1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мева-сабзавот, узум ва полиз маҳсулотларини экспорт қилишни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 19 сентябрдаги ПҚ-2603-сон қарори)
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мева-сабзавот, узум ва полиз маҳсулотларини экспорт қилишни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 19 сентябрдаги ПҚ-2603-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 январдаги 16-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.01.2018 й., 09/18/16/0549-сон)
2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, молия вазири Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 14 ноябрь,
385-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 385-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 29 июндаги 245-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 6-сон, 33-модда) билан тасдиқланган Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш тартибига 1-илова матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан экспорт қилишдан тушган хорижий валютани сотиш мажбурий бўлган товарлар РЎЙХАТИ
Т/р
Товарнинг номи
ТИФ ТН коди
1.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва ёввойи ўсимликлар*
* Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва ёввойи ўсимликларни экспорт қилишдан тушадиган валюта тушумининг 25 фоизи сотилиши мажбурий.
** Шу жумладан транзит».
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 9 августдаги 189-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 8-сон, 40-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари томонидан хорижий мамлакатлардаги улар ташкил этган савдо уйлари, ваколатхоналар, корхоналар орқали, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг хорижий мамлакатлардаги савдо-инвестиция уйлари орқали олиб чиқилаётган товарларни божхонада расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 5-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
«Бунда тушум тушиши ёки қайтариб олиб келиш муддати тўғридан-тўғри экспорт контрактлари, шунингдек фермер ва деҳқон хўжаликлари, агрофирмалар ва қайта ишловчи корхоналар билан тузилган воситачилик шартномалари, тасдиқланган банк аккредитиви очиш, ёхуд чет элда очилган қўшма корхоналар ва «Ўзагроэкспорт» акциядорлик жамияти ихтисослаштирилган ташқи савдо компаниясининг савдо уйлари номига биринчи даражали хорижий банкнинг кафолатини расмийлаштириш асосида «Ўзагроэкспорт» акциядорлик жамияти ихтисослаштирилган ташқи савдо компаниясининг воситачилик шартномалари бўйича янги, қуритилган ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари, узум ва полиз маҳсулотлари амалда экспорт қилинган кундан бошлаб 60 кундан ортиқ бўлмаслиги керак»;
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 декабрдаги 984-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.12.2017 й., 09/17/984/0419-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 46-сон, 530-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.12.2017 й., 09/17/984/0419-сон; 12.01.2018 й., 09/18/16/0549-сон)