1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.02 Алоҳида фаолият турларини лицензиялаш (шунингдек, 09.01.05.00 га қаранг);
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.27.00.00 Валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш / 07.27.05.00 Чет эл валютасидаги операцияларни ўтказишни лицензиялаш;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.06.00 Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш. Рухсат бериш (шунингдек, 02.08.06.00га қаранг) / 09.01.06.02 Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тартиби;
4.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.02.00 Биржа фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш. Биржа фаолиятини лицензиялаш;
5.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
Валюта биржаси фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 21 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2788-1]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сон «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 23 апрелдаги 12/1-сон қарори (рўйхат рақами 2788, 2016 йил 18 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 20-сон, 227-модда) билан тасдиқланган Валюта биржаси фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомгаиловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор 2017 йил 1 январдан кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 10 декабрь,
39/1-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 10 декабрдаги 39/1-сонли қарорига ИЛОВА
Валюта биржаси фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар