1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.06.00.00 Таъминлаш воситалари / 16.06.04.00 Овчилик қуроллари, хизмат қуроллари, портловчи моддалар ва бошқа қуроллар муомаласи]
[ТСЗ:
1.Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Умумий масалалар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш Давлат инспекцияси бошлиғининг
буйруғи
Портловчи материалларнинг муомаласи соҳасида фаолиятни амалга оширувчи ташкилотларда портловчи материалларнинг йўқолишини техник жиҳатдан текшириш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 20 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2803]
Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 февралдаги 131-сон «Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан буюраман:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон саноати ва геология вазирининг 2026 йил 9 февралдаги 1-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2803-3, 21.02.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2026 й., 10/26/2803-3/0168-сон)
1. Портловчи материалларнинг муомаласи соҳасида фаолиятни амалга оширувчи ташкилотларда портловчи материалларнинг йўқолишини техник жиҳатдан текшириш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Бошлиқ Б. ГУЛЯМОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 20 май,
54-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2016 йил 20 майдаги 54-сон буйруғига ИЛОВА
Портловчи материалларнинг муомаласи соҳасида фаолиятни амалга оширувчи ташкилотларда портловчи материалларнинг йўқолишини техник жиҳатдан текшириш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги
Мазкур Йўриқнома портловчи материалларнинг муомаласи соҳасида фаолиятни амалга оширувчи ташкилотларда (бундан буён матнда ташкилот деб юритилади) портловчи материалларнинг йўқолишини техник жиҳатдан текшириш ва ҳисобга олиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон саноати ва геология вазирининг 2023 йил 30 майдаги 4-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2803-2, 16.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.06.2023 й., 10/23/2803-2/0383-сон)
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Йўриқномада қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
портловчи материаллар — саноат мақсадидаги портловчи моддалар ва портлатиш воситалари;
портловчи материалларнинг муомаласи — портловчи моддаларни, шу жумладан уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш.
2. Мазкур Йўриқнома талаблари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати тузилмаларга кирувчи ташкилотлардан ташқари, портловчи материалларнинг муомаласи соҳасида фаолиятни амалга оширувчи барча ташкилотларга нисбатан татбиқ этилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 15/ЮБ-40-сон қарори (рўйхат рақами 2803-1, 14.10.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.10.2019 й., 10/19/2803-1/3904-сон)
3. Портловчи материалларнинг йўқолишини техник жиҳатдан текшириш ушбу ҳолатнинг юзага келиш сабабларини аниқлаш мақсадида ва фақат шу ҳолатларни ўрганиш доирасида ўтказилади.
портловчи материалларнинг йўқолишини техник жиҳатдан текшириш бошлангунга қадар портловчи материаллар йўқолган жойдаги дастлабки ҳолатни сақлаб туриши ва унинг қўриқланишини таъминлаш;
йўқолган портловчи материалларни қидириб топиш ҳамда қайтаришга қаратилган тезкор чоралар кўриши;
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясининг тегишли ҳудудий бошқармаларига (бундан буён матнда ҳудудий бошқарма деб юритилади), ҳудудий ички ишлар органига, Давлат хавфсизлик хизматининг ҳудудий бўлинмасига ҳамда юқори турувчи органига (агар мавжуд бўлса ўзи бўйсунувчи ташкилотга) зудлик билан тезкор хабар юбориши;
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон саноати ва геология вазирининг 2026 йил 9 февралдаги 1-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2803-3, 21.02.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2026 й., 10/26/2803-3/0168-сон)
портловчи материалларнинг йўқолишига олиб келган сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш ҳамда уларнинг олдини олиш чораларини кўриши;
портловчи материалларнинг йўқолишини техник жиҳатдан текширишда иштирок этиши;
6. Ҳудудий бошқарма, ҳудудий ички ишлар органи ҳамда Давлат хавфсизлик хизматининг ҳудудий бўлинмаси тезкор хабар келиб тушганда, бу ҳақда юқори турувчи органини дарҳол хабардор қилиши шарт.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 15/ЮБ-40-сон қарори (рўйхат рақами 2803-1, 14.10.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.10.2019 й., 10/19/2803-1/3904-сон)
7. Портловчи материалларнинг йўқолишини техник жиҳатдан текшириш харажатларини молиялаштириш ташкилот томонидан амалга оширилади.
2-боб. Портловчи материалларнинг йўқолишини техник жиҳатдан текширишни ташкил этиш
8. Портловчи материалларнинг йўқолишини техник жиҳатдан текшириш Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси бошлиғининг (бошлиқ ўринбосарининг) буйруғи билан тузиладиган ҳудудий бошқарма вакили раислик қиладиган Портловчи материалларнинг йўқолиши сабабларини техник жиҳатдан текшириш комиссияси (бундан буён матнда Комиссия деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон саноати ва геология вазирининг 2026 йил 9 февралдаги 1-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2803-3, 21.02.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2026 й., 10/26/2803-3/0168-сон)
Комиссия йўқолган портловчи материалларнинг тури, номи, миқдори, хоссалари, йўқолган жой ва бошқа ҳолатлардан келиб чиқиб Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси вакили раислик қиладиган таркибда тузилиши мумкин.
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон саноати ва геология вазирининг 2026 йил 9 февралдаги 1-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2803-3, 21.02.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2026 й., 10/26/2803-3/0168-сон)
тегишлича Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари, (бундан буён матнда ҳудудий ички ишлар органлари деб юритилади) вакили (вакиллари) (Комиссияга Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясининг вакили раислик қилганда — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги вакили (вакиллари);
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон саноати ва геология вазирининг 2026 йил 9 февралдаги 1-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2803-3, 21.02.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2026 й., 10/26/2803-3/0168-сон)
Зарурат бўлганда, Комиссия таркибига тегишли давлат органи ёки маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органи ёхуд бошқа ташкилот вакили (вакиллари) ҳам келишув асосида киритилиши мумкин.
(9-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон саноати ва геология вазирининг 2026 йил 9 февралдаги 1-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2803-3, 21.02.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2026 й., 10/26/2803-3/0168-сон)
10. Техник жиҳатдан текширишга портловчи материалларнинг муомаласи соҳасидаги ва бошқа тегишли соҳалардаги эксперт ташкилотлари, экспертлар ва мутахассислар келишув асосида жалб этилиши мумкин.
11. Комиссия портловчи материалларнинг йўқолганлиги ҳақида ҳудудий бўлинмага тезкор хабар келиб тушган кундан бошлаб бир кун ичида тузилиши (Комиссияни тузиш ҳақидаги тегишли буйруқ қабул қилиниши) лозим.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 15/ЮБ-40-сон қарори (рўйхат рақами 2803-1, 14.10.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.10.2019 й., 10/19/2803-1/3904-сон)
12. Комиссияни тузиш ҳақидаги буйруқ қабул қилинган куни унинг нусхаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматига юборилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон саноати ва геология вазирининг 2026 йил 9 февралдаги 1-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2803-3, 21.02.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2026 й., 10/26/2803-3/0168-сон)
13. Комиссияни тузиш ҳақидаги буйруқ қабул қилинган куннинг эртасидан кечиктирмай Комиссия аъзолари ташкилотга етиб келиши ва ўз фаолиятини дарҳол бошлаши лозим.
14. Портловчи материалларнинг йўқолишини техник жиҳатдан текшириш муддати 15 кундан ошмаслиги лозим. Юз берган ҳолатни қўшимча равишда ўрганиш талаб этилган ҳолларда, техник жиҳатдан текшириш муддати Комиссия раисининг асослантирилган ёзма мурожаатига асосан Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи томонидан қўшимча равишда 30 кунгача узайтирилиши мумкин.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон саноати ва геология вазирининг 2026 йил 9 февралдаги 1-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2803-3, 21.02.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2026 й., 10/26/2803-3/0168-сон)
15. Комиссия томонидан портловчи материалларнинг йўқолишини техник жиҳатдан текширишда:
йўқолган портловчи материалларнинг тури, номи, миқдори ва хоссалари аниқланади;
портловчи материалларнинг муомаласига масъул бўлган ташкилот ходимлари, гувоҳлар ва ташкилотнинг мансабдор шахслари билан сўров ўтказилади ва улардан ёзма равишда тушунтириш олинади;
портловчи материаллар йўқолишининг дастлабки ҳолатлари ва ушбу ҳолатлар юзага келиши сабаблари таҳлил қилинади;
портловчи материалларнинг йўқолиши сабаблари бўйича жалб қилинган эксперт ва мутахассисларнинг ёзма хулосалари олинади;
ишлаб чиқариш назорати фаолияти таҳлил қилинади;
технологик жараёнларнинг бузилиши ҳолатлари ҳамда ускуналардан фойдаланиш шарт-шароитлари аниқланади;
портловчи материалларнинг муомаласига масъул бўлган ташкилот ходимларининг мутахассислиги ва малакаси уларнинг эгаллаб турган лавозимига мувофиқлиги ўрганилади;
портловчи материалларнинг йўқолиши сабаблари ҳамда уларни келтириб чиқарган шарт-шароитлар аниқланади;
портловчи материалларнинг муомаласи соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ва норматив-техник ҳужжатлар талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар аниқланади;
портловчи материалларнинг йўқолишига олиб келган сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш ва келгусида бундай ҳолатларга йўл қўйилишининг олдини олиш бўйича ташкилот учун бажарилиши мажбурий бўлган чора-тадбирларни ишлаб чиқади;
ҳуқуқбузарлик ҳоллари аниқланган тақдирда, уларни бартараф этиш ва айбдор шахсларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш чораларни кўриши мажбурдир.
(16-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
17. Ташкилотнинг мансабдор шахслари йўқолган портловчи материалларга оид зарур бўлган барча ҳужжатлар ва маълумотларни техник жиҳатдан текшириш жараёнида ўрганиш учун Комиссияга тақдим этиши шарт. Комиссия аъзолари томонидан сўралган ҳужжатлар асл нусхада тақдим этилиши лозим. Зарур ҳолларда, Комиссия томонидан ҳужжатлардан нусха олиниши мумкин. Тақдим қилинган ҳужжатлардаги ёзувларни ўчириш ва унга тузатишлар киритиш тақиқланади.
18. Портловчи материалларнинг йўқолиши оқибатида етказилган иқтисодий зарар ташкилот томонидан ҳисоблаб чиқилади ҳамда ташкилот раҳбари ва бош бухгалтери (бухгалтери) томонидан тасдиқланади.
3-боб. Портловчи материалларнинг йўқолишини техник жиҳатдан текшириш натижаларини расмийлаштириш
19. Комиссия портловчи материалларнинг йўқолишини техник жиҳатдан текшириш натижаларини далолатнома (бундан буён матнда далолатнома деб юритилади) билан расмийлаштирилади.
ташкилот раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми, паспорти ёки идентификацияловчи ID-картасининг серияси ва рақами, яшаш жойи манзили;
(20-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон саноати ва геология вазирининг 2026 йил 9 февралдаги 1-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2803-3, 21.02.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2026 й., 10/26/2803-3/0168-сон)
Комиссия раиси ва аъзоларининг фамилияси, исми, отасининг исми ҳамда лавозимлари;
портловчи материаллар йўқолган жойнинг умумий тавсифи;
йўқолган портловчи материалларнинг тури, номи, миқдори ва хоссалари;
портловчи материаллар йўқолишининг тафсилотлари;
суриштирув давомида топилган портловчи материалларнинг тури, номи, миқдори ва хоссалари ҳамда ким томонидан, қачон ва қандай ҳолатларда топилганлиги;
портловчи материаллар йўқолишининг техник ва ташкилий сабаблари;
портловчи материалларнинг йўқолишида айбдор бўлган шахслар ва уларга тегишли жавобгарлик чораларини қўллаш бўйича хулосалар;
портловчи материалларнинг йўқолишига олиб келган сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш ва келгусида бундай ҳолатларга йўл қўйилишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар (бажариш муддати ва бажариш учун масъул шахсларни кўрсатган ҳолда);
портловчи материалларнинг йўқолишини техник жиҳатдан текшириш давомида аниқланган бошқа муҳим маълумотлар.
21. Далолатнома Комиссиянинг барча аъзолари томонидан имзоланади. Далолатномани имзолашдан бош тортган Комиссия аъзоси ўз фикрини ёзма равишда тақдим қилиши лозим. Бунда Комиссия аъзосининг ёзма равишда тақдим қилган фикри далолатномага илова қилинади.
22. Далолатноманинг бир нусхаси имзолангандан сўнг, ташкилот раҳбарига тақдим этилади.
23. Портловчи материалларнинг йўқолишини техник жиҳатдан текшириш бўйича расмийлаштирилган ҳужжатлар алоҳида йиғмажилдда қуйидаги тартибда жойлаштирилади:
Комиссияни тузиш ҳақидаги буйруқ;
портловчи материаллар йўқолишининг сабаблари ва ҳолатларини ўрганиш юзасидан тузилган баённомалар, чизмалар ва уларга илова қилинган материаллар;
портловчи материалларнинг муомаласига масъул бўлган ташкилот ходимлари, гувоҳлар ва ташкилотнинг мансабдор шахслари томонидан берилган ёзма тушунтиришлар;
Комиссия раисининг эксперт ва мутахассисларни жалб этиш тўғрисидаги (агар мавжуд бўлса) ва бошқа қарорлари;
жалб қилинган эксперт ва мутахассисларнинг портловчи материаллар йўқолишининг сабаблари бўйича ёзма хулосалари (агар мавжуд бўлса);
ишлаб чиқариш назорати фаолиятининг ёзма таҳлили;
портловчи материалларнинг муомаласига масъул бўлган ташкилот ходимларининг мутахассислиги ва малакаси тўғрисидаги маълумотлар;
ташкилотда мавжуд бўлган ва йўқолган портловчи материалларнинг ҳисобига оид ҳужжатлар;
портловчи материалларнинг муомаласига масъул бўлган ташкилот ходимларининг тегишли мутахассисликлар (ишлар, лавозимлар) бўйича ихтисослаштирилган курсларда ўқиганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари (агар мавжуд бўлса) ҳамда лавозим йўриқномаларидан кўчирмалар;
портловчи материалларнинг кирими ва чиқими ҳамда берилиши ва қайтарилиши ҳисобини юритиш китобларидан кўчирмалар;
портловчи материаллар муомаласи соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ва норматив-техник ҳужжатлар талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар ҳақида маълумотлар;
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига (Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси вакили Комиссия раиси бўлганда);
(24-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон саноати ва геология вазирининг 2026 йил 9 февралдаги 1-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2803-3, 21.02.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2026 й., 10/26/2803-3/0168-сон)
тегишли ҳудудий бошқармага ҳамда ҳудудий ички ишлар бошқармасига (ҳудудий бошқарма вакили Комиссия раиси бўлганда) юборилишини таъминлайди.
(24-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 15/ЮБ-40-сон қарори (рўйхат рақами 2803-1, 14.10.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.10.2019 й., 10/19/2803-1/3904-сон)
Йиғмажилдининг нусхалари юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ташкилот раҳбари томонидан Комиссия раисига тақдим этилиши лозим.
Зарурат бўлганда, йиғмажилдининг нусхаси Комиссия раиси томонидан бошқа ташкилотга (ташкилотларга) уларнинг сўровига асосан юборилади.
25. Портловчи материалларнинг йўқолишини техник жиҳатдан текшириш якунлангандан сўнг, ташкилот раҳбари томонидан 3 кун ичида Комиссия хулосасига асосан портловчи материалларнинг йўқолишига олиб келган сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш ва келгусида бундай ҳолатларга йўл қўйилишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланади ҳамда портловчи материалларнинг йўқолишида айбдор бўлган ходимларга нисбатан интизомий жазо чорасини қўллаш бўйича буйруқ чиқарилади. Бунда тасдиқланган чора-тадбирлар режаси ва қабул қилинган буйруқнинг нусхаси 1 кун ичида мазкур Йўриқноманинг 24-бандида назарда тутилган ташкилотларга юборилади.
4-боб. Портловчи материалларнинг йўқолишини ҳисобга олиш
26. Ташкилот томонидан портловчи материалларнинг йўқолиши юз берган ҳар бир ҳолат мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ шаклда юритиладиган Портловчи материалларнинг йўқолишини ҳисобга олиш журналида ҳисобга олиниши шарт.
27. Портловчи материалларнинг йўқолишини ҳисобга олиш журнали рақамланган, ип ўтказиб тикилган ва ташкилот раҳбари томонидан имзоланиб, муҳрланган бўлиши лозим.
Мазкур журнал ташкилот раҳбари томонидан тайинланган масъул шахс томонидан юритилади.
28. Портловчи материалларнинг йўқолишини ҳисобга олиш журнали тўлиқ тўлдирилгунча юритилиши шарт.
5-боб. Якуний қоида
29. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати билан келишилган.
Ички ишлар вазири А. АХМЕДБАЕВ
2016 йил 16 май
Мудофаа вазири К. БЕРДИЕВ
2016 йил 16 май
Фавқулодда вазиятлар вазири Т. ХУДАЙБЕРГЕНОВ
2016 йил 18 май
Миллий хавфсизлик хизмати раиси Р. ИНОЯТОВ
2016 йил 18 май
Портловчи материалларнинг муомаласи соҳасида фаолиятни амалга оширувчи ташкилотларда портловчи материалларнинг йўқолишини техник жиҳатдан текшириш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ИЛОВА