Ўзбекистон стандартлаштириш, метрологиява сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг
буйруғи
Техник воситаларни ўлчаш воситалари ва синаш воситалари жумласига киритиш мезонларини тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 3 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2829]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2020 йил 27 апрелдаги 43-сонли ««Техник воситаларни ўлчаш воситалари ва синаш воситалари жумласига киритиш мезонларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2829-1, 07.05.2020 й.) асосан 2020 йил 9 октябрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг «Метрология тўғрисида»ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 августдаги 373-сонли «Ўзбекистон давлат стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги тузилмасини такомиллаштириш ва унинг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Техник воситаларни ўлчаш воситалари ва синаш воситалари жумласига киритиш мезонлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Бош директор А. КУРБАНОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 15 сентябрь,
550-сон
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2016 йил 15 сентябрдаги 550-сонли буйруғига ИЛОВА
Техник воситаларни ўлчаш воситалари ва синаш воситалари жумласига киритиш
МЕЗОНЛАРИ
Ушбу Мезонлар «Метрология тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига мувофиқ, техник воситаларни ўлчаш воситалари ва синаш воситалари жумласига киритишда қўлланилади.
1. Қуйидагилар техник воситаларни ўлчаш воситалари жумласига киритиш мезонлари ҳисобланади:
ўлчашларни амалга ошириш мақсадида қўлланилиши;
қийматлари маълум вақт давомида ўзгармас деб қабул қилинадиган нормаланган метрологик хусусиятларга эга бўлиши;
механик, электрик, оптик, физик-кимёвий, электрон тамойилда (тамойилларда) ишлаши;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг талабларига мувофиқлиги.
3. Қуйидагилар ўлчаш воситалари ва/ёки синаш воситалари ҳисобланмайди:
асосан индикатор функциясига эга бўлган, натижалари ўлчаш ва/ёки синаш натижалари ҳисобланмайдиган, фақат дастлабки баҳолаш учун қўлланадиган техник воситалар;
фақат ўлчаш ва/ёки синаш натижалари ҳақида ахборот узатиш функцияларини бажарадиган техник воситалар.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 40-сон, 471-модда)