1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.04.00.00 Ҳудуд / 01.04.02.00 Давлат чегараси;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.09.00 Алоҳида тоифадаги фуқароларни (аёллар, болалар ва бошқалар) ҳуқуқий ҳолатини ўзига хос хусусиятлари;
3.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.16.00.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (шунингдек, 02.05.00.00га қаранг);
4.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.05.00.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (шунингдек, 01.16.00.00га қаранг) / 02.05.01.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (йиғин);
5.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.05.00.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (шунингдек, 01.16.00.00га қаранг) / 02.05.02.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколатлари;
6.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.05.00.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (шунингдек, 01.16.00.00га қаранг) / 02.05.03.00 Раис (оқсоқол) ва унинг ваколатлари;
7.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.05.00 Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология. Товарлар маркировкаси. Акцизлар (шунингдек, 09.07.00.00га қаранг);
8.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.10.00 Нотижорат ташкилотлари / 03.03.10.07 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (шунингдек, 01.16.00.00, 02.05.00.00ларга қаранг);
9.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.01 Умумий қоидалар;
11.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.01.00 Умумий масалалар;
12.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.01.00 Умумий қоидалар. Меҳнат қонунчилик ҳужжатларининг амал қилиш доираси;
13.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.01.00.00 Умумий қоидалар;
14.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.06.00.00 Пенсиялар / 06.06.01.00 Умумий қоидалар;
15.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси;
16.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.04.00.00 Бюджет тизимининг умумий қоидалари;
17.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.01.00 Умумий қоидалар;
19.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.01.00 Умумий масалалар;
20.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.11.00 Тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан давлат назорати / 09.01.11.01 Умумий қоидалар. Тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан давлат назоратини олиб борувчи органлар;
21.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.01.00 Стандартлаштириш / 09.07.01.01 Умумий қоидалар;
22.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.02.00 Метрология / 09.07.02.01 Умумий қоидалар;
23.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.03.00 Сертификатлаштириш / 09.07.03.01 Умумий қоидалар;
24.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.01.00 Умумий қоидалар;
25.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.05.00 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари;
26.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.06.00 Фермер хўжаликлари. Кластер ва иссиқхона хўжаликлари;
27.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.07.00 Деҳқон хўжаликлари (шахсий ёрдамчи хўжаликлар);
28.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.01.00 Умумий қоидалар;
29.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.18.00.00 Умумий овқатланиш / 09.18.01.00 Умумий қоидалар;
30.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.01.00 Умумий масалалар. Ташқи иқтисодий алоқалар субъектлари;
31.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.01.00 Асосий қоидалар;
32.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.01.00.00 Соғлиқни сақлаш / 14.01.01.00 Умумий қоидалар / 14.01.01.99 Умумий қоидалар;
34.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.01.00 Умумий масалалар;
35.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.01.00.00 Давлат, жамият ва шахс хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги умумий қоидалар;
36.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.06.00 Одам савдосига қарши кураш. Шахс хавфсизлигининг бошқа масалалари;
37.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.09.00.00 Маъмурий жавобгарлик / 16.09.01.00 Умумий қоидалар;
38.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.11.00.00 Жиноят қонунчилиги / 16.11.01.00 Умумий қоидалар;
39.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.01.00.00 Ўзбекистон Республикасининг қонунлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари;
2.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
3.Давлат ва жамият қурилиши / Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва мажбуриятлари . Омбудсман. Фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби;
4.Ижтимоий-маданий масалалар / Никоҳ ва оила. Фуқаролик ҳолати далолатномалари;
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 6 октябрда қабул қилинган Сенат томонидан 2016 йил 12 октябрда маъқулланган
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.01.00 Умумий масалалар. Ташқи иқтисодий алоқалар субъектлари]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Умумий масалалар]
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 14 июнда қабул қилинган «Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида»ги 285-ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майда қабул қилинган 77-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 5-6, 148-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 410-модда; 2009 йил, № 9, 330-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 8-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «ветеринария, фитосанитария, экология стандартлари ва талабларига» деган сўзлар «ветеринария, ветеринария-санитария, фитосанитария, экология стандартлари, талаблари, қоидалари ва нормаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 17-модда биринчи қисмининг ўн биринчи хатбошисидаги «ветеринария, фитосанитария, экология стандартлари ва талабларини» деган сўзлар «ветеринария, ветеринария-санитария, фитосанитария, экология стандартлари, талаблари, қоидалари ва нормаларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«27-модда. Олиб кирилаётган товарларга қўйиладиган техникавий, фармакология, санитария, ветеринария, ветеринария-санитария, фитосанитария ва экология стандартлари, талаблари, қоидалари ва нормалари
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган товарлар Ўзбекистон Республикасида белгиланган техникавий, фармакология, санитария, ветеринария, ветеринария-санитария, фитосанитария ва экология стандартлари, талаблари, қоидалари ва нормаларига мувофиқ бўлиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига:
ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган стандартлар, талаблар, қоидалар ва нормаларга мос келмайдиган товарларни;
қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда сертификатга, маркировкага ёки мувофиқлик белгисига эга бўлмаган товарларни олиб кириш тақиқланади».
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 15 октябрдаги ЎРҚ-641-сонли Қонунига асосан 2021 йил 16 январдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.10.2020 й., 03/20/641/1389-сон)
(3-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 14 февралдаги ЎРҚ-907-сонли Қонунига асосан 2024 йил 16 майдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2024 й., 03/24/907/0127-сон)
(4-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 20 октябрдаги ЎРҚ-642-сонли Қонунига асосан 2021 йил 21 январдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.10.2020 й., 03/20/642/1396-сон)
(5-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 24 мартдаги ЎРҚ-1123-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.03.2026 й., 03/26/1123/0271-сон)
(Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 июлдаги ЎРҚ-1076-сонли Қонунига асосан 6-модданинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 31 октябрь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.07.2025 й., 03/25/1076/0672-сон)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.16.00.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (шунингдек, 02.05.00.00га қаранг);
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.05.00.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (шунингдек, 01.16.00.00га қаранг) / 02.05.01.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (йиғин);
3.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.05.00.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (шунингдек, 01.16.00.00га қаранг) / 02.05.02.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколатлари;
4.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.05.00.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (шунингдек, 01.16.00.00га қаранг) / 02.05.03.00 Раис (оқсоқол) ва унинг ваколатлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари]
7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги 915-ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 22 апрелда қабул қилинган ЎРҚ-350-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, № 4, 96-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
олтинчи хатбошисидаги «ҳайвонлар сақлашнинг ветеринария-санитария қоидаларига» деган сўзлар «ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш —
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Фирибгарлик:
а) анча миқдорда;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
в) компьютер техникаси воситаларидан фойдаланиб содир этилган бўлса, —
энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Фирибгарлик:
а) кўп миқдорда;
б) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
в) хизмат мавқеидан фойдаланиб содир этилган бўлса, —
энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд муайян ҳуқуқдан маҳрум этилган ҳолда беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Фирибгарлик:
а) жуда кўп миқдорда;
б) ўта хавфли рецидивист томонидан;
в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, —
энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди»;
«1841-модда. Бюджет ва смета-штат интизомини бузиш
Молия йилида бюджет ва смета-штат интизомини бузиш кўп миқдорда содир этилган бўлса, —
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади.
Ўша қилмиш жуда кўп миқдорда содир этилган бўлса, —
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан етмиш беш бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилгача озодликни чеклаш ёхуд бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»;
3) 1927-модданинг диспозициясидаги «нафақалар, стипендиялар ва уларга тенглаштирилган ўзга тўловларни» деган сўзлар «пенсиялар, нафақалар, стипендиялар ва уларга тенглаштирилган ўзга тўловларни» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«200-модда. Ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини бузиш
Ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини бузиш ҳайвонларнинг ёки паррандаларнинг эпидемик касалликлари (эпизоотиялар) тарқалишига, уларнинг ялпи қирилиб кетишига ёки бошқа оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлса»;
1) Х бобнинг номидаги «ветеринария-санитария қоидаларини» деган сўзлар «ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«1752-модда. Бюджет ва смета-штат интизомини бузиш
Молия йилида бюджет ва смета-штат интизомини бузиш унча кўп бўлмаган миқдорда содир этилган бўлса, —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса ёхуд анча миқдорда содир этилган бўлса, —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Унча кўп бўлмаган миқдор деганда энг кам иш ҳақининг ўттиз бараваридан юз бараваригача бўлган миқдор тушунилади»;
4) қуйидаги мазмундаги 1756-модда билан тўлдирилсин:
«1756-модда. Бюджет сўровини, рўйхатдан ўтказиш учун харажатлар сметаларини ва штат жадвалларини, шунингдек молиявий ҳисоботни тақдим этиш тартибини бузиш
Бюджет сўровини, рўйхатдан ўтказиш учун харажатлар сметаларини ва штат жадвалларини, шунингдек молиявий ҳисоботни тақдим этиш тартибини бузиш —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
5) 2417-модданинг диспозициясидаги «нафақалар, стипендиялар ва уларга тенглаштирилган ўзга тўловларни» деган сўзлар «пенсиялар, нафақалар, стипендиялар ва уларга тенглаштирилган ўзга тўловларни» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6) 245-модданинг биринчи қисмидаги «1753-моддаларида» деган сўзлар «1753, 1756-моддаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Давлат ветеринария хизматига ушбу Кодекснинг 109-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Қуйидагилар давлат ветеринария хизмати номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва жарима солиш тариқасидаги маъмурий жазо чорасини қўллашга ҳақли:
Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ветеринария инспектори ва унинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар бош давлат ветеринария инспекторлари, уларнинг ўринбосарлари, давлат чегарасидаги ва транспортдаги бош давлат ветеринария инспектори ва унинг ўринбосарлари — энг кам иш ҳақининг икки бараваригача миқдорда;
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармасининг давлат ветеринария инспекторлари, туманлар ва шаҳарларнинг бош давлат ветеринария инспекторлари, чегара ва транспортдаги ветеринария пунктларининг (участкаларининг) давлат ветеринария инспекторлари ҳамда ветеринария участкаларининг ва бозорлардаги ветеринария-санитария экспертизаси лабораторияларининг давлат ветеринария инспекторлари — энг кам иш ҳақининг бир бараваригача миқдорда жарима солишга».
(11-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 28 октябрдаги ЎРҚ-798-сонли Қонунига асосан 2023 йил 30 апрелдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.10.2022 й., 03/22/798/0972-сон)
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.01.00.00 Соғлиқни сақлаш / 14.01.01.00 Умумий қоидалар / 14.01.01.99 Умумий қоидалар]
биринчи қисмидаги «ва меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
учинчи қисмидаги «меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш» деган сўзлар «соғлиқни сақлаш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 22-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ногиронлар давлат соғлиқни сақлаш тизими муассасаларида бепул тиббий-санитария ёрдами олиш, уйда парвариш қилиниш, ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган ёлғиз ногиронлар, сурункали руҳий касалликларга чалинган ногиронлар эса ногиронлар ва қариялар учун мўлжалланган интернат уйларида яшаш ҳуқуқига эга»;
5) 29-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошисидаги «меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.01.00 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.18.00.00 Умумий овқатланиш / 09.18.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Савдо ва хизматлар кўрсатиш]
13-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августда қабул қилинган «Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида»ги 483-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9, 239-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 157-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
иккинчи хатбошисининг русча матнидаги «ветеринарным, фитосанитарным нормам и правилам» деган сўзлар «ветеринарным, ветеринарно-санитарным, фитосанитарным правилам и нормам» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ўнинчи хатбошисининг ўзбекча матнидаги «ветеринария, фитосанитария нормалари ва қоидаларига» деган сўзлар «ветеринария, ветеринария-санитария, фитосанитария қоидалари ва нормаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 5-модданинг биринчи қисмидаги «ветеринария» деган сўз «ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 10-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Янги озиқ-овқат маҳсулотини ишлаб чиқаришга, янги технология жараёнларини, ускуналарни жорий этишга улар токсикология-гигиена экспертизасидан, ҳайвонлардан олинадиган озиқ-овқат хом ашёси эса давлат ветеринария хизмати томонидан ўтказиладиган ветеринария ва ветеринария-санитария экспертизасидан кейин ва (ёки) маҳсулот белгиланган қоидалар ва нормаларга мослиги ҳақида давлат санитария назоратини амалга оширувчи органларнинг санитария-эпидемиологик хулосаси, давлат ветеринария хизматининг ветеринария хулосаси олинганидан ҳамда озиқ-овқат маҳсулоти давлат реестрига киритилганидан кейин йўл қўйилади»;
4) 11-модданинг бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ҳайвонлардан олинадиган озиқ-овқат хом ашёсини етиштириш чоғида ветеринария дори воситаларини ва озуқабоп қўшимчаларни қўллашга улар белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин йўл қўйилади»;
«17-модда. Қоидалар ва нормаларга мос келмайдиган озиқ-овқат маҳсулотидан фойдаланиш ҳамда уни йўқ қилиб ташлаш
Яроқлилик муддати ўтган, сифатсизлиги белги бериб турган, таққослаш ва ишлаб чиқарувчисини аниқлаш мумкин бўлмаган, шунингдек санитария-гигиена экспертизаси, лаборатория текширувлари ва (ёки) ветеринария, ветеринария-санитария экспертизаси ва сертификатлаштириш синовлари натижаларига кўра давлат санитария назорати ва (ёки) давлат ветеринария хизмати органлари томонидан овқатга ишлатиш учун яроқсиз деб топилган озиқ-овқат маҳсулоти ишлаб чиқарилиш ва реализация қилинишдан олиб ташланади, у белгиланган мақсадда ишлатилмаслиги ҳамда қайта ишланиши ёки йўқ қилиб ташланиши керак»;
«Озиқ-овқат маҳсулотининг эгаси давлат санитария назорати ва (ёки) давлат ветеринария хизмати органларига ушбу маҳсулотдан фойдаланилганлиги ёки у йўқ қилиб ташланганлиги тўғрисидаги далолатномани тақдим этади».
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.01.00 Умумий масалалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.01.00 Умумий қоидалар;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.05.00 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари;
4.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.06.00 Фермер хўжаликлари. Кластер ва иссиқхона хўжаликлари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
14-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги 602-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 26 августда қабул қилинган 662–II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, № 9, 162-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 3, 119-модда; 2007 йил, № 12, 608-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 12, 472-модда; 2011 йил, № 9, 248-модда; 2012 йил, № 9/1, 238-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда) 29-моддаси учинчи қисмининг ўнинчи хатбошисидаги «зооветеринария» деган сўз «ветеринария» деган сўз билан алмаштирилсин.
(15-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 1 апрелдаги ЎРҚ-680-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган – Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2021 й., 03/21/680/0263-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.11.00 Тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан давлат назорати / 09.01.11.01 Умумий қоидалар. Тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан давлат назоратини олиб борувчи органлар]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш]
16-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрда қабул қилинган «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги 717-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 1, 8-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2001 йил, № 1–2, 23-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 3, 119-модда; 2007 йил, № 12, 598-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2010 йил, № 9, 336-модда, № 12, 474-модда; 2011 йил, № 9, 248-модда; 2012 йил, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда) 14-моддасининг биринчи қисмидаги «(ёнғинга қарши, санитария, ветеринария, энергетика назорати ва бошқа)» деган сўзлар «(ёнғинга қарши, санитария, энергетика назорати, давлат ветеринария хизмати ва бошқа)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(17-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 13 сентябрдаги ЎРҚ-868-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.09.2023 й., 03/23/868/0699-сон)
(18-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 7 январдаги ЎРҚ-601-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2020 й., 03/20/601/0025-сон)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.09.00 Алоҳида тоифадаги фуқароларни (аёллар, болалар ва бошқалар) ҳуқуқий ҳолатини ўзига хос хусусиятлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва мажбуриятлари . Омбудсман. Фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби]
19-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 7 январда қабул қилинган «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги ЎРҚ-139-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 1, 1-модда; 2009 йил, № 12, 471-модда) 28-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ногирон болалар давлат соғлиқни сақлаш тизими муассасаларида бепул тиббий-ижтимоий ёрдам олиш ва ўз уйларида парвариш қилиниш ҳуқуқига эга».
(20-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 февралдаги ЎРҚ-819-сонли Қонунига асосан 2023 йил 29 августдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.02.2023 й., 03/23/819/0113-сон)
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.06.00 Одам савдосига қарши кураш. Шахс хавфсизлигининг бошқа масалалари]
[ТСЗ:
1.Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Умумий масалалар]
21-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 29 сентябрда қабул қилинган «Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида»ги ЎРҚ-263-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, № 9, 343-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:
1) 6-модданинг бешинчи хатбошисидаги «меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органларини» деган сўзлар «фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 8-модда биринчи қисмининг еттинчи хатбошисидаги «ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
3) 16-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи — ўн бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган вояга етмаганларга ва оилаларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш ҳамда уларни ижтимоий-педагогик реабилитация қилишнинг замонавий услублари ва технологияларидан фойдаланади;
вояга етмаганларнинг дам олишини, ижтимоий муассасаларда ташкил этилган тўгаракларда ёки марказларда ижодий қобилиятини ривожлантиришини ташкил этишда иштирок этади;
ногирон болаларни тиббий-ижтимоий ёрдам билан таъминлайди, ногирон болаларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш хизматларининг комплекс тармоқларини ривожлантиради;
якка тартибдаги профилактика ишини олиб боришда иштирок этади»;
вояга етмаганларни ишга жойлаштиришга, касбга тайёрлашга, қайта тайёрлашга ва уларнинг малакасини оширишга кўмаклашади, улар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқади;
якка тартибдаги профилактика ишини олиб боришда иштирок этади.
Меҳнат органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин».
22-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 22 декабрда қабул қилинган «Риэлторлик фаолияти тўғрисида»ги ЎРҚ-269-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, № 12, 469-модда; 2011 йил, № 12/2, 363-модда) 18-моддаси биринчи қисмининг тўққизинчи хатбошисидаги «туман (шаҳар) бандликка кўмаклашувчи ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
23-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 23 сентябрда қабул қилинган «Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида»ги ЎРҚ-353-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, № 9, 239-модда) 15-моддасининг иккинчи қисмидаги «ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
(24-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 февралдаги ЎРҚ-819-сонли Қонунига асосан 2023 йил 29 августдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.02.2023 й., 03/23/819/0113-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.04.00.00 Бюджет тизимининг умумий қоидалари]
[ТСЗ:
1.Молия / Бюджет. Бюджетдан ташқари жамғармалар]
25-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 26 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-360-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, 12-сонга 1-илова; 2014 йил, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 72-модда 2-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«туманлар ва шаҳарлар давлат ветеринария бўлимларини, лабораторияларини сақлаб туриш»;
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Никоҳ ва оила. Фуқаролик ҳолати далолатномалари]
26-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 2 январда қабул қилинган «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги ЎРҚ-364-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, № 1, 1-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
«туман, шаҳар тиббиёт бирлашмалари томонидан — суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган фуқароларга, шунингдек соғлиғининг ҳолатига кўра ҳомийликка муҳтож бўлган вояга етган муомалага лаёқатли фуқароларга нисбатан амалга оширилади»;
«Туман, шаҳар тиббиёт бирлашмалари ўз ваколатлари доирасида:
муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқароларни, шунингдек соғлиғининг ҳолатига кўра ҳомийликка муҳтож бўлган шахсларни аниқлайди ҳамда уларнинг ҳисобини юритади;
муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқаролар, шунингдек соғлиғининг ҳолатига кўра ҳомийликка муҳтож бўлган шахслар ҳақидаги маълумотларнинг ахборот базасини юритади, маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотлар базасига киритиш учун тақдим этади, шунингдек давлат статистика ҳисоботини тегишли давлат статистика органига қонун ҳужжатларида белгиланган шаклда ва муддатларда тақдим этади;
муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқаролар, шунингдек соғлиғининг ҳолатига кўра ҳомийликка муҳтож бўлган шахслар тўғрисидаги, уларнинг жойлаштирилганлиги ҳамда мол-мулки ҳақидаги маълумотларни давлат реестрига киритиш учун туман, шаҳар ҳокимлигига тақдим этади;
муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлайди;
васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган ҳамда васийларга ва ҳомийларга қўйиладиган талабларга мос бўлган шахсларни танлашни ҳамда ҳисобга олишни амалга оширади;
муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқароларга, шунингдек соғлиғининг ҳолатига кўра ҳомийликка муҳтож бўлган шахсларга нисбатан васийлик ёки ҳомийлик белгилаш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлайди;
муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқароларнинг, соғлиғининг ҳолатига кўра ҳомийликка муҳтож бўлган шахсларнинг турмуш ва таъминот шароитларини, шунингдек васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган шахсларнинг турмуш шароитларини текширувдан ўтказади ҳамда бу ҳақда далолатнома тузади;
васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган шахснинг васий ёки ҳомий этиб тайинланиши мумкинлиги тўғрисида туман, шаҳар ҳокимига хулоса беради;
васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдларини юритади;
васийлар ва ҳомийларнинг ўз зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажариши устидан назоратни амалга оширади, уларга васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларни парвариш қилишни, тарбиялашни ва уларнинг тиббий кузатувини ташкил этишда ёрдам кўрсатади;
васийликни ёки ҳомийликни тугатиш тўғрисида, шунингдек ушбу Қонуннинг 29 ва 30-моддаларида назарда тутилган ҳолларда васийларни ёки ҳомийларни ўз мажбуриятларини бажаришдан озод этиш ёхуд четлаштириш ҳақида туман, шаҳар ҳокимига илтимосномалар киритади;
васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалаларига доир ариза билан белгиланган тартибда судга мурожаат қилади, мазкур масалаларга доир ишларни суд мажлисларида кўриб чиқишда иштирок этади;
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, таълим муассасалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари билан васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларга тегишинча маслаҳат ёрдами, ҳуқуқий, ижтимоий, психологик-педагогик ва тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича ҳамкорлик қилади;
фуқароларга васийлик ва ҳомийлик масалалари бўйича маслаҳатлар беради;
фуқароларнинг васийлик ва ҳомийлик масалаларига доир мурожаатларини кўриб чиқади ҳамда улар юзасидан зарур чоралар кўради.
Туман, шаҳар тиббиёт бирлашмалари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин»;
6) 16-модданинг биринчи қисмидаги «меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.01.00.00 Давлат, жамият ва шахс хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Умумий масалалар]
27-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майда қабул қилинган «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги ЎРҚ-371-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, № 5, 129-модда; 2015 йил, № 8, 310-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:
1) 9-модда биринчи қисмининг саккизинчи хатбошисидаги «ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
меҳнат ва аҳолини иш билан таъминлаш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир дастурларни ишлаб чиқади, тасдиқлайди ҳамда амалга оширади;
аҳолини иш билан таъминлаш чора-тадбирларини кўради, ишсизларни ҳисобга олишни ва ишсизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини амалга оширади;
меҳнат ва аҳолини иш билан таъминлаш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширади, шу жумладан мазкур ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ҳамда уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлайди, бартараф этади;
ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ҳамда унда иштирок этувчи бошқа органлар ва муассасалар билан ҳамкорлик қилади.
Меҳнат органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин»;