1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.02.00 Банк ҳисобварақларини очиш ва юритиш тартиби;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Ахборот ва ахборотлаштириш. Электрон тижорат (ҳужжат айланиши);
2.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
қарори
Банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимларида ишлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 21 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2155-2]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2020 йил 15 февралдаги 3/9-сонли «Банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимларида ишлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2155-5, 09.03.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 23 октябрдаги 34/8-сонли қарори (рўйхат рақами 2155, 2010 йил 19 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 47-сон, 438-модда) билан тасдиқланган Банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимларида ишлаш тартиби тўғрисидаги низомгаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 26 ноябрь,
38/1-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 26 ноябрдаги 38/1-сон қарорига ИЛОВА
Банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимларида ишлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
«Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Электрон тўловлар тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимларида ишлаш тартибини белгилайди.».
2. 2-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига ташқи савдо контрактлари бўйича маълумотларни киритиш, киритилган маълумотларни кўриш ва чоп этиш.».
3. 3-банддан «(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 6-7-сон, 33-модда)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
4. 8-банд «солиқ органлари» деган сўзлардан кейин «, суд ижрочилари ва ундирувчилар» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
«14. Тизимда мижоз томонидан миллий валютадаги пул-ҳисоб-китоб ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2465, 2013 йил 3 июнь) талабларига мувофиқ расмийлаштирилади.».
6. Қуйидаги мазмундаги 141-банд билан тўлдирилсин:
«141. Халқаро тўловларни амалга оширишда чет эл валютасидаги пул-ҳисоб-китоб ҳужжатлари қуйидаги реквизитлардан иборат бўлади:
тўловнинг тури;
ҳужжатнинг санаси;
маблағларни тўловчининг тўлиқ номи ва почта манзили;
маблағларни тўловчининг ҳисобварағи;
тўлов суммаси;
тўлов мақсади;
тўловни амалга ошириш билан боғлиқ банк комиссион харажатлари;