1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.12.00 Геология;
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.04.00.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.04.02.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш устидан назорат ва бошқарув. Фойдали қазилмаларни қазиб олиш фаолиятини лицензиялаш]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Табиий ресурслар / Ер ости бойликлари]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг тузилмасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3004-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимида ягона геология хизматини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси бошқарув тузилмасини янада такомиллаштириш ҳамда унинг фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг янгиланган ташкилий тузилмаси 1-иловага* мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси марказий аппаратининг бошқарув ходимлари чекланган сони 52 нафардан иборат тузилмаси 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раисига Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси марказий аппаратининг тузилмасига бошқарув ходимларининг белгиланган умумий чекланган сони доирасида ўзгартишлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорлари 3-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган меъёрий- ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ. Ибрагимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 10 январь,
ПҚ-2723-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 январдаги ПҚ-2723-сонли қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Геология-разведка ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 27 августдаги ПҚ-1396-сонли қарорининг 5-банди ва 2-иловаси.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси марказий аппарати тузилмасига ўзгартишлар киритиш тўғрисида» 2011 йил 12 майдаги ПҚ-1530-сонли қарори.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 2-сон, 32-модда)