1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Юридик шахслар. Тижорат ташкилотлари. Нотижорат ташкилотлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАМДА АЙРИМЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Объектларнинг хўжалик жамиятлари ва ширкатлари таркибидан чиқиши тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1994 йил 18 июлдаги 366-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 7-сон, 35-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 5 сентябрь,
317-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5 сентябрдаги 317-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2октябрдаги 221-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 12 октябрдаги 398-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 10-сон 39-модда; 2000 й., 10-сон 69-модда; 2001 й., 8-сон 47-модда) билан тасдиқланган Холдинглар тўғрисидаги низомнинг муқаддимасида ва I бўлими 5-бандида «Хўжалик жамиятлари ва ширкатлари тўғрисида» ва «Монополистик фаолиятни чеклаш тўғрисида» сўзлари тегишли равишда «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида» ва «Рақобат ва товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш тўғрисида» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Инвестиция ва Хусусийлаштириш инвестиция фондлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 25 сентябрдаги 410-сон қарорида:
а) 2-илованинг 2-бандидан (Инвестиция фондлари тўғрисидаги низом) «Ўзбекистон Республикасидаги корхоналар тўғрисида», «Хўжалик жамиятлари ва ширкатлари тўғрисида» сўзлари чиқариб ташлансин;
(3-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 декабрдаги 323-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 568-модда)
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 21 июлдаги 145-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 30-сон, 292-модда)