1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.20.00.00 Банклар ва кредит ташкилотларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Банк ва кредит фаолиятини лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
2.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 18 апрелда 2014-11-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 майдаги 12/5-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3253, 30.06.2020 й.) асосан 2020 йил 1 октябрдан ўз кучини йўқотади.
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 15 августдаги 23/3-сон қарори (рўйхат рақами 2014, 2009 йил 8 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 41-сон, 447-модда) билан тасдиқланган Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор 2016 йил 10 июндан кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 26 март,
8/9-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 26 мартдаги 8/9-сон қарорига ИЛОВА
Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 2-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«2016 йилнинг 1 июлидан бошлаб акциядорлик жамиятлари тарзида ташкил этиладиган тижорат банклари Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутиладиган ҳолатлардан ташқари, фақат хорижий инвесторнинг устав капиталидаги иштироки улуши 15 фоиздан кам бўлмаган тақдирдагина ташкил қилиниши мумкин.».
«Муассислар томонидан таъсис шартномаси имзоланганидан сўнг бир ой мобайнида Марказий банкка банкни очиш учун дастлабки рухсатни бериш тўғрисидаги аризани тақдим этадилар. Банкни очиш учун дастлабки рухсатни бериш тўғрисидаги аризада муассисларнинг электрон манзили кўрсатилиши мумкин. Банкни очиш учун дастлабки рухсатни бериш тўғрисидаги аризада муассисларнинг электрон манзили кўрсатилганлиги унинг аризаси бўйича қабул қилинган қарор ҳақида ахборот тизими орқали электрон шаклда хабарнома олишга бўлган розилигидир. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:»;
«г) муассиснинг тўловга лаёқатлилигини (устав капиталидаги ўз улушини тўлашга лаёқатлилигини) ва устав капиталига йўналтирадиган маблағларининг келиб чиқиш манбаларини, шу жумладан уларнинг кредит ва бошқа жалб қилинган маблағлардан шакллантирилмаганлигини тасдиқловчи биринчи даражали чет эл банки томонидан берилган тасдиқнома, шунингдек унинг маблағларининг қонунийлиги тўғрисидаги хорижий давлат ваколатли органининг маълумотномаси илова қилинади (хорижий молиявий ташкилотлар бундан мустасно);».
«61. Банкни ташкил этишда норезидент жисмоний шахс қатнашса, мазкур Низомнинг 49-бандида келтирилган ҳужжатларга қўшимча равишда унинг тўловга лаёқатлилигини (устав капиталидаги ўз улушини тўлашга лаёқатлилигини) ва устав капиталига йўналтирадиган маблағларининг келиб чиқиш манбаларини, шу жумладан уларнинг кредит ва бошқа жалб қилинган маблағлардан шакллантирилмаганлигини тасдиқловчи биринчи даражали чет эл банки томонидан берилган тасдиқнома, шунингдек унинг маблағларининг қонунийлиги тўғрисидаги хорижий давлат ваколатли органининг маълумотномаси илова қилинади.».
5. 67-банддаги «кўрсатилган ҳолда» деган сўзлар «кўрсатилган дастлабки рухсатни беришни рад этиш ҳақидаги хабарнома ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6. 69-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Дастлабки рухсатни бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги хабарнома ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилади (топширилади).».
7. 74-банднинг «а» кичик банди қуйидаги мазмундаги жумлалар билан тўлдирилсин:
«Лицензия бериш тўғрисидаги аризада лицензия даъвогарининг электрон манзили кўрсатилиши мумкин. Лицензия бериш тўғрисидаги аризада лицензия даъвогарининг электрон манзили кўрсатилганлиги унинг аризаси бўйича қабул қилинган қарор ҳақида ахборот тизими орқали электрон шаклда хабарнома олишга бўлган розилигидир.».
8. 76-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги хабарнома лицензия даъвогарига ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда банк ҳисобварағи реквизитлари ва давлат божини тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда юборилади (топширилади).».
9. 771-банднинг биринчи хатбошиси «ёзма шаклда» деган сўзлардан кейин «, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
10. 113-банд «ёзма равишда» деган сўзлардан кейин «, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 16-сон, 163-модда)