1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Савдонинг баъзи шаклларини амалга ошириш тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 15 сентябрь,
299-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 15 сентябрдаги 299-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 71-модда) билан тасдиқланган Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш тўғрисидаги низомда:
«Шартномага сотиб олувчи (буюртмачи) рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органининг турғун савдо шохобчаси мавжудлиги ҳамда товарларни улгуржи ва кичик партиялар билан чакана савдо билан шуғулланувчи жисмоний шахсларга, шунингдек юридик шахсларга электрон тижорат шаклида сотишда назорат-касса машинасининг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги маълумотномасини илова қилиш талаб этилмайди»;
«Юридик шахслар томонидан товарларни чакана сотишни турғун савдо шохобчаларидан ташқарида электрон тижорат шаклида ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда назорат-касса машиналаридан фойдаланмасдан амалга оширишга йўл қўйилади»;
«Товарларни электрон тижорат шаклида сотишда иш жойларидан ташқарида тарозилардан ва бошқа ўлчов приборларидан фойдаланишга йўл қўйилади»;
б) 21-банднинг иккинчи хатбошидаги «савдо шохобчаларида» сўзларидан кейин «ва кўчма савдо объектларида» сўзлари қўшилсин;
в) 50-банднинг тўртинчи хатбошига «нон ва нон-булка маҳсулотларини электрон тижорат шаклида сотиш ҳолатлари бундан мустасно» сўзлари қўшилсин;
г) 86-бандга «картошка ва мева-сабзавот товарларини электрон тижорат шаклида сотиш бундан мустасно» сўзлари қўшилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарининг қўлланишини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2011 йил 17 ноябрдаги 306-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 11-сон, 89-модда):
а) Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-иловада:
«в» кичик бандидаги «турғун шохобчасига» сўзларидан кейин «ёки кўчма савдога рухсатноманинг нусхаси» сўзлари қўшилсин;
26-банднинг иккинчи хатбошидаги «турғун шохобча» сўзларидан кейин «ёки кўчма савдо объекти» сўзлари қўшилсин;
28-банднинг «б» кичик бандидаги «ушбу турғун шохобча учун» сўзларидан кейин «ёки кўчма савдо объекти учун» сўзлари қўшилсин;
б) Юридик ва жисмоний шахсларнинг ўз фаолияти хусусиятига кўра аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўлламасдан амалга ошириши мумкин бўлган айрим тоифалари рўйхатининг 2-бандидаги «г» кичик банд чиқариб ташлансин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 37-сон, 434-модда)