1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.22.00 Озиқ-овқат саноати / 09.10.22.01 Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.03 Ғаллачилик]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ДОН ВА ДОННИ ҚАЙТА ИШЛАШ МАҲСУЛОТЛАРИ БИЛАН ОПЕРАЦИЯЛАР ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ ВА РАСМИЙЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎFРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 25 майдаги 95-сонли «Дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари ҳисобини юритиш тизимини такомиллаштиришга, уларнинг сақланиши устидан назоратни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Дон маҳсулотлари тармоғи корхоналарида дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари нобудгарчилигини камайтириш, улар билан ўтказиладиган операциялар ҳисобини юритиш, ҳисобот бериш ва операциялар ўтказишда зарур тартиб ўрнатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари билан операциялар ҳисобини юритиш ва расмийлаштириш бўйича йўриқнома иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
2. Давлат статистика қўмитаси, «Ўздонмаҳсулот» давлат-акциядорлик корпорацияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси:
(2-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 4-сон, 42-модда)
мазкур Йўриқномага қатъий риоя қилиниши устидан қаттиқ назоратни таъминласинлар;
ҳар ойда Вазирлар Маҳкамасига озуқабоп буғдойдан фойдаланиш баланслари бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботлар билан биргаликда дон чиқиндиларни ва қўшимча маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги маълумотларни тақдим этсинлар.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 4 ноябрдаги 377-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси тўғрисидаги Низомнинг 6-бандига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
«дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари сифати масалалари бўйича Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқишда қатнашади»;
б) бешинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
«дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотларини қабул қилиш, жойлаштириш, ишлов бериш, сақлаш, қайта ишлашда уларнинг сақланишини таъминлаш ва улардан оқилона фойдаланиш, дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари ҳисобини юритиш; дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотларидан фойдаланиш билан боғлиқ технология жараёнларини юритиш; транспортда ташиш ва сақлаш чоғида дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотларининг табиий камайиши нормаларини белгилаш масалалари бўйича норматив ҳужжатларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
бош давлат дон инспекторлари ишини тартибга солувчи йўриқнома берувчи қоидаларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди».