1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.04.00.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.04.02.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш устидан назорат ва бошқарув. Фойдали қазилмаларни қазиб олиш фаолиятини лицензиялаш]
[ТСЗ:
1.Табиий ресурслар / Ер ости бойликлари]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиш ҳамда қўшимчалар киритиш тўғрисида («Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддаси)
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига мувофиқ ҳамда ер қаъридан оқилона фойдаланишни янада таъминлаш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, молия вазири Р. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ. Ибрагимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 9 ноябрь,
ПҚ-2655-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 9 ноябрдаги ПҚ-2655-сонли қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 июндаги ПФ-6010-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.06.2020 й., 06/20/6010/0776-сон)