toggle_night_mode
Ҳужжат 05.09.2002 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАМДА АЙРИМЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА
«Хўжалик ширкатлари тўғрисида» ва «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Объектларнинг хўжалик жамиятлари ва ширкатлари таркибидан чиқиши тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1994 йил 18 июлдаги 366-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 7-сон, 35-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 5 сентябрь,
317-сон
Вазирлар Маҳкамасининг
2002 йил 5 сентябрдаги 317-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 8 июндаги 285-сон қарори билан тасдиқланган Давлат корхоналарини қайта ўзгартириш натижасида ташкил этилган очиқ турдаги акционерлик жамиятларининг акцияларини рўйхатдан ўтказиш ва муомалага чиқариш тартиби тўғрисидаги низомнинг I бўлимида «Хўжалик жамиятлари ва ширкатлари тўғрисида» сўзлари «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 12 октябрдаги 398-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 10-сон 39-модда; 2000 й., 10-сон 69-модда; 2001 й., 8-сон 47-модда) билан тасдиқланган Холдинглар тўғрисидаги низомнинг муқаддимасида ва I бўлими 5-бандида «Хўжалик жамиятлари ва ширкатлари тўғрисида» ва «Монополистик фаолиятни чеклаш тўғрисида» сўзлари тегишли равишда «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида» ва «Рақобат ва товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш тўғрисида» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Инвестиция ва Хусусийлаштириш инвестиция фондлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 25 сентябрдаги 410-сон қарорида:
а) 2-илованинг 2-бандидан (Инвестиция фондлари тўғрисидаги низом) «Ўзбекистон Республикасидаги корхоналар тўғрисида», «Хўжалик жамиятлари ва ширкатлари тўғрисида» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 4-илованинг 2-бандидан (Инвестиция фондларининг бошқарувчи компанияси тўғрисидаги низом):
«Ўзбекистон Республикасидаги корхоналар тўғрисида», «Хўжалик жамиятлари ва ширкатлари тўғрисида» сўзлари чиқариб ташлансин;
«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида» сўзларидан кейин «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида» сўзлари қўшилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 9 мартдаги 119-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 3-сон 17-модда; 2001 й., 8-сон 47-модда, 10-сон 58-модда) билан тасдиқланган Давлат мулки бўлган объектларни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда:
2-банднинг иккинчи хатбоши ва 27-банднинг еттинчи хатбошида «масъулияти чекланган» сўзларидан кейин «ҳамда қўшимча масъулиятли» сўзлари қўшилсин;
29-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги гап билан тўлдирилсин:
«Корхона масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятга айлантирилганда буйруқ билан бир вақтнинг ўзида устав ҳамда давлат мулкида сақланиб қоладиган ва инвесторларга сотиладиган устав фондидаги улушлар тасдиқланади»;
31-банднинг учинчи хатбошида «акциядорлик жамияти» сўзлари «хўжалик жамияти» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги 31-1-банд билан тўлдирилсин:
«Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси давлат корхоналарини қайта ўзгартириш натижасида ташкил этиладиган масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятларнинг муассиси ҳисобланади»;
61-банднинг учинчи хатбошида «жамиятга (бошқа хўжалик жамиятига)» сўзлари «ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятга» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-иловадан «акциялар» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 17-18-сон, 135-модда; 2006 й., 30-сон, 292-модда; 2008 й., 40-41-сон, 412-модда; 2009 й., 52-сон, 568-модда)