунга ваколат берилган органларнинг тегишли қарорлари тақдим этилади.
35. Тизим фойдаланувчиси — рўйхатдан ўтказувчи орган масъул ходими давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш учун ўзи келиб тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотларни олганидан сўнг тегишли ариза шаклини тўлдиради.
Тизимдан фойдаланувчи — рўйхатдан ўтказувчи орган масъул ходими ушбу бобда назарда тутилган ҳаракатларни фақат ариза берувчи томонидан белгиланган давлат божи миқдори Тизим воситасида тўлаганидан сўнг амалга оширади.
36. Ҳужжатлар ўзи келиб тақдим этилган тақдирда Тизим фойдаланувчиси — рўйхатдан ўтказувчи орган масъул ходими томонидан рўйхатдан ўтказиш маълумотлари киритилаётганда Тизим фойдаланувчиси — рўйхатдан ўтказувчи орган масъул ходими тақдим этилган ҳужжатлар мазмунини ушбу Низомнинг 6-бобида назарда тутилган рад этиш учун асосларнинг мавжуд эмаслиги юзасидан кўриб чиқиши шарт — устав фонди миқдорининг оширилишида, улушнинг (ҳиссанинг) бошқа шахсга ўтишида қайта рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асосларни ўрганиш бундан мустасно.
37. Рўйхатдан ўтказиш маълумотларини Тизимга киритиш охирига етганидан сўнг Тизим фойдаланувчиси — рўйхатдан ўтказувчи орган масъул ходими Тизим томонидан унга киритилган рўйхатдан ўтказиш маълумотлари асосида шакллантирилган аризани, унда кўрсатилган маълумотлар билан рози бўлган тақдирда аризани ўз қўли билан имзоловчи ариза берувчи уни текшириб чиқиши учун аризани қоғоз кўринишида чоп этади.
Давлат рўйхатидан ўтказишни, қайта рўйхатдан ўтказишни (устав фонди миқдорининг оширилиши, улушнинг (ҳиссанинг) бошқа шахсга ўтиши бундан мустасно) рад этиш учун асослар мавжуд бўлмаганда, ариза ариза берувчи томонидан имзоланганидан сўнг Тизим фойдаланувчиси — рўйхатдан ўтказувчи орган масъул ходими барча қоғоз кўринишида тақдим этилган ҳужжатларни (паспорт ва тўлов ҳужжатининг нусхалари бундан мустасно) сканер қилади, Тизимга киритади ва уларни ариза берувчига қайтариб беради, тўлдирилган ариза бундан мустасно.
38. Ариза ариза берувчи томонидан имзоланганидан сўнг Тизим фойдаланувчиси — рўйхатдан ўтказувчи орган масъул ходими томонидан Тизимга киритилган рўйхатдан ўтказиш маълумотлари бузиб кўрсатилган, ўзгартирилган ва (ёки) қонун ҳужжатлари талабларига номувофиқ бўлган тақдирда рўйхатдан ўтказувчи орган жавоб беради.
39. Тизим, Тизим фойдаланувчиси — рўйхатдан ўтказувчи орган масъул ходими ушбу Низомга 3-иловада назарда тутилган муддатларда тегишлича ушбу Низомнинг 16, 23 ва 24-бандларида назарда тутилган ҳаракатларни амалга оширадилар.
ушбу Низомда назарда тутилган ҳужжатлар ва (ёки) маълумотлар тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилганлиги;
қонун ва таъсис ҳужжатлари билан ваколат берилмаган орган томонидан таъсис ҳужжатларини тасдиқлаш (хулосага келиш), уларга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги — устав фонди миқдори оширилган, улуш (ҳисса) бошқа шахсга ўтган, қайта ташкил этилган тақдирда;
41. Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхонани давлат рўйхатидан ўтказишни, қайта рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун ушбу Низомнинг 40-бандида кўрсатилган асосларга қўшимча равишда қуйидагилар асос бўлади:
42. Бозорни, шунингдек фаолият юритаётган бозор негизида қайта тузилган савдо мажмуасини давлат рўйхатидан ўтказишни, қайта рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун ушбу Низомнинг 40-бандида кўрсатилган асосларга қўшимча равишда бозор ва савдо мажмуаси муассислари таркибида устав фондида эллик бир фоиздан кам бўлмаган улушга эга бўлган маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мавжуд эмаслиги асос бўлади.
43. Акциядорлик жамиятини давлат рўйхатидан ўтказишни, қайта рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун ушбу Низомнинг 40-бандида кўрсатилган асосларга қўшимча равишда жамият устав фондида ўн беш фоиздан кам бўлмаган улушга эга бўлган бир ёки ундан ортиқ хорижий инвесторларнинг мавжуд эмаслиги асос бўлади, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларида белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.
44. Устав фонди миқдорининг оширилиши, улушнинг (ҳиссанинг) бошқа шахсга ўтиши билан боғлиқ бўлган давлат рўйхатидан ўтказишни, қайта рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун ушбу Низомнинг 40-бандида кўрсатилган асосларга қўшимча равишда тақдим этилган ҳужжатларнинг ва (ёки) маълумотларнинг қонун ҳужжатлари талабларига номувофиқлиги асос бўлади.
45. Якка тартибдаги тадбиркорни, тадбиркорлик субъектини — юридик шахсни, рўйхатдан ўтказиш маълумотларига киритилаётган ўзгартириш ва (ёки) қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказишни, қайта рўйхатдан ўтказишни бошқа асосларга, шу жумладан мақсадга мувофиқ эмаслиги сабабларига кўра рад этишга йўл қўйилмайди.
46. Давлат рўйхатидан ўтказишни, қайта рўйхатдан ўтказишни рад этиш рад этиш асослари бартараф этилиши шарти билан ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш учун қайтадан топширишга тўсиқ бўла олмайди.
47. Тизимдан фойдаланувчи — рўйхатдан ўтказувчи орган масъул ходими тегишлича сўровномани, аризани олган пайтидан бошлаб ушбу Низомга 3-иловада назарда тутилган муддат мобайнида Тизим воситасида ушбу Низомга 12-иловага мувофиқ шакл бўйича давлат рўйхатидан ўтказишга, қайта рўйхатдан ўтказишга рад этишни расмийлаштиради ва Тизим воситасида сўровномада, аризада кўрсатилган усуллар билан бу ҳақида ариза берувчини хабардор қилади.
48. Ариза берувчилар тўланган давлат божини қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга эмас, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ортиқча тўланган суммалар бундан мустасно.
Давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш рад этилган тақдирда тўланган давлат божи қайтарилмайди.
49. Тадбиркорлик субъектлари унга тааллуқли бўлган ҳужжатлар ва (ёки) маълумотлар рўйхатдан ўтказувчи органлар ҳамда ваколатли ташкилотлар томонидан сўралганлиги ҳолатлари тўғрисидаги ахборотни Тизим имкониятларидан фойдаланиш воситасида реал вақт режимида бепул ва тўсиқсиз олиш ҳуқуқига эга, тадбиркорлик субъектларининг бу каби ахборотни олиш имконияти қонун ҳужжатларига мувофиқ чекланган ҳолатлар бундан мустасно.
50. Тизимдан ўз манфаатлари ёки учинчи шахслар манфаатларида фойдаланган рўйхатдан ўтказувчи орган, ваколатли ташкилот ходимлари қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
51. Рўйхатдан ўтказувчи органлар, ваколатли ташкилотлар тегишли Тизимдан фойдаланувчилар томонидан амалга оширилган ҳаракатлар учун жавоб берадилар.
52. Тизимдан фойдаланувчи телекоммуникация хизматларидан фойдаланилганда оператор ва (ёки) провайдернинг айби билан электрон ҳужжатлар ва (ёки) маълумотларни жўнатишда (олишда) юзага келиш эҳтимоли бўлган тўхталишлар учун жавоб бермайди.
53. Рўйхатдан ўтказувчи органлар давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган маълумотлар ва ҳужжатлар ҳақиқийлигини текширишни амалга оширмайдилар, шунингдек уларнинг тўғрилиги ҳамда қонун ҳужжатларига номувофиқлиги учун жавоблар бермайдилар.
54. Ариза берувчилар рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этилган маълумотларнинг тўғрилиги, аниқлиги, бузиб кўрсатилганлиги, шунингдек таъсис ҳужжатларининг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги учун жавоб берадилар. Сўровнома интерактив тарзда шакллантирилган ва таъсис ҳужжатлари намунавий шакллар асосида расмийлаштирилган тақдирда, ариза берувчилар Тизим танлаши учун ноаниқ ва бузиб кўрсатилган маълумотлар таклиф этилганлиги учун жавобгарликдан озод этиладилар.
55. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг XIII боби.
Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш
СХЕМАСИ
* Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан қайта ўтказиш ушбу схемага мувофиқ қуйида белгиланган муддатлардан ошмаган ҳолда амалга оширилади:
30 минутда, устав фонди миқдорининг оширилиши, улушнинг (ҳиссанинг) бошқа шахсга ўтиши билан боғлиқ бўлган давлат рўйхатидан қайта ўтказиш бундан мустасно;
устав фонди миқдорининг оширилиши, улушнинг (ҳиссанинг) бошқа шахсга ўтиши билан боғлиқ бўлган давлат рўйхатидан қайта ўтказилганда 16 иш соатида.
Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш, шунингдек Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан маълумотлар берилганлиги учун ундириладиган давлат божлари ва йиғимлар
СТАВКАЛАРИ
Т/р
Тадбиркорлик фаолияти шаклларининг номи
Давлат рўйхатидан ўтказилганда божлар ва йиғимлар миқдорлари*
ўзи келиб
Интернет тармоғи орқали
I. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш
Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи якка тартибдаги тадбиркор
Энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида
Энг кам ойлик иш ҳақининг 0,5 баравари миқдорида
3.
Юридик шахс ташкил этмаган деҳқон хўжалиги
Бепул
Бепул
4.
Юридик шахс ташкил этмаган оилавий тадбиркорлик субъекти
Энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида
Энг кам ойлик иш ҳақининг 0,5 баравари миқдорида
5.
Юридик шахс ташкил этмаган ҳунармандчилик фаолияти субъекти
Энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида
Энг кам ойлик иш ҳақининг 0,5 баравари миқдорида
6.
Акциядорлик жамияти, ушбу жадвалнинг 7 ва 20-бандларида кўрсатилганлари бундан мустасно
Энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида
Энг кам ойлик иш ҳақининг 0,5 баравари миқдорида
7.
Давлат корхоналари негизида ташкил этиладиган акциядорлик жамияти
Бепул
Бепул
8.
Масъулияти чекланган жамият
Энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида
Энг кам ойлик иш ҳақининг 0,5 баравари миқдорида
9.
Қўшимча масъулиятли жамият
Энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида
Энг кам ойлик иш ҳақининг 0,5 баравари миқдорида
10.
Тўлиқ ширкат
Энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида
Энг кам ойлик иш ҳақининг 0,5 баравари миқдорида
11.
Коммандит ширкат
Энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида
Энг кам ойлик иш ҳақининг 0,5 баравари миқдорида
12.
Ишлаб чиқариш кооперативи
Энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида
Энг кам ойлик иш ҳақининг 0,5 баравари миқдорида
13.
Унитар корхона
Энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида
Энг кам ойлик иш ҳақининг 0,5 баравари миқдорида
14.
Давлат унитар корхонаси
Энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида
Энг кам ойлик иш ҳақининг 0,5 баравари миқдорида
15.
Хусусий корхона
Энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида
Энг кам ойлик иш ҳақининг 0,5 баравари миқдорида
16.
Оилавий корхона
Энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида
Энг кам ойлик иш ҳақининг 0,5 баравари миқдорида
17.
Фермер хўжалиги
Энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида
Энг кам ойлик иш ҳақининг 0,5 баравари миқдорида
18.
Юридик шахс ташкил этган деҳқон хўжалиги
Бепул
Бепул
19.
Бориш қийин бўлган ва тоғли туманларда ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектлари
Ушбу бўлимда белгиланган ставканинг 20 фоизи
Ушбу бўлимда белгиланган ставканинг 10 фоизи
20.
Фаолиятини суғурталовчилар, суғурта брокерлари, аудиторлик ташкилотлари, солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари, биржалар, ломбардлар, инвестиция фондлари, «Ўзбекозиқовқатзахира» мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш уюшмаси таркибига кирувчи мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари, бозорлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари билан ташкил этилган акциядорлик жамиятлари (шу жумладан холдинглар) шаклидаги хўжалик бошқарув органлари сифатида амалга оширувчи тадбиркорлик субъекти — юридик шахс
Энг кам ойлик иш ҳақининг 4 баравари миқдорида
Энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида
21.
Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар
Энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари ва 500 АҚШ доллари миқдорид?
Энг кам ойлик иш ҳақининг 2,5 баравари ва 250 АҚШ доллари миқдорида
22.
Тадбиркорлик фаолиятининг бошқа шакллари
Энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида
Энг кам ойлик иш ҳақининг 0,5 баравари миқдорида
II. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан қайта ўтказиш
23.
Тадбиркорлик субъектларини, шу жумладан таъсис ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва (ёки) қўшимчаларни давлат рўйхатидан қайта ўтказиш
I-бўлимда белгиланган ставканинг 50 фоизи
I-бўлимда белгиланган ставканинг 25 фоизи
III. Янги намунадаги давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани бериш***
24.
Янги намунадаги давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани бериш
Энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида
Энг кам ойлик иш ҳақининг 0,5 баравари миқдорида
IV. Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан маълумотларни бериш, махфий ахборот бундан мустасно
25.
Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан тадбиркорлик субъектининг ўзи тўғрисида кўчирма
Бепул
Бепул
26.
Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан кўчирма, махфий ахборот бундан мустасно
Энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида
Энг кам ойлик иш ҳақининг 0,5 баравари миқдорида
27.
Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан тадбиркорлик субъектининг ўзига нисбатан битта ҳужжатни бериш
Энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида
Энг кам ойлик иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида
28.
Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан битта ҳужжатни бериш, махфий ахборот бундан мустасно
Энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида
Энг кам ойлик иш ҳақининг 0,5 баравари миқдорида
29.
Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан сўралаётган ахборот ва (ёки) ҳужжат мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш
Энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида
Энг кам ойлик иш ҳақининг 0,5 баравари миқдорида
30.
Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан тадбиркорлик субъектлари рўйхатини электрон шаклда бериш, олиш имконияти қонун ҳужжатлари билан чекланган маълумотлар бундан мустасно
Бир қатори — энг кам ойлик иш ҳақининг 1 фоизи миқдорида, лекин энг кам ойлик иш ҳақининг 15,0 бараваридан ошмаган миқдорида
* I ва II бўлимларда кўрсатилган ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун — давлат божлари, III ва IV-бўлимларда кўрсатилган ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун — йиғимлар тўланади;
** Энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида — рўйхатдан ўтказувчи органга мурожаат қилинган кундаги;
*** 2017 йил 1 апрелга қадар рўйхатдан ўтказилган тадбиркорлик субъектлари учун бир вақтнинг ўзида.
Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган
МУДДАТЛАР
Т/р
Тадбиркорлик фаолияти шаклларининг номи
Давлат рўйхатидан ўтказишнинг белгиланган муддатлари
I. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш
1.
Якка тартибдаги тадбиркор, шу жумладан деҳқон хўжалиги, оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчилик фаолияти субъектлари
реал вақт режимида, лекин 30 минутдан ошмаган вақтда
2.
Тадбиркорлик фаолиятининг бошқа шакллари
реал вақт режимида, лекин 30 минутдан ошмаган вақтда
II. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан қайта ўтказиш
3.
Деҳқон хўжалиги, оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчилик фаолияти субъектлари бошлиғи ўзгарганда
реал вақт режимида, лекин 30 минутдан ошмаган вақтда
4.
Таъсис ҳужжатларига устав фонди миқдорининг оширилиши, улушнинг (ҳиссанинг) бошқа шахсга ўтиши билан боғлиқ бўлган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганда
16 иш соатидан ошмаган вақтда
5.
Рўйхатдан ўтказиш маълумотларига (таъсис ҳужжатларига) киритилаётган бошқа ўзгартиришлар ва (ёки) қўшимчалар киритилганда
реал вақт режимида, лекин 30 минутдан ошмаган вақтда
Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 6б-ИЛОВА
Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА
Рўйхатдан ўтказиш маълумотларининг давлат рўйхатидан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) шарт бўлган ўзгартиришлари ва қўшимчаларининг
РЎЙХАТИ
Т/р
Рўйхатдан ўтказиш маълумотларининг номи
Амалга ошириш муддати
I. Тадбиркорлик субъектлари — якка тартибдаги тадбиркорлар
1.
Юридик шахс ташкил этмаган оилавий тадбиркорлик субъекти иштирокчилари таркибидаги ўзгаришлар.
ўзгарган пайтдан бошлаб 10 кун мобайнида
2.
Якка тартибдаги тадбиркор фаолиятини амалга ошириш жойининг ўзгариши.
ўзгарган пайтдан бошлаб 10 кун мобайнида
3.
Оилавий тадбиркорлик субъекти фаолияти туридаги ўзгаришлар (қўшимчалар), йўналишидаги ўзгаришлар.
ўзгарган пайтдан бошлаб 30 кун мобайнида
4.
Якка тартибдаги тадбиркор рўйхатдан ўтказиш маълумотларидаги, шу жумладан фаолият туридаги, йўналишидаги ўзгаришлар (қўшимчалар).
ўзгарган пайтдан бошлаб 30 кун мобайнида
II. Тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар
5.
Жойлашган жойининг (почта манзилининг) ўзгариши.
ўзгарган пайтдан бошлаб 10 кун мобайнида
6.
Таъсис ҳужжатлари маълумотларидаги, шу жумладан таъсис ҳужжатларининг фирма номларидаги, ташкилий-ҳуқуқий шаклларидаги, устав фонди миқдоридаги, муассислар таркибидаги, шунингдек бошқа ўзгаришлар билан боғлиқ бўлган ўзгаришлар (қўшимчалар).
тегишли ўзгаришлар ваколатли шахс томонидан тасдиқланган пайтдан бошлаб 30 кун мобайнида
III. Кредиторлар талабларини кўриб чиқиш тўғрисидаги маълумотлар
8.
Кредиторлар талаблари тўғрисида ариза топшириш тартиби ва шартлари
9.
Кредиторлар талаблари тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш тартиби ва муддатлари
10.
Қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа маълумотлар
* Қайта ташкил этиш тўғрисидаги хабарнома такроран эълон қилинган тақдирда қуйидаги кўрсатилиши зарур: «Такрорий. Олдинги эълон йил. кун. ой.даги ___-сон.»
** Ҳар бир юридик шахс бўйича алоҳида кўрсатилади.
Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 11-ИЛОВА
Тегишли ташкилий-ҳуқуқий шакли учун белгилангандан кам бўлмаган миқдорда
* Тадбиркорлик субъекти томонидан лицензияланадиган фаолият амалга оширилганда устав фондининг энг кам миқдори бу каби фаолиятни амалга ошириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши керак.
** Давлат рўйхатидан ўтказиш санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича.
*** Энг кам ойлик иш ҳақи миқдори.
**** Агар иккинчи ва ҳар бир кейинги молиявий йил тугаганида хусусий корхона соф активларининг миқдори унинг устав фонди миқдоридан кам бўлса, хусусий корхона ўз устав фондини унинг соф активлари қийматидан ошмайдиган миқдоргача камайтириши шарт.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарорига 2-ИЛОВА
Тадбиркорлик субъектларининг ягона давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом рўйхатдан ўтказувчи органлар томонидан Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестрини (кейинги ўринларда Реестр деб аталади) юритиш ҳамда ундаги мавжуд маълумотларни жисмоний ва юридик шахсларга тақдим этиш тартибини белгилайди.
2. Реестр тадбиркорлик субъектларини — юридик шахсларни тузиш, қайта ташкил этиш, тугатиш тўғрисидаги, жисмоний шахслар томонидан якка тартибдаги тадбиркор мақоми олингани, жисмоний шахсларнинг якка тартибдаги тадбиркорлар сифатидаги фаолиятларини тўхтатиб туришлари ва тугатишлари тўғрисидаги асосий маълумотларни ҳамда бошқа маълумотларни ўз ичига олган, ҳамма танишиб чиқиши учун очиқ бўлган давлат электрон ахборот ресурсидир.
Реестр «Электрон ҳукумат» тизимининг жисмоний ва юридик шахсларнинг марказлаштирилган маълумотлар базалари билан ҳамда белгиланган тартибда бошқа маълумотлар базалари ва ахборот тизимлари билан интеграциялашган бўлиши керак.
3. Реестр тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари (кейинги ўринларда рўйхатдан ўтказувчи органлар деб аталади) томонидан шакллантирилади ва юритилади.
4. Реестрдаги маълумотлар ушбу Низомда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига (кейинги ўринларда Ягона портал деб аталади) жойлаштирилади.
2-боб. Реестрни юритиш тартиби ва унинг мазмунига қўйиладиган талаблар
электрон ҳужжатнинг — давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг идентификация рақами;
давлат тилидаги тўлиқ, қисқартирилган (мавжуд бўлганда) фирма номи. Агар таъсис ҳужжатларида номи хорижий тилда кўрсатилган бўлса, Реестрга шунингдек кўрсатилган тилдаги номи киритилади;
ташкилий-ҳуқуқий шакли ва мулкчилик шакли;
тадбиркорлик субъектининг электрон почтаси, веб-сайти манзили (мавжуд бўлганда);
ташкил этиш (тузиш ёки қайта ташкил этиш) усули;
бошқа юридик шахслар қайта ташкил этилиши ва (ёки) таъсис ҳужжатларига қайта ташкил этиш, шунингдек қайта ташкил этиш натижасида ўз фаолиятини тугатиши туфайли ўзгартиришлар киритилиши натижасида тузилган тадбиркорлик субъектлари учун — ҳуқуқий ворис тўғрисидаги маълумотлар;
солиқ тўловчининг идентификация рақами;
муассислар таркиби ва улар тўғрисидаги маълумотлар (жисмоний шахслар бўйича — исми, фамилияси, паспорт маълумотлари, яшаш жойи ва бошқалар, юридик шахслар бўйича — номи, давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар, жойлашган жой манзили ва бошқалар);
электрон ҳужжатнинг — давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг идентификация рақами;
исми, фамилияси, отасининг исми (чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун — шахсини тасдиқловчи ҳужжатга мувофиқ қўшимча равишда лотин алифбосида);
жинси;
туғилган санаси;
фуқаролиги (у мавжуд бўлмаганда: «фуқаролиги бўлмаган шахс»);
паспорт маълумотлари (серияси, рақами, ким томонидан ва қачон берилган);
уй манзили (чет эл фуқаролари учун — Ўзбекистон Республикасидаги яшаш жойининг манзили);
электрон почта манзили (мавжуд бўлганда);
фаолиятни амалга ошириш жойи (агар уй манзилидан фарқ қилса);
фаолият муддати (белгиланган муддатга рўйхатдан ўтказилганда);
уни амалга ошириш усули кўрсатилган ҳолда фаолият тугатилганлиги тўғрисидаги маълумотлар (аризага кўра, ўлими сабабли, Ўзбекистон Республикасида яшаш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат бекор қилиниши, амал қилиш муддати тугаши ва шу кабилар сабабли);
6. Реестр Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланган шакл бўйича тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими (кейинги ўринларда Тизим деб аталади) воситасида электрон кўринишда, марказлаштирилган тартибда юритилади.
Тизимни бошқариш, самарали фаолиятини таъминлаш, долзарб ҳолатда сақлаб туриш, шунингдек Реестр маълумотларини захирали нусхалаш белгиланган тартибда махсус гуруҳ томонидан амалга оширилади.
3-боб. Реестрга ёзувлар киритиш
7. Реестрга ёзувлар давлат рўйхатидан ўтказишда тақдим этиладиган ҳужжатлар асосида, шунингдек давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Реестрда назарда тутилган маълумотлар ва (ёки) ҳужжатлар тақдим этилганда киритилади.
Ҳар бир ёзувга Тизим томонидан рақам берилади ва унинг Реестрга киритилган санаси кўрсатилади.
8. Қуйидаги ҳолатларда маълумотлар бир-биридан фарқ қилган тақдирда:
Реестр маълумотлар базасида электрон файл кўринишида мавжуд бўлган таъсис ҳужжатларидаги маълумотлар тадбиркорлик субъектида мавжуд бўлган таъсис ҳужжатлари билан фарқ қилса Реестр маълумотлар базасида электрон файл кўринишида мавжуд бўлган таъсис ҳужжатлари нисбатан юқори кучга эга бўлади;
Реестр маълумотлар базасидаги тегишли рўйхатдан ўтказиш ёзувлари кўринишидаги маълумотлар Реестр маълумотлар базасида электрон файл кўринишида мавжуд бўлган таъсис ҳужжатларидаги маълумотлар билан фарқ қилса тегишли рўйхатдан ўтказиш ёзувлари кўринишидаги маълумотлар нисбатан юқори кучга эга бўлади.
Реестрнинг, 2017 йилнинг 1 апрелига қадар юритилиши амалга оширилган, тегишли давлат реестрларидаги тадбиркорлик субъектларига нисбатан маълумотлар билан фарқ қилса, Реестрдаги ёзувлар нисбатан юқори кучга эга бўлади.
Кўрсатилган ҳужжатлар ва маълумотларнинг нисбатан юқори кучи тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш тартибида номутаносиблик бартараф этилгунга қадар сақланиб қолади.
9. Қуйидагилар Реестрга ёзув киритиш учун асос бўлади:
белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш, тадбиркорлик субъектини Реестрдан чиқариш, Реестрдаги мавжуд маълумотларни ўзгартириш;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сонли қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом.
давлат рўйхатидан ўтказишни, қайта рўйхатдан ўтказишни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги қонуний кучга кирган суд қарори мавжудлиги, шунингдек тадбиркорлик субъекти банкрот деб тан олинганда;
автоматлаштирилган дастурий-аппарат воситалари орқали — автоматик тарзда реал вақт режимида;
рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан — ушбу Низом 9-бандининг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган ёзув киритилиши учун асослар юзага келганда икки иш куни мобайнида.
4-боб. Реестрдан ахборот тақдим этиш
11. Реестрда мавжуд бўлган ахборот ва ҳужжатлар очиқ бўлиб исталган манфаатдор шахс учун эркин фойдаланиш имкони мавжуд, қонун ҳужжатларига мувофиқ фойдаланиш чеклаб қўйилган маълумотлар бундан мустасно.
12. Реестрда мавжуд бўлган ахборот ва ҳужжатлардан эркин фойдаланиш имконияти тегишли ахборотни Ягона порталга жойлаштириб бориш йўли билан, шунингдек сўралаётган ҳужжат кўчирмасини, сўралаётган ҳужжат мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотнома ва (ёки) Реестрдаги ҳужжатни бериш йўли билан, бунда Реестрга киритиб борилаётган тегишли маълумот ва ҳужжатлар киритилиши биланоқ ҳар кун янгилаб бориш йўли билан амалга оширилади.
13. Ягона порталга тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги жойлаштирилаётган маълумотларнинг энг кам ҳажми қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:
а) фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари — юридик шахсларга нисбатан:
тўлиқ ва қисқартирилган (мавжуд бўлганда) фирма номи;
давлат рўйхатидан ўтказиш рақами;
давлат рўйхатидан ўтказиш йили, ойи, санаси;
солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);
ҳолати (тугатиш жараёнида (амалга оширилганда) ҳаракат қилаётган, услубини (қайта ташкил этиш, тугатиш йўли билан) кўрсатган ҳолда фаолиятини тўхтатган юридик шахснинг мақоми);
ташкилий-ҳуқуқий шакли;
мулкчилик шакли;
устав фондининг миқдори;
акциялар сони, номинал қиймати ва типи тўғрисидаги маълумотлар (акциядорлик жамиятлари учун);
14. Жисмоний шахслар, давлат ёки хўжалик бошқарув органлари ёхуд бошқа ташкилотларнинг ёзма сўровномаси бўйича Реестрдан ушбу Низомнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ шакллар бўйича аниқ тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги ахборот кўчирмалар кўринишида сўралган ҳужжат, тадбиркорлик субъектларининг рўйхати ёки сўралаётган ахборот ва (ёхуд) ҳужжатларнинг мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотнома тақдим этилади.
15. Ушбу Низомнинг 14-бандида назарда тутилган ҳужжатлар рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан тегишли сўровнома олинган пайтдан бошлаб бир кун муддатда тақдим этилади (жўнатилади).
Сўралган ҳужжатлар Тизим орқали автоматик тарзда электрон кўринишда олиниши ва нусхалари кўринишида қоғозда чоп этилиши мумкин.
16. Реестрдан ҳужжатларни, шу жумладан электрон шаклда тақдим этиш тўлов асосида амалга оширилади, уларни давлат органлари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Савдо-саноат палатаси ва тадбиркорлик субъекти томонидан ўзига нисбатан сўровномалари бўйича тақдим этилиши бундан мустасно.
5-боб. Якунловчи қоида
17. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Тадбиркорлик субъектларининг ягона давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Электрон ҳужжатнинг идентификация рақами
Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан тадбиркорлик субъекти — юридик шахс тўғрисидаги КЎЧИРМА
20__ йил «___» _________
_______-сон
Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан кўчирмани берган рўйхатдан ўтказувчи орган номи:________________________ _________________________________________________________________________
1.
Тадбиркорлик субъекти — юридик шахснинг тўлиқ фирма номи
Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестрига ёзув киритилган сана ва рақами
10.
Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг идентификация рақами
11.
Асосий фаолият тури
12.
Тузиш услуби
13.
Филиаллар ва ваколатхоналар мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар
14.
Тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширган рўйхатдан ўтказувчи орган номи
15.
Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар (номи, санаси ва берилган рақами) ва лицензиялар мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар (қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолатлар бундан мустасно)
Тадбиркорлик субъектларининг ягона давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Электрон ҳужжатнинг идентификация рақами
Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан юридик шахс ташкил этмаган тадбиркорлик субъекти (якка тартибдаги тадбиркор) тўғрисидаги КЎЧИРМА
20__ йил «___» _________
_______-сон
Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан кўчирмани берган рўйхатдан ўтказувчи орган номи: ___________________ ________________________________________________________________________
1.
Фамилияси, исми, отасининг исми (мавжуд бўлганда)
2.
Тадбиркорлик фаолиятининг шакли
3.
Асосий фаолият тури
4.
Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР)
5.
Фаолият амалга ошириладиган жой (манзил)
6.
Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестрига ёзув киритилган сана ва рақами
7.
Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг идентификация рақами
8.
Тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширган рўйхатдан ўтказувчи орган номи
9.
Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар (номи, санаси ва берилган рақами) ва лицензиялар мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар (қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолатлар бундан мустасно)
Ахборот мавжуд бўлмаганда тегишли устунда — «маълумот мавжуд эмас» белгиси кўрсатилади.
Кўчирма электрон кўринишда берилганда кўчирмага лавозим, Ф.И.О., имзо ва муҳр қўйилмайди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарорига 3-ИЛОВА
Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишда рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлиги
РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотларнинг тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ бўлган ҳаракатлар улар томонидан амалга оширилганда ўзаро ҳамкорлик тартибини белгилайди.
Ушбу Регламент талаблари давлат рўйхатидан ўтказилиши қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга ошириладиган банклар ва кредит бюролари, уларнинг филиаллари ва ваколатхоналари, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказишга татбиқ этилмайди.
2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими (кейинги ўринларда Тизим деб аталади) — тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишни, шунингдек рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотларнинг ушбу жараёндаги электрон ҳамкорлигини таъминловчи ахборот-коммуникация технологиялари комплекси;
тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш (давлат рўйхатидан ўтказиш) — рўйхатдан ўтказувчи органнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тадбиркорлик субъектлари рўйхатдан ўтказиш маълумотларини Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестрига киритиш билан боғлиқ бўлган ҳаракатлари (кейинги ўринларда Реестр деб аталади);
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сонли қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом.
тадбиркорлик субъектларини қайта давлат рўйхатидан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) — рўйхатдан ўтказувчи органнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Реестрдаги тадбиркорлик субъектлари рўйхатдан ўтказиш маълумотларини ўзгартириш билан боғлиқ бўлган ҳаракатлари;
таъминот гуруҳи — Тизимни бошқаришни, самарали фаолиятини ва уни долзарб ҳолатда сақлаб туришни таъминловчи махсус гуруҳ;
ариза берувчи — рўйхатдан ўтказувчи органларга тегишли сўровнома, ариза билан мурожаат қилган юридик ёки жисмоний шахслар ёхуд улар томонидан белгиланган тартибда ваколатланган шахслар;
умумий маълумотнома — рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотлар томонидан Тизимда жойлашган маълумотларни автоматик тарзда янгилаб бориш, шунингдек ариза берувчилар томонидан Тизим орқали тақдим этиладиган рўйхатдан ўтказиш маълумотларини туркумлаш имконини берадиган классификаторларни ўз ичига олувчи, Тизимда консолидация қилинган маълумотнома;
Тизимдан фойдаланувчи — рўйхатдан ўтказувчи орган ёки ваколатли ташкилотнинг тегишли орган зиммасига юкланган вазифа ва функцияларни бажариш учун раҳбар буйруғи билан Тизимдан фойдаланишга ваколат берилган ходими;
рўйхатдан ўтказувчи орган — тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари;
ваколатли ташкилотлар — қонун ҳужжатлари билан давлат солиқ хизмати органлари, давлат статистика органларида давлат ҳисобига қўйиш, тадбиркорлик субъектларига рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар, лицензиялар беришга доир функциялар зиммасига юкланган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда баҳолаш, полиграфия, банк фаолиятини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари;
3. Ушбу Регламентга мувофиқ қуйидагилар тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишда, қайта рўйхатдан ўтказишда, давлат ҳисобига қўйишда рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотлар ўзаро ҳамкорлигининг асосий тамойиллари ҳисобланади:
рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотлар ҳаракатларининг автоматлаштирилганлиги;
ваколатли ташкилотлар томонидан умумий маълумотноманинг долзарб ҳолатда сақлаб турилиши;
аризаларни кўриб чиқишда вақт, меҳнат ва моддий сарфларни қисқартириш;
ариза берувчи билан бевосита мулоқот қилмасдан ҳамкорлик қилишни таъминлаш;
тадбиркорлик субъектларига қонун ҳужжатларида ва ушбу Регламентда белгиланган тартибда уларга тақдим этилган маълумотлар махфийлигига риоя этиш ва улардан ноқонуний фойдаланишга йўл қўймаслик;
ариза берувчилардан — тадбиркорлик субъектларидан рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотларда мавжуд бўлган ҳужжатлар ва маълумотларни талаб қилиб олишни тақиқлаш.
4. Ушбу Регламентга мувофиқ рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлик тамойилларига риоя этилишини таъминлаш тегишли дастурий-аппарат таъминотидан, улар фаолиятидаги электрон ҳужжатлар айланиши, шунингдек Тизимдан фойдаланиш йўли билан амалга оширилади.
5. Ариза берувчилар томонидан Тизим воситасида тақдим этилган ҳужжатлар ва (ёки) маълумотлар мазмунидан келиб чиқиб, Тизим:
Ариза берувчилар томонидан Тизим воситасида юборилаётган ҳужжатларга, маълумотларга идентификация рақами ва сана беради;
мурожаатларни кўриб чиқиш учун тегишли рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотларни уларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатларига мувофиқ аниқлайди;
рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотларга ариза берувчилар томонидан Тизим воситасида тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотлардан, шунингдек ушбу Регламентда назарда тутилган бошқа усуллар билан тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотлардан фойдаланиш имкониятини таъминлайди;
тегишли рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотларни Тизимдаги ҳужжатлар ва маълумотлар ўзгарганлиги тўғрисида хабардор қилади.
6. Рўйхатдан ўтказувчи орган ва ваколатли ташкилот қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Тизимдаги мавжуд маълумотларнинг ҳақиқий эмаслиги ёки долзарб эмаслиги аниқланганда Тизим имкониятларида назарда тутилган усулларда Тизимга тегишли хабарномани киритади.
Бунда маълумотларида ноаниқлик ва бузилишлар аниқланган тегишли орган (ташкилот), Тизимдаги маълумотларда мавжуд маълумотлар ҳақиқий эмаслиги ёки долзарб эмаслиги аниқланган пайтдан бошлаб 3 иш соати давомида зудлик билан уларни тўғрилаш ва улар тўғриланганлиги тўғрисида хабардор қилиш чораларини кўриши шарт.
Тизим фойдаланувчилари тизим фаолиятидаги камчиликлар ва узилишлар аниқланган пайтдан бошлаб 3 иш соати давомида Тизимда назарда тутилган усуллар билан ёки алоқа воситалари орқали махсус гуруҳни бу ҳақда хабардор қилишлари шарт.
2-боб. Рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлиги тартиби
7. Рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотлар, шунингдек уларнинг таркибий тузилмалари ҳамкорлиги Тизим орқали Тизимнинг тегишли фойдаланувчилари воситасида амалга оширилади.
8. Рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотлар Тизимга маълумотлар ва (ёки) ҳужжатлар, уларга киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчаларни ўз вақтида киритишлари (юклашлари), Тизимда мавжуд маълумотлар ва (ёки) ҳужжатларни ушбу Регламентга иловага мувофиқ янгилаб туришлари, шунингдек Тизим умумий маълумотномасини долзарб ҳолатда сақлаб туришлари шарт.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги зарур бўлганда буйруқ қабул қилиш йўли билан ушбу Регламентга иловага ўзгартиришлар ва (ёки) қўшимчалар киритади ҳамда бундай буйруқ қабул қилинган санадан кейинги кундан кечиктирмасдан уни рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотларга етказади.
9. Тизимга киритилаётган (юкланаётган) ҳужжатлар ва маълумотлар қоидага кўра Тизимга тегишли Тизим фойдаланувчисининг электрон рақамли имзоси билан имзоланган электрон ҳужжат кўринишида киритилади (юкланади) ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Илгари қоғоз кўринишида расмийлаштирилган ва (ёки) берилган, сканер қилинган ҳужжатларни «PDF» (portable document format) форматида Тизим фойдаланувчисининг электрон рақамли имзосидан фойдаланмасдан Тизимга киритишга (юклашга) йўл қўйилади.
10. Маълумотлар ва ҳужжатлар алмашишни унификациялаш учун Тизим ҳужжатларни автоматик тарзда ўқиши ва қуйидаги талабларга мувофиқлигини аниқлаши керак:
рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотлар томонидан берилаётган ва киритилаётган (юкланаётган) ҳужжатлар ҳамда маълумотлар мажбурий тартибда тадбиркорлик субъектларининг идентификация рақамига эга бўлиши керак;
электрон файл, сканер қилинган ҳужжатлар ва маълумотлар номи ҳужжатлар ва уларнинг варақлари сонини идентификациялаш имконини бериши керак.
Ҳар бир алоҳида ҳужжат барча аутентик белгилари ҳақиқийлиги сақланишини таъминловчи (ҳар бир дюймга 200 нуқтадан кам бўлмаган) алоҳида файл кўринишида сканер қилиниши ва киритилиши (юкланиши) керак. Ҳар бир файл ўлчами 10 Мбдан ошмаслиги лозим.
3-боб. Тадбиркорлик субъектларини давлат ҳисобига қўйиш тартиби
11. Ариза берувчи томонидан давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш учун сўровнома шакллантирилганда Тизим автоматик тарзда реал вақт режимида тадбиркорлик субъектига солиқ тўловчининг идентификация рақамини беради.
Давлат солиқ хизмати органлари тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейинги кундан кечиктирмасдан, тадбиркорлик субъектини — юридик шахсни ва юридик шахс ташкил этмаган тадбиркорлик субъектини (якка тартибдаги тадбиркорни) бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига, Республика йўл жамғармасига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси (тегишли фондлар тўловчилари бўлган тадбиркорлик субъектлари учун) мажбурий тўловлар тўловчилари сифатида ҳисобга қўядилар.
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 сентябрдаги 740-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 38-сон, 1049-модда)
12. Давлат статистика органларига давлат ҳисобига қўйиш учун Тизим тадбиркорлик субъекти — юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейинги кундан кечиктирмасдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2012 йил 25 сентябрдаги 274-сон қарорида белгиланган шакл бўйича Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан маълумотларни юборади.
Давлат статистика органлари Реестрда мавжуд бўлган таъсис ҳужжатларидан фойдаланиш имкониятига эга.
13. Тадбиркорлик субъекти асосий фаолият турининг коди ва (ёки) энг кўп ўртача йиллик ишчилар сонининг ўзгаришига олиб келувчи молиявий, солиқ, статистика ёхуд бошқа ҳисобот тақдим этилган санадан бошлаб бир ой муддатда давлат солиқ хизмати, давлат статистика органлари Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали «тадбиркорлик субъектининг шахсий кабинети» воситасида, у мавжуд бўлмаганда — почта алоқа воситасида бу ҳақда тадбиркорлик субъектини хабардор қиладилар.
14. Тадбиркорлик субъекти — акциядорлик жамияти давлат рўйхатидан ўтказилганидан, қайта рўйхатдан ўтказилганидан сўнг Тизим у давлат рўйхатидан ўтказилганидан, қайта рўйхатдан ўтказилганидан кейинги кундан кечиктирмасдан қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига янгидан тузилган, қайта ташкил этилган ва тугатилган акциядорлик жамиятлари тўғрисида тегишли электрон хабарнома юборади.
15. Рўйхатдан ўтказувчи органлар ҳар чоракда Тизим воситасида давлат солиқ ва статистика органлари билан биргаликда рўйхатдан ўтказилган ва давлат ҳисобида турган рўйхатдан ўтказилган тадбиркорлик субъектлари сонининг солиштирилишини амалга оширадилар.
4-боб. Давлат божлари ва йиғимларни ўтказиш тартиби
17. Давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш учун давлат божи тўланади.
18. Давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш учун тўланган давлат божининг барча суммаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг махсус шахсий ҳисобрақамига рўйхатдан ўтказувчи органлар фаолиятини молиялаштириш манбаи сифатида сақлашга, моддий-техника базасини мустаҳкамлашга, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни рағбатлантиришга йўналтирилади.
19. Реестрдан ҳужжатларни бериш учун (кўчирма, янги намунадаги давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, тадбиркорлик субъектларининг рўйхати, Реестрда мавжуд бўлган бошқа ҳужжатлар, сўралаётган ахборот ва (ёки) ҳужжат мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотнома) рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан йиғим олинади.
Йиғим суммаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг махсус шахсий ҳисобрақамига йўналтирилади ва рўйхатдан ўтказувчи органларни сақлашга, моддий-техника базасини мустаҳкамлашга, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни рағбатлантиришга йўналтирилади.
20. Ариза берувчи томонидан ушбу Регламентнинг 17, 19-бандларида назарда тутилган давлат божлари, йиғимлар электрон тўлов тизимлари воситасида тўланганда, ариза берувчидан тўланган давлат божи ва йиғим суммасининг бир фоизи миқдорида воситачилик ҳақи ушлаб қолинади.
Тўланган воситачилик ҳақлари суммаси хизмат кўрсатувчи банк, Ягона умумреспублика процессинг маркази, электрон тўлов тизими, давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўланган давлат божлари ва йиғимлар суммаси ҳисобини юритувчи Ягона биллинг тизими оператори-ташкилот ўртасида мутаносиб равишда тақсимланади.
5-боб. Тизимнинг ахборот хавфсизлигига қўйиладиган умумий талаблар
21. Тизим фойдаланувчиларининг Тизимдан фойдаланишлари «Электрон ҳукумат» тизими фойдаланувчиларини идентификациялаш Ягона ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда, шунингдек амалдаги электрон рақамли имзо сертификатларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
Тизим ундан фойдаланувчиларнинг ва таъминот гуруҳининг Тизимга кирган ва фойдалангандаги барча ҳаракатлари баёнини юритади.
22. Тизим фойдаланувчилари электрон ҳужжатлар ва (ёки) маълумотларни зарур даражада тузиш, сақлаш, қайта шакллантириш, ҳимоясини таъминлаш, қайта ишлаш, жўнатиш ва олишни таъминлаши, шу жумладан:
электрон ҳужжатлар ва (ёки) маълумотлар махфийлигига, тўлиқлигига ва муаллифликка доир талабларга, шунингдек электрон рақамли имзо тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этиши керак;
электрон ҳужжатлар ва (ёки) маълумотлар қайта ишланаётган пайтда қабул қилиб олувчи томонида туриб, қонун ҳужжатларида назарда тутилган талабларга мувофиқ электрон рақамли имзо ҳаққонийлиги эҳтимолини текшириши, шунингдек электрон рақамли имзо сертификати амал қилишини текшириши керак.
23. Электрон ҳужжатлар ва (ёки) маълумотларни ҳимоя қилиш учун Тизим фойдаланувчилари томонидан ишлатилаётган ахборот-коммуникация технологиялари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сертификатлаштирилган бўлиши ҳамда эксплуатация ҳужжатларига қатъий мувофиқ равишда фойдаланилиши керак.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги 318-сонли қарори билан тасдиқланган Маҳсулотни стандарт талабларига мувофиқ сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низом.
24. Тизим фойдаланувчисининг ахборот хавфсизлиги рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотлар дастурий-аппарат таъминоти чоралари билан амалга оширилади ҳамда қуйидагиларни ўз ичига олади:
электрон ҳужжатлар ва (ёки) маълумотларнинг тарқалиб кетиши, ўғирланиши, йўқолиши, бузиб талқин этилиши, тўсиб қўйилиши, қалбакилаштирилиши ва электрон ҳужжатлар ва (ёки) маълумотлардан бошқача тарзда рухсатсиз эркин фойдаланилиши ҳамда улардан нусхалар кўчиришнинг олдини олиш;
Тизим фойдаланувчиларининг Тизимдаги маълумотлардан, дастурий ресурслардан Тизим фойдаланувчиларининг лавозим йўриқномаларидан келиб чиқиб, чекланган тарзда фойдаланиш;
Ахборот хавфсизлиги қонун ҳужжатлари ва ушбу Регламент талабларини инобатга олган ҳолда, Тизим фойдаланувчисининг ички қоидаларига мувофиқ бошқа эркин фойдаланишдаги воситалар билан ҳам таъминланиши мумкин.
25. Рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотлар қонун ҳужжатлари ҳамда ушбу Регламент талабларини инобатга олган ҳолда, ушбу қоидалар бузилишининг олдини олиш ва бузилганлиги учун жавобгарликни назарда тутувчи Ахборот хавфсизлиги ҳамда Тизимдан фойдаланиш қоидаларини ишлаб чиқадилар ва тасдиқлайдилар.
26. Тизим фойдаланувчилари қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолатларда ва тартибда ахборотнинг криптографик ҳимоясини амалга оширадилар.
27. Тизим фойдаланувчиларининг Тизимда электрон ҳужжатлар ва (ёки) маълумотлар алмашинишига доир ҳамкорлиги телекоммуникация хизматлари воситасида ёхуд қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа усуллар билан амалга оширилади.
28. Тизим фойдаланувчилари электрон ҳужжатлар ва (ёки) маълумотлар алмашилганда қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ келувчи электрон рақамли имзо сертификатларидан фойдаланадилар.
29. Электрон ҳужжат ва (ёки) маълумот агар улар бевосита электрон ҳужжат ва (ёки) маълумот жўнатувчиси томонидан юборилган бўлса, улар юборилган деб ҳисобланади.
Электрон ҳужжат ва (ёки) маълумот унинг тегишли Тизим фойдаланувчисига келиб тушган пайтидан бошлаб қабул қилиб олинган деб ҳисобланади.
30. Ахборот алмашишни унификациялаш ва стандартлаштириш мақсадида Тизим фойдаланувчиларининг ахборот-коммуникация технологиялари Тизим фойдаланувчилари томонидан қабул қилиб олинган электрон ҳужжат ва (ёки) маълумотларни англаш ва қайта ишлаш имконини таъминлаш мақсадларида, ҳар бир Тизим фойдаланувчиси томонидан алоҳида фойдаланиладиган, белгиланган маълумотлар форматларини ҳамда электрон ҳужжат ва (ёки) маълумотлар форматини конвертация қилиш имконини бериши керак.
31. Электрон ҳужжат ва (ёки) маълумотлар Тизимда «Электрон ҳукумат» тизими доирасида идоралараро ҳамкорлик ва маълумотлар алмашинувига доир давлат стандартлари билан белгиланадиган ёки Тизим томонидан фойдаланишга йўл қўйилган, барча Тизим фойдаланувчилари учун умумий ягона стандарт форматга эга бўлиши керак.
32. Тизим фойдаланувчилари ҳаракатларини амалга ошириш учун Тизим томонидан фойдаланиладиган маълумотлар форматига конвертация қилинадиган ахборотни ўз ичига олган электрон ҳужжат ва (ёки) маълумотлар билан алмашинадилар.
33. Мазкур электрон ҳужжатлар форматларида мазкур ахборотни Тизим фойдаланувчилари ахборот-коммуникация технологиялари ўқий олиш имконини таъминловчи, давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишга доир ҳаракатларни амалга ошириш учун зарур бўлган минимал ахборот мавжуд бўлади.
6-боб. Тизим фойдаланувчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
қонун ҳужжатлари ва ушбу Регламентда белгиланган ҳолатларда ва тартибда электрон ҳужжат ва (ёки) маълумотларни жўнатиш ва олиш;
рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотлардан улар томонидан уларга жўнатилган электрон ҳужжат ва (ёки) маълумотлар қабул қилиб олинганлиги тасдиғини сўраш.
Тизим фойдаланувчиларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқлари ҳам бўлиши мумкин.
Тизим фойдаланувчисини тайинлаш тўғрисидаги буйруқ қабул қилингандан кейинги кундан кечиктирмасдан, Тизимда мавжуд бўлган маълумотлардан фойдаланиш даражаси ва мазкур Тизим фойдаланувчисида электрон рақамли имзо сертификати мавжудлиги тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олган шундай буйруқнинг асл нусхасини таъминот гуруҳига тақдим этиш.
Тизим фойдаланувчиларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлари ҳам бўлиши мумкин.
36. Тизим фойдаланувчиси томонидан унинг лавозим йўриқномасида назарда тутилган ўз вазифалари ва функциялари бажарилишини белгиланган тартибда якунлаганда, шу жумладан бошқа ишга ўтганда, рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотлар зудлик билан таъминот гуруҳини бу ҳақда ёзма равишда хабардор қилишлари шарт. Бунда таъминот гуруҳи зудлик билан бундай Тизим фойдаланувчисини Тизимдан бутунлай чеклаб қўйиши шарт.
37. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатдан ўтказиш маркази томонидан электрон рақамли имзо очиқ калити сертификатининг амал қилиши вақтинчалик тўхтатиб қўйилганда ёки бекор қилинганда Тизим автоматик тарзда Тизим фойдаланувчисининг Тизимдан эркин фойдаланиш имкониятини тўсиб қўяди ва бу ҳақда таъминот гуруҳини дарҳол хабардор қилади.
41. Ишчилари тизим фойдаланувчиси электрон рақамли имзодан фойдаланишга ваколатли бўлмаган рўйхатдан ўтказиш органлари ва ваколатли ташкилотлар, шунингдек электрон рақамли имзодан ўз манфаатлари ёки учинчи шахслар манфаатлари учун фойдаланган Тизим фойдаланувчилари қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
42. Рўйхатдан ўтказиш органлари ва ваколатли ташкилотлар тегишли Тизим фойдаланувчилари томонидан амалга оширилган ҳаракатлар юзасидан жавобгар бўладилар.
43. Тизим фойдаланувчилари телекоммуникация хизматларидан фойдаланилганда оператор ва (ёки) провайдер айби билан электрон ҳужжатлар ва (ёхуд) маълумотларни жўнатишда (олишда) юзага келиш эҳтимоли бўлган тўхталишлар учун жавобгар бўлмайди.
44. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг XIII боби.
Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишда рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлиги регламентига ИЛОВА
Рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотлар томонидан тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимига киритиладиган (юкланадиган) маълумотлар ва ҳужжатлар
Тизимга киритиладиган (юкланадиган) ҳужжатлар ва маълумотлар
Маълумотларнинг Тизимга киритилишини амалга оширувчи органлар
Ҳужжатлар, маълумотлар ва уларнинг реквизитларини Тизимга киритиш муддатлари
1.
Ҳокимнинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаси бериш тўғрисидаги қарори.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари
қарор қабул қилингандан сўнг, лекин у ариза берувчига берилишидан кечиктирмасдан
2.
Бозор ташкил қилишга ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарор.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари
қарор қабул қилингандан сўнг, лекин у ариза берувчига берилишидан кечиктирмасдан
3.
Якка тартибдаги тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказишга аризанинг шакли ва мазмуни.
Адлия вазирлиги
қонун ҳужжатлари шакли ва мазмуни ўзгартирилгандан сўнг икки кун муддатда
4.
Янгидан тузилаётган юридик шахсни (тадбиркорлик субъектини) давлат рўйхатидан ўтказишга аризанинг шакли ва мазмуни.
Адлия вазирлиги
қонун ҳужжатлари шакли ва мазмуни ўзгартирилгандан сўнг икки кун муддатда
5.
Якка тартибдаги тадбиркорнинг рўйхатдан ўтказиш маълумотларидаги ўзгартиришларни давлат рўйхатидан ўтказишга аризанинг шакли ва мазмуни.
Адлия вазирлиги
қонун ҳужжатлари шакли ва мазмуни ўзгартирилгандан сўнг икки кунлик муддатда
6.
Юридик шахснинг (тадбиркорлик субъектининг) рўйхатдан ўтказиш маълумотларидаги ўзгартиришларни давлат рўйхатидан ўтказишга аризанинг шакли ва мазмуни.
Адлия вазирлиги
қонун ҳужжатлари шакли ва мазмуни ўзгартирилгандан сўнг икки кун муддатда
7.
Ўзбекистон Республикаси резидентлари — юридик шахслари иштирокида чет элда ташкил этилган ташкилот тўғрисидаги маълумотлар.
Ташқи савдо вазирлиги
ташкилот чет элда ташкил этилгандан сўнг икки кун муддатда
8.
Чет эллик юридик ёки жисмоний шахснинг улушини (ҳиссасини) сотишдан олинган даромадларда, юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ёки жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўланганлиги тўғрисидаги маълумотлар, улуши (ҳиссаси)нинг Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтган юридик шахсга сотилиши ҳолатлари бундан мустасно.
Давлат солиқ қўмитаси
таъсис ҳужжатларига чет эл юридик ёки жисмоний шахсининг улушини (ҳиссасини) сотиши билан боғлиқ бўлган ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги ариза келиб тушган пайтдан бошлаб бир иш куни мобайнида
9.
Мол-мулки ва (ёки) муассислари мавжуд бўлмаган ташкилотни тугатиш тўғрисидаги тақдимнома.
Давлат солиқ қўмитаси
тегишли тақдимнома жўнатилгандан сўнг икки иш куни мобайнида
10.
Мол-мулки бор бўлган ва (ёки) муассислари аниқланган, қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда молиявий-хўжалик фаолиятни амалга оширмаган ташкилот фаолияти келгусида давом эттирилишининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги сўровнома.
Давлат солиқ қўмитаси
тегишли сўровнома юборилгандан сўнг икки иш куни мобайнида
11.
Махсус комиссиянинг қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда молиявий-хўжалик фаолиятни амалга оширмаган ташкилот фаолияти келгусида давом эттирилишининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги қарори (хулосаси) қабул қилинганлиги тўғрисидаги маълумотлар.
Давлат солиқ қўмитаси
махсус комиссия қарори олингандан сўнг уч иш куни мобайнида
12.
Лицензиянинг амал қилиши вақтинчалик тўхтатилгани, бекор қилингани ва тугатилгани тўғрисидаги маълумотларни инобатга олган ҳолда, баҳолаш ташкилоти тўғрисидаги маълумотлар.
Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси
лицензия берилгандан, амал қилиши вақтинчалик тўхтатилгандан, бекор қилингандан ва тугатилгандан сўнг икки иш куни мобайнида
13.
Устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) сотиб олиш бўйича битимни амалга оширишга, шунингдек бирлаштириш ва қўшиб юборишга дастлабки розилик берилганлиги тўғрисидаги қарорлар.
Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси
қарор қабул қилингандан сўнг, лекин у ариза берувчига берилишидан кечиктирмасдан
14.
Қонун ҳужжатларига мувофиқ маъмурий-ҳудудий бирликларга тегишлилигича Республикадаги географик объектларнинг (вилоятлар, туманлар, шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар, овуллар), аҳоли пунктлари ва уларнинг таркибий қисмларига (маҳаллалар, шоҳ кўчалар, кўчалар, майдонлар, оромгоҳлар, скверлар) ва шулар каби бошқа объектларнинг номлари тўғрисидаги маълумотлар.
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси
географик объектларга ном бериш ва номини ўзгартириш тўғрисидаги ҳужжатлар олингандан сўнг беш иш куни мобайнида
15.
Матбаа корхонаси тўғрисидаги маълумотлар, матбаа корхонасини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши вақтинчалик тўхтатилгани, бекор қилингани ва тугатилгани ҳақидаги маълумотларни инобатга олган ҳолда.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги
гувоҳнома берилгандан, амал қилиши вақтинчалик тўхтатилгандан, бекор қилингандан ва тугатилгандан сўнг икки иш куни мобайнида
16.
Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилиши тўғрисидаги маълумотлар.
Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази
эмиссия давлат рўйхатдан ўтказилгандан сўнг ўн иш куни мобайнида
17.
Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг тугатилаётган акциядорлик жамияти акциялари чиқарилишининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги бекор қилинганлиги тўғрисидаги қарори ҳақидаги маълумотлар.
Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази
қарор қабул қилингандан сўнг уч иш куни мобайнида, лекин у ариза берувчига берилишидан кечиктирмасдан
18.
Ўз устав фондини шакллантирмаган акциядорлик жамияти тўғрисидаги маълумотлар.
Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази
устав фондини шакллантириш муддати тугагандан сўнг беш иш куни мобайнида
19.
Банклар тўғрисидаги маълумотлар, банк фаолиятини амалга оширишга берилган лицензиянинг амал қилиш вақтинчалик тўхтатилган, бекор қилинган ва тугатилгани ҳақидаги маълумотларни инобатга олган ҳолда.
Марказий банк
лицензия берилгандан, амал қилиши вақтинчалик тўхтатилгандан, бекор қилингандан ва тугатилгандан сўнг икки иш куни мобайнида
20.
Банк ҳисобварақларини очиш тартиби, муддатлари ва баҳоси тўғрисидаги маълумотлар.
Марказий банк
қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисобварақларни очиш тартиби, муддатлари ва баҳоси ўзгаргандан сўнг ўн иш куни мобайнида
21.
Молиявий-хўжалик фаолиятни амалга оширмаётган ташкилотлар тўғрисидаги ахборот.
Давлат солиқ қўмитаси
(давлат солиқ хизматининг ҳудудий органлари)
тижорат банкларидан тегишли маълумот олингандан сўнг икки иш куни мобайнида
22.
Юридик шахс — тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома.
Тегишли рўйхатдан ўтказиш органлари
давлат рўйхатидан ўтказишда автоматик тарзда
23.
Якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома.
Тегишли рўйхатдан ўтказиш органлари
давлат рўйхатидан ўтказишда автоматик тарзда
24.
Қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда ўз устав фондини шакллантирмаган ташкилотлар тўғрисидаги маълумотлар.
Тегишли рўйхатдан ўтказиш органлари
аниқлангандан сўнг икки иш куни мобайнида
25.
Қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда ўз устав фондини шакллантирмаган ташкилот фаолияти келгусида давом эттирилишининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги сўровнома.
Тегишли рўйхатдан ўтказиш органлари
жойлардаги давлат ҳокимияти органлари ҳузуридаги махсус комиссияларга тегишли сўровнома юборилгандан сўнг икки иш куни мобайнида
26.
Рўйхатдан ўтказувчи органлар томонидан муассислари мавжуд бўлмаган ташкилотни тугатиш жараёнини бошлаш тўғрисидаги маълумотлар.
Тегишли рўйхатдан ўтказиш органлари
тугатиш жараёни бошлангандан сўнг икки иш куни мобайнида
27.
Махсус комиссиянинг қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда ўз устав фондини шакллантирмаган ташкилот фаолияти келгусида давом эттирилишининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қабул қилган қарори ҳақидаги маълумотлар.
Тегишли рўйхатдан ўтказиш органлари
махсус комиссия қарори олингандан сўнг икки иш куни мобайнида
28.
Ташкилот муассисларига (иштирокчиларига) асослари кўрсатилган ҳолда ихтиёрий тугатишни амалга ошириш тўғрисидаги хабарнома.
Тегишли рўйхатдан ўтказиш органлари
хабарнома юборилгандан сўнг икки иш куни мобайнида
29.
Хўжалик судига ташкилотни тугатиш тўғрисидаги даъво аризаси юборилганлиги ҳақидаги маълумотлар.
Тегишли рўйхатдан ўтказиш органлари
даъво юборилгандан сўнг икки иш куни мобайнида
30.
Ташкилотни тугатиш жараёнининг бошланиши тўғрисидаги маълумотлар.
Тегишли рўйхатдан ўтказиш органлари
ташкилотни тугатиш қарори тўғрисида хабарнома олинган кунда
31.
Тугатилганлиги муносабати билан ташкилотни Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан чиқариб ташлаш тўғрисидаги ёзув.
Тегишли рўйхатдан ўтказиш органлари
чиқариб ташлаш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кунда
32.
Давлат божлари ставкалари тўғрисидаги маълумотлар.
Давлат божлари ва йиғимларини ундирувчи ваколатли органлар
қонун ҳужжатлари билан давлат божлари ва йиғимлари ставкалари ўзгартирилгандан сўнг икки иш куни мобайнида
33.
Йиғимларнинг ставкалари тўғрисидаги маълумотлар.
34.
Штемпель-ўймакорлик корхонаси томонидан тайёрланган муҳр ва штампнинг сканер қилинган изи.
Штемпель-ўймакорлик корхоналари
муҳр ва штамп тайёрлангандан сўнг, лекин у ариза берувчига берилишидан кечиктирмасдан
35.
Штемпель-ўймакорлик корхонаси, муҳр ва штамп тайёрланган тадбиркорлик субъектининг СТИРи, шунингдек уларни ясаш санаси тўғрисидаги маълумотлар.
Штемпель-ўймакорлик корхоналари
муҳр ва штамп тайёрлангандан сўнг, лекин у ариза берувчига берилишидан кечиктирмасдан
36.
Юридик шахснинг — тадбиркорлик субъектининг устав фондига улуш сифатида киритилаётган мол-мулк баҳоланганлиги тўғрисидаги ҳисобот.
Баҳоловчи ташкилотлар
ҳисобот тайёрлангандан сўнг, лекин у ариза берувчига берилишидан кечиктирмасдан
*Изоҳ. Кўрсатилган маълумотлар ва ҳужжатларни расмийлаштириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 863-модда)
«9. Тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказларида:
хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказганлик учун
—
ҳозир бўлиш тартибида мурожаат этилганда энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари ва 500 АҚШ доллари, Интернет бутунжаҳон тармоғи орқали давлат рўйхатидан ўтказилганда эса — ҳозир бўлиш тартибида мурожаат этганлик учун белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида;
суғурталовчилар ва суғурта брокерлари, аудиторлик ташкилотлари, солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари, биржалар, ломбардлар, инвестиция фондларини, «Ўзбекозиқовқатзахира» мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси таркибига кирувчи корхоналарни, бозорларни, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг тегишли қарорлари билан акциядорлик жамиятлари (шу жумладан холдинг) шаклида ташкил этилаётган хўжалик бошқаруви органларини рўйхатидан ўтказганлик учун
—
ҳозир бўлиш тартибида мурожаат этилганда энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари, Интернет бутунжаҳон тармоғи орқали давлат рўйхатидан ўтказилганда эса — ҳозир бўлиш тартибида мурожаат этганлик учун белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида»;
юридик шахсларни — тадбиркорлик субъектларини, юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларни ҳамда юридик шахс бўлмаган оилавий тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказганлик учун
—
ҳозир бўлиш тартибида мурожаат этилганда энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари, Интернет бутунжаҳон тармоғи орқали давлат рўйхатидан ўтказилганда эса — ҳозир бўлиш тартибида мурожаат этганлик учун белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида»;
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 130-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 3-сон, 10-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида солиқ тўловчиларнинг идентификация рақамларини бериш ва қўллаш тизими тўғрисидаги низомда:
«қонун ҳужжатларида белгиланган ўз вазифалари ва функцияларини бажаришда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар ўртасида тадбиркорлик субъектларига — жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан ахборотлар алмашишни унификация қилиш»;
«СТИР аниқ вақт режимида, янгидан ташкил этилаётган юридик шахсларга, шунингдек хорижий юридик шахсларни, хорижий фуқароларни ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни тадбиркорлик субъектлари сифатида давлат рўйхатидан ўтказишда ёки солиқ мажбуриятлари пайдо бўлганда давлат рўйхатидан ўтказишда берилади»;
«рухсат бериш тусидаги, шу жумладан «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2-моддасида кўрсатилган рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтгандан кейин бериладиган барча ҳужжатларда»;
«Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатларда идентификация рақамини аниқ ва тушунарли қилиб қайд этишлари шарт»;
«17. Юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи солиқ тўловчиларга — жисмоний шахсларга индентификация рақами Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасида ушбу Низомнинг 5-банди иккинчи хатбошига мувофиқ берилади»;
ж) 23-банддаги «нотўғри ва ноаниқ декларация қилиниши» сўзлари «нотўғри ва ноаниқ кўрсатилиши» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 71-модда) билан тасдиқланган Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда:
«26. Якка тартибдаги тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома тижорат мақсади учун уларнинг ўзи олиб кираётган товарларни божхонада расмийлаштириш учун асос ҳисобланади.
Бунда импорт қилинган товарларни сотиш ушбу гувоҳнома мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади»;
«41. Импорт товарлар савдосини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркор тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи якка тартибдаги тадбиркор сифатида, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган бўлиши керак ва унинг товарларни республика ҳудудига олиб келганлиги фактини ва уларнинг божхонада расмийлаштирилганлигини, мувофиқлик сертификатлари мавжудлигини, божхона тўловлари ва белгиланган солиқ тўланганини тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлиши шарт»;
в) 46-банддаги «давлат солиқ инспекцияси томонидан тадбиркорлик фаолияти учун товар келтирувчи, юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркор сифатида» сўзлари «тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарлар олиб келувчи якка тартибдаги тадбиркор сифатида» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 июлдаги 216-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 7-сон, 58-модда) билан тасдиқланган Юридик шахс бўлмасдан оилавий тадбиркорлик ҳамда ҳунармандчилик фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-бандига қуйидаги мазмундаги жумла қўшилсин:
«Шогирд ушбу Низомнинг 14-банди талабларига риоя этган тақдирда бир неча ҳунармандларда буюмлар ёки товарларни тайёрлаш (ишлар, хизматларни бажариш) бўйича фаолиятни амалга оширишга ҳақлидир».
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 25 сентябрдаги 274-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 9-сон, 70-модда) билан тасдиқланган Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри тўғрисидаги низомда:
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарорига 5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2017 йил 1 апрелдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисобланадиган айрим қарорлари
рўйхати
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш учун рўйхатдан ўтказиш тартиботлари тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 20 августдаги 357-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 8-сон, 72-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 12 августдаги 387-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 8-сон, 80-модда).
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2004 йил 2 сентябрдаги 413-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 9-сон, 89-модда).
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2005 йил 11 февралдаги 59-сон қарорига 1-илованинг 12-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 2-сон, 6-модда).
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сон қарорига 1-илованинг 62 ва 65-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 9-10-сон, 48-модда).
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2005 йил 11 октябрдаги 224-сон қарорига 1-илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 9-10-сон, 54-модда).
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри давлат институтини ташкил этиш тўғрисида» 2006 йил 6 февралдаги 14-сон қарорига 6-илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 6-7-сон, 33-модда).
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Улгуржи ва чакана савдони либераллаштириш ҳамда уни ривожлантириш учун қулай шарт-шароит яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 23 февралдаги ПФ–3722-сон Фармони)» 2006 йил 29-майдаги 99-сон қарорига илованинг 16-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 5-сон, 39-модда).
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Молия-иқтисодий, солиқ соҳасидаги жиноятларга, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 21 апрелдаги ПҚ–331-сон қарори)» 2006 йил 6 июлдаги 130-сон қарорига илованинг 12-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 7-сон, 48-модда).
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш учун рўйхатдан ўтказиш тартиботлари тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 20 августдаги 357-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартибини жорий этиш тўғрисида» 2006 йил 24 майдаги ПҚ–357-сон қарори)» 2006 йил 7 августдаги 162-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 8-сон, 60-модда).
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» («Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилганлиги ҳамда уларнинг молиявий жавобгарлиги эркинлаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ–59-сон Қонуни)» 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарорига 1-илованинг 58-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 11-сон, 86-модда).
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 10 апрелдаги ПҚ–618-сон қарори)» 2007 йил 21 майдаги 105-сон қарорига илованинг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 5-сон, 31-модда).
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2008 йил 29 декабрдаги 284-сон қарорига 3-илованинг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 12-сон, 70-модда).
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2009 йил 27 февралдаги ПҚ–1062-сон қарори)» 2009 йил 11 мартдаги 63-сон қарорига 1-илованинг 15, 17 ва 18-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 3-сон, 20-модда).
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 15 майдаги ПҚ–1112-сон қарори)» 2009 йил 5 июндаги 152-сон қарорининг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 6-сон, 41-модда), шунингдек қарорга илованинг 3, 4 ва 5-бандлари.
16. Вазирлар Маҳкамасининг «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ ахборотни бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2009 йил 12 октябрдаги 272-сон қарорига 3-илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 9-10-сон, 66-модда).
17. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 17 сентябрдаги «Баҳолаш фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ–257-сонли Қонуни)» 2010 йил 9 ноябрдаги 248-сон қарорига илованинг 9-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 11-сон, 58-модда).
18. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2011 йил 1 апрелдаги 98-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 4-сон, 23-модда).
19. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 12 майдаги ПҚ–1529-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат божи ставкалари ҳақида» 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарорига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2011 йил 18 майдаги 140-сон қарори)» 2011 йил 27 июндаги 190-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 6-сон, 57-модда).
20. Вазирлар Маҳкамасининг «Шаҳарсозлик фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиботлари ва давлат назорати тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2011 йил 29 июлдаги 222-сон қарорига 4-илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 7-сон, 67-модда).
21. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2011 йил 24 августдаги ПФ–4354-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти эркинлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 25 августдаги ПҚ–1604-сон қарори)» 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сон қарорига илованинг 23, 26 ва 27-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 11-сон, 85-модда).
22. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида» 2012 йил 26 апрелдаги ЎРҚ–327-сонли Қонуни)» 2012 йил 19 июлдаги 225-сон қарорига илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 7-сон, 57-модда).
23. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 18 июлдаги ПФ–4455-сон Фармони)» 2012 йил 31 июлдаги 232-сон қарорига илованинг 4 ва 7-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 7-сон, 59-модда).
24. Вазирлар Маҳкамасининг «Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2012 йил 28 августдаги 253-сон қарорига 3-илованинг 7 ва 8-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 8-сон, 61-модда).
25. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Статистик, солиқ ва молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 16 июлдаги ПФ–4453-сон Фармони)» 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сон қарорига 1-илованинг 40 ва 70-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 11-сон, 79-модда).
26. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний шахсларга хорижий валютани сотиш тартибини янада либераллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 30 январдаги ПҚ-1914-сон қарори)» 2013 йил 29 мартдаги 91-сон қарорига 1-илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 3-сон, 22-модда).
27. Вазирлар Маҳкамасининг «Ер участкаларини танлаш бўйича материалларни ваколатли ташкилотлар билан келишиш, шунингдек қурилиш соҳасида рухсатномалар бериш тартиботларини амалга оширишда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 4 июндаги 154-сон қарорига 3-илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 6-сон, 35-модда).
28. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Товар ва молия бозорларида монополияга қарши тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 20 августдаги 230-сон қарори)» 2013 йил 23 октябрдаги 287-сон қарорига илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 10-сон, 76-модда).
29. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ягона қурилиш регламенти тизимини шакллантириш тўғрисида» 2013 йил 20 августдаги 229-сон қарори)» 2013 йил 24 октябрдаги 288-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 10-сон, 77-модда).
30. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик субъектларини Интернет тармоғи орқали давлат рўйхатидан ўтказиш механизмини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 25 ноябрдаги 312-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 11-сон, 84-модда).
31. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2014 йил 7 январдаги 1-сон қарори)» 2014 йил 3 июндаги 138-сон қарорига илованинг 8-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 6-сон, 56-модда).
32. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Кадастр ҳужжатларини тайёрлаш бўйича давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарори)» 2014 йил 6 ноябрдаги 309-сон қарорига илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 11-сон, 114-модда).
33. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 31 декабрдаги 377-сон қарорига илованинг 21-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 12-сон, 138-модда).
34. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида» 2015 йил 4 февралдаги ПФ-4702-сон Фармони)» 2015 йил 27 июндаги 171-сон қарорига илованинг 57-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 6-сон, 51-модда).
35. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 15 майдаги ПФ–4725-сон Фармони)» 2015 йил 20 июлдаги 198-сон қарорига илованинг 2 ва 3-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 7-сон, 62-модда).
36. Вазирлар Маҳкамасининг «Хусусий тадбиркорлар томонидан ходимларни ёллаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2015 йил 31 июлдаги 219-сон қарорига 2-илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 7-сон, 65-модда).
37. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2015 йил 3 июндаги ЎРҚ–387-сонли ҳамда «Инвестиция ва пай фондлари тўғрисида» 2015 йил 25 августдаги ЎРҚ–392-сонли қонунлари)» 2015 йил 23 сентябрдаги 274-сон қарорига илованинг 8-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 9-сон, 84-модда).
38. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексини тасдиқлаш тўғрисида» 2013 йил 26 декабрдаги ЎРҚ–360-сонли ҳамда «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2016 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2015 йил 31 декабрдаги ЎРҚ–398-сонли қонунлари)» 2016 йил 26 апрелдаги 122-сон қарорига 1-илованинг 59 ва 75-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 4-сон, 28-модда).
39. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 8 апрелдаги ПҚ-2517-сон «Мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси — «Ўзбекозиқовқатзахира»ни ташкил этиш тўғрисида»ги қарори)» 2016 йил 29 июндаги 219-сон қарорига 1-илованинг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 6-сон, 63-модда).
40. Вазирлар Маҳкамасининг «Иқтисодий фаолият турларини таснифлашнинг халқаро тизимига ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 24 августдаги 275-сон қарорига 2-илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 8-сон, 81-модда).