1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.03.00 Сертификатлаштириш / 09.07.03.04 Мажбурий ва ихтиёрий сертификатлаштириш;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Стандартлаштириш. Сертификатлаш]
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Қарори
«Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 10 майдаги 11-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3366, 10.05.2022 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 14 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2131-2]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сон «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартибини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2010 йил 19 июлдаги ЭГ-01/10-4014, 60, 01-02/8-10-сон «Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2131, 2010 йил 13 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 33-сон, 279-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор 2017 йил 1 январдан кучга киради.
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Э. ҒАНИЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 2 декабрь,
2016/39-7-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 2 декабрь,
90-сон
Давлат божхона қўмитаси раиси З. ДУСАНОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 2 декабрь,
01-02/16-65-сон
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 2 декабрдаги 2016/39-7, 90, 01-02/16-65-сон қарорига ИЛОВА
«Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Қарорнинг Муқаддимасидаги «Ўзбекистон Республикасининг «Бож тарифи тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 228-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 26 июлдаги ПҚ-136-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 30-31-сон, 225-модда)» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 31 декабрдаги ПҚ-2463-сон «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг тузилмасини мақбуллаштириш ва унинг фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 31 декабрдаги ПҚ-2463-сон «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг тузилмасини мақбуллаштириш ва унинг фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 31 мартдаги 137-сон «Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо фаолиятини эркинлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартибини белгилайди.»;
«ваколатли орган — зиммасига сертификат бериш функцияси юклатилган орган. Ўзбекистон Республикасида ваколатли орган бўлиб «Ўзбекэкспертиза» АЖ ва унинг бўлинмалари ҳисобланади;
ваколатли шахс — ваколатли органнинг сертификатни гувоҳлантириш учун масъул бўлган мансабдор шахс;»;
«товар туркуми — битта олувчининг манзилига битта транспорт ҳужжати бўйича келаётган ёки битта почта юк хати билан жўнатилаётган ёхуд божхона чегараси орқали ўтаётган битта жисмоний шахснинг қўл юкида ва багажида олиб ўтилаётган товар ёки унинг бир қисми;»;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«айнан бир хил товар» — бир ишлаб чиқарувчи томонидан айнан бир хил технологик жараёнга асосан ишлаб чиқарилган, таркиби, номи (шу жумладан, модели, савдо белгиси, тури бўйича) ва ТИФ ТН кодлари бўйича бир хил тавсифланган, айнан бир ариза берувчи томонидан сертификатлаш учун тақдим этилган товар.»;
«етказиб берувчи ва харидор ўртасидаги экспорт (реэкспорт) қилинаётган товар бўйича шартнома;»;
г) қуйидаги мазмундаги 272-банд билан тўлдирилсин:
«272. 27 ва 271-бандларда кўрсатилган ҳужжатлар ариза берувчи томонидан ваколатли органга бевосита, почта алоқа воситаси орқали ёки электрон шаклда ахборот тизими орқали тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар ариза берувчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.»;
д) 28-банд қуйидаги таҳрирдаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Илгари айнан бир хил товар учун сертификат олган ариза берувчи мурожаат қилган тақдирда, товарларни келиб чиқишини сертификатлаш ариза топширилган вақтдан бошлаб бир иш куни мобайнида амалга оширилади, бунда ариза берувчи аризасида сертификатланаётган маҳсулот номи ва миқдоридан сўнг айнан илгари берилган сертификатнинг рақамини кўрсатади.»;
е) 1-иловадаги «Ўзбекэкспертиза» ОАЖ» деган сўзлар «Ўзбекэкспертиза» АЖ» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ж) 2 ва 3-иловалар номланишидаги «OCНIQ AKSIYADORLIK JAMIYATI «OʼZBEKEKSPERTIZA» ва «ОТКРЫТОЕ АКЦИОНЕРНОЕ ОБЩЕСТВО «УЗБЕКЭКСПЕРТИЗА» деган сўзлар тегишинча «OʼZBEKEKSPERTIZA» AKSIYADORLIK JAMIYATI» ва «АКЦИОНЕРНОЕ ОБЩЕСТВО «УЗБЕКЭКСПЕРТИЗА» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 50-сон, 573-модда)