1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.01.00 Умумий қоидалар;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.01 Экспорт]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги;
2.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Экспорт ва импорт]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчи ихтисослаштирилган «Ўзагроэкспорт» ташқи савдо компаниясини ташкил этиш тўғрисида
Мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятидан янада тўлиқ ва самарали фойдаланиш, жаҳон бозорларини маркетинг жиҳатдан чуқур тадқиқ қилиш асосида ташқи бозорларда харидоргир бўлган рақобатдош янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспортга етказиб бериш ҳажмлари ва турларини кўпайтириш, шунингдек маҳсулотларни экспортга чиқаришнинг замонавий талабларга мос савдо-логистика инфратузилмасини жадал ривожлантириш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.02.00 Агросаноат ишлаб чиқаришнинг давлат бошқаруви / 09.14.02.01 Бошқарув ва тартибга солишнинг умумий масалалари;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.01 Экспорт]
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси, Ўзбекистон Фермерлар кенгаши ва бошқа манфаатдор тузилмаларнинг «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК таркибида янги ва қайта ишланган мева- сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчи акциядорлик жамияти шаклидаги ихтисослаштирилган «Ўзагроэкспорт» ташқи савдо компаниясини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.02.00 Агросаноат ишлаб чиқаришнинг давлат бошқаруви / 09.14.02.01 Бошқарув ва тартибга солишнинг умумий масалалари;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.01 Экспорт]
2. Қуйидагилар ихтисослаштирилган «Ўзагроэкспорт» ташқи савдо компанияси фаолиятининг асосий вазифа ва йўналишлари этиб белгилансин:
мева-сабзавот маҳсулотларининг жаҳон ва минтақавий бозорлари конъюнктурасини маркетинг жиҳатдан чуқур тадқиқ қилиш, мамлакатимизнинг янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари экспортга чиқарилишини таъминлаш, уларни сотиш учун янги бозорларни излаш ва ўзлаштириш;
Ўзбекистонда етиштириладиган ўзига хос сабзавот, мева, узум ва полиз маҳсулотларига ташқи бозорлардаги талаб ва таклифларни тизимли асосда ўрганиш ва шунинг асосида ушбу экинларни жойлаштириш ҳамда фермер ва деҳқон хўжаликлари томонидан етиштириш, тайёр рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
ишончли хорижий харидорлар билан доимий алоқа ўрнатиш, янги ва қайта ишланган мева-сабзавот экспорт қилиш бўйича улар билан узоқ муддатли ва қисқа муддатли шартномалар тузиш;
Ўзбекистон Республикасида ҳар йили Халқаро мева-сабзавот ярмаркасини экспорт шартномалари тузилган ҳолда ўтказилишини ташкиллаштириш ҳамда томонларнинг шартномавий мажбуриятлари тўлиқ ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;
хорижий инвесторларнинг кенг кўламли иштирокида компанияга кирувчи корхона ва ташкилотларнинг моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш учун махсус сабзавот омборлари ва совутиш қурилмаларини барпо этиш, реконструкция қилиш ва модернизациялаш, илғор хорижий технологиялар ва дизайндан фойдаланган ҳолда замонавий тара-қадоқлаш маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил қилиш;
етиштирилган янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспортга чиқариш бўйича замонавий логистика тизимини кенг жорий этиш, маҳсулотни халқаро талаблар ва стандартларга мос келадиган ҳолда саралаш, калибрлаш ва қадоқлаш йўли билан экспортга чиқаришдан олдин тайёрлашни ташкиллаштириш;
мева-сабзавот маҳсулотларини экспортга чиқаришнинг замонавий усулларини эгаллаган ҳамда ушбу маҳсулотга бўлган талабни ва сотиш бозорларини ўрганишга ихтисослашган менежер ҳамда мутахассисларни танлаш ва тарбиялашни таъминлаш.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.02.00 Агросаноат ишлаб чиқаришнинг давлат бошқаруви / 09.14.02.01 Бошқарув ва тартибга солишнинг умумий масалалари;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.01 Экспорт]
3. «Ўзулгуржисавдоинвест» уюшмаси ва «Ўзтадбиркорэкспорт» АЖ муассисларининг:
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 мартдаги ПФ-5968-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.03.2020 й., 06/20/5968/0331-сон)
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ш.М. Мирзиёев) «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси билан биргаликда бир ой муддатда пухта танлов асосида «Ўзагроэкспорт» компаниясининг ижро этувчи аппаратини тасдиқланган тузилма ва штат жадвалига мувофиқ замонавий менежмент ва маркетинг усулларини эгаллаган юқори малакали мутахассислар билан бутласин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 19 сентябрдаги ПҚ-2603-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 38-сон, 447-модда)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.02.00 Агросаноат ишлаб чиқаришнинг давлат бошқаруви / 09.14.02.01 Бошқарув ва тартибга солишнинг умумий масалалари;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.01 Экспорт]
7. Ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни экспорт қилувчи корхоналар учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган солиқ имтиёзлари ва енгилликлари «Ўзагроэкспорт» компаниясига ҳамда унинг таркибига кирган янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчи корхона ва ташкилотларга татбиқ қилинсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.02.00 Агросаноат ишлаб чиқаришнинг давлат бошқаруви / 09.14.02.01 Бошқарув ва тартибга солишнинг умумий масалалари;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.01 Экспорт]
8. «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Адлия вазирлиги бир ой муддатда:
«Ўзагроэкспорт» компаниясининг устав жамғармасини унинг таркибига кирувчи корхона ва ташкилотлар, шунингдек давлатнинг иштирокида янгидан ташкил этилаётган корхона ва ташкилотларнинг устав жамғармаларидаги давлат активлари ва акциялари пакетлари (улушлари)нинг баланс (номинал) қиймати ҳисобидан шакллантириш чора-тадбирлари амалга оширилишини таъминласинлар;
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 сентябрдаги ПҚ-2608-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 38-сон, 448-модда)
«Ўзагроэкспорт» компанияси муассисларининг умумий йиғилишини ўтказсинлар, унинг Устави ва бошқа таъсис ҳужжатларини белгиланган тартибда тасдиқласинлар, уларни давлат рўйхатидан ўтказишни таъминласинлар, кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясини ташкил этсинлар.
«Ўзагроэкспорт» компаниясига «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси билан келишилган ҳолда олинган маблағларни компаниянинг моддий-техника базасини ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга йўналтириш шарти билан қўшимча акциялар чиқаришга рухсат берилсин.
(8-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 сентябрдаги ПҚ-2608-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 38-сон, 448-модда)
«Ўзагроэкспорт» компанияси эмиссион қимматли қоғозлар чиқарилишини давлат рўйхатига олиш учун ҳамда қимматли қоғозлар чиқарилиши тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш учун йиғимлар тўлашдан озод қилинсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги «Ўзагроэкспорт» компаниясини зарур алоқа, шу жумладан ҳукумат алоқа воситалари билан таъминлашга кўмаклашсин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6217-сон Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2021 й., 06/21/6217/0409-сон)
12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 7 апрель,
ПҚ-2515-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 7 апрелдаги ПҚ-2515-сон қарорига 1-ИЛОВА