1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қонун лойиҳаларига доир фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги ва «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг қонун лойиҳаларига доир фаолиятини тизимли ва аниқ мақсадга йўналтирилган ҳолда ташкил этишни таъминлаш, ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришнинг устувор вазифаларини ҳал этишга йўналтирилган қонун лойиҳаларини сифатли ва пухта ишлаб чиқиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қонун лойиҳаларига доир фаолиятининг намунавий регламенти 1-иловага мувофиқ;
Қонун лойиҳаси концепциясига, қонун лойиҳасига илова қилинадиган тушунтириш хати, таҳлилий ва ахборот материалларига қўйиладиган асосий талаблар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари:
ушбу қарор билан тасдиқланган Намунавий регламентга мувофиқ ўзларининг қонун лойиҳаларига доир фаолияти регламентларини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласинлар;
ўз таркибий ва ҳудудий бўлинмаларининг қонун лойиҳаларига доир фаолиятини кучайтирсинлар, бунда улар томонидан қонунларни такомиллаштириш бўйича таклифлар тизимли ва ўз вақтида тақдим этилишини, шунингдек ушбу жараёнда фаол иштирок этганлик учун уларнинг ходимларини рағбатлантириш чораларини назарда тутсинлар;
ўзлари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Ушбу қарор талабларининг бажарилиши учун шахсий масъулият давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари раҳбарлари зиммасига юклансин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш бўйича дастурларини тайёрлаш ва қабул қилиш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторинги тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2011 йил 5 августдаги 227-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 8-сон, 69-модда) 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири М.М. Икрамов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 17 октябрь,
345-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 345-сон қарорига 1-ИЛОВА
Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қонун лойиҳаларига доир фаолиятининг
НАМУНАВИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Намунавий регламент давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларида (кейинги ўринларда органлар деб аталади) қонун лойиҳаларига доир фаолиятни ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.
2. Қуйидагилар қонун лойиҳаларига доир фаолиятнинг асосий босқичлари ҳисобланади:
қонун лойиҳаларига доир фаолиятни режалаштириш;
қонун лойиҳаларининг тайёрлаш, келишиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш;
қонун лойиҳаларининг жамоатчилик ва мутахассислар муҳокамаси;
бошқа органлар томонидан тайёрланадиган қонун лойиҳаларини тайёрлаш ва муҳокама қилишда қатнашиш;
қонун лойиҳалари ва қонунларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарида кўриб чиқишда иштирок этиш.
3. Қонун лойиҳаларини тайёрлаш Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқларига мувофиқ амалга оширилади.
4. Қонун лойиҳаларини тайёрлаш мамлакатни ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ҳисобга олинган ҳолда органлар томонидан уларнинг ваколатларига мувофиқ ўз ташаббуслари билан ҳам амалга оширилиши мумкин.
5. Органнинг қонун лойиҳаларига доир фаолиятини ташкил этиш ва ушбу иш устидан назорат қилиш бевосита органнинг раҳбари томонидан амалга оширилади.
6. Органлар қонун лойиҳаларига доир фаолиятни режалаштириш мақсадида қонун лойиҳаларини тайёрлашнинг жорий (келгуси йилга), зарурият бўлганда эса — истиқболли (бир йилдан ортиқ бўлган муддатга) режасини (кейинги ўринларда режалар деб аталади) ишлаб чиқадилар ва тасдиқлайдилар.
7. Режани ишлаб чиқиш органнинг таркибий, шу жумладан ҳудудий бўлинмалари (кейинги ўринларда органнинг бўлинмаси деб аталади) таклифлари асосида органнинг юридик хизмати (кейинги ўринларда юридик хизмат деб аталади) томонидан амалга оширилади.
8. Юридик хизмат ҳар йили 1 июлгача режани шакллантириш учун таклифлар (кейинги ўринларда таклифлар деб аталади) киритиш бўйича орган раҳбарининг топшириғини тайёрлайди.
9. Орган раҳбарининг топшириғи асосида органнинг бўлинмаси жорий йилнинг 1 августигача таклифларни тайёрлайди ва юридик хизматга киритади.
10. Таклифлар:
қонун лойиҳасининг ишчи номини;
қонун лойиҳаси қабул қилиниши зарурлигини асослаш ва кутилаётган натижаларни;
қонун лойиҳасида тартибга солиш таклиф этилаётган масалаларни қонунчилик йўли билан тартибга солинганлик ҳолати тўғрисидаги таҳлилий маълумотномани;
қонун лойиҳаси предметига тегишли бўлган муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш бўйича халқаро ҳужжатларни ва хорижий мамлакатларнинг қонунчилигини ўрганиш якунлари бўйича таҳлилий маълумотномани (мавжуд бўлганда);
тайёрланаётган қонун лойиҳасида тартибга солинадиган ҳуқуқий муносабатлар ваколатига тегишли бўлган ва қонун лойиҳасини тайёрлаш бўйича асосий ижрочи ҳисобланган орган бўлинмасининг (кейинги ўринларда асосий ижрочи деб аталади), шунингдек қонун лойиҳасини тайёрлаш бўйича ҳамижрочилар сифатида белгиланадиган органнинг бошқа бўлинмаларининг (кейинги ўринларда ҳамижрочи бўлинмалар деб аталади) номини;
қонун лойиҳаси тайёрланиши учун масъул бўлган органлар ва бошқа ташкилотларнинг рўйхатини;
қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш муддатини ўз ичига олган бўлиши керак.
11. Юридик хизмат тақдим этилган таклифларни уларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги, асосланганлиги юзасидан ўрганиб чиқади, шунингдек қонун лойиҳаси қабул қилинишининг ҳуқуқий ва бошқа оқибатларини ўрганади.
12. Агар таклифлар ушбу Намунавий регламентнинг 10-банди талабларига риоя қилинмаган ҳолда тақдим этилса, юридик хизмат уларни қайта ишлаш учун қайтариш ҳуқуқига эга.
13. Юридик хизмат келиб тушган таклифларни умумлаштиради ва жорий йилнинг 20 августгача бўлган муддатда уларни кўриб чиқиш учун режанинг лойиҳаси шаклида органнинг раҳбарига киритади.
14. Режанинг лойиҳасида:
қонун лойиҳасининг ишчи номи;
қонун лойиҳасини қабул қилишнинг зарурлигини асослаш ва кутилаётган натижалар;
асосий ижрочи ва ҳамижрочи бўлинма;
қонун лойиҳасининг жамоатчилик ёки мутахассислар муҳокамасини ўтказиш санаси (зарурият бўлганда);
қонун лойиҳасини тайёрлаш, келишиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш муддати назарда тутилади.
15. Органнинг раҳбари режанинг лойиҳасини кўриб чиқиб ҳамда унга киритилган қонун лойиҳаларининг зарурлигини, асосланганлигини, мамлакатни ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига мувофиқлигини ўрганиб чиқиб, жорий йилнинг 1 сентябригача бўлган муддатда уни тасдиқлайди.
Зарурият бўлганда органнинг раҳбари органнинг бўлинмаларига таклифларни қўшимча равишда ишлаб чиқишни, юридик хизматга эса — режа лойиҳасини қайта ишлашни топширади.
16. Тасдиқланган режа тасдиқлангандан кейин бир иш куни мобайнида ижро этиш учун органнинг тегишли бўлинмаларига юборилади.
17. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 5 августдаги 227-сон қарори билан тасдиқланган Қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш бўйича дастурларини тайёрлаш ва қабул қилиш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторинги тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ қонун лойиҳаларини келгуси йилга Ҳукуматнинг қонун лойиҳалари ишлари дастурига киритиш бўйича таклифлар киритиш органнинг раҳбари томонидан тасдиқланган режа асосида юридик хизмат томонидан амалга оширилади.
3-боб. Қонун лойиҳаларини тайёрлаш, келишиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш
18. Ҳар бир қонун лойиҳаси бўйича асосий ижрочи томонидан уни тайёрлашнинг режа-графиги тузилади. Режа-график, агар қонун лойиҳасини тайёрлаш тўғрисидаги топшириқда ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, органнинг раҳбари томонидан тасдиқланади.
Режа-графикни ижро этишнинг бориши мониторинги юридик хизмат томонидан амалга оширилади ва мониторинг натижалари ҳар ойда муҳокама қилиш учун органнинг раҳбарига киритилади.
19. Асосий ижрочи юридик хизматга қонун лойиҳаси тайёрланишининг бориши тўғрисида ахборот беради, зарурият бўлганда эса, орган раҳбарининг розилиги билан тайёрлаш давомида пайдо бўладиган ҳуқуқий масалаларни ҳал этиш учун юридик хизматни жалб этади.
Ҳамижрочи бўлинма асосий ижрочининг сўрови бўйича қонун лойиҳасини тайёрлаш учун зарур бўлган ахборот-таҳлил материалларини ва бошқа материалларни тақдим этади, зарурият бўлган тақдирда эса, қонун лойиҳасини тайёрлашда иштирок этади.
20. Қонун лойиҳаларини тайёрлаш учун, қоидага кўра, ишчи гуруҳлар (комиссиялар) ташкил этилади. Ишчи гуруҳларни (комиссияларни) ташкил этиш тўғрисидаги қарор уларнинг шахсий таркиби кўрсатилган ҳолда органнинг раҳбари томонидан қабул қилинади.
Ишчи гуруҳлар (комиссиялар) таркибига асосий ижрочининг, ҳамижрочи бўлинмаларнинг ходимлари киритилади, зарурият бўлганда эса, (келишув бўйича) тегишли тармоқларнинг ҳолати ва ривожланиши учун жавоб берувчи вазирликлар ва идораларнинг, бошқа манфаатдор давлат органлари, илмий ташкилотлар ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари, шунингдек фуқаролар киритилиши мумкин.
21. Асосий ижрочи ҳамижрочи бўлинмаларнинг қонун лойиҳасини тайёрлаш бўйича ишини мувофиқлаштиради, манфаатдор органлар ва бошқа ташкилотларнинг вакилларини ушбу ишга жалб этади, қонун лойиҳаси манфаатдор органлар ва бошқа ташкилотлар билан келишилишини ва қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминлайди.
22. Қонун лойиҳасини тайёрлаш унинг концепциясини ишлаб чиқишдан бошланади.
23. Асосий ижрочи ёки ишчи гуруҳ (комиссия) зарур материаллар ва ахборотни тўплайди, зарур ўрганишларни амалга оширади, уларнинг натижалари бўйича концепцияни тайёрлайди, зарурият бўлганда эса, шунингдек маълумотномалар, жадваллар, диаграммалар ва бошқа ахборот-таҳлилий материалларни ҳам тайёрлайди.
24. Концепция қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга жавоб бериши керак.
25. Тайёрланган концепция, агар қонун лойиҳасини тайёрлаш тўғрисидаги топшириқда ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, органнинг раҳбари томонидан тасдиқланади.
26. Тасдиқланган концепция асосида қонун лойиҳаси тузилади (тайёрланади).
27. Қонун лойиҳасини тайёрлашда асосий ижрочи ёки ишчи гуруҳ (комиссия):
ижтимоий муносабатларнинг муайян соҳасини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишга салбий таъсир кўрсатаётган бўшлиқлар ва зиддиятларни, шунингдек ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишга бўлган ижтимоий эҳтиёжни, қонун ҳужжатларининг самарадорлигига таъсир кўрсатувчи сабаблар ва шароитларни аниқлайди;
давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг, шунингдек айрим фуқароларнинг таклифларини, оммавий ахборот воситаларининг материалларини, илмий ва бошқа ташкилотларнинг, олимлар ва мутахассисларнинг маслаҳатлари ва тавсияларини, жамоатчилик фикрини аниқлашнинг бошқа воситалари маълумотларини умумлаштиради ҳамда улардан фойдаланади;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2015 йил 15 сентябрдаги 220-III/КҚ-41-III-сон Қўшма қарори билан тасдиқланган Қонун лойиҳаси тайёрланаётганда халқаро ҳужжатлар ва хорижий мамлакатлар қонун ҳужжатлари қоидаларининг қиёсий таҳлилини ўтказиш услубиётига мувофиқ халқаро ҳужжатлар ва хорижий мамлакатлар қонун ҳужжатлари қоидаларини қиёсий таҳлил қилади.
бўлажак қонунни амалга оширишнинг аниқ механизмларини, шу жумладан маъмурий-ҳуқуқий ва суд-ҳуқуқий механизмларини белгилашга алоҳида эътибор бериш зарур.
30. Қонун лойиҳаларини юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2010 йил 30 декабрдаги 237-II/150-II-сон Қўшма қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиладиган қонун лойиҳаларини ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига тақдим этилган қонунларни юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
31. Агар тайёрланадиган қонун лойиҳаси бошқа қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёхуд уларни (тўлиқ ёки қисман) ўз кучини йўқотган деб топишни талаб этса, ушбу ўзгартириш ва қўшимчалар, шунингдек ўз кучини йўқотган деб топиш бўйича таклифлар тайёрланадиган қонун лойиҳасига киритилади.
Ўзгартириш, қўшимчалар киритиш ёки ўз кучини йўқотган деб топиш керак бўлган қонунлар ёки уларнинг қисмлари катта ҳажмда бўлганда, улар қонун лойиҳаси билан бир вақтда алоҳида қонун лойиҳаси кўринишида тақдим этилади. Бунда унга тушунтиришлар билан ҳужжат матнининг амалдаги ва таклиф этилаётган таҳрирининг тегишли қиёсий жадваллари илова қилинади.
32. Асосий ижрочи ёки ишчи гуруҳ (комиссия) қонун лойиҳаси тайёрлангандан кейин уни органнинг ҳамижрочи бўлинмасига келишишга (виза қўйишга) юборади.
Барча ҳамижрочи бўлинмаларнинг раҳбарлари томонидан белгиланган тартибда келишилган (виза қўйилган) қонун лойиҳаси ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун юридик хизматга тақдим этилади.
33. Қонун ҳужжатларига, қонунчилик техникаси қоидаларига ва қонун лойиҳаларига қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ бўлган тақдирда юридик хизмат раҳбари қонун лойиҳасига виза қўяди. Виза қўйиш қонун лойиҳасининг ҳар бир варағининг орқа томонига имзо қўйиш орқали амалга оширилади.
Қонун лойиҳасига виза қўйиш билан бир вақтда юридик хизмат ҳуқуқий хулоса тайёрлайди.
34. Юридик хизматнинг ҳуқуқий хулосасида:
қонун лойиҳасини тайёрлаш бўйича топшириқ берилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек юқори турувчи органнинг топшириқлари (топшириқ бўлган тақдирда) тўғрисидаги маълумотлар;
қонун лойиҳасининг ҳуқуқий табиати тушунтирилган ҳолда унинг асосий қоидаларининг моҳияти ва аҳамиятининг қисқача баёни;
қонун лойиҳасининг қонун ҳужжатларига, қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлиги, шунингдек қонун лойиҳасининг ҳар бир ҳаволаки нормасини қўллашнинг асосланганлиги ва мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса акс эттирилади.
Ҳуқуқий хулоса юридик хизматнинг раҳбари томонидан имзоланади.
35. Қонун лойиҳаси қонун ҳужжатларига ва қонунчилик техникаси қоидаларига, қонун лойиҳаларига қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ бўлмаган тақдирда, юридик хизмат қонун лойиҳасини тегишли эътироз ва таклифлар билан биргаликда қайта ишлаш учун асосий ижрочига қайтаради.
36. Юридик хизматнинг ҳуқуқий хулосаси олингандан кейин асосий ижрочи органнинг раҳбарига қонун лойиҳасини келишиш учун манфаатдор органларга ва бошқа ташкилотларга юбориш мумкинлиги тўғрисида ахборот беради.
Органнинг раҳбари қонун лойиҳасини кўриб чиқиб, қонун лойиҳасини қайта ишлаш ёхуд қонун лойиҳасини манфаатдор органларга ва бошқа ташкилотларга келишиш учун юбориш тўғрисида қарор қабул қилади.
37. Асосий ижрочи қонун лойиҳаси келишиш учун манфаатдор органларга ва бошқа ташкилотларга юборилишини ташкил этади. Қонун лойиҳасини манфаатдор органлар ва бошқа ташкилотлар билан келишиш Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 14 февралдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳмакамасининг Регламенти деб аталади) мувофиқ амалга оширилади.
38. Қонун лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига киритишда юридик хизматнинг ҳуқуқий хулосаси унга мажбурий тартибда илова қилинади.
41. Қонун лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамаси семинарлар ва давра суҳбатлари ўтказиш, қонун лойиҳалари матнларини ва уларга таҳлилий материалларни органнинг расмий веб-сайтида жойлаштириш йўли билан, шунингдек бошқа усуллар билан манфаатдор давлат органлари, илмий, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари, олимлар ва мутахассислар, экспертлар иштирокида ўтказилади.
42. Қонун лойиҳаларининг жамоатчилик ва мутахассислар муҳокамаси ташкил этилишини таъминлаш органнинг раҳбари зиммасига юкланади.
43. Қонун лойиҳасининг жамоатчилик ва мутахассислар муҳокамаси иштирокчилари ишлаб чиқувчи томонидан унинг матни билан олдиндан таништирилиши лозим.
44. Жамоатчилик муҳокамасининг олдин ўтказилган усули қонун лойиҳасининг кенг, амалий жамоатчилик муҳокамасини таъминламаган тақдирда органнинг раҳбари жамоатчилик муҳокамасини бошқа усулда ўтказиш чораларини кўради.
45. Тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга таъсир кўрсатувчи қонун лойиҳалари қонун лойиҳасини ишлаб чиқувчи органлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Қонун ҳужжатларининг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 2 декабрдаги 328-сон қарори билан тасдиқланган тартибда уларнинг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини муҳокама қилиш ва баҳолаш учун Ўзбекистон Республикасининг Интерактив давлат хизматлари ягона порталида ҳам жойлаштирилиши лозим.
46. Жамоатчилик ва мутахассислар муҳокама давомида билдирилган таклифлар ва эътирозлар асосий ижрочи ёки ишчи гуруҳ (комиссия) томонидан кўриб чиқилиши лозим.
Ҳисобга олинмаган таклифлар ва эътирозлар бўйича тегишли тушунтиришлар берган ҳолда маълумотнома тузилади.
47. Қонун лойиҳасининг ўтказилган жамоатчилик ва (ёки) мутахассислар муҳокамаси ва унинг натижалари тўғрисидаги маълумотлар тушунтириш хатида акс эттирилиши лозим.
5-боб. Органнинг бошқа органлар томонидан ишлаб чиқиладиган қонун лойиҳаларини тайёрлаш ва муҳокама қилишда иштирок этиши
48. Орган вакилларининг бошқа органлар томонидан ишлаб чиқиладиган тегишли қонун лойиҳаларини тайёрлаш ва муҳокама қилиш бўйича ишчи гуруҳлар (комиссиялар) фаолиятидаги иштироки орган раҳбари ёки унинг ўринбосарининг розилиги билан амалга оширилади.
49. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 83-моддасида белгиланган қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектларидан ва бошқа органлар ва ташкилотлардан келишиш учун органга қонун лойиҳаси келиб тушган тақдирда қонун лойиҳасини келишиш бўйича асосий ижрочи тартибга солинадиган ҳуқуқий муносабатлар унинг ваколатига кирадиган органнинг бўлинмаси ҳисобланади.
Келишиш учун органларга келиб тушадиган барча қонун лойиҳалари бўйича юридик хизмат ҳамижрочи этиб белгиланади ва унинг ҳуқуқий экспертизасини таъминлайди.
50. Асосий ижрочи бошқа органдан келиб тушган қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига мувофиқ келишилишини таъминлайди.
51. Органлар бошқа органлар томонидан ишлаб чиқиладиган қонун лойиҳасини кўриб чиқиш ва келишишда Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига қатъий риоя қилишлари лозим.
52. Қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги таклифлар қонун лойиҳалари кўринишида расмийлаштирилмаган ҳолда келиб тушганда, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатида ёки топшириғида ёхуд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори ва фармойишида ёки топшириғида уларни кўриб чиқишнинг бошқа муддатлари белгиланмаган бўлса, улар органларда ҳужжатларни ижро этишнинг умумий тартибига мувофиқ бир ой муддатда кўриб чиқилади.
6-боб. Органнинг раҳбарлари ва ходимларининг қонун лойиҳалари ва қонунларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарида кўриб чиқишда иштирок этувчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг вакиллари таркибида иштирок этиши
53. Органлар қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритишда бир вақтнинг ўзида қонун лойиҳалари ва қонунларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталарида кўриб чиқишда қатнашувчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси вакилларининг (кейинги ўринларда Ҳукумат вакиллари деб аталади) таркибини шакллантириш учун органнинг, шунингдек манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг раҳбарлари ва ходимлари орасидан номзодларни тақдим этадилар.
54. Ҳукумат вакиллари таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг қарори билан тасдиқланади.
55. Қонун лойиҳалари ва қонунларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарида кўриб чиқишда Ҳукумат вакилларининг иштироки Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2015 йил 15 сентябрдаги 220–III/КҚ-41-III-сон Қўшма қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Қонун лойиҳаси кўриб чиқилаётганда қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти вакилларининг иштирок этиши тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 345-сон қарорига 2-ИЛОВА
Қонун лойиҳаси концепциясига, қонун лойиҳасига илова қилинадиган тушунтириш хати, таҳлилий ва ахборот материалларига қўйиладиган
АСОСИЙ ТАЛАБЛАР
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Асосий талаблар «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги, «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 14 февралдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига мувофиқ қонун лойиҳаси концепциясини, қонун лойиҳасига илова қилинадиган тушунтириш хати, таҳлилий ва ахборот материалларини тайёрлашда риоя этилиши мажбурий бўлган талабларни белгилайди ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг қонун лойиҳаларига доир фаолиятини методологик таъминлашни такомиллаштиришга йўналтирилган.
2. Асосий талаблар давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ва бошқа давлат органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган қонун лойиҳаларини тайёрлашда мажбурий ҳисобланади.
2-боб. Қонун лойиҳаси концепциясига қўйиладиган асосий талаблар
3. Қонун лойиҳасини тайёрлаш унинг концепциясини ишлаб чиқишдан бошланади.
Қонун лойиҳаси концепцияси (кейинги ўринларда концепция деб аталади) давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ёки ишчи гуруҳлар (комиссиялар) (кейинги ўринларда ишлаб чиқувчи деб аталади) томонидан тайёрланади.
Концепцияни тайёрлашга илмий-тадқиқот ташкилотлари, тегишли билим ва малакага эга бўлган мутахассис ва экспертлар, шу жумладан хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлардан, шунингдек фуқаролар жалб этилиши мумкин.
4. Концепцияда қуйидагилар белгиланиши керак:
ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг асосий ғояси, мақсади ва предмети;
тегишли ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг мазкур соҳада амалда бўлган қонунлар ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар таҳлили илова қилинган ҳолдаги умумий тавсифи ва ҳолатига берилган баҳо;
қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш зарурияти асослари;
қонун лойиҳасининг асосий қоидалари;
бўлажак қонуннинг социал-иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа оқибатлари тахмини.
5. Ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг асосий ғояси, мақсади ва предметини белгилашда концепцияда қонун лойиҳасининг мазмуни, у эришишга йўналтирилган асосий вазифалар ва мақсадлар, у тартибга солиши керак бўлган ижтимоий муносабатлар очиб берилади, шунингдек унинг амал қилиши татбиқ этиладиган қўллаш соҳаси, ҳуқуқий муносабатлар субъектларининг ваколатлари (ҳуқуқлари ва мажбуриятлари) баён қилинади.
6. Тегишли ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг умумий тавсифида ва унинг ҳолатини баҳолашда ушбу соҳада амал қилувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳолати акс эттирилади, хусусан:
тегишли соҳада ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари;
қонун ҳужжатларидаги бўшлиқлар ва зиддиятлар, эскирган, амалда ўз аҳамиятини йўқотган, самарасиз ёхуд амалга ошириш механизмига эга бўлмаган қоидаларнинг мавжудлиги;
ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг мавжуд камчиликларини бартараф этишнинг оқилона ва энг самарали усуллари;
халқаро ҳуқуқнинг умумий эътироф этилган принциплари ва нормалари, шунингдек хорижий мамлакатларда ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш тажрибаси;
статистика, жамиятшунослик, сиёсатшунослик, шунингдек бошқа илмий тадқиқотлар ўтказиш натижалари;
бўлажак қонунни амалга ошириш учун қабул қилиниши зарур бўлган қонуности норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати кўрсатилади.
7. Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш заруриятининг асосларида қонунни қабул қилиш зарурлигидан далолат берувчи далиллар баён қилинади.
Баён қилинадиган далиллар аниқ, асосланган бўлиши ва муаммонинг амалдаги қонун ҳужжатларининг такомиллашмаганлиги билан сабаб-оқибат алоқаси белгиланиши керак. Шунингдек қонун лойиҳаси тегишли бўлган қонун ҳужжатлари тармоғи, у амалга оширишга йўналтирилган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари қоидалари, шунингдек ҳуқуқий тизим учун унинг аҳамияти кўрсатилади.
8. Қонун лойиҳасининг асосий қоидаларида бўлажак қонунда белгиланадиган қоидалар, қисқа мазмуни билан биргаликда унинг намунавий тузилмаси, имконият бўлганда бўлимлар, кичик бўлимлар, боблар, параграфлар ва моддалар баён қилинади.
9. Бўлажак қонуннинг социал-иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа оқибатлари тахмини тахмин қилинаётган оқибатлар ва уни амалга оширишнинг кутилаётган пировард натижалари тавсифини ўз ичига олади. Бунда бўлажак қонун амалга оширилишининг нафақат ижобий, балки бўлиши мумкин бўлган салбий оқибатлари ҳисобга олиниши керак. Бўлажак қонуннинг ҳуқуқий оқибатларини прогнозлаштиришда, зарурият бўлганда, унинг ижро этилишини таъминлайдиган маъмурий-ҳуқуқий, суд-ҳуқуқий механизмлар ҳам ҳисобга олинади.
10. Ишлаб чиқувчи концепцияда бошқа зарур маълумотларни ҳам кўрсатиши мумкин.
11. Тайёрланган концепция, агар қонун лойиҳасини тайёрлаш тўғрисидаги топшириқда ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, ишлаб чиқувчининг раҳбари томонидан тасдиқланади, шундан кейин қонун лойиҳасининг бевосита матни тайёрланади.
12. Зарурият бўлганда, концепция юқори турувчи органлар билан олдиндан келишилиши мумкин.
3-боб. Қонун лойиҳасига тушунтириш хатига қўйиладиган асосий талаблар
13. Қонун лойиҳасига тушунтириш хати (кейинги ўринларда тушунтириш хати деб аталади) ишлаб чиқувчи томонидан қонун лойиҳаси матни тайёрлангандан кейин тайёрланади.
14. Тушунтириш хатида қуйидагилар бўлиши керак:
қонун лойиҳасини тайёрлаш учун асос ва уни қабул қилиш зарурлигини асослаш, шу жумладан қонун лойиҳаси тайёрлаш топширилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек юқори турувчи органнинг топшириқлари (топшириқ мавжуд бўлганда) тўғрисидаги маълумотлар;
қонун лойиҳасини ишлаб чиқувчининг тўлиқ номи;
мақсадлар ва вазифалар, шунингдек қонун лойиҳаси билан белгиланадиган асосий қоидалар, уларни қисқача асослаш. Бунда қонун лойиҳасининг эришишга йўналтирилган асосий мақсадлари белгиланади, уларнинг воситасида аниқ мақсадларга эришиш мумкин бўлган қонун лойиҳасининг алоҳида қоидалари қисқача кўрсатилади;
қонунни қабул қилишдан кутилаётган натижалар. Бунда қонун қабул қилиниши муносабати билан ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишда юз бериши мумкин бўлган ижобий ўзгаришлар келтирилади. Кутилаётган натижалар миқдорий кўрсаткичлар кўрсатилган ҳолда баён қилиниши ҳам мумкин;
қонун лойиҳаси предметига тегишли бўлган халқаро ҳужжатлар ва хорижий мамлакатлар қонунчилигининг принциплари, қоидалари ва жумлалари тўғрисидаги маълумотлар. Тегишли соҳада ижобий хорижий тажриба мавжуд бўлган тақдирда тушунтириш хатида давлат, қонун лойиҳасини тайёрлашда ҳисобга олинган норма назарда тутилган ҳужжатнинг тури, номи ва қисқача мазмуни кўрсатилиши мумкин;
қонун лойиҳаси мазмунининг тавсифи, унда қонун лойиҳасининг бўлимлари, кичик бўлимлари, боблари, параграфлари ва моддалари билан биргаликда унинг тузилиши қисқача баён қилинади. Зарурият бўлганда қонун лойиҳасининг энг муҳим қисмини ташкил этувчи қоидаларнинг асосий моҳияти очиб берилади;
қонун қабул қилиниши муносабати билан бошқа қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёхуд уларни ўз кучини йўқотган деб топиш зарурияти мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотлар;
қонун лойиҳасида фойдаланиладиган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳаволанинг ҳар бирини асослаш. Бунда унга ҳавола қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжат нормасининг мазмуни қисқача очиб берилади;
агар бўлажак қонуннинг қоидаларини амалга ошириш қўшимча молиявий харажатларни талаб этса ёки Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети йўқотишларига олиб келса — қисқача молиявий-иқтисодий асослаш. Агар бўлажак қонуннинг қоидаларини амалга ошириш кўрсатиб ўтилган харажатларни талаб этмаса ёки йўқотишларга олиб келмаса, у ҳолда бу ҳақда тушунтириш хатида тегишли маълумот келтирилади;
қонун лойиҳаси жамоатчилик ва (ёки) мутахассислар муҳокамасининг ўтказилганлиги ва унинг натижалари тўғрисидаги ахборот, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Қонун ҳужжатларининг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 2 декабрдаги 328-сон қарори билан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Интерактив давлат хизматлари ягона порталида лойиҳани муҳокама қилиш натижалари тўғрисидаги ахборот;
қонун лойиҳасини манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишиш тўғрисидаги маълумотлар. Бунда қонун лойиҳаси келишилган (виза қўйилган) манфаатдор вазирликлар ва идоралар санаб ўтилади;
қонун лойиҳаси бўйича келишмовчиликлар мазмунининг қисқача баёни ва улар тўғрисидаги асослантирилган фикр (келишмовчиликлар мавжуд бўлган тақдирда).
15. Тушунтириш хатида қонун лойиҳасини асослаш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар ҳам бўлиши мумкин.
16. Тушунтириш хати ишлаб чиқувчининг раҳбари томонидан имзоланади.
4-боб. Қонун лойиҳасига илова қилинадиган таҳлилий ва ахборот материаллари
17. Тайёрланган қонун лойиҳасига тушунтириш хатидан ташқари қуйидагилар илова қилинади:
халқаро ҳужжатларнинг ва хорижий мамлакатлар қонун ҳужжатларининг, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг тегишли қоидаларини, тегишли халқаро тажрибани Ўзбекистон Республикаси шароитларида қўллаш мақбуллиги тўғрисидаги асосли таклифларни кетма-кетлик тартибида кўрсатилган ҳолда таҳлилий-қиёсий жадвал;
қонун лойиҳаси қабул қилиниши муносабати билан қабул қилиниши, ўзгартирилиши ёки қўшимчалар киритилиши, ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим бўлган қонуности ҳужжатлари рўйхати. Бунда қонуности ҳужжатини қабул қилиш, ўзгартириш ёки унга қўшимчалар киритиш учун асослар ва улар қабул қилиниши, ўзгартирилиши ёки уларга қўшимчалар киритилиши учун масъул бўлган органлар қисқача кўрсатилади;
агар қонун лойиҳаси билан бошқа қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш назарда тутилаётган бўлса, қиёсий жадвал;
агар қонун лойиҳаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар томонидан эътироз ва таклифлар билан келишилган (виза қўйилган) бўлса, келишмовчиликлар жадвали ва уларнинг эътирозлар ва таклифлар баён қилинган хатларининг нусхалари;
агар бўлажак қонуннинг қоидаларини амалга ошириш қўшимча молиявий харажатларни талаб этса ёки Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети йўқотишларига олиб келса — молиявий-иқтисодий асослаш. Молиявий-иқтисодий асослашда молиявий харажатларнинг ёки Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг йўқотишларининг дастлабки суммаси, шу жумладан қонун лойиҳаси амалга оширилиши муносабати билан олинмай қолинадиган даромадлар, молиявий харажатларнинг мақсадлари ва уни олувчилар, шунингдек бошқа молиявий-иқтисодий кўрсаткичлар кўрсатилади;
қонун лойиҳасини тайёрлаш ва келишишнинг хронологияси тўғрисидаги маълумотнома.
18. Қонун лойиҳасига бошқа таҳлилий ва ахборот материаллари ҳам илова қилиниши мумкин.
19. Қонун лойиҳасига илова қилинадиган таҳлилий ва ахборот материаллари ишлаб чиқувчининг раҳбари томонидан имзоланиши шарт.
21. Қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритишда қонун лойиҳасининг матни ва унга илова қилинадиган материаллар мажбурий тартибда электрон шаклда тақдим этилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 345-сон қарорига 3-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш бўйича дастурларини тайёрлаш ва қабул қилиш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторинги тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2011 йил 5 августдаги 227-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Номидан ва 1-банддан «ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар» сўзлари чиқариб ташлансин.
а) қонун лойиҳаларига доир ишлар дастурлари ҳар йили қабул қилинади ва келгуси йил мобайнида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритишга мўлжалланаётган қонунлар лойиҳаларини тайёрлашни назарда тутади;
б) қонун лойиҳаларига доир ишлар дастурларига:
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ва қонунларида;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларида;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларида;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқларида;
мамлакатни ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларини ҳисобга олган ҳолда давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ташаббусларида ва таклифларида назарда тутилган қонунлар лойиҳалари киритилади;
в) давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ташаббуси ва таклифлари бўйича қонунлар лойиҳаларини қонун лойиҳаларига доир ишлар дастурларига киритиш муфассал концепциялар ва уларни қабул қилишни асословчи зарур таҳлилий материаллар асосида амалга оширилади;
г) қонун лойиҳаларига доир ишлар дастурлари манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг таклифлари асосида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва Вазирлар Маҳкамасига киритилади».
иккинчи хатбошидаги «қонун ҳужжатлари лойиҳаларини» сўзлари «қонунлар лойиҳаларини» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «қонун ҳужжатларининг мустақил ва яхлит лойиҳаларини» сўзлари «мустақил ва яхлит қонунлар лойиҳаларини».
5. Қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш бўйича дастурларини тайёрлаш ва қабул қилиш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторинги тартиби тўғрисидаги низомда (1-илова):
а) Низомнинг номидаги ва 1-бандидаги «ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 2, 5, 6, 19, 20, 22-бандлардаги, 23-банднинг иккинчи хатбошидаги, 25-банднинг иккинчи хатбошидаги, 26 ва 27-бандлардаги «қонун ҳужжатлари лойиҳаларини», «қонун ҳужжатлари лойиҳалари», «қонун ҳужжатлари лойиҳаларининг» сўзлари тегишли равишда «қонун лойиҳаларини», «қонун лойиҳалари», «қонун лойиҳаларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 3 ва 4-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ва қонунларида;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларида;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатларида ва топшириқларида;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида ва топшириқларида;
мамлакатни ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларини ҳисобга олган ҳолда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ташаббусларида ва таклифларида назарда тутилган қонунлар лойиҳалари киритилади.
4. Қонун лойиҳаларига доир ишлар дастурларида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг комплекслилигини ва ўзаро бир-бирини тўлдиришини ҳисобга олган ҳолда, ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий соҳалардаги демократик ўзгаришларни амалга ошириш учун зарур бўлган қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш назарда тутилади»;
«7. Қонун лойиҳаларига доир ишлар дастурларининг лойиҳалари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари (кейинги ўринларда манфаатдор ташкилотлар деб аталади) таклифлари асосида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади.
Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг қонун лойиҳаси кўриб чиқилиши учун масъул бўлган таркибий бўлинмаси.
Қонун лойиҳаларига доир ишлар дастурларининг лойиҳаларида бошқа қоидалар ҳам назарда тутилиши мумкин.
Қонун лойиҳаларига доир ишлар дастурларига киритиш учун таклифларни (кейинги ўринларда таклифлар деб аталади) тайёрлашда, фақат амалдаги қонунларга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш билангина чекланиб қолмай, мустақил ва яхлит қонунлар лойиҳаларини ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилади.
8. Келгуси йил учун таклифлар манфаатдор ташкилотлар томонидан, уларнинг биринчи раҳбарлари (истисно ҳолатларда — уларнинг биринчи ўринбосарлари) имзоси билан жорий йилнинг 1 октябригача Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этилади.
9. Таклифлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ушбу Низомга иловага мувофиқ шакл бўйича жадвал тарзида тақдим этилади, жадвалга қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
қонун лойиҳаси қабул қилиш зарурияти асослари ва кутиладиган натижалар назарда тутилган қонун лойиҳасининг концепцияси;
қабул қилиниши, ўзгартирилиши ёки қўшимчалар киритилиши, қонун лойиҳаси қабул қилинганлиги муносабати билан ўз кучини йўқотган деб эътироф этилиши лозим бўлган қонун ва қонун ости ҳужжатларининг рўйхати — агар қонун лойиҳаси матни тайёрланган бўлса;
халқаро ҳужжатларни ва хорижий мамлакатларнинг қонун ҳужжатларини ўрганиш якунлари бўйича таҳлилий ахборот;
қонун лойиҳасининг жамоатчилик ёки мутахассислар муҳокамасини ўтказишнинг тахмин қилинаётган санаси тўғрисидаги ахборот (зарурият бўлганда)»;
е) 11 ва 12-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«11. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор ташкилотларнинг таклифларини тизимли, пухта ва танқидий кўриб чиқади, ишлаб чиқиш таклиф этилаётган қонунлар лойиҳаларининг устуворлигини, асосланганлигини ва долзарблигини, шунингдек уларнинг қонун ҳужжатлари нормаларига мувофиқлигини ўрганади.
Таклифларни ўрганиш доирасида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
таклифлар ушбу Низомда назарда тутилган талабларга мувофиқ бўлмаган тақдирда уларни манфаатдор ташкилотларга қайтариш;
қонун лойиҳалари бўйича қўшимча таҳлилий материалларни сўраб олиш, шунингдек қонун лойиҳаларини қонун лойиҳаларига доир ишлар дастурлари лойиҳаларига киритиш учун чуқур ва ҳар томонлама таҳлил қилиш ва етарлича асосни ишлаб чиқиш учун манфаатдор ташкилотларнинг ходимлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда бошқа фуқаролик жамияти институтларининг вакилларини жалб этган ҳолда ишчи гуруҳлар ташкил этиш ҳуқуқига эга.
Манфаатдор ташкилотларнинг таклифларини кўриб чиқиш якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги навбатдаги йил учун қонун лойиҳаларига доир ишлар дастурлари лойиҳасини шакллантиради.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ва қонунларида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларида, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқларида назарда тутилган қонунлар лойиҳалари;
мамлакатни ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларини ҳисобга олинган ҳолда манфаатдор ташкилотларнинг ташаббуслари ва таклифлари асосида ишлаб чиқилган қонунлар лойиҳалари»;
«121. Қонун лойиҳаларига доир ишлар дастурларининг лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан манфаатдор ва бошқа ташкилотлар билан олдиндан келишилади.
122. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги олдиндан келишув натижаларини ҳисобга олган ҳолда қонун лойиҳаларига доир ишлар дастурлари лойиҳасини қайта ишлаб чиқади ва уни муҳокама қилишни ташкил этади.
123. Муҳокама қилишда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигининг (мажбурий тартибда), шунингдек манфаатдор ва бошқа ташкилотлар вакиллари қатнашадилар.
Муҳокама қилишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари ҳам қатнашиши мумкин.
124. Муҳокама якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, зарурият бўлганда, қонун лойиҳаларига доир ишлар дастурлари лойиҳасини қайта ишлаб чиқади ҳамда уни келишиш (виза қўйиш) учун манфаатдор ва бошқа ташкилотларга белгиланган тартибда юборади»;
з) 13-банддаги «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси ижроси юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш комиссиялари» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан тузилган қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш бўйича комиссиялар ва ишчи гуруҳлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг тегишли хизмати билан келишилгандан кейин қонун лойиҳаларига доир ишлар дастурлари лойиҳаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати кўриб чиқиши ва маъқуллаши учун киритилади»;
к) қуйидаги мазмундаги 161-банд қўшилсин:
«161. Қонун лойиҳасининг асосий ижрочиси бўлган манфаатдор ва бошқа ташкилотлар навбатдаги йил учун қонун лойиҳаларига доир ишлар дастурлари қабул қилинган кундан бошлаб ўн кун мобайнида қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш режа-графигини ишлаб чиқадилар ва тасдиқлайдилар.
Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш режа-графиги манфаатдор ва бошқа ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади.
Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш режа-графигининг нусхаси у тасдиқланган пайтдан икки кун мобайнида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юборилади, унга қуйидагилар тўғрисидаги ахборотлар илова қилинади:
қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича асосий ижрочи бўлган таркибий бўлинманинг номи;
қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш учун масъул бўлган шахслар, улар билан боғланиш маълумотлари»;
л) 21-банддаги «қонун ҳужжати» ва «қонун ҳужжатлари» сўзлари тегишли равишда «қонун» ва «қонунлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
м) қуйидаги мазмундаги илова қўшилсин:
«Қонунлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш бўйича дастурларини тайёрлаш ва қабул қилиш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторинги тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
20__ йилда қонунлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастури лойиҳасига
ТАКЛИФЛАР
Т/р
Қонун лойиҳасининг ишчи номи
Қонунни қабул қилиш зарурлигининг асосланиши ва у қабул қилинган тақдирда кутиладиган натижалар
Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича масъул ижрочилар
Қонун лойиҳаси муҳокамасини ўтказиш бўйича тадбирлар
I. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ва қонунларида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларида, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқларида назарда тутилган қонунлар лойиҳалари
1.
2.
3.
II. Мамлакатни ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларини ҳисобга олинган ҳолда манфаатдор ташкилотларнинг ташаббуслари ва таклифлари асосида ишлаб чиқилган қонунлар лойиҳалари