1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.17.00 Банкларда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисобот;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.04.00 Пул маблағлари, валюта, паст баҳоли ва тез емирилувчи предметларнинг ҳисоби;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар;
2.Молия / Бухгалтерия ҳисоби]
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси банкларида касса амалларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 21 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1602-1]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2023 йил 7 мартдаги 4/7-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3428, 20.04.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2006 йил 15 июндаги 13/6-сон қарори (рўйхат рақами 1602, 2006 йил 24 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 30-сон, 299-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси банкларида касса амалларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш қоидаларигаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 17 сентябрь,
28/5-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 17 сентябрдаги 28/5-сонли қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси банкларида касса амалларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
10311 — Марказий банкка топширилган нақд пуллар учун олиниши лозим бўлган маблағлар
10507 — Бошқа банклардан олиниши лозим бўлган маблағлар — Нақд пуллар
10511 — Жисмоний шахсларнинг пластик карталаридан берилган нақд пул маблағлари бўйича бошқа банклардан олиниши лозим бўлган маблағлар
16101 — Бош банк/филиаллардан олинадиган маблағлар — Нақд пуллар
16103 — Бош банк/филиаллардан филиаллар ва банклараро ҳисоб-китоблар бўйича олинадиган маблағлар
16103 — Марказий банк/филиал/агентликларнинг филиаллараро ва банклараро ҳисоб-китоблар бўйича олинадиган маблағлари (Марказий банк)
16111 — Бош банк/филиалдан жисмоний шахсларнинг пластик карталаридан берилган нақд пул маблағлари бўйича олиш
17301 — Транзит ҳисобварақлари
17401 — Жисмоний шахсларнинг пластик карталаридан олинган нақд пуллар бўйича ҳисобдан чиқарилиши лозим бўлган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлари
19903 — Инкассо қилинган пул тушумлари ва чеклар
19935 — Қайта санаш вақтида аниқланган нақд пул бўйича камомадлар
21008 — Бошқа банкларга берилиши лозим бўлган — Нақд пуллар
21012 — Жисмоний шахсларнинг пластик карталаридан берилган нақд пул маблағлари бўйича бошқа банкларга тўланиши лозим бўлган маблағлар
21307 — Нақд пул олиш учун резидент банклардан келиб тушган маблағлар (Марказий банк)
21314 — Резидент банклари томонидан топширилган нақд пул учун тўланиши лозим бўлган маблағлар (Марказий банк)
22202 — Бош банк/филиалларга тўланадиган маблағлар — Нақд пуллар
22212 — Бош банк/филиалларга жисмоний шахсларнинг пластик карталаридан берилган нақд пул маблағлари бўйича тўланадиган маблағлар
23116 — Нақд пуллар бўйича жисмоний шахсларнинг пластик карталарига ўтказилиши лозим бўлган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлари
23122 — Хорижий валюта сотиб олиш учун банк кассаларига нақд пулларни топширган жисмоний шахснинг пластик карталаридан фойдаланган ҳолда ўтказилиши лозим бўлган маблағлар бўйича транзит ҳисобварақлари
23504 — Пластик карталардан берилган нақд пуллар, жисмоний шахсларнинг пластик карталари ёки омонатлар ҳисобварақларига ўтказилган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлар
29804 — Бошқа банк мижозларининг инкассо қилинган пул тушумлари ва чеклари
29816 — Қайта санаш вақтида аниқланган ортиқча нақд пуллар
29824 — Нақд пул маблағлари бўйича жисмоний шахсларнинг мақсадли ҳисоб-китоблари
Ушбу ҳисобварақлардан мижозларнинг депозит, банк пластик карта ва кредит ҳисобварақлари билан бухгалтерия ўтказмаларини амалга оширишда фойдаланилади.».
«2. Банк кассаларига нақд пуллар кирим қилинганда, қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:
а) қонун ҳужжатларига мувофиқ банк мижозлари бўлган хўжалик субъектлари томонидан нақд пулларни бевосита олиб келиш йўли билан ҳамда жисмоний шахслар томонидан омонатларга нақд пуллар топширилганда:
Кредит 23116 — «Нақд пуллар бўйича жисмоний шахсларнинг пластик карталарига ўтказилиши лозим бўлган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлари» ва 23122 — «Хорижий валюта сотиб олиш учун банк кассаларига нақд пулларни топширган жисмоний шахснинг пластик карталаридан фойдаланган ҳолда ўтказилиши лозим бўлган маблағлар бўйича транзит ҳисобварақлари»
Дебет 23116 — «Нақд пуллар бўйича жисмоний шахсларнинг пластик карталарига ўтказилиши лозим бўлган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлари» ва 23122 — «Хорижий валюта сотиб олиш учун банк кассаларига нақд пулларни топширган жисмоний шахснинг пластик карталаридан фойдаланган ҳолда ўтказилиши лозим бўлган маблағлар бўйича транзит ҳисобварақлари»
Кредит 22618 — «Жисмоний шахсларнинг пластик карточкалари бўйича мажбуриятлари» ва 22617 — «Пенсионерларнинг пластик карточкалари бўйича мажбуриятлар»;
ж) банк хизмат ҳақи учун мижозлар томонидан банк кассасига нақд пул топширилганда:
«3. Банк кассасидан мижозларга иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, дивидендлар, хизмат сафари харажатлари, нафақа ва моддий ёрдам пуллари, шунингдек, қонун ҳужжатларида кўзда тутилган бошқа тўловлар бўйича нақд пул берилганда, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали амалга оширилади.
Дебет «Мижозларнинг депозит ва кредит ҳисобварақлари»
5. Қуйидаги таҳрирдаги 31, 32 ва 33-бандлар билан тўлдирилсин:
«31. Банк кассасидан мазкур филиал мижози бўлган жисмоний шахс пластик карталаридан нақд пул берилганда, қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:
Дебет 17401 — «Жисмоний шахсларнинг пластик карталаридан олинган нақд пуллар бўйича ҳисобдан чиқарилиши лозим бўлган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлари»
Кредит 17401 — «Жисмоний шахсларнинг пластик карталаридан олинган нақд пуллар бўйича ҳисобдан чиқарилиши лозим бўлган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлари».
32. Банк кассасидан мазкур банкнинг бошқа филиали мижози бўлган жисмоний шахс пластик карталаридан нақд пул берилганда, қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:
Нақд пул берган банкнинг филиалида:
Дебет 17401 — «Жисмоний шахсларнинг пластик карталаридан олинган нақд пуллар бўйича ҳисобдан чиқарилиши лозим бўлган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлари»
Кредит 21012 — «Жисмоний шахсларнинг пластик карталаридан берилган нақд пул маблағлари бўйича бошқа банкларга тўланиши лозим бўлган маблағлар»
Дебет 21012 — «Жисмоний шахсларнинг пластик карталаридан берилган нақд пул маблағлари бўйича бошқа банкларга тўланиши лозим бўлган маблағлар»
Кредит 10511 — «Жисмоний шахсларнинг пластик карталаридан берилган нақд пул маблағлари бўйича бошқа банклардан олиниши лозим бўлган маблағлар» — Нақд пулни берган банк Бош офиси
Пластик карта очилган банк филиалида:
Дебет 22618 — «Жисмоний шахсларнинг пластик карточкалари бўйича мажбуриятлари»
52. 10198 — «Марказий банкка топшириладиган нақд пуллар захираси» ҳисобварағидаги маблағларни Марказий банк ҳудудий Бош бошқармаларининг хизмат фармойишларига асосан Марказий банк ҳудудий Бош бошқармалари Ҳисоб-китоб касса Марказларига, бошқа тижорат банкларининг филиалларига ва бир банкнинг бошқа филиалларига жўнатишга ёки ушбу банк филиалининг ўз эҳтиёжлари учун чиқим қилишга рухсат берилганда, бир вақтнинг ўзида қуйидаги иккита бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади: