

<!DOCTYPE html>
<html lang="uz-Cyrl-UZ">
<head>
   <!-- Global site tag (gtag.js) - Google Analytics -->
   <script async src="https://www.googletagmanager.com/gtag/js?id=UA-2682682-1"></script>
   <script>
      window.dataLayer = window.dataLayer || [];
      function gtag() { dataLayer.push(arguments); }
      gtag('js', new Date());
      gtag('config', 'UA-2682682-1');
   </script>
<title>
	
</title><meta charset="UTF-8" /><meta http-equiv="content-type" content="text/html; charset=UTF-8" /><meta name="viewport" content="width=device-width, initial-scale=1.0, minimum-scale=0.3, maximum-scale=3.0" /><link href="/css/mactform.css" rel="stylesheet" type="text/css" />
    <script src="/assets/js/jquery.min.js"></script>

    <style type="text/css">
        body, html {
            height: 100%
        }

        body {
            margin: 0;
            padding: 0;
            background-color: #fff;
            font-family: Ubuntu;
            font-family: Montserrat
        }

        /* .OFFICIAL_SOUR_TEXT, .PUBLICATION_ORIGIN {
            display: none;
        }*/

        .act_warning {
            color: red;
        }

        .night-mode {
            -webkit-filter: grayscale(100%) !important;
            filter: grayscale(100%) !important;
        }

        #divCont > div {
            /*overflow-y:  auto;*/
            overflow-x: auto;
            max-width: calc(100vw - 4px);
        }

        /*.TABLE_STD .BY_DEFAULT {
            overflow-y: auto;
            max-height: 80vh;
        }*/
    </style>
    <script>
        function toggle_night_mode() {
            $("body").toggleClass("night-mode")
        }
    </script>
</head>
<body>
    <a href="#" onclick="toggle_night_mode()" style="display: none;">toggle_night_mode</a>
    <div id="page">
        <table style="width: 100%; font-family: Arial; font-size: 14px; font-weight: bold;">
            <tr>
                <td style="width: 50%">
                    
                    
                    
                </td>
                <td style="width: 50%" align="right">
                    
                    
                </td>
            </tr>
        </table>
        <div id="divBody" style="padding: 2px;">
            <div id="divCont" style="background:#ffffff;border:none;margin:auto;"><div class="ACCEPTING_BODY"><div name="2894688" id="2894688">Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг</div></div><div class="ACT_FORM"><div name="2894689" id="2894689">қўшма қарори</div></div><div class="ACT_TITLE"><div name="2894691" id="2894691">Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида қонун лойиҳаси кўриб чиқилаётганда қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти вакилларининг иштирок этиш тартиби тўғрисидаги низомни ҳамда Қонун лойиҳаси тайёрланаётганда халқаро ҳужжатлар ва хорижий мамлакатлар қонун ҳужжатлари қоидаларининг қиёсий таҳлилини ўтказиш услубиётини тасдиқлаш ҳақида</div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="2894692" id="2894692"></div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2894695" id="2894695">Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қиладилар:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2894697" id="2894697">1. Қуйидагилар тасдиқлансин:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2894698" id="2894698">Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида қонун лойиҳаси кўриб чиқилаётганда қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти вакилларининг иштирок этиш тартиби тўғрисидаги низом (<a href="/mact/2894663#2894719">1-илова</a>);</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2894699" id="2894699">Қонун лойиҳаси тайёрланаётганда халқаро ҳужжатлар ва хорижий мамлакатлар қонун ҳужжатлари қоидаларининг қиёсий таҳлилини ўтказиш услубиёти (<a href="/mact/2894663#2894781">2-илова</a>).</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2894705" id="2894705">2. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг <a href="/mact/20596#95647">83-моддасида</a> кўрсатилган қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектларига, сенаторларга, қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга бўлмаган давлат органларига, қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти муҳокамасига қонун лойиҳаларини ёки янги қонун ҳужжатини қабул қилиш, қонун ҳужжатига ўзгартишлар, қўшимчалар киритиш, шунингдек амалдаги қонун ҳужжати ёки унинг бир қисми ўз кучини йўқотган деб топиш зарурлиги тўғрисида таклифлар киритаётган нодавлат нотижорат ташкилотларига ва фуқароларга Қонун лойиҳалари тайёрланаётганда халқаро ҳужжатлар ва хорижий мамлакатлар қонун ҳужжатлари қоидаларининг қиёсий таҳлилини ўтказиш <a href="/mact/2894663#2894781">услубиётини </a>қўллаш тавсия этилсин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2894707" id="2894707">3. Ушбу Қўшма қарор тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенатининг тасдиғига киритилсин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2894708" id="2894708">4. Ушбу Қўшма қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.</div></div><div class="SIGNATURE"><div name="2894711" id="2894711">Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ</div></div><div class="ACT_ESSENTIAL_ELEMENTS"><div name="2894964" id="2894964">Тошкент ш.,</div></div><div class="ACT_ESSENTIAL_ELEMENTS"><div name="2894965" id="2894965">2015 йил 15 сентябрь,</div></div><div class="ACT_ESSENTIAL_ELEMENTS_NUM"><div name="2894966" id="2894966">220-III-сон</div></div><div class="SIGNATURE"><div name="2894713" id="2894713">Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Н. ЙЎЛДОШЕВ</div></div><div class="ACT_ESSENTIAL_ELEMENTS"><div name="2894715" id="2894715">Тошкент ш.,</div></div><div class="ACT_ESSENTIAL_ELEMENTS"><div name="2894716" id="2894716">2015 йил 15 сентябрь,</div></div><div class="ACT_ESSENTIAL_ELEMENTS_NUM"><div name="2894717" id="2894717">КҚ-41-III-сон</div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="2894719" id="2894719"></div></div><div class="APPL_BANNER_LANDSCAPE_TITLE"><div name="2894720" id="2894720">Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Сенати Кенгашининг 2015 йил 15 сентябрдаги № 220-III/КҚ-41-III-сонли <a href="/mact/2894663">Қўшма қарорига <br /></a>1-ИЛОВА</div></div><div class="ACT_TITLE_APPL"><div name="2894722" id="2894722">Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида қонун лойиҳаси кўриб чиқилаётганда қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти вакилларининг иштирок этиш тартиби тўғрисида</div></div><div class="ACT_FORM"><div name="2894724" id="2894724"><strong>НИЗОМ</strong></div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="2894725" id="2894725"></div></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><div name="2894727" id="2894727">1-боб. Умумий қоидалар</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2894731" id="2894731">1. Ушбу Низом «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси <a href="/mact/51961">Конституциявий Қонунига</a>, «<a href="/mact/2105724">Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида</a>»ги, «<a href="/mact/1069260">Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида</a>»ги қонунларга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида (бундан буён матнда Қонунчилик палатаси деб юритилади) қонун лойиҳаси кўриб чиқилаётганда қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти вакилларининг (бундан буён матнда вакиллар деб юритилади) иштирок этиш тартибини белгилайди.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2894732" id="2894732">2. Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектининг қонунчилик ташаббуси тартибида ўзи киритган қонун лойиҳаларини кўриб чиқиш масалалари юзасидан Қонунчилик палатаси билан ўзаро ҳамкорлиги унинг вакиллари Қонунчилик палатаси, унинг Кенгаши, қўмиталари ва комиссиялари мажлисларида, шунингдек Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи (бундан буён матнда депутатлар бирлашмалари деб юритилади) мажлисларида иштирок этиши орқали таъминланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2894735" id="2894735">Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектининг қонунчилик ташаббуси тартибида ўзи киритган қонун лойиҳаларини кўриб чиқиш масалалари юзасидан Қонунчилик палатаси билан ўзаро ҳамкорлиги тарафларнинг келишувига кўра бошқа усулларда ҳам амалга оширилиши мумкин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2894737" id="2894737">3. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди ўзи киритган қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасида кўриб чиқилаётганда иштирок этиш учун ўз вакилларини белгилайди. Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқининг бошқа субъектлари ҳам (Қонунчилик палатаси депутатларидан ташқари) қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасида кўриб чиқилаётганда иштирок этиш учун ўз вакилларини тайинлаши мумкин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2894738" id="2894738">4. Вакиллар таркиби қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектининг тегишли қарори билан белгиланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2894740" id="2894740">Вакиллар таркибига, қоида тариқасида, қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектининг, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, илмий ва бошқа ташкилотларнинг мансабдор шахслари ҳамда масъул ходимлари, шунингдек олимлар, мутахассислар ва экспертлар киритилади. Бунда нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, шунингдек фуқаролар вакиллар таркибига ўз розилигига кўра киритилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2894743" id="2894743">Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектининг ёки қонун лойиҳасини ишлаб чиқувчининг ёхуд бўлажак қонун билан тартибга солинадиган масала ўз фаолияти соҳасига кирадиган бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органининг вакили вакилларнинг раҳбари этиб тайинланиши мумкин.</div></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><div name="2894744" id="2894744">2-боб. Қонунчилик палатасида қонун лойиҳалари кўриб чиқилаётганда вакилларнинг иштирок этиши</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2894745" id="2894745">5. Вакиллар:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2894746" id="2894746">қонун лойиҳаси кўриб чиқиладиган барча босқичларда қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектининг манфаатларини ифодалайди;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2894747" id="2894747">қонун лойиҳалари Қонунчилик палатасида кўриб чиқилаётганда қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектининг нуқтаи назарини асослайди, киритилган қонун лойиҳаларининг қоидаларини тушунтиради;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2894748" id="2894748">қўмиталар, комиссиялар, депутатлар бирлашмаларининг таклифига биноан уларнинг мажлисларида, шунингдек Қонунчилик палатаси ва унинг Кенгаши мажлисларида иштирок этади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2894749" id="2894749">Қонунчилик палатаси қўмиталари ҳузурида ташкил этилган ва таркибига ўзлари ҳам киритилган ишчи гуруҳларнинг йиғилишларида иштирок этади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2894750" id="2894750">Қонунчилик палатаси қўмиталари ҳузурида ташкил этилган ишчи гуруҳларда қонун лойиҳаларини маромига етказиш жараёнида таклиф ва мулоҳазалар билдиради;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2894751" id="2894751">Қонунчилик палатаси масъул қўмитасининг ёки депутатларнинг сўровларига кўра зарур хулосаларни, статистика маълумотларини ва бошқа маълумотларни тайёрлайди ҳамда тақдим этади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2894752" id="2894752">қонун лойиҳасига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалардан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектини хабардор қилади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2894753" id="2894753">иккинчи ва учинчи ўқишга тайёрлаш чоғида маромига етказилган қонун лойиҳаларининг қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти билан келишиб олинишини таъминлайди.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2894754" id="2894754">Қонунчилик палатасида қонун лойиҳалари кўриб чиқилаётганда вакиллар қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектининг расмий нуқтаи назаридан фарқли фикрларни билдиришга ва ғояларни илгари суришга ҳақли эмас.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2894755" id="2894755">6. Вакиллардан бирининг Қонунчилик палатаси, унинг Кенгаши, қўмитаси, комиссияси, депутатлар бирлашмаси мажлисида иштирок этиш имкони бўлмаган тақдирда вакиллар раҳбари (у йўқлигида — вакиллардан бири) бу ҳақда қўмита, комиссия раисини ёки депутатлар бирлашмаси раҳбарини, шунингдек қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектининг раҳбарини ҳозир бўлмаганлик сабабини кўрсатган ҳолда олдиндан хабардор қилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2894757" id="2894757">7. Қонун лойиҳасига доир хулосалар, тузатишлар ва расмий фикр-мулоҳазалар бўйича қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектининг нуқтаи назарини ҳимоя қилиш учун қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектининг тегишли қарори билан алоҳида вакил юборилиши мумкин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2894758" id="2894758">8. Қонун лойиҳасига киритилган барча концептуал ўзгартиш ва қўшимчалар вакиллар раҳбари томонидан қисқача асосланган қиёсий жадвал тарзида қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектига кўпи билан беш кун муддатда юборилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2894759" id="2894759">Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектининг тегишли қарорига кўра концептуал ўзгартиш ва қўшимчалар бўйича қиёсий жадвал қонун лойиҳасини ишлаб чиқувчига, шунингдек қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича ҳамкор ижро этувчиларга ушбу ўзгартиш ва қўшимчалар юзасидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектининг ягона нуқтаи назарини белгилаб олиш учун юборилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2894760" id="2894760">Маромига етказилган қонун лойиҳасига доир хулосалар, тузатишлар ва расмий фикр-мулоҳазалар лойиҳаларини тайёрлаш қонун лойиҳасини ишлаб чиқувчи ва бошқа манфаатдор ташкилотлар томонидан, қоида тариқасида, топшириқ келиб тушган санадан эътиборан ўн кунлик муддатда амалга оширилади. Бунда янада тиғиз муддатлар белгиланган тақдирда қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектининг тегишли таркибий бўлинмаси маромига етказилган қонун лойиҳаси юзасидан хулосалар, тузатишлар ва расмий фикр-мулоҳазалар лойиҳалари кўрсатилган муддатларда тезкорлик билан тайёрланишни ташкил этади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2894761" id="2894761">Қонун лойиҳасига доир хулосалар, тузатишлар ва расмий фикр-мулоҳазалар лойиҳалари қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектига фақат қонун лойиҳасини ишлаб чиқувчи томонидан киритилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2894762" id="2894762">Қонун лойиҳасига доир хулосалар, тузатишлар ва расмий фикр-мулоҳазалар лойиҳалари бўйича келиб чиққан келишмовчиликлар қарама-қарши фикрларга эга бўлган органлар ва ташкилотларнинг раҳбарлари иштирокида қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти томонидан кўриб чиқилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2894763" id="2894763">9. Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектининг қонун лойиҳасига доир хулосалари, тузатишлари ва расмий фикр-мулоҳазалари қонун лойиҳасини киритган органнинг раҳбари ёки унинг ўринбосари томонидан имзоланади ҳамда Қонунчилик палатасига юборилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2894764" id="2894764">10. Тегишли вакилни алмаштириш зарур бўлганда Қонунчилик палатасига қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектининг тегишли қарори юборилади.</div></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><div name="2894766" id="2894766">3-боб. Қонунчилик палатасида қонун лойиҳаларининг ўтиши юзасидан мониторинг</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2894767" id="2894767">11. Қонунчилик палатасида қонун лойиҳаларининг ўтиши юзасидан мониторинг, шунингдек тақдим этилган ахборотларнинг ҳисобини юритиш қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектининг тегишли бўлинмаси ва юридик хизмати томонидан амалга оширилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2894768" id="2894768">12. Вакилларнинг раҳбари қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти томонидан киритилган қонун лойиҳасининг ўтиши ҳақида қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектининг раҳбарини ёки унинг ўринбосарларини мунтазам равишда хабардор қилиб боради.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2894769" id="2894769">13. Вакилларнинг раҳбари Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган ёки рад этилган барча қонун лойиҳалари юзасидан ушбу ҳужжатлар қабул қилинган ёки рад этилган кундан эътиборан уч кунлик муддатда қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектига: </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2894771" id="2894771">қонун лойиҳаси биринчи, иккинчи ва учинчи ўқишларда қабул қилинган сана тўғрисидаги;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2894772" id="2894772">қонун лойиҳаси қайтарилган сана ва ўқиш босқичи, шунингдек қонун лойиҳасини қайтариш (у қайтарилган тақдирда) учун асос бўлган сабаблар тўғрисидаги;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2894774" id="2894774">қонун лойиҳасига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, шу жумладан улар билан боғлиқ қўшимча молиявий харажатлар, ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа оқибатлар тўғрисидаги;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2894775" id="2894775">қайтарилган қонунда Ўзбекистон Республикасининг <a href="/mact/20596">Конституциясига </a>ва бошқа қонунларига зиддиятлар мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ахборотни юборади.</div></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><div name="2894777" id="2894777">4-боб. Якунловчи қоидалар</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2894778" id="2894778">14. Вакиллар қонун Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинганидан кейин қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати билан зарур ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2894780" id="2894780">15. Вакиллар қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти томонидан қонунчилик ташаббуси тартибида киритилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқиш масалалари юзасидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектининг Қонунчилик палатаси билан самарали ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш учун ушбу Низомга мувофиқ масъул бўлади.</div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="2894781" id="2894781"></div></div><div class="APPL_BANNER_LANDSCAPE_TITLE"><div name="2894783" id="2894783">Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Сенати Кенгашининг 2015 йил 15 сентябрдаги № 220-III/КҚ-41-III-сонли <a href="/mact/2894663">Қўшма қарорига <br /></a>2-ИЛОВА</div></div><div class="ACT_TITLE_APPL"><div name="2894785" id="2894785">Қонун лойиҳаси тайёрланаётганда халқаро ҳужжатлар ва хорижий мамлакатлар қонун ҳужжатлари қоидаларининг қиёсий таҳлилини ўтказиш </div></div><div class="ACT_FORM"><div name="2894786" id="2894786"><strong>УСЛУБИЁТИ</strong></div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="2894788" id="2894788"></div></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><div name="2894789" id="2894789">1-боб. Умумий қоидалар</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2894792" id="2894792">1. Ушбу Услубиёт «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг <a href="/mact/2105724#2105857">23-моддасига</a> мувофиқ қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектининг (бундан буён матнда ишлаб чиқувчи деб юритилади) топшириғига биноан ёки ўзларининг ташаббуслари билан давлат органлари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотлар, экспертлар ва мутахассислар, шунингдек қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектининг ташаббуси бўйича ташкил этилган ишчи гуруҳлар (комиссиялар) томонидан қонун лойиҳаси ишлаб чиқилаётганда халқаро ҳужжатлар ва хорижий мамлакатлар қонун ҳужжатлари қоидаларининг қиёсий таҳлилини (бундан буён матнда қиёсий таҳлил деб юритилади) ўтказиш тартибини белгилайди.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2894793" id="2894793">2. Халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормалари, шунингдек тайёрланаётган қонун лойиҳасида акс этган муносабатларни тартибга солувчи хорижий мамлакатларнинг қонун ҳужжатлари қиёсий таҳлилнинг предметидир.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2894795" id="2894795">3. Қиёсий таҳлилни амалга ошириш чоғида, кўпроқ, тайёрланаётган қонун лойиҳаси тартибга соладиган соҳага оид қуйидаги ҳужжатлар ўрганиб чиқилади:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2894796" id="2894796">халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормалари (БМТ ва унинг ихтисослаштирилган муассасалари, Европа Иттифоқи, ШҲТ, ЕХҲТ ва бошқа халқаро ташкилотларнинг ҳужжатлари);</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2894799" id="2894799">Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2894801" id="2894801">АҚШ, Канада, Япония, Корея Республикаси, ХХР, Сингапур, Европа Иттифоқи мамлакатларининг, шу жумладан Буюк Британия, ГФР, Франция, шунингдек МДҲ айрим мамлакатларининг қонун ҳужжатлари.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2894802" id="2894802">4. Шунингдек халқаро ҳужжатларни ва хорижий мамлакатларнинг қонун ҳужжатларини амалга ошириш тажрибаси, қабул қилиш ҳолатлари ва сабаблари, олимлар, мутахассислар, экспертлар ва жамоатчиликнинг мазкур қонун ҳужжатлари тўғрисидаги фикри ўрганилиши лозим.</div></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><div name="2894803" id="2894803">2-боб. Қиёсий таҳлилга доир ишларни ташкил этиш</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2894804" id="2894804">5. Қиёсий таҳлил ишлаб чиқилаётган қонун лойиҳасининг ҳар бир асосий қоидаси бўйича ўтказилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2894805" id="2894805">6. Қиёсий таҳлил ўтказилаётганда ўрганилаётган мамлакатлардаги тегишли ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг усуллари ўрганилиб, бунда ижобий тажриба ҳам, салбий тажриба ҳам ҳисобга олинади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2894807" id="2894807">7. Қиёсий таҳлилга доир ишлар ишлаб чиқувчи томонидан қуйидаги тартибда амалга оширилади:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2894808" id="2894808">а) қўйилган вазифани аниқ-тиниқ англаб олиш ҳамда ўрганилаётган масалага оид ҳужжатларни тўплаш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2894809" id="2894809">б) миллий тажрибани ўрганиш ва умумлаштириш, миллий ҳуқуқий тартибга солишдаги бўшлиқлар ва муаммоларни аниқлаш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2894810" id="2894810">в) халқаро ҳужжат ва хорижий мамлакатлар қонун ҳужжатлари матнининг аниқлигини текшириш, шу жумладан киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда текшириш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2894811" id="2894811">г) ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси қоидаларини халқаро ҳужжатларнинг ва хорижий мамлакатлар қонун ҳужжатларининг нормалари билан қиёслаш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2894812" id="2894812">д) халқаро ҳужжатлар ва хорижий мамлакатлар қонун ҳужжатларининг принциплари, қоидалари ва мазмунининг батафсил таҳлили баён этилган таҳлилий қиёсий жадвалини тайёрлаш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2894814" id="2894814">е) тайёрланган ҳужжатларни зарур бўлган ҳолларда манфаатдор ташкилотлар билан, шунингдек олимлар, мутахассислар ва экспертларнинг кенг доирасини жалб этган ҳолда муҳокама қилиш.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2894815" id="2894815">8. Қонун лойиҳаси қоидаларининг халқаро ҳужжатлар ва хорижий мамлакатлар қонун ҳужжатлари нормалари билан қиёсий таҳлил қилинаётганда ишлаб чиқувчи ўтказилаётган ўрганишнинг мақсадларига мос келадиган энг долзарб нормаларни аниқлайди ва тизимлаштиради.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2894817" id="2894817">9. Хорижий мамлакатлар қонун ҳужжатларининг қиёсий таҳлили ўрганилаётган мамлакатларнинг иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий, миллий ва бошқа хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда, қонун лойиҳасининг предметидан келиб чиқиб ўтказилади. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2894818" id="2894818">10. Ишлаб чиқувчи қиёсий таҳлил ўтказаётганида солиштирилаётган нормаларнинг ўхшашлигига ва фарқларига, шу жумладан: </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2894819" id="2894819">ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг предмети, воситалари ва усулларига;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2894820" id="2894820">таққосланаётган ҳуқуқий тизимлар, ҳужжатлар ва бошқаларда фойдаланилаётган юридик тушунчалар ва атамаларга эътибор қаратиши лозим. Бунда хорижий мамлакатлар қонун ҳужжатларида ифодаланган бир хил юридик атамалар ҳар доим ҳам бир хил маънога эга бўлмаслигини ҳамда ўхшаш нормалар турли вазифаларни бажариши мумкинлигини қайд этиш лозим.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2894822" id="2894822">11. Қиёсий таҳлилни ўтказиш жараёнида ишлаб чиқувчи муайян муаммонинг бир нечта мамлакат қонун ҳужжатларидаги ечими масалаларини тадқиқ этиши, мамлакатларнинг қонун ҳужжатларига хос бўлган, тартибга солишнинг ўзаро фарқли усулларини аниқлаши мумкин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2894823" id="2894823">12. Ишлаб чиқилаётган қонун лойиҳасида халқаро ҳужжатлар ва хорижий мамлакатлар қонун ҳужжатлари нормаларининг айнан такрорланишидан қочиш лозим.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2894824" id="2894824">13. Жамият ва давлат ҳаётининг ўта муҳим ва турғун масалаларини тартибга солувчи қонун лойиҳаси бўйича қиёсий таҳлил ўтказилаётганда ушбу таҳлилда иштирок этишга хорижий олимлар ва амалиётчиларни жалб қилиш, шунингдек улар билан бошқача (ахборот алмашинуви, ўзаро хизмат сафарлари ёки малака ошириш, маслаҳатлашувлар, конференциялар, семинарлар ва давра суҳбатлари) шаклларда ҳамкорлик қилишни таъминлаш тавсия этилади.</div></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><div name="2894825" id="2894825">3-боб. Якуний ҳужжатни тайёрлаш</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2894826" id="2894826">14. Қиёсий таҳлил натижалари халқаро ҳужжатлар ва хорижий мамлакатлар қонун ҳужжатларини ўрганиш бўйича таҳлилий қиёсий жадвалда (бундан буён матнда қиёсий жадвал деб юритилади) акс эттирилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2894827" id="2894827">15. Қиёсий жадвал тайёрланаётганда халқаро ҳужжатлар ва хорижий мамлакатлар қонун ҳужжатларининг, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг тегишли қоидалари, тегишли халқаро тажрибанинг Ўзбекистон Республикаси шароитларида қўллаш мақбуллиги тўғрисидаги асосли таклифлар тадрижий тартибда кўрсатиб ўтилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2894829" id="2894829">16. Қиёсий таҳлил вақтида ўрганилган материалларнинг ҳажми ва мазмунини ҳисобга олган ҳолда, халқаро ҳужжатлар ва хорижий мамлакатлар қонун ҳужжатларини ўрганиш якунлари бўйича таҳлилий маълумотнома ҳам тайёрланиши мумкин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2894830" id="2894830">17. Халқаро шартнома матнини ва хорижий мамлакатлар қонун ҳужжатларини миллий қонун ҳужжатлари ёки қонун лойиҳаси матни билан ягона жадвалда қиёслаш имконияти мавжуд бўлмаган тақдирда, қиёсий жадвалда ўрганилган нормаларнинг асосий моҳияти кўрсатиб ўтилади.</div></div><br /><div class="PUBLICATION_ORIGIN"><label id="s1089"></label><div name="2894694" id="2894694">(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 й., 9-сон, 359-модда)</div></div></div>
        </div>
    </div>
    <div style="display: none;">
<!-- START WWW.UZ TOP-RATING -->
<SCRIPT language="javascript" type="text/javascript">
		<!--
		top_js = "1.0"; top_r = "id=4079&r=" + escape(document.referrer) + "&pg=" + escape(window.location.href); document.cookie = "smart_top=1; path=/"; top_r += "&c=" + (document.cookie ? "Y" : "N")
		//-->
</SCRIPT>
<SCRIPT language="javascript1.1" type="text/javascript">
<!--
		top_js = "1.1"; top_r += "&j=" + (navigator.javaEnabled() ? "Y" : "N")
//-->
</SCRIPT>
<SCRIPT language="javascript1.2" type="text/javascript">
<!--
		top_js = "1.2"; top_r += "&wh=" + screen.width + 'x' + screen.height + "&px=" + (((navigator.appName.substring(0, 3) == "Mic")) ? screen.colorDepth : screen.pixelDepth)
//-->
</SCRIPT>
<SCRIPT language="javascript1.3" type="text/javascript">
<!--
		top_js = "1.3";
//-->
</SCRIPT>
<SCRIPT language="JavaScript" type="text/javascript">
		<!--
		top_rat = "&col=0C57A6&t=ffffff&p=DD7900"; top_r += "&js=" + top_js + ""; document.write('<a href="https://www.uz/rus/toprating/cmd/stat/id/4079" target="_blank"><img src="https://www.uz/plugins/top_rating/count/cnt.png?' + top_r + top_rat + '" width=88 height=31 border=0 alt="Топ рейтинг www.uz"></a>')//-->
</SCRIPT>
<NOSCRIPT>
		<A href="https://www.uz/rus/toprating/cmd/stat/id/4079" target="_blank">
				<img height="31" src="https://www.uz/plugins/top_rating/count/nojs_cnt.png?id=4079&pg=http%3A//lex.uz&col=0C57A6&t=ffffff&p=DD7900" width="88" border="0" alt="Топ рейтинг www.uz">
		</A>
</NOSCRIPT>
<!-- FINISH WWW.UZ TOP-RATING --></div>
</body>
</html>
<script>
    function scrollText(hash) {
        location.href = "#" + hash;
        if (window.location.hash) {
            var y = $(window.location.hash).offset().top - 3;
            window.scrollTo(0, y);
        }
    }
</script>
