1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«Ўзбекистон Республикаси фахрий донори» («Почетный донор Республики Узбекистан») кўкрак нишони тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сон Қонунини ижро этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 июлдаги 202-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси фахрий донори» («Почетный донор Республики Узбекистан») кўкрак нишони тўғрисидаги низомгаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 27 октябрь,
364-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 октябрдаги 364-сон қарорига ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси фахрий донори» («Почетный донор Республики Узбекистан») кўкрак нишони тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча
1. 3-банддаги «ва унга гувоҳнома» сўзлари «,унга гувоҳнома ва пул мукофоти» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Қуйидаги мазмундаги 31-банд қўшилсин:
«31. Ўзбекистон Республикаси фахрий донори» («Почетный донор Республики Узбекистан») кўкрак нишони билан мукофотланган шахслар энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида бир йўла пул мукофоти оладилар».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 43-сон, 505-модда)