1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.11.00 Тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан давлат назорати / 09.01.11.02 Тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан давлат назоратини амалга ошириш тартиби]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш;
2.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти эркинлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 25 августдаги ПҚ-1604-сонли қарорига ўзгартишлар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сонли Фармонига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти эркинлигини янада ошириш чора- тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 25 августдаги ПҚ-1604-сонли қароригаиловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
2. Мазкур қарор 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб кучга киради.
3. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 27 декабрь,
ПҚ-2700-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2700-сонли қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти эркинлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 25 августдаги ПҚ-1604-сонли қарорига киритиладиган ўзгартишлар
«Экспорт» божхона режимига жойлаштирилаётган товарнинг божхона расмийлаштирувини ходим томонидан буни расмийлаштириш жойидан ва (ёки) божхона органларининг ишламайдиган вақтида бошқа жойда амалга ошириш, бир ходимнинг бир соат ишлаши ҳисобидан
Энг кам иш ҳақи миқдорининг 5 фоизи
».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 1-сон, 9-модда)