1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.04.00 Баҳолаш тартиби ва стандартлари;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
2.Молия / Бахолаш фаолияти]
Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Мулкни баҳолаш миллий стандарти (10-сон МБМС) «Кўчмас мулк қийматини баҳолаш»га қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 1 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2044-1]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 2020 йил 1 майдаги 01/11-15/62-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Ягона миллий баҳолаш стандартини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3239, 04.06.2020 й.) асосан 2020 йил 5 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2009 йил 12 октябрдаги 01/19-18/21-сонли қарори (рўйхат рақами 2044, 2009 йил, 18 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 47-сон, 511-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Мулкни баҳолаш миллий стандарти (10-сон МБМС) «Кўчмас мулк қийматини баҳолаш»га иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Д. ХИДОЯТОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 26 май,
01/27-26/36-сон
Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2016 йил 26 майдаги 01/27-26/36-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Мулкни баҳолаш миллий стандарти (10-сон МБМС) «Кўчмас мулк қийматини баҳолаш»га киритилаётган қўшимчалар
1. 17-банднинг ўн учинчи хатбошиси «агар баҳолаш объекти юридик шахсга қарашли бўлса» деган сўзлардан кейин «ва муҳр мавжуд бўлган тақдирда» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
2. 54-банд «шу ташкилот муҳри билан» деган сўзлардан кейин «(муҳр мавжуд бўлган тақдирда)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 22-сон, 257-модда)