1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.04.00.00 Миллий иқтисодни ҳимоя қилиш борасида давлатнинг чора-тадбирлари / 10.04.01.00 Умумий масалалар]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Экспорт ва импорт]
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 декабрдаги ПФ-5286-сонли «Ташқи бозорларда маҳаллий маҳсулотлар рақобатдошлигини таъминлаш ва экспортини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Шу нарса қайд этиб ўтилсинки, қабул қилинган қарорларга қарамай, ташқи иқтисодий фаолиятда турли баҳоналар бартер (мавоза) операциялари ҳамон амалга оширилаяпти, улар бўйича номутаносиб тарздаги айирбошлаш ҳоллари мавжуд бўлиб, солиқларнинг ўз вақтида ва тўла ҳажмда келиб ҳамда валюта даромадининг бир қисмини мажбурий равишда сотиш таъминланмаяпти. Шу муносабат билан:
1. Ўзбекистон Республикасининг Давлат солиқ қўмитаси (Гатаулин), Прокуратура (Мустафоев) 1994 йил ҳамда 1995 йилнинг биринчи чораги якунларига кўра ушбу масала бўйича ишларнинг аҳволини таҳлил этсинлар ва «Бартер (мавоза) асосида амалга ошириладиган экспорт-импорт операцияларидаги бузғунчиликлар ва суиистеъмолларни бартараф этиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1993 йил 9 июлдаги Фармонини бузганлик учун айбдорларни жавобгарликка тортиш ҳақида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 27 октябрдаги ПФ-4374-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 43-44-сон, 461-модда)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.01.00 (Кучини йукотган) Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи / 07.10.01.08 (Кучини йукотган) Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш, ҳисобот ва тўлаш / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари]
3. Бартер операцияларини амалга ошириш чоғида солиқ солиш мақсадларида маҳсулот жўнатилган кунни маҳсулот (ишлар хизматлар) реализация қилинган пайт деб ҳисоблансин.
4. Белгилаб қўйилсинки, барча экспорт ва бартер шартлари, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида ва вакил қилинган банкларда қайд этилган шартномалар Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланадиган тартибда ҳисобга олиниши лозим.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 20 сентябрдаги ПФ-3661-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 37-38-сон, 282-модда)
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.27.00.00 Валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш / 07.27.11.00 Валютани тартибга солиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик]
5. Валюта даромадининг бир қисмини мажбурий сотиш ва белгиланган тартиб бузилган ҳолларда солиқ органлари айбдорларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг қонунларида белгиланган тартиб ва миқдорларда молиявий жазо чоралари ҳамда маъмурий жарималарни қўлласинлар.