2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.02.00 Давлат муассасаларида (интернатлар ва қариялар ҳамда ногиронлар уйлари) ижтимоий хизмат кўрсатиш;
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 майдаги 271-сонли «Руҳий ҳолати бузилган ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат муассасаларини такомиллаштириш ва янги ижтимоий хизматларни ташкил этишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
1. «Мурувват» ногирон болалар учун интернат уйлар ҳузурида тасдиқланган койка фонди доирасидаги бўш ўринлар ҳисобига руҳий бузилиши намоён ёки сезиларли намоён бўлган ногирон болалар учун кундузги парваришлаш гуруҳлари ташкил этилсин.
2. Оилаларда яшайдиган, руҳий бузилиши намоён ёки сезиларли намоён бўлган ногирон болаларга комплекс тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва улар учун ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш «Мурувват» ногирон болалар учун интернат уйлар ҳузуридаги ногирон болалар учун кундузги парваришлаш гуруҳларининг асосий вазифалари этиб белгилансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг тиббий-ижтимоий муассасалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2011 йил 23 августдаги 240-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 8-сон, 71-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
4. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 17 октябрь,
347-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 347-сон қарорига ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг тиббий-ижтимоий муассасалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2011 йил 23 августдаги 240-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
«4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
«Саховат» ва «Мурувват» интернат уйларида, кексалар ва ногиронлар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийларда, Уруш ва меҳнат фахрийлари учун Республика пансионатида яшовчи шахсларга доимий асосда профилактик, диагностик, даволаш-маслаҳат ёрдамини доимий равишда кўрсатишни таъминласин;
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббиёт ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тадбирларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширсин».
«7. «Саховат» интернат уйлари фаолиятини мувофиқлаштириш Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳри Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси томонидан амалга оширилади»;
«8. «Саховат» интернат уйларидаги ўринлар сони Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан келишиб, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мажбурий риоя қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади»;
«14. «Саховат» интернат уйларига юбориш, шунингдек биттасидан иккинчисига ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Махсус комиссияси қарорига мувофиқ, белгиланган тартибда қабул қилинган Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари ва Тошкент шаҳри Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғининг буйруғи асосида амалга оширилади.
«Саховат» интернат уйларига расмийлаштириш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги юзасидан масъулият Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармаларига ва Тошкент шаҳри Соғлиқни сақлаш бош бошқармасига юкланади»;
«Саховат» интернат уйига расмийлаштирилаётган ёлғиз кексанинг ҳамда I ва II гуруҳ ногиронининг доимий яшаш жойидаги туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси бошлиғи номига берилган аризаси»;
тўртинчи хатбошидаги «билан келишилган ҳолда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги» сўзлари чиқариб ташлансин;
и) 20-банддаги, 23-банднинг иккинчи хатбошидаги «меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш» сўзлари «соғлиқни сақлаш» сўзлари билан алмаштирилсин;
к) 25 ва 26-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«25. Васийликка олинганларни озиқ-овқат, кийим-бош, пойабзал, ашёвий таъминотнинг бошқа буюмлари ва юмшоқ анжомлар билан таъминлаш нормалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.
26. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳри Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ҳар чоракда «Саховат» интернат уйларининг васийликка олинганлари тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган ҳисоботлар шаклларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этадилар»;
«42. «Саховат» интернат уйига бевосита раҳбарликни олий маълумотга эга бўлган директор амалга оширади. Директор лавозимига тайинлаш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳри Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси томонидан амалга оширилади»;
п) 45-банддаги «санитария-гигиена нормаларига» сўзлари «санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Бунда «Саховат» интернат уйларига ҳар ойда Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармасига хайрия эҳсонлари тарзида тушган маблағларнинг энг кам ойлик иш ҳақининг ўн бараварини товарлар харид қилиш ва хизматларга доир кечиктириб бўлмайдиган харажатларни корпоратив банк карточкаларидан фойдаланган ҳолда тўлаш учун (Ғазначилик органларида уларнинг юридик ва молиявий мажбуриятларини ҳисобга олмасдан) улар учун тижорат банкларида очиладиган карточка ҳисоб рақамларига ўтказишга рухсат берилади».
«9. «Мурувват» интернат уйлари фаолиятини мувофиқлаштириш Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳри Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси томонидан амалга оширилади»;
«10. «Мурувват» интернат уйларидаги ўринлар сони Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан келишган ҳолда, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мажбурий риоя этган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади»;
«16. «Мурувват» интернат уйларига юбориш, шунингдек биттасидан иккинчисига ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Махсус комиссияси қарорига мувофиқ, белгиланган тартибда қабул қилинган Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳри Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғининг буйруғи асосида амалга оширилади.
«Мурувват» интернат уйларига расмийлаштириш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги юзасидан масъулият Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳри Соғлиқни сақлаш бош бошқармасига юкланади»;
иккинчи хатбошидаги «туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директори» сўзлари «туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси бошлиғи» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги» сўзлари чиқариб ташлансин;
и) 22-банддаги ва 25-банднинг иккинчи хатбошидаги «меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш» сўзлари «соғлиқни сақлаш» сўзлари билан алмаштирилсин;
«27. Васийликка олинганларни озиқ-овқат, кийим-бош, пойабзал, ашёвий таъминотнинг бошқа буюмлари ва юмшоқ анжомлар билан таъминлаш нормалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади;
«30. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳри Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ҳар чоракда «Мурувват» интернат уйларининг васийликка олинганлари тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган ҳисоботлар шаклларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этадилар»;
«47. «Мурувват» интернат уйига бевосита раҳбарликни олий маълумотга эга бўлган директор амалга оширади. Директор лавозимига тайинлаш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳри Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси томонидан амалга оширилади»;
р) 50-банддаги «санитария-гигиена нормаларига» сўзлари «санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Бунда «Мурувват» интернат уйларига ҳар ойда Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармасига хайрия эҳсонлари тарзида тушган маблағларнинг энг кам ойлик иш ҳақининг ўн бараварини товарлар харид қилиш ва хизматларга доир кечиктириб бўлмайдиган харажатларни корпоратив банк карточкаларидан фойдаланган ҳолда тўлаш учун (Ғазначилик органларида уларнинг юридик ва молиявий мажбуриятларини ҳисобга олмасдан) улар учун тижорат банкларида очиладиган карточка ҳисоб рақамларига ўтказишга рухсат берилади».
«4. «Мурувват» болалар интернат уйлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан, белгиланган тартибда ташкил этилиши, қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши мумкин. «Мурувват» болалар интернат уйларини тугатишда васийликка олинганларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда бошқа «Мурувват» болалар интернат уйларига ўтказиш таъминланади.
«Мурувват» болалар интернат уйлари ҳузурида тасдиқланган койка фонди доирасидаги бўш ўринлар ҳисобига ногирон болалар учун кундузги парваришлаш гуруҳлари ташкил этилиши мумкин.
«Мурувват» болалар интернат уйларида бўш ўринлар мавжудлиги тўғрисидаги ахборот «Мурувват» болалар интернат уйларининг расмий веб-сайтларида, шунингдек уларнинг маъмурий биносида кўринарли жойлардаги стендларда ёки бошқа техник воситаларда эълон жойлаштириш йўли билан манфаатдор шахслар, шу жумладан ота-оналар, фарзандликка олувчи, ҳомий ёки васий эътиборига етказилади»;
«7. «Мурувват» болалар интернат уйларидаги ўринлар сони Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан келишиб, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига, мажбурий риоя этган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади»;
«оилаларда яшайдиган, руҳий бузилиши намоён ёки сезиларли намоён бўлган ногирон болаларга кундузги парвариш қилиш гуруҳларида комплекс тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва улар учун ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш»;
«10. «Мурувват» болалар интернат уйларига ташхислари қуйидагича бўлган васийликка олинадиганлар қабул қилинади:
оғир даражадаги ақлий заифлик;
чуқур даражадаги ақлий заифлик;
болаларни ихтисослаштирилган мактаб-интернатларга қабул қилишга тўсқинлик қилувчи гемипарез, парапарез ва тетрапарез асоратлари бўлган мўътадил даражадаги ақлий заиф болалар церебрал фалажлиги;
интеллектнинг қўпол бузилишига олиб келган болалар шизофренияси;
мўътадил даражадаги ақлий заифликка олиб келган эпилепсия (ҳар ойда кўпи билан беш марта хуруж);
бош мия шикастланиши сабабли мўътадил даражадаги ақлий заифлик;
энцефалит, менингит, менингоэнцефалит, бош мия сифилиси ҳисобига, шунингдек бош миянинг органик касалликлари ҳисобига ақлий заифлик;
бош миянинг органик шикастланиши оқибатидаги мўътадил даражадаги ақлий заифлик (бош мия энцефалити, менингити, менингоэнцефалити сифилиси ва шикастланиши), шунингдек бош мия хромосома касаллиги ёки аномалияси;
бош миянинг органик шикастланиши оқибатидаги бола ёшидаги зўрайиб борувчи деменция (бош энцефалити, менингити, менингоэнцефалити, жароҳатланиши ва шикастланиши), шунингдек бош мия хромосома касаллиги ёки аномалияси.
Қабул қилиш бўш ўринлар мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади»;
з) 13 ва 14-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«13. «Мурувват» болалар интернат уйларига юбориш, шунингдек биттасидан иккинчисига ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Махсус комиссияси қарорига мувофиқ, белгиланган тартибда қабул қилинган Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари ва Тошкент шаҳри Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи буйруғи асосида амалга оширилади.
«Мурувват» болалар интернат уйларига расмийлаштириш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги юзасидан масъулият Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармасига юкланади;
Кундузги парваришлаш гуруҳига ногирон болаларни қабул қилиш ота-она, фарзандликка олувчи, васий ёки ҳомий аризаси бўйича «Мурувват» болалар интернат уйи директорининг буйруғи асосида амалга оширилади.
рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган соғлиқнинг ҳолати тўғрисидаги тиббий ҳужжатлар».
и) қуйидаги мазмундаги 141-банд қўшилсин:
«141. Ногирон болаларни ногирон болалар учун кундузги парваришлаш гуруҳига қабул қилишда ота-оналар (васийлар ёки ҳомийлар, фарзандликка олувчилар) ва «Мурувват» болалар интернат уйи директори ўртасида беғараз шартнома тузилади, унда томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари кўрсатилади.
«Кундузги парваришлаш гуруҳига қабул қилинган ногирон болалар тўлиқ давлат таъминотида бўлмайди, шу сабабли уларга тайинланган пенсия ва нафақалар тўлиқ ҳажмда тўланади»;
м) қуйидаги мазмундаги 201-банд қўшилсин:
«201. Ногирон болаларни кундузи парваришлаш ҳафтасига беш марта (душанба-жума кунлари) соат 9 дан 17 гача амалга оширилади.
Васийликка олинганларнинг кундузги парваришлаш гуруҳида бўлиши ички тартиб-қоидалар билан тартибга солинади ва «Мурувват» болалар интернат уйи директори томонидан тасдиқланади»;
н) 21-банддаги ва 24-банднинг иккинчи хатбошидаги «меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш» сўзлари «соғлиқни сақлаш» сўзлари билан алмаштирилсин;
«26. Васийликка олинганларни озиқ-овқат, кийим-бош, пойабзал ва ашёвий таъминотнинг бошқа буюмлари ҳамда юмшоқ анжомлар билан таъминлаш нормалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.
Кундузги парваришлаш гуруҳидаги ногирон болалар «Мурувват» болалар интернат уйлари учун овқатланиш нормаларига мувофиқ уч марта овқатлантириш билан таъминланадилар»;
«28. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ҳар чоракда «Мурувват» болалар интернат уйларининг васийликка олинганлари ва кундузги парваришлаш гуруҳидаги ногирон болалари тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган ҳисоботлар шаклларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этадилар»;
р) 41-банддаги «санитария-гигиена нормаларига» сўзлари «санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига» сўзлари билан алмаштирилсин»;
с) 42-банддаги «билан келишган ҳолда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги» сўзлари чиқариб ташлансин;
«49. «Мурувват» болалар интернат уйига бевосита раҳбарликни олий маълумотга эга бўлган директор амалга оширади. Директор лавозимига тайинлаш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳри Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси томонидан амалга оширилади»;
у) 52-банддаги «санитария-гигиена нормаларига» сўзлари «санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига» сўзлари билан алмаштирилсин»;
«Бунда «Мурувват» болалар интернат уйларига ҳар ойда Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармасига хайрия эҳсонлари тарзида тушган маблағларнинг энг кам ойлик иш ҳақининг ўн бараварини товарлар харид қилиш ва хизматларга доир кечиктириб бўлмайдиган харажатларни корпоратив банк карточкаларидан фойдаланган ҳолда тўлаш учун (Ғазначилик органларида уларнинг юридик ва молиявий мажбуриятларини ҳисобга олмасдан) улар учун тижорат банкларида очиладиган карточка ҳисоб рақамларига ўтказишга рухсат берилади».
«5. Санаторийлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси томонидан амалга оширилади»;
«13. Дам олувчиларни озиқ-овқат ва юмшоқ анжомлар билан таъминлаш нормалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади»;
даволаш-профилактика муассасалари, соғлиқни сақлаш органларидан санаторийларнинг ишлари учун зарур бўлган, шу жумладан дам олувчиларнинг касалликлари хусусияти ва кечиши тўғрисидаги маълумотларни олиш;
даволаш-профилактика муассасаларига ва бошқа манфаатдор ташкилотларга дам олувчиларнинг касалликлари профилактикаси ва уларни соғломлаштириш масалалари бўйича тавсиялар бериш;
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳри Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига санаторийларнинг ишларини яхшилаш, дам олувчиларнинг касалликлари профилактикаси ва уларни соғломлаштириш юзасидан таклифлар киритиш;
санаторийлар ходимларининг қонуний манфаатларини белгиланган тартибда ҳимоя қилиш»;
д) 18-банддаги «санитария-гигиена нормаларига» сўзлари «санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига» сўзлари билан алмаштирилсин»;
«22. Бош врач санаторийга бевосита раҳбарлик қилади. Бош врач лавозимига тайинлаш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳри Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси томонидан амалга оширилади».
«7. Пансионатдаги ўринлар сони санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мажбурий риоя қилинган ҳолда, Тошкент шаҳри ҳокимлиги билан келишиб, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади»;
«14. Пансионатга қабул қилиш, шунингдек ундан кўчириш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тегишли комиссиясининг қарорига мувофиқ пансионатнинг директори буйруғи асосида амалга оширилади.
Пансионатга расмийлаштириш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги юзасидан масъулият Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасига юкланади»;
иккинчи хатбошидаги «туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директори» сўзлари «туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси бошлиғи» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «билан келишган ҳолда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги» сўзлари чиқариб ташлансин;
з) 20-банддаги ва 23-банднинг иккинчи хатбошидаги «меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш» сўзлари «соғлиқни сақлаш» сўзлари билан алмаштирилсин;
«25. Васийликка олинганларни овқат, кийим-бош, пойабзал, ашёвий таъминотнинг бошқа буюмлари ва юмшоқ анжомлар билан таъминлаш нормалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади»;
«Бунда пансионатга ҳар ойда Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармасига хайрия эҳсонлари тарзида тушган маблағларнинг энг кам ойлик иш ҳақининг ўн бараварини товарлар харид қилиш ва хизматларга доир кечиктириб бўлмайдиган харажатларни корпоратив банк карточкаларидан фойдаланган ҳолда тўлаш учун (Ғазначилик органларида уларнинг юридик ва молиявий мажбуриятларини ҳисобга олмасдан) улар учун тижорат банкларида очиладиган карточка ҳисоб рақамларига ўтказишга рухсат берилади».