1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.07.00 Спорт иншоотлари ва жиҳозлари]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Жисмоний тарбия ва спорт]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Халқаро сифат стандартларига ва фойдаланиш хавфсизлигига жавоб берадиган спорт асбоб-ускуналари ва анжомлари ишлаб чиқаришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 январдаги 43-сонли «Ўзбекистон Республикасида мувофиқлиги тасдиқланиши лозим бўлган мувофиқликни баҳолаш объектлари рўйхатларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 1 майдан ўз кучини йўқотади.
Республиканинг спорт ва таълим муассасаларини сифатли спорт асбоб-ускуналари билан таъминлаш, халқаро сифат стандартларига ва фойдаланиш хавфсизлигига жавоб берадиган замонавий спорт асбоб-ускуналари ва анжомлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 апрелдаги 122-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 4-сон, 30-модда) билан тасдиқланган Мажбурий тартибда сертификатланадиган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариладиган ва унга олиб кириладиган маҳсулотлар турлари рўйхатига иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.