1.Ижтимоий-маданий масалалар / Фан ва илмий фаолият]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 майдаги 331-сонли «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Уставини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси бошқарув аппарати тузилмасини янада оптималлаштириш ва замонавий талабларга мувофиқ унинг фаолияти самарадорлигини ошириш, илмий ва кадрлар салоҳиятидан оқилона фойдаланиш, илм-фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг интеграциясини кучайтиришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси бошқарув аппаратининг янгиланган тузилмасини иловага мувофиқ тасдиқлаш тўғрисида таклифи қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг штатлар жадвалига ва харажатлар сметасига ушбу қарордан келиб чиқувчи тегишли ўзгартиришлар киритсин;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
3. Белгилансинки, 2016 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясига идоравий мансуб муассасаларнинг харажатлар сметаси ва штатлар жадваллари Молия вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтказилади, муассасалар харажатлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги орқали тўланади.
4. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президентига, зарурият бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг тузилмасига ходимларнинг тасдиқланган чекланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси фаолиятини эркинлаштириш ва самарали ривожланишини таъминлаш тўғрисида» 2000 йил 9 июндаги 223-сон қарорида:
1-банддаги «ва тузилмаси 1 ва 2-иловаларга» сўзлари «иловага» сўзи билан алмаштирилсин;
1-иловадаги «1-илова» сўзлари «илова» сўзи билан алмаштирилсин;