Болалар мусиқа ва санъат мактаблари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Болалар мусиқа ва санъат мактаблари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича 2016 — 2020 йилларга мўлжалланган Давлат дастури тўғрисида» 2015 йил 20 ноябрдаги ПҚ-2435-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Болалар мусиқа ва санъат мактаблари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда:
болалар мусиқа ва санъат мактабларини мусиқа асбоблари, махсус мебеллар, асбоб-ускуналар ва бошқа анжомлар билан жиҳозлаш нормативлари;
мусиқа ва санъат йўналишларида таълим беришнинг илғор хорижий тажрибасини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилган ўқув режаси тасдиқланишини таъминласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги уч ой муддатда болалар мусиқа ва санъат мактабларининг намунавий уставини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 18 февралдаги 59-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 2-сон, 5-модда) билан тасдиқланган Мактабдан ташқари муассаса тўғрисидаги низомнинг 2-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Болалар мусиқа ва санъат мактаблари ҳамда «Баркамол авлод» болалар марказлари фаолиятининг хусусиятлари Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорларида белгиланади».
5. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.Ю. Ходиев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 5 май,
144-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 5 майдаги 144-сон қарорига ИЛОВА
Болалар мусиқа ва санъат мактаблари тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида» ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ, узлуксиз таълим тизимининг мажбурий бўлмаган тури ҳисобланган, мактабдан ташқари таълим беришга мўлжалланган давлат болалар мусиқа ва санъат мактабининг (кейинги ўринларда болалар мусиқа ва санъат мактаби деб аталади) фаолият кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига, ушбу Низомга, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳамда ўз уставига амал қилади.
3. Болалар мусиқа ва санъат мактаби давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади ва ўз уставига, мустақил балансига, шахсий ғазна ҳисобварақларига, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, штампга ва бланкаларга эга бўлади.
4. Болалар мусиқа ва санъат мактаби белгиланган тартибда маҳаллий давлат ҳокимияти органларида давлат рўйхатидан ўтказилади.
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 542-сонли «Тадбиркорлик субъектлари бўлмаган айрим юридик шахсларни ташкил этиш ва тугатишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори.
5. Болалар мусиқа ва санъат мактабида таълим олиш тўлов асосида амалга оширилади. Тўловни тўлаш ва ундан озод этиш масалалари қонун ҳужжатларида белгиланади.
II. Болалар мусиқа ва санъат мактабининг мақсади ва вазифалари
6. Болалар мусиқа ва санъат мактабининг асосий мақсади ёш авлоднинг мусиқа ва санъат турларига қизиқиши ва қобилиятини ривожлантириш, ижтимоий фаоллигини ошириш, уларни халқимиз анъаналарига ва миллий қадриятларимизга нисбатан ҳурмат руҳида тарбиялаш, маънавий ва маърифий савиясини ҳар томонлама оширишдан иборат.
7. Қуйидагилар болалар мусиқа ва санъат мактабининг асосий вазифалари ҳисобланади:
ўқувчиларнинг маънавий ва эстетик ривожланиши учун кенг имкониятлар яратиш;
ўқувчиларнинг истеъдодини ҳар томонлама камол топтириш, маданий савиясини юксалтириш;
ўқувчиларни миллий ва жаҳон мусиқаси, тасвирий санъатнинг юксак намуналаридан ва ўзбек халқининг мумтоз мусиқа мероси дурдоналаридан баҳраманд бўлиши учун зарур шароитлар яратиш;
миллий ҳамда умуминсоний қадриятларни узвий бирлаштириш асосида ўқувчиларда юксак ахлоқий фазилатларни шакллантириш;
ўқувчиларга умумий мусиқа, хореография, театр санъати, тасвирий ва амалий санъат йўналишлари бўйича билимларнинг бошланғич асосларини ўргатиш орқали уларни мусиқа ва санъат оламига жалб этиш;
иқтидорли ўқувчиларни мусиқа ва санъат йўналишлари бўйича ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқишини давом эттириш учун тайёрлаш.
III. Болалар мусиқа ва санъат мактаби фаолиятини ташкил этиш
8. Болалар мусиқа ва санъат мактаби Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг қарори билан ташкил этилади.
9. Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиларнинг қизиқишлари ва эҳтиёжларига кўра, уларнинг ижодий имкониятларини янада ривожлантиришга йўналтирилган мусиқа (фортепиано, торли чолғулар, эстрада чолғу ижрочилиги, халқ чолғулари, дамли ва зарбли чолғулар, анъанавий чолғу ижрочилиги, анъанавий хонандалик, академик хонандалик, эстрада хонандалиги) ва санъат (хореография, театр санъати, тасвирий ва амалий санъат) йўналишларида (кейинги ўринларда таълим йўналишлари деб аталади) фаолиятини амалга оширади.
10. Болалар мусиқа ва санъат мактабида ўқувчиларга таълим бериш якка тартибда ёки бир хил ёшдаги ва турли ёшдаги болалар гуруҳларида уларнинг қизиқишларига кўра бир ёхуд бир неча таълим йўналишлари бўйича амалга оширилади.
11. Болалар мусиқа ва санъат мактабида ўқув-тарбиявий ишлар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланадиган ўқув режалари ва ўқув дастурлари асосида амалга оширилади.
12. Болалар мусиқа ва санъат мактабида ўқув-тарбия жараёнини ташкил қилиш учун муассаса директорининг буйруғи асосида таълим йўналишлари бўйича бўлинмалар ташкил этилиши мумкин.
IV. Болалар мусиқа ва санъат мактабига ўқишга қабул қилиш, ўқишни кўчириш
13. Болалар мусиқа ва санъат мактаби раҳбарияти ҳар йили июнь — август ойларида ўқишга қабул қилиш ишларини ташкил этади.
Ўқувчилар болалар мусиқа ва санъат мактабига Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланадиган қабул квоталари доирасида ўқишга қабул қилинади.
Қабул квоталари болалар мусиқа ва санъат мактабининг қуввати, моддий-техника базаси, кадрлар билан таъминланганлик даражаси, таълим йўналишлари бўйича талаб ва эҳтиёжларни инобатга олган ҳолда шакллантирилади.
14. Болалар мусиқа ва санъат мактабида қабул синовлари ўтказиш учун муассаса директорининг буйруғи билан 5 кишидан иборат таркибда қабул комиссияси тузилади.
15. Қабул комиссияси таркибига муассаса директори, директорнинг ўқув-маърифий ишлар бўйича ўринбосари ва педагог ходимлар киритилади. Муассаса директори қабул комиссияси раиси ҳисобланади.
16. Болалар мусиқа ва санъат мактабига ўқишга кириш учун ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (кейинги ўринларда ота-оналар деб аталади) ҳар йили 1 август — 25 август мобайнида қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
19. Болалар мусиқа ва санъат мактабининг иккинчи ва ундан юқори синфларига қабул қилиш учун ўқувчилар мазкур Низомнинг 18-бандида назарда тутилган қабул синовларидан ташқари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган ўқув дастурлари бўйича тегишли синфдаги билим даражасига қўйиладиган талаблар асосида қуйидаги махсус фанлар бўйича ҳам қабул синовларини топширадилар:
20. Ўқувчининг синовдан ўтган ёки ўтмаганлиги қабул комиссияси аъзоларининг очиқ овоз бериши йўли билан аниқланади. Қабул комиссияси аъзоларининг кўпчилиги ижобий овоз берган тақдирда ўқувчи қабул синовидан ўтган ҳисобланади.
Қабул комиссиясининг раиси барча аъзолардан сўнг овоз беради. Овозлар сони тенг бўлиб қолганда қабул комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
21. Қабул комиссияси ўқувчини ўқишга қабул қилиш ёки қабул қилмаслик тўғрисида қарор қабул қилади. Қабул комиссиясининг ижобий қарорига асосан муассаса директори ўқувчини ўқишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқаради.
Ўқувчиларни ўқув йили давомида ўқишга қабул қилишга йўл қўйилмайди, бошқа болалар мусиқа ва санъат мактабидан ўқиши кўчирилган ўқувчилар бундан мустасно.
22. Ўқувчининг ота-онаси ўз хоҳишига кўра ўқув йили давомида ёки у тугагандан сўнг фарзандини ўқиётган болалар мусиқа ва санъат мактабидан бошқасига ўтказиш ҳуқуқига эга.
Ўқувчилар ота-оналарининг аризаси асосида ўқиётган болалар мусиқа ва санъат мактабидан бошқасига таълим олаётган таълим йўналиши бўйича ўтказилади.
23. Ўқиётган болалар мусиқа ва санъат мактабидан бошқасига ўтказилган ўқувчилар томонидан ўқишни давом эттириш учун танланган мактабга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
ўқиган жойидан маълумотнома;
ўқувчининг баҳолар (ўзлаштириш) табели;
якка тартибдаги иш режаси (мусиқа йўналишлари учун).
24. Ўқувчини бир таълим йўналишидан бошқа таълим йўналишига ўтказиш болалар мусиқа ва санъат мактабидаги таълимнинг биринчи ва иккинчи йилида амалга оширилади.
Юқори синфларда бир таълим йўналишидан бошқа таълим йўналишига ўтказишга йўл қўйилмайди.
25. Бир таълим йўналишидан бошқасига ўтказиш муассаса директорининг буйруғига асосан 5 кишидан иборат таркибда тузиладиган ўқувчиларнинг ўқишини бир таълим йўналишидан бошқасига кўчириш комиссиясининг (кейинги ўринларда кўчириш комиссияси деб аталади) қарорига асосан амалга оширилади.
Кўчириш комиссияси таркибига муассаса директори, директорнинг ўқув-маърифий ишлар бўйича ўринбосари ва педагог ходимлар киритилади. Муассаса директори кўчириш комиссияси раиси ҳисобланади.
Кўчириш комиссияси ўқув йили давомида фаолият юритади.
26. Кўчириш комиссияси томонидан бир таълим йўналишидан бошқасига ўтказишда ўқувчининг мактабдан ташқари таълимга қўйиладиган мазкур йўналиш бўйича давлат талабларининг минимал даражасини билиши ҳисобга олинади.
27. Кўчириш комиссиясининг қарори ўқувчига дарҳол эълон қилинади. Кўчириш комиссиясининг қарори ижобий бўлган тақдирда, унга асосан муассаса директори ўқувчини танлаган таълим йўналишига ўтказиш тўғрисида буйруқ чиқаради.
28. Болалар мусиқа ва санъат мактабида ўқувчилар контингенти бир йилда бир марта — сентябрь ойида тасдиқланади.
29. Болалар мусиқа ва санъат мактаби директори билан ўқишга қабул қилинган ўқувчиларнинг ота-оналари ўртасида ўқиш муддатига шартнома тузилади.
V. Болалар мусиқа ва санъат мактабида ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш
30. Болалар мусиқа ва санъат мактабида мусиқа (фортепиано, торли чолғулар, эстрада чолғу ижрочилиги, халқ чолғулари, дамли ва зарбли чолғулар, анъанавий чолғу ижрочилиги, анъанавий хонандалик, академик хонандалик, эстрада хонандалиги) ва санъат (хореография, тасвирий санъат, амалий санъат, театр санъати) таълим йўналишлари мавжуд бўлиб, болаларни 1-синфга қабул қилиш ёши ва ўқиш муддатлари қуйидагича белгиланади:
Байрам (ишланмайдиган) кунларига тўғри келиб қолган дарс машғулотларининг мавзулари ўқув дастурларини ихчамлаштирган ҳолда кейинги дарс машғулотларида ўтказилади.
33. Ўқув йили давомидаги таътилларнинг муддатлари қуйидагича белгиланади:
Таътилнинг охирги куни байрам (ишланмайдиган) кунга тўғри келиб қолган тақдирда дарс машғулотлари кейинги иш кунидан бошлаб давом эттирилади.
Чораклар оралиғидаги таътиллар даврида болалар мусиқа ва санъат мактабининг педагог ходимлари томонидан машғулотларнинг ўзига хос ижодий дастурларини ишлаб чиқиш, ўзлаштириши паст бўлган ўқувчиларнинг билим савиясини таҳлил қилиш ва улар билан қўшимча ишлаш, уларга маслаҳатлар бериш, ота-оналар ва ўқувчилар ўртасида мусиқа ва санъатнинг инсон маънавий ва маданий савиясини оширишдаги ўрнини тарғиб-ташвиқ қилиш мақсадида тадбирлар ташкил этиш, ўқувчилар учун шахсий ва тақвимий иш режалари тузиш каби ишлар амалга оширилади.
34. Болалар мусиқа ва санъат мактабида ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
Ўқувчилар билан гуруҳ бўйича ва якка тартибда машғулотлар олиб бориш;
ўқувчиларнинг мустақил иши;
назорат дарслари;
академик концертлар, техник синовлар;
мустақил равишда ишланган ижодий маҳсулотлар кўргазмаси;
кўрик-танлов, фестиваль, устоз сабоқлари;
синфдан синфга ўтказиш ва битирув имтиҳонлари.
35. Ўқувчиларнинг билими ва ижодий маҳорати қуйидаги тартибда баҳоланади: 5 (аъло), 4 (яхши), 3 (қониқарли), 2 (қониқарсиз).
36. Якка тартибда ўқув машғулотларини олиб борадиган ўқитувчилар ҳар бир ўқувчига ўқув йили учун шахсий иш режаси, гуруҳли тартибда ўқув машғулотларини олиб борадиган ўқитувчилар тақвимий иш режаси тузадилар.
37. Болалар мусиқа ва санъат мактабида синфдан синфга ўтказиш ва битирув имтиҳонлари ҳар йили 10 май — 31 май мобайнида ўтказилади.
38. Болалар мусиқа ва санъат мактаби битирувчиларига июнь ойида ўқишни тугатганлиги тўғрисида мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ шаклдаги гувоҳнома берилади.
39. Болалар мусиқа ва санъат мактабини тугатишига бир йил қолган ўқувчиларга ота-оналари аризасига ва мутахассислик ўқитувчисининг тавсия хатига асосан педагогик кенгаш қарори билан иқтидорли болаларнинг ёшини, умумий ўрта таълим мактабида таҳсил олаётган синфини, ўқув режасининг бажарилишини инобатга олган ҳолда ўқиш муддати бир йилга қисқартирилиши мумкин.
ўқишнинг бошқа болалар мусиқа ва санъат мактабига кўчирилиши муносабати билан;
саломатлиги туфайли (тиббий комиссия маълумотномаси асосида);
академик ўзлаштира олмаганлиги (қарздорлиги) учун;
ўқув интизомини ва муассасанинг ички тартиб-қоидаларини бузганлиги учун;
ўқиш учун белгиланган тўловнинг ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли (тўловдан озод этилган ўқувчилар бундан мустасно);
ўқувчининг суд томонидан озодликдан маҳрум этилганлиги муносабати билан;
вафот этганлиги сабабли.
Директорнинг ўқувчини болалар мусиқа ва санъат мактабидан четлаштириш тўғрисидаги буйруғига қуйидагилардан бири асос бўлади: ота-онанинг аризаси, педагогик кенгаш қарори, ўқитувчининг билдиришномаси.
41. Ота-оналарнинг аризаси асосида ўқувчига болалар мусиқа ва санъат мактаби директорининг буйруғига мувофиқ бир йил муддатга академик таътил берилиши мумкин.
44. Болалар мусиқа ва санъат мактабининг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:
ҳудудий халқ таълими бошқармаларининг ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, буйруқлари ва бошқа меъёрий ҳужжатлари ижросини таъминлаш, топшириқ ва кўрсатмаларини бажариш;
мактабдан ташқари таълимга қўйилган давлат талаблари, белгиланган тартибда тасдиқланган ўқув режаси ва ўқув дастурлари асосида таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш;
мактабдан ташқари таълимга қўйилган давлат талаблари ҳамда белгиланган тартибда тасдиқланган ўқув режалари ва дастурлари асосида таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш;
ўқув-тарбиявий ишларни юқори савияда олиб бориш, таълим мазмунини такомиллаштириш, ўқитиш воситаларини яратишда фаол қатнашиш;
ўқувчининг қадр-қимматига ҳурмат билан муносабатда бўлиш, уларда меҳнатсеварлик, эзгулик, меҳр-шафқат каби фазилатларни шакллантириш, ўқувчиларни она Ватанга садоқат, давлат тилига, миллий ва умуминсоний, тарихий ва маданий қадриятларга, ота-онага ва ўзидан катта ёшдагиларга ҳурмат, атроф муҳитга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш руҳида тарбиялаш;
ўзининг назарий билим даражасини, педагогик маҳорати ва касб малакасини узлуксиз равишда ошириб бориш ва ўз устида мунтазам ишлаш;
ўқув-тарбиявий ва услубий ишларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
ўқувчиларнинг ота-оналари билан мунтазам ҳамкорликни йўлга қўйиш;
қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа мажбуриятлар.
VIII. Болалар мусиқа ва санъат мактабида педагогик фаолият билан шуғулланиш
52. Тегишли маълумотга ҳамда касбий тайёргарликка, юксак фазилатларга эга шахслар болалар мусиқа ва санъат мактабида педагогик фаолият билан шуғулланишга ҳақли.
Педагогик фаолият билан шуғулланиши суд ҳукмига асосан ман этилган шахсларнинг болалар мусиқа ва санъат мактабида ушбу фаолият билан шуғулланишига йўл қўйилмайди.
53. Болалар мусиқа ва санъат мактаби педагог ходимларининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
миллий ва жаҳон маданиятининг дурдона намуналарига таяниб, ёшларнинг эстетик дидини ўстириш, уларни юксак маънавий руҳда тарбиялаш;
педагогик кенгаш, ўқув-тарбия ишларига бағишланган конференциялар, семинарлар, мажлислар, шунингдек йўналишлар бўйича услубий бирлашмалар ҳамда муассаса раҳбариятининг йиғилишларида қатнашиш;
юқори органлар томонидан тасдиқланган ҳужжатлар асосида иш юритиш, ўқувчилар билан синфдан ташқари ўтказиладиган машғулотлар тўғрисида муассаса раҳбариятига ҳисобот бериш;
ўқувчиларнинг ўқув машғулотларини қай даражада ўзлаштиришларини, билим савияси ва тарбиясини кузатиш, таҳлил қилиш ва чоралар кўриш;
якка тартибда ўқув машғулотлари олиб бориладиган ўқувчилар учун шахсий иш режаси, ўқув йили бошида назарий фанлар бўйича тақвимий иш режаси тузиш.
54. Болалар мусиқа ва санъат мактабида педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, касб маҳоратининг юқори даражада сақлаб турилиши Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан таъминланади.
55. Педагог ходимлар фаолияти болалар мусиқа ва санъат мактаби раҳбарияти томонидан назорат қилинади.
Болалар мусиқа ва санъат мактабининг раҳбарияти педагог ходимларнинг обрў-эътибори ва ижтимоий мақомини, уларнинг масъулияти ва касб маҳоратини ошириш бўйича аниқ йўналишли ишларни амалга оширади, уларнинг тизимли равишда малака ошириши ва ўз устида ишлаши, таълим жараёнига илғор педагогик ва ахборот коммуникация технологиялари, шунингдек янги ўқув дастурлари жорий этилиши учун шарт-шароитлар яратади.
56. Болалар мусиқа ва санъат мактабида педагог ходимлардан ташқари маъмурий-хўжалик ходимлари фаолият кўрсатади.
Уларнинг лавозими бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлари, уларни ишга қабул қилиш тартиби, штатдаги тегишли лавозимларга қўйиладиган талаблар, лавозимга тайинлаш ва бўшатиш тартиби болалар мусиқа ва санъат мактаби уставида белгиланади.
57. Болалар мусиқа ва санъат мактаби директорига, директорнинг ўқув-маърифий ишлар бўйича ўринбосарига, педагог ходимларига 48 иш кунидан иборат меҳнат таътили берилади.
Педагог ходимлар томонидан меҳнат таътилидан сўнг ўқув йили бошлангунга қадар муассасани янги ўқув йилига тайёрлаш, дарс тақсимотини шакллантириш ва иш режаларини тузиш, қабул синовларини ўтказишда қабул комиссияси фаолиятида иштирок этиш вазифалари амалга оширилади.
IХ. Болалар мусиқа ва санъат мактабини бошқариш
58. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари болалар мусиқа ва санъат мактабининг муассислари ҳисобланади.
59. Болалар мусиқа ва санъат мактабининг умумий фаолияти Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилади.
60. Болалар мусиқа ва санъат мактабига бевосита раҳбарликни тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари бошлиқлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан келишган ҳолда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор амалга оширади.
Болалар мусиқа ва санъат мактаби директори муассасанинг ташкилий-ҳуқуқий, ўқув-тарбиявий, маънавий-маърифий ва молиявий-хўжалик фаолиятининг ташкил этилиши учун бевосита масъул ҳисобланади.
Болалар мусиқа ва санъат мактаби директори лавозимига қўйиладиган малака талаблари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади.
болалар мусиқа ва санъат мактабига умумий раҳбарликни амалга ошириш;
кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш ва уларнинг захирасини шакллантириш;
педагоглар ва бошқа ходимларга ўз фаолиятини амалга ошириши учун зарур шароит яратиш;
ўқувчиларнинг интизоми, билим савияси ҳамда мактаб ва синфдан ташқари олиб бориладиган ишларнинг ташкил этилиши ва мазмуни юзасидан назоратни амалга ошириш;
ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш учун зарур ишларни ташкил қилиш;
меҳнат интизоми, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, меҳнатни муҳофаза қилиш, ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этилишини таъминлаш;
болаларга йил мобайнида маслаҳат дарслари ўтилишини ва уларни мактабга кириш имтиҳонларига тайёрлашни назорат қилиш;
умумий ўрта, мактабдан ташқари таълим муассасалари, маданият уйлари, клублар ўртасида ўзаро алоқалар ўрнатиш;
62. Директорнинг ўқув-маърифий ишлар бўйича ўринбосарининг вазифалари қуйидагилардан иборат:
ўқув-тарбиявий ишлар ва иш ҳужжатларининг мазмунини назорат қилиш;
педагог ходимларга методик ёрдам кўрсатиш;
ўқув-услубий ва маънавий-маърифий ишларни ташкил қилиш;
ўқитиш услубини таҳлил қилиш мақсадида ўқув машғулотларига кириш;
педагог ходимларнинг болалар мусиқа ва санъат мактаби ички тартиб-қоидаларига риоя этишини назорат қилиш;
ўқув-тарбиявий, услубий иш режалари, дарс жадвали, очиқ дарслар режаси, синов имтиҳонлари, педагоглар ҳақида маълумотлар, ўқув машғулотлари тарификациясини тузиш ва тасдиқлаш учун болалар мусиқа ва санъат мактаби директорига тақдим этиш;
директор бўлмаган вақтда унинг вазифасини бажариб туриш;
педагог ходимлар томонидан дарс жадвали, ўқув-услубий, тарбиявий ҳамда синфдан ташқари ишларнинг бажарилишини назорат қилиш.
Болалар мусиқа ва санъат мактаби директори ва унинг ўқув-маърифий ишлар бўйича ўринбосари ўз ихтисосликлари бўйича меҳнат қонунчилигига мувофиқ педагогик фаолият билан шуғулланишлари мумкин.
63. Директорнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосарининг вазифалари қуйидагилардан иборат:
хўжалик фаолиятини бошқариш, болалар мусиқа ва санъат мактабининг ўқув машғулотлари ўтказиш учун тайёр ҳолда сақланишини таъминлаш;
болалар мусиқа ва санъат мактаби маблағларидан мақсадли фойдаланиш тадбирларини ўз ваколати доирасида ишлаб чиқиш ҳамда улардан тўғри фойдаланилишини таъминлаш;
молиявий фаолият натижаларини таҳлил қилиш, шартнома мажбуриятларининг белгиланган муддатида тўлиқ бажарилишини таъминлаш, молиялаштиришнинг қонун ҳужжатларида тақиқланмаган турли манбалари ҳисобига бюджетдан ташқари маблағларни шакллантириш ва улардан самарали фойдаланилишини назорат қилиш;
товар-моддий бойликлар ва асосий воситалар тушумини тўлиқ ҳисобга олиш;
қўшимча молиявий манбалар ва моддий маблағларни жалб этиш ҳамда ходимлар ва ўқувчилар учун зарур ижтимоий-маиший шарт-шароитларни таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш;
ўқув жиҳозлари, асбоб-ускуналари ва бошқа таълим воситаларининг сақланишини ва улардан самарали фойдаланилишини таъминлаш;
моддий-техника базасини ривожлантириш ишларини ташкиллаштириш, бино ва қўшимча объектларнинг техник ҳолати ва жиҳозланганлигини мунтазам равишда ўрганиб бориш;
болалар мусиқа ва санъат мактабига етказиб берилаётган жиҳозларни белгиланган тартибда қабул қилиш, жиҳозларнинг синф хоналари ва бошқа хоналар бўйича тўғри тақсимланишини амалга ошириш;
куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнида тегишли равишда кўмир, суюқ ёқилғи, табиий газ ва электр энергиясига бўлган эҳтиёжларни аниқлаш ва маълумотларни болалар мусиқа ва санъат мактаби директорига тақдим этиш ҳамда қабул қилинган ёқилғиларнинг сифати ва сақланишини таъминлаш;
болалар мусиқа ва санъат мактабига бириктирилган ҳудудларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва тозалаш ишларига раҳбарлик қилиш, ўзига бўйсунувчи тегишли бўлинма ҳамда техник хизмат кўрсатувчи ходимлар ишларини мувофиқлаштириш;
санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя этиш.
64. Болалар мусиқа ва санъат мактаби фаолияти билан боғлиқ энг муҳим масалаларни муҳокама қилиш, муаммоларни бартараф этиш ва истиқболдаги режаларни шакллантириш мақсадида педагогик кенгаш ташкил қилинади. Педагогик кенгаш муассасанинг юқори бошқарув органи ҳисобланади.
Педагогик кенгаш таркибига болалар мусиқа ва санъат мактабининг директори ва педагог ходимлари киритилади.
65. Педагогик кенгашнинг йиғилишлари бир ўқув йили мобайнида камида беш марта ўтказилади. Унга болалар мусиқа ва санъат мактаби директори раислик қилади. Директор бўлмаган вақтда раисликни директорнинг ўқув-маърифий ишлар бўйича ўринбосари амалга оширади.
67. Педагогик кенгашнинг раиси кенгаш қабул қилган қарорларнинг бажарилишини доимий равишда назорат қилиб боради.
Х. Болалар мусиқа ва санъат мактабини молиялаштириш ва унинг моддий-техника таъминоти
68. Болалар мусиқа ва санъат мактаби фаолиятини молиялаштириш белгиланган тартибда тасдиқланган ва рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметасига мувофиқ амалга оширилади.
Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўзига бириктирилган мол-мулкни ва харажатлар сметаси бўйича ажратилган маблағларни қонун ҳужжатларига мувофиқ тасарруф этади.
ўқувчилар ва педагог ходимлар томонидан ўқув-тарбия жараёнига таъсир этмаган ҳолда бадиий кечалар, концерт ва театр томошалари ташкил этишдан олинган маблағлар;
74. Болалар мусиқа ва санъат мактаби штатидаги ходимлар сони муассасанинг намунавий штатларига мувофиқ белгиланади.
Болалар мусиқа ва санъат мактабининг намунавий штатлари Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади.
75. Болалар мусиқа ва санъат мактабининг моддий-техника таъминоти ва кадрлар билан таъминланиши белгиланган нормативларга мувофиқ эҳтиёжлар асосида амалга оширилади.
76. Болалар мусиқа ва санъат мактаби тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда ўзининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга оширади.
Уларнинг халқаро ҳамкорлиги шартномалар асосида хорижий ташкилотлар билан педагогик ахборот ва тажриба алмашиш, педагог ходимларнинг малака ошириши ҳамда стажировка ўташи шаклида амалга оширилиши мумкин.
78. Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиларнинг ота-оналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, бошқа таълим муассасалари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари билан узвий алоқада фаолият кўрсатади.
79. Болалар мусиқа ва санъат мактабида унинг иш фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ташкилотлар, жумладан, сиёсий партиялар ва ҳаракатлар ташкил этилишига ва фаолият юритишига йўл қўйилмайди.
80. Болалар мусиқа ва санъат мактабини қайта ташкил этиш ёки тугатиш қонун ҳужжатларига мувофиқ ўқув йили якунида муассис томонидан амалга оширилади.
Тугатилган болалар мусиқа ва санъат мактабининг муассиси ўқувчиларни ота-оналарнинг розилиги билан бошқа болалар мусиқа ва санъат мактабига ўтказиш масъулиятини олади.
81. Болалар мусиқа ва санъат мактаби тугатилган тақдирда унинг пул маблағлари ва мол-мулкидан, унинг мажбуриятларини қоплаш бўйича тўловлар чегирилган ҳолда, қонун ҳужжатларига ҳамда болалар мусиқа ва санъат мактаби уставига мувофиқ фойдаланилади.