Янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 163-сонли «Мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
2016 йил 1 июлгача янги мева-сабзавот, полиз маҳсулотлари ва узумни кредиторлик қарзлари суммасига ҳамда илгари тузилган экспорт контрактлари бўйича 2016 йил 1 майдаги ҳолатига кўра очилган аккредитивлар бўйича экспорт қилишга рухсат этилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги мева-сабзавот, полиз маҳсулотлари ва узумни экспорт қилишга фитосанитария сертификатларини расмийлаштиришда уларда мева-сабзавот, полиз маҳсулотлари ва узум турлари (навлари) ва етиштирилган минтақа (вилоят, туман) кўрсатилишини қатъий равишда таъминласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан бир ой муддатда таклифлар киритсин.
Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 15 июндаги 207-сон қарорига 1-ИЛОВА
Янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тартиби тўғрисида
экспорт қилувчилар — мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш юзасидан Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари билан экспорт контрактлари тузган юридик шахслар — Ўзбекистон Республикаси резидентлари;
экспорт контракти — мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш юзасидан Ўзбекистон Республикасининг резиденти билан норезиденти ўртасида тузилган хўжалик шартномаси;
валюта свопи операцияси — валютани айни бир вақтда сотиб олиш ва сотиш (айирбошлаш) бўйича икки томонлама битим. Бунда бундай битимнинг муайян шартлари орқали улар бўйича муддатда ва бундай битимнинг муайян шартлари бўйича валюта курсида ҳисоб-китоб қилиш (тескари айирбошлаш) шарт қилиб қўйилади. Валюта свопи операцияси икки қисмдан иборат бўлади. Булар: биринчи қисмини амалга оширишда валюталарни бирламчи айирбошлаш (своп-битим) юз беради, иккинчи қисмини амалга оширишда аксинча айирбошлаш ва своп-контрактни ёпиш (форвард-битим) юз беради.
III. Мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш
3. Мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш маълумотлари экспорт қилувчи томонидан Интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига (кейинги ўринларда ТСОЯЭАТ деб аталади) киритилган экспорт контракти асосида амалга оширилади.
4. Янги мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш хорижий ҳамкорлар билан тузилган тўғридан-тўғри экспорт контрактлари, шунингдек фермер ва деҳқон хўжаликлари, агрофирмалар, қайта ишлаш ташкилотлари ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа хўжалик юритувчи субъектлари билан тузилган воситачилик шартномалари асосида фақат «Ўзагроэкспорт» ихтисослаштирилган ташқи савдо компанияси (кейинги ўринларда «Ўзагроэкспорт» АЖ деб аталади) томонидан амалга оширилади.
5. Мева-сабзавот маҳсулотлари юзасидан экспорт контракти тузиш учун Ўзбекистон Республикасининг резидентлари ва норезидентлари «Ўзагроэкспорт» АЖга мурожаат қиладилар.
«Ўзагроэкспорт» АЖ тушган мурожаатларни уч кун муддатда кўриб чиқадилар, музокаралар олиб борадилар. Музокаралар якунлари бўйича, ҳар иккала томон розилик билдирган тақдирда, белгиланган тартибда экспорт контрактлари ва воситачилик шартномалари тузадилар.
6. Воситачилик шартномалари бўйича мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишда «Ўзагроэкспорт» АЖнинг воситачилик ҳақи миқдори 1 фоиздан ортиқ бўлмаслиги керак, шу жумладан воситачилик шартномаси бўйича экспортнинг амалдаги ҳажми 1 млн доллардан ортиқ бўлганда воситачилик ҳақи миқдори 0,8 фоизни, 5 млн доллардан ортиқ бўлганда — 0,6 фоизни, 10 млн доллардан ортиқ бўлганда — 0,5 фоизни, 20 млн доллардан ортиқ бўлганда — 0,4 фоизни ва 50 млн доллардан ориқ бўлганда — 0,1 фоизни ташкил этади.
Воситачилик ҳақи юзасидан воситачилик шартномалари бўйича фермер ва деҳқон хўжаликлари, агрофирмалар, қайта ишлаш ташкилотлари ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа хўжалик юритувчи субъектлари билан узил-кесил ҳисоб-китоблар воситачилик шартномаси амал қилиш муддати тамом бўлгандан кейин амалга оширилади.
7. Мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш фақат қуйидаги шартларда амалга оширилади:
қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишда — 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш ёки очиқ тасдиқланган аккредитив суммасига ёхуд биринчи даражали хорижий банкнинг кафолати суммасига;
8. Экспорт контрактида контракт валютаси ва тўлов хорижий валютада кўрсатилади.
Ушбу низомда назарда тутилмаган экспорт контрактларига ва уларнинг бажарилишига қўйиладиган талаблар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 сентябрдаги 416-сон қарори билан тасдиқланган Ташқи савдо операциялари устидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низом ва бошқа қонун ҳужжатлари талаблари қўлланилади.
9. Экспорт контрактлари жаҳон бозорларидаги конъюнктура нархларидан келиб чиқиб Халқаро мева-сабзавот ярмаркасининг, доимий ишлайдиган мева-сабзавот майдончаларининг ярмарка савдолари якунлари бўйича шаклланадиган ўртача нархлар ҳисобга олинган ҳолда талаб ва таклиф асосида шаклланадиган бозор нархлари асосида тузилади.
10. «Ўзагроэкспорт» АЖ томонидан ҳар ҳафтада оммавий ахборот воситаларида ва ўзининг расмий веб-сайтида мева-сабзавот маҳсулотларига экспорт нархлар даражаси тўғрисида ахборот эълон қилинади.
Бунда экспорт контрактлари контракт тузилган кунда «Ўзагроэкспорт» АЖ томонидан эълон қилинган нархлардан паст бўлмаган нархлар бўйича тузилади.
11. Мева-сабзавот маҳсулотлари экспортига божхона расмийлаштируви ушбу низомнинг 7-банди талабларига мувофиқ экспорт контрактларида кўрсатилган нархлар бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
V. Мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчиларнинг экспорт контрактларига хизмат кўрсатиш
экспорт қилувчи томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган зарур ҳужжатлар тақдим этилган пайтдан бошлаб — экспорт қилувчига хорижий валютадаги талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақами очилади;
валюта маблағлари тушган пайтдан бошлаб — ТСОЯЭАТга экспорт қилишга экспорт контракти бўйича олдиндан тўланган ҳақ тўғрисидаги ахборот киритилади;
очиқ тасдиқланган аккредитив ёхуд биринчи даражали хорижий банкнинг экспорт контракти шартларига мувофиқ расмийлаштирилган кафолати тўғрисидаги ахборот ТСОЯЭАТга киритилади — улар ҳақидаги тегишли ахборот тушган пайтдан бошлаб;
мажбурий сотиш амалга оширилган санадан бошлаб — сотилган хорижий валютага тенг бўлган маблағ сўмларда «Ўзагроэкспорт» АЖнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.
«Ўзагроэкспорт» АЖ хорижий валютадаги тушум тушгандан кейин 5 банк куни мобайнида мажбурий сотишни амалга оширишга топширқномани тақдим этмаган тақдирда тижорат банки мажбурий сотишни акцептсиз тартибда амалга ошириши шарт.
Хорижий валютадаги тушумнинг бир қисмини мажбурий сотиш Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг хорижий валютадаги тушум сотилган кунда амалда бўлган курси бўйича амалга оширилади.
14. «Ўзагроэкспорт» АЖнинг буюртманомаси бўйича олдиндан тўланадиган ҳақ «Ўзагроэкспорт» АЖнинг ҳисоб рақамига тушганда хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш экспорт ҳақиқатда амалга оширилгандан кейин амалга оширилиши мумкин.
Бунда:
хорижий валютадаги тушум суммасининг 50 фоизи кейинчалик қонун ҳужжатларига мувофиқ ундан фойдаланиш учун хорижий валютада «Ўзагроэкспорт» АЖнинг ҳисоб рақамига ўтказилишига;
мажбурий сотилиши керак бўлган ва талаб қилиб олинадиган иккиламчи (транзит) депозит ҳисоб рақамида турган хорижий валютадаги тушум суммасининг қолган 50 фоизи экспорт ҳақиқатда амалга оширилгунга қадар валюта свопи битими бўйича «Ўзагроэкспорт» АЖ томонидан тижорат банкига сотилишига йўл қўйилади.
15. Қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишдан хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 29 июндаги 245-сон қарори билан тасдиқланган Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш тартиби талабларига мувофиқ амалга оширилади.
16. «Ўзагроэкспорт» АЖ томонидан тузилган экспорт контрактлари бажарилиши юзасидан мониторинг олиб бориш ва «Ўзагроэкспорт» АЖ, тижорат банклари ва валюта назорати органлари ўртасида ахборот айирбошлаш ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича белгиланган тартибда ТСОЯЭАТ воситасида амалга оширилади.
VII. Якунловчи қоидалар
17. «Ўзагроэкспорт» АЖ, тижорат банклари ва давлат божхона хизмати органлари тегишли ахборот ТСОЯЭАТга ўз вақтида киритилиши ва унинг ишончлилиги учун жавоб берадилар.
18. «Ўзагроэкспорт» АЖ ўзи томонидан тузилган экспорт контрактлари бўйича муддати ўтказиб юборилган дебиторлик қарз учун жавоб беради.
19. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
«Ўзагроэкспорт» АЖ томонидан тузилган экспорт контрактларининг бажарилиши мониторинги ҳамда «Ўзагроэкспорт» АЖ, тижорат банки ва валюта назорати органлари ўртасида ахборот айирбошлаш
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 15 июндаги 207-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни экспорт қилишни тартибга солиш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 28 августдаги 249-сон қарорининг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 8-сон, 75-модда) қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«1. Белгилаб қўйилсинки, мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни (ТИФ ТН коди 07-08) экспорт қилиш белгиланган тартибда барча транспорт воситаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади».
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 15 апрелдаги 174-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 4-сон, 19-модда) билан тасдиқланган Товар-хомашё биржаси орқали юридик ва жисмоний шахслар томонидан экспортга фақат эркин алмаштириладиган валютага сотиладиган товарлар рўйхатига қуйидаги мазмундаги 63-позиция қўшилсин:
«
63.
Мева-сабзавот маҳсулотлари
07, 08, 1202
».
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 15 июндаги 207-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни экспорт қилишни тартибга солиш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 28 августдаги 249-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида» 2016 йил 20 январдаги 13-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 1-сон, 4-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни экспорт қилишни тартибга солиш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 28 августдаги 249-сон қарорига қўшимча киритиш ҳақида» 2016 йил 1 апрелдаги 100-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 14-сон, 131-модда).