toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 25.05.2006
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ДОН ВА ДОННИ ҚАЙТА ИШЛАШ МАҲСУЛОТЛАРИ БИЛАН ОПЕРАЦИЯЛАР ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ ВА РАСМИЙЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎFРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 25 майдаги 95-сонли «Дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари ҳисобини юритиш тизимини такомиллаштиришга, уларнинг сақланиши устидан назоратни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Дон маҳсулотлари тармоғи корхоналарида дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари нобудгарчилигини камайтириш, улар билан ўтказиладиган операциялар ҳисобини юритиш, ҳисобот бериш ва операциялар ўтказишда зарур тартиб ўрнатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари билан операциялар ҳисобини юритиш ва расмийлаштириш бўйича йўриқнома иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова рус тилида берилмайди.
2. Давлат статистика қўмитаси, «Ўздонмаҳсулот» давлат-акциядорлик корпорацияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси:
(2-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 4-сон, 42-модда)
мазкур Йўриқномага қатъий риоя қилиниши устидан қаттиқ назоратни таъминласинлар;
ҳар ойда Вазирлар Маҳкамасига озуқабоп буғдойдан фойдаланиш баланслари бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботлар билан биргаликда дон чиқиндиларни ва қўшимча маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги маълумотларни тақдим этсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 8 июндаги 269-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2004 й., 22-23-сон, 266-модда)
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Т. Холтоев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
2001 йил 20 март,
137-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 6-сон, 32-модда; 2003 й., 4-сон, 42-модда; 2004 й., 22-23-сон, 266-модда)