1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.08.00.00 Божхона расмийлаштируви;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
2.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Божхонага оид қонун ҳужжатлари]
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Қарори
«Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонасида товарларни расмийлаштиришда божхона юк декларациясини тўлдириш қоидалари тўғрисида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 12 апрелда 2154-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 26 январдаги 01-02/12-10-сонли ««Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонасида товарларни расмийлаштиришда божхона юк декларациясини тўлдириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2154-2, 01.02.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси ва «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2010 йил 15 октябрдаги 01-02/12-24-сон «Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонасида товарларни расмийлаштиришда божхона юк декларациясини тўлдириш қоидалари тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2154, 2010 йил 12 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 46-сон, 418-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор 2016 йил 21 апрелдан кучга киради.
Давлат божхона қўмитаси раиси З. ДУСАНОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 30 март,
01-02/12-15-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 30 мартдаги 01-02/12-15-сон қарорига ИЛОВА
номидаги «қоидалари» деган сўз «қоидаларини тасдиқлаш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
муқаддимадаги «кодексининг 27, 28, 89 ва 90-моддалари (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 2-сон, 36-модда)» деган сўзлар «кодекси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
а) муқаддимадан «(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 2-сон, 36-модда) 27, 28, 89 ва 90-моддалари» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
«1. «Навоий» ЭИИЗга жойлаштирилаётган ва ундан чиқарилаётган товарларга БЮД «Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисида»ги йўриқнома (рўйхат рақами 2773, 2016 йил 6 апрель) (бундан буён матнда Йўриқнома деб юритилади) асосида тўлдирилади.
2. Товарларни «Навоий» ЭИИЗга олиб кириш ва ундан олиб чиқиш вақтида божхона расмийлаштируви учун божхона органларига Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексида назарда тутилганлардан қўшимча равишда мазкур Қоидаларнинг иловасида келтирилган ҳужжатлар тақдим этилади.»;
в) 3-банддаги «иқтисодий зона» деган сўзлар «божхона зонаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатиб ўтилган графалар (15, 15а, 37 ва 44-графалардан ташқари) Йўриқноманинг тегишли бобларига мувофиқ тўлдирилади.
«Навоий» ЭИИЗдан Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган товарларни расмийлаштиришда БЮДнинг 15, 15а, 37 ва 44-графалари қуйидагича тўлдирилади:
15-графа. «Ўзбекистон» кўрсатилади;
15а-графа. Дунё мамлакатлари таснифлагичига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг коди кўрсатилади.
37-графа. «Процедура»:
а) «Навоий» ЭИИЗга олиб кирилган чет эл товарларини ўзгартирилмаган ҳолатда Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириш учун расмийлаштиришда «** 71 075»;
б) «Навоий» ЭИИЗга олиб кирилган Ўзбекистон Республикаси товарларини ўзгартирилмаган ҳолатда реимпорт божхона режимига расмийлаштиришда «41 71 175»;
в) «Навоий» ЭИИЗда ишлаб чиқарилган товарларни Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириш учун расмийлаштиришда «** 71 275» кўрсатилади.