2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
2.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 26 сентябрдаги 278-сон қарорига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисида» 2016 йил 13 майдаги ПФ-4797-сон Фармони)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисида» 2016 йил 13 майдаги ПФ-4797-сон Фармонига мувофиқ ҳамда олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 26 сентябрдаги 278-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, таълим, маданият ва спорт масалалари комплекси раҳбари зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 28 июль,
244-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 28 июлдаги 244-сон қарорига ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 26 сентябрдаги 278-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
а) 1-банднинг учинчи хатбошидаги «15» рақами «16» рақами билан алмаштирилсин.
«Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказлари» бўлими «Қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналишлари» устунининг 6-позициясидаги «ўзбек тили ва адабиёти» сўзлари чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги 16-позиция қўшилсин:
«
16.
Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази
Ўзбек тили филологияси Ўзбек тили ва адабиёти Ўзбек-инглиз таржима назарияси ва амалиёти
«Олий таълим муассасалари педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш тизимининг
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
* Ўзбекистон миллий университети маркази педагог кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда тармоқ ва минтақавий йўналишлар бўйича фаолият кўрсатади».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 31-сон, 374-модда)