1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.04.00.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.04.03.00 Ер ости бойликларининг давлат ҳисоби. Фойдали қазилма конлари, фойдали қазилма белгилари давлат кадастри. Мониторинг]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА БИРЖА ВА кўргазма-ярмарка савдосини ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги 96-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 22-сон, 192-модда)
Маҳсулот ишлаб чиқарувчилар билан истеъмолчилар ўртасидаги боғловчи бўғин ҳамда бозор инфратузилмасининг таъсирчан механизми сифатида товар-хом ашё биржалари фаолияти самарадорлигини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Товар-хом ашё биржалари савдоларида импорт контрактлар тузиш тартиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Республика товар-хом ашё биржаларининг ҳисоб-китоб (клиринг) палаталари тўғрисида Низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказсин.
3. Вазирликлар ва идораларнинг корхоналари ҳамда ихтисослаштирилган ташқи савдо бирлашмалари ва фирмаларига, Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси аъзоларига, Ўзбекистон Республикаси Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмалари аъзоларига битишувларни, қоидага кўра, биржалар ва ярмаркаларда тузиш тавсия қилинсин, бунда рақобат, қулайлик ва битишувларнинг ошкоралиги таъминлансин.
4. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги товарлар ва хом ашёларнинг асосий турлари учун Биржалар кенгаши томонидан тақдим этилган биржа котировкалари оммавий ахборот воситаларида мунтазам эълон қилиб борилишини таъминласин.
5. Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари ўзларининг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларини бир ой муддатда белгиланган тартибда мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.
6. Ҳукумат қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.А. Чжен зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1999 йил 6 май.,
223-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 6 майдаги 223-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Товар-хом ашё биржалари савдоларида импорт контрактлар тузиш
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.05.00 Кўргазма. Ярмарка. Кимошди савдолари. Биржалар;
3.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.02 Импорт]
1. Мазкур Тартиб «Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган ва у тўлов ҳамда ҳисоб-китоб Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси — «сўм»да назарда тутиладиган биржа савдоларида тузиладиган товарлар ва хом ашё харид қилиш бўйича импорт контрактларга жорий этилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги 96-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 22-сон, 192-модда)
2. Импорт товарларни биржа ва кўргазма-ярмарка савдоларида, шу жумладан ихтисослаштирилган савдо майдончалари орқали сотувга қўйишда сотувчи ёки сотувчининг брокери биржага:
сотувга қўйилаётган товарга унинг мижозининг мулк ҳуқуқини, товарнинг мавжудлигини ёки ишлаб чиқарувчи корхона томонидан унинг тайёрланишини тасдиқловчи — кафолат таъминоти маблағларини тўлаган ҳолда биржа битишувлари амалга оширилган тақдирда, шунингдек товарнинг қонун ҳужжатларида белгиланган сифат талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи сотувчи томонидан имзоланган кафолат хатини;
кафолат таъминоти маблағлари тўланмаган ҳолда биржа битишувлари амалга оширилган тақдирда — омбор маълумотномасини;
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда бошқа ҳужжатларни тақдим этади»;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги 96-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 22-сон, 192-модда)
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.23.00.00 Бошқа кредит муассасалари / 07.23.03.00 Бошқа кредит ташкилотлари;
4.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.02 Импорт]
3. Банклар, бошқа кредит муассасалари ва суғурта ташкилотларининг белгиланган тартибдаги шартнома-кафолатномалари, кафолатлари сўм асосида биржаларда тузилган импорт контрактларни таъминлаш шакллари ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.05.00 Кўргазма. Ярмарка. Кимошди савдолари. Биржалар;
3.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.02 Импорт]
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.05.00 Кўргазма. Ярмарка. Кимошди савдолари. Биржалар;
3.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.02 Импорт]
5. Биржанинг барча қатнашчилари учун реал вақт режимида ташкил этилиб ўтказилган биржа савдолари натижаларига кўра тузилган импорт контракти:
Мазкур Тартибнинг 2-бандида санаб ўтилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун ушбу маълумотларни имзолаган мансабдор шахслар жавоб беради.
Импорт контрактларининг тўғри расмийлаштирилиши учун уларни имзолаган томонлар жавоб беради.
Импорт контрактларининг биржада рўйхатдан ўтказилиши учун биржа жавоб беради;
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги 96-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 22-сон, 192-модда)
6. Биржада рўйхатдан ўтказилган импорт контрактлари икки иш куни давомида уларни Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасида ёки унинг ҳудудий органларида ҳисобга қўйиш учун шахсан жўнатилади.
7. Божхона органлари биржа ёки унинг филиали (ихтисослаштирилган савдо майдончаси) брокерларидан импорт контрактларини рўйхат бўйича қабул қилиб оладиган масъул ходимларни белгилайди, контрактлар ҳисобга қўйилгандан кейин икки иш куни давомида биржага қайтарилиши керак.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги 96-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 22-сон, 192-модда)
8. Импорт контрактлари божхона органларида рўйхатдан ўтказилгандан сўнг тегишли банк муассасалари томонидан ижро этишга қабул қилинади. Биржада тузилган импорт контрактлари бўйича ҳақ тўлаш контракт ва импорт битишуви паспорти асосида амалга оширилади. Факсимиль алоқа бўйича олинган ва биржа муҳри билан тасдиқланган шартномалар — топшириқлар, кафолат хатларидан фойдаланишга йўл қўйилади, кейинчалик асл нусхалари навбатдаги ўн календарь кун давомида тақдим этилади.
11. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан ёки унинг ҳудудий органлари томонидан рўйхатдан ўтказилган биржа импорт контрактлари бўйича товарни олиб келишда товарнинг келиб тушиш жойидаги божхона бўлинмаларига қуйидаги ҳужжатлар ҳам тақдим этилади:
12. Товар биржа импорт контрактлари бўйича Ўзбекистон Республикасига келиб тушгандан ва харидор томонидан белгиланган тартибда қабул қилингандан кейин биржанинг ҳисоб-китоб-клиринг палатаси маблағларни Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси — сўмда сотувчи-норезидентнинг биржанинг ҳисоб-китоб (клиринг) палатасидаги ҳисоб рақамига ўтказади, сотувчи улардан қуйидаги мақсадларда фойдаланиши мумкин:
биржа контрактларини тузиш ва бажариш билан бевосита боғлиқ бошқа хизматларга (воситачилик йиғими, брокерлик мукофоти, ташиш ва бошқалар) ҳақ тўлаш учун;
хорижий банкларнинг «ЛОРО» ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ваколатли банкларида очилган вакиллик ҳисоб рақамларига ўтказиш учун;
ҳам бирламчи, ҳам иккиламчи бозорларда ватанимиз эмитентларининг акцияларини сотиб олиш учун;
давлат мулкига ҳақ тўлаш учун тўловларнинг белгиланган тартибда аралаш шаклини амалга ошириш учун;
кафолат таъминоти маблағларини тўлаган ҳолда биржа битишувлари бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун, шу жумладан жарима, пеня ва бошқа харажатларни тўлаш учун;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган биржаларни давлат томонидан рўйхатга олиш тартиби 3-бандидаги «лекин 2500 сўмдан кам бўлмаган миқдорда» сўзлари «лекин энг кам ойлик иш ҳақининг беш бараваридан кам ва юз бараваридан кўп бўлмаган миқдорларда» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ташқи савдо операцияларини амалга оширишда хорижий валютадаги маблағлардан фойдаланиш устидан назоратни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1996 йил 13 мартдаги 95-сон қарорида:
«импорт контрактларини ҳисобга қўйиш (товар-хом ашё биржаларида тузилганлари бундан мустасно) ваколатли банкларда икки иш кунида, импорт қилувчи хўжалик юритувчи субъект давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги Давлат божхона қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг валютани назорат қилиш бўлимларида — икки иш кунида, ҳужжатлар топширилган кундан ташқари амалга оширилади»;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 сентябрдаги 2003 й., 416-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 17-18-сон, 161-модда)
«Мазкур низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар олиб келиниши ёки резидентларга хизматлар кўрсатилишини назарда тутувчи барча битишувларга (товар-хом ашё биржаларида тузилганлари бундан мустасно) тадбиқ этилади».