2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.02.00 Давлат муассасаларида (интернатлар ва қариялар ҳамда ногиронлар уйлари) ижтимоий хизмат кўрсатиш;
«Мурувват» ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйлар ҳамда бошқа тиббий-ижтимоий муассасалар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 майдаги 271-сонли «Руҳий ҳолати бузилган ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат муассасаларини такомиллаштириш ва янги ижтимоий хизматларни ташкил этишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
1. «Мурувват» ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйлар ҳузурида тасдиқланган койка фонди доирасидаги бўш ўринлар ҳисобига руҳий бузилиши намоён ёки сезиларли намоён бўлган ногиронлиги бўлган болалар учун кундузги парваришлаш гуруҳлари ташкил этилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
2. Оилаларда яшайдиган, руҳий бузилиши намоён ёки сезиларли намоён бўлган ногиронлиги бўлган болаларга комплекс тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва улар учун ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш «Мурувват» ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйлар ҳузуридаги ногирон болалар учун кундузги парваришлаш гуруҳларининг асосий вазифалари этиб белгилансин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 575-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.09.2021 й., 09/21/575/0882-сон)
4. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 575-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.09.2021 й., 09/21/575/0882-сон)
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 42-сон, 486-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.09.2021 й., 09/21/575/0882-сон; 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)