1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.04.00 Муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар / 11.02.04.08 Сув муҳофазаси зонаси. Қирғоқ бўйи минтақаси. Сув объектларининг санитария муҳофазаси зоналари. Ер усти ва ер ости сувларининг ҳосил бўлиш зоналари]
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда 2002 йил 1 декабргача муҳофаза этиладиган зоналар чегараларида жойлашган потенциал экологик хавфли объектларни аниқласин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг);
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.04.00 Муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар / 11.02.04.08 Сув муҳофазаси зонаси. Қирғоқ бўйи минтақаси. Сув объектларининг санитария муҳофазаси зоналари. Ер усти ва ер ости сувларининг ҳосил бўлиш зоналари;
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.10.00 Сув ва сув объектларини муҳофаза қилиш. Сувларнинг зарарли таъсирининг олдини олиш]
3. Самарқанд, Андижон, Наманган ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Ер ресурслари давлат қўмитаси билан биргаликда, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан келишган ҳолда, 2003 йил 1 январгача аниқланган потенциал экологик хавфли объектларда ер ости чучук сувлари ифлосланиши ва саёзланишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирларни ишлаб чиқсинлар, зарурат бўлганда, уларни муҳофаза этиладиган зона чегарасидан ташқарига чиқарсинлар.
4. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Самарқанд, Андижон, Наманган ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда 1 — 4-иловаларда кўрсатилган юридик шахсларнинг мулкчилик шакллари, идоравий мансублиги ўзгарган, шунингдек улар қайта ташкил этилган тақдирда, қишлоқ хўжалиги, саноат корхоналари ва бошқа объектлар рўйхатига тегишли аниқликлар киритсин, шунингдек бир ой муддатда ер ости чучук сувлари ресурслари назорат қилиниши ва улардан оқилона фойдаланилиши учун масъул бўлган ваколатли давлат органларини бундан хабардор қилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси билан биргаликда алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар — Ўш-Аравон, Норин, Китоб-Шаҳрисабз ер ости чучук сувлари ҳосил бўлиш зоналари ва «Ҳозирги Зарафшон дарёси водийси» доирасида ер ости чучук сувлари ресурсларидан оқилона фойдаланилиши ва уларнинг ифлосланишдан муҳофаза қилиниши устидан доимий назоратни амалга оширсин.