1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.02 Ҳаво ҳудудидан фойдаланиш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.06 Ҳаво кемаларининг парвози;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида фуқаро ва экспериментал авиациясининг парвоз қилиш авиация қоидаларига (ЎзР АҚ-91) ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Зарегистрирован Министерством юстиции Республики Узбекистан 6 декабря 2016 г. Регистрационный № 1723-8]
1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2007 йил 12 сентябрдаги 141-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1723, 2007 йил 29 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 41-42-сон, 420-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида фуқаро ва экспериментал авиациясининг парвоз қилиш авиация қоидаларига (ЎзР АҚ-91) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Бошлиқ Т. ЎЛЖАЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 21 ноябрь,
88-н-сон
Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2016 йил 21 ноябрдаги 88-н-сонли буйруғига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида фуқаро ва экспериментал авиациясининг парвоз қилиш авиация қоидаларига (ЎзР АҚ-91) киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
бир юз олтмиш биринчи хатбошидаги «(булутлар қуйи чегарасининг баландлигида)» деган сўзлар «(булутлар қуйи чегарасининг баландлигида, зарурат бўлганда)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Учувчисиз учиш қурилмаси — учувчисиз парвоз қиладиган, бошқа жойдан масофадан туриб бошқариладиган ёки дастурлаштирилган ва парвозда батамом мустақил бўла оладиган ҳаво кемаси (ҳаво кемаларининг моделлари бундан мустасно);
14. 519-банднинг «а» кичик бандидаги «НГО баландлиги (вертикал кўриниш)» деган сўзлар «булутлар пастки чегарасининг баландлиги (вертикал кўриниш, зарурат бўлганда)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
15. Қуйидаги мазмундаги XVII1 боб билан тўлдирилсин:
«XVII1 боб. Учувчисиз учиш қурилмаларининг парвозларини ташкил қилиш ва бажариш
7891. УУҚ парвозини бажариш вақтида фуқаро авиацияси учувчисиз учиш қурилмаси операторида ушбу қурилмани учишга тайёрлаш ва бошқаришга оид қўлланма бўлиши шарт.
7892. УУҚ парвози сутканинг ёруғ вақтида, оддий метеошароитларда, тўғри кўриниш доирасида ва УУҚ билан доимий визуал контактда бўлганда бажарилади.
7893. Фуқаро авиацияси учувчисиз учиш қурилмаси оператори бир вақтнинг ўзида фақат битта УУҚни бошқариши мумкин.
7894. УУҚни учириш ва қўндириш очиқ ва яққол кўринадиган ҳудудларда, одамлар ҳамда бино ва иншоотлардан хавфсиз масофада амалга оширилади.
7895. УУҚ парвози:
а) одамлар, бино ва иншоотлар ҳамда транспорт воситаларигача 30 м дан кам бўлмаган масофада;
б) дам олиш масканлари, ўйин майдонлари, спорт ва оммавий тадбирлар ўтказиладиган жойларгача 150 м дан кам бўлмаган масофада;
в) аэродромлар, вертолёт майдонлари, давлат идоралари, темир йўл ва автомобиль вокзалларигача (станцияларигача) 5 км дан кам бўлмаган масофада бажарилади.».
16. 912-банд қуйидаги мазмундаги «г» кичик банд билан тўлдирилсин:
«г) паст ва энг паст баландликлардаги парвозлар.».
17. 914-банддаги «(10,8 д.мили)» деган сўзлар «(10 д.мили)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
18. 951-банддаги «(2.7 д.мили)» деган сўзлар «(3 д.мили)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
19. XXII боб қуйидаги мазмундаги 12-параграф билан тўлдирилсин:
«12-§. Паст ва энг паст баландликлардаги парвозлар
9571. Паст ва энг паст баландликларда парвозни амалга оширишда ҳаво кемаси командири ҳудуд релефини ва ундаги сунъий тўсиқларни, баландликни пасайтириш ва кўпайтириш майдонларида парвозни бажариш тартибини билиши, алоқа воситаларининг ва РТУ чекланиш масофасини, ёқилғининг ортиқча ҳаражатланишини инобатга олиши керак.
9572. Паст ва энг паст баландликлардаги парвозда ВПҚ бўйича парвозни хавфсиз давом эттириб бўлмайдиган метеошароитлар билан тўқнашганда, УПҚ бўйича парвозга ўтилиши, хавфсиз баландлик ёки пастки хавфсиз эшелон эгалланиши керак ҳамда бу ҳақда ҲҲБ органи хабардор қилиниши керак.
9573. Паст ва энг паст баландликлардаги парвоздан берилган эшелонни (баландликни) эгаллаш вақтида барометрик баландлик ўлчагичнинг босим шкаласини стандарт атмосфера босимига ўтказиш эшелонни (баландликни) эгаллаш ҳаракати бошлангандан кейин амалга оширилади.».
20. XXIII бобнинг 8-параграфи қуйидаги мазмундаги 9941-банд билан тўлдирилсин:
жадвалдаги «Ҳақиқий об-ҳаво (БҚЧБ, УҚЙ кўриш имконияти, шамол)» деган сўзлар Ҳақиқий об-ҳаво «(БҚЧБ, зарурат бўлганда УҚЙ кўриш имконияти, шамол)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
жадвалнинг изоҳидаги «булутлар пастки чегарасининг баландлигини» деган сўзлар «булутлар пастки чегарасининг баландлигини (зарурат бўлганда)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
22. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази ҳамда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси билан келишилган.
Мудофаа вазири К. БЕРДИЕВ
2016 йил 21 ноябрь
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази Бош директори В. ЧУБ
2016 йил 21 ноябрь
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси бош директори В. ТЯН
2016 йил 21 ноябрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 49-сон, 562-модда)