1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.01 Экспорт;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.02.00 Божхона божлари. Бож тарифи]
[ТСЗ:
1.Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар);
2.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Экспорт ва импорт]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сон Фармони)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 5 октябрдаги ПФ–4848-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 26 декабрь,
414-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 декабрдаги 414-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 ноябрдаги 700-сонли қарорига асосан 2020 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.11.2020 й., 09/20/700/1491-сон)
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарорига асосан 2020 йил 16 августдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.05.2020 й., 09/20/283/0587-сон)
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Экспорт контрактларини «бир дарча» тамойили бўйича амалга ошириш механизмини босқичма-босқич жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 17 ноябрдаги 305-сон қарорида:
«11. Иккинчи босқичда аризачи экспорт учун мўлжалланган товарларни божхонада расмийлаштириш учун давлат божхона хизмати органлари ходимига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
«13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1871-сон Фармонига 1, 2 ва 4-иловаларда назарда тутилган товарларни экспорт қилишга доир контрактларни ҳисобга қўйиш Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади»;