1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.10.00 Бюджет жараёни;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
2.Молия / Бюджет. Бюджетдан ташқари жамғармалар]
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
буйруғи
Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 7 апрелда 2146-5-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 22 декабрдаги ПҚ-2455-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 20 августдаги 65-сон буйруғи (рўйхат рақами 2146, 2010 йил 11 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 40-41-сон, 356-модда) билан тасдиқланган Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 10 март,
15-сон
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2016 йил 10 мартдаги 15-сон буйруғига ИЛОВА
Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
2. 79-банддан «ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
3. 84-банддаги «Ўзбекистон Республикасининг Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 116-банддаги «муассасалари, Олий бизнес мактабини» деган сўзлар «муассасаларини» деган сўз билан алмаштирилсин.
«129. 7 109 000 «Бошқа тоифаларга тегишли бўлмаган ижтимоий муҳофаза масалалари» бўлимида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги марказий аппаратини ва унинг ҳудудий бўлинмаларини сақлаш харажатлари, Ўзбекистон Республикасининг Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси харажатлари, ижтимоий таъминотнинг бошқа тадбирлари, ижтимоий мослашув марказларини, Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича Республика реабилитация марказини, ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш марказларини сақлаш харажатлари, зарарни қоплаш, шунингдек бюджет ажратмалари, бюджет ссудалари ва бошқа манбалар ҳисобидан капитал қўйилмалар, шунингдек бошқа харажатлар акс эттирилади.».
1) 3 111 500 қатор номи «(кичик корхона, микрофирма ва фермер хўжаликлари бўйича ҳисоблангандан ташқари)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
2) 3 111 600 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
«3 111 700 «Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилиши билан боғлиқ равишда, кичик корхона, микрофирмалар ва фермер хўжаликлари бўйича қўшимча ҳисобланган, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи»;
3) 3 112 107, 3 112 504, 3 112 604, 3 112 704 ва 3 112 804 қаторлардаги «Гастроль-концерт» деган сўзлар «Концерт-томоша» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 3 112 115 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
5) 3 112 900 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:
«3 112 901 «Иқтисодиётнинг барча тармоқларидаги тўловчилар томонидан тўланадиган ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва ободонлаштириш солиғи (қуйидаги даромад типларидан ташқари 902-903)»;
3 112 902 «Тижорат банклари томонидан тўланадиган ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва ободонлаштириш солиғи»;
3 112 903 «Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан тўланадиган ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва ободонлаштириш солиғи»;
6) 3 131 101 қатор номи «(қуйидаги даромад типларидан ташқари 102 — 105)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
7) 3 131 101 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:
«3 131 102 «Тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланилаётган, юридик шахсга ёки якка тартибдаги тадбиркорга ижарага берилган объектлар, шунингдек жисмоний шахсларнинг мулкида бўлган яшаш учун мўлжалланмаган жойлар бўйича жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ»;
3 131 103 «Шаҳарларда жойлашган умумий майдони 200 кв. м дан кўп ва 500 кв. м гача бўлган турар жойлар ва квартиралар бўйича жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ»;
3 131 104 «Шаҳарларда жойлашган умумий майдони 500 кв. м дан кўп бўлган турар жойлар ва квартиралар бўйича жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ»;
3 131 105 «Бошқа аҳоли пунктларида (шаҳарлардан ташқари) жойлашган умумий майдони 200 кв. м дан кўп бўлган турар жойлар ва квартиралар бўйича жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ»;
«Транспорт воситаларига бензин ва дизель ёқилғиси ишлатганлик учун олинадиган солиқ (тўғридан-тўғри шартномалар бўйича сотилган нефть маҳсулотларидан ташқари)»;
«Транспорт воситаларига суюлтирилган газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ»;
«Транспорт воситалари учун сиқилган газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ»;
14) 3 141 203 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
«3 141 204 «Тўғридан-тўғри шартномалар бўйича сотилган нефть маҳсулотлари бўйича транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ишлатганлик учун олинадиган солиқ»;
15) 3 145 204 қатор «коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари» деган сўзлардан кейин «, алкоголсиз ичимликларни ишлаб чиқарувчи корхоналари» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
16) 3 145 205 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
«3 145 206 «Алкоголсиз ичимликларни ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг сув ресурсларидан фойдаланганлиги учун солиқ»;
«Шахсий ёрдамчи хўжаликларда қорамол боқиш ва етиштирилган чорвачилик маҳсулотларини сотиш билан банд бўлган жисмоний шахслар томонидан ихтиёрий равишда тўланган суғурта бадаллари»;
21) 3 151 211 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
«3 151 212 «Украинада ишлаб чиқарилган товарлар импорти учун қўшимча йиғим»;
22) 3 212 700 қатор номи «(кичик корхона, микрофирма ва фермер хўжаликлари бўйича ҳисоблангандан ташқари)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
23) 3 212 700 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
«3 212 800 «Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилиши билан боғлиқ равишда, кичик корхона, микрофирма ва фермер хўжаликлари бўйича қўшимча ҳисобланган тўловлардан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ажратмалар»;
«Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда фаолият юритаётган шахслар (якка тартибдаги тадбиркорлик билан шуғулланувчи жисмоний шахслар ва улар томонидан ёлланган ходимлар, шунингдек оилавий тадбиркорлик субъекти ва унинг оила аъзолари) томонидан тўланган мажбурий равишда тўланган суғурта бадаллари»;
25) 3 214 113 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
«3 214 114 «Чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс, шунингдек жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияда кўрсатилган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар суммасидан келиб чиққан ҳолда солиқ агенти ҳисобланмайдиган иш берувчидан даромад олувчи ходим томонидан ихтиёрий равишда тўланган суғурта бадаллари»;
26) 3 411 117 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:
«3 411 119 Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг хорижий валютадаги бўш маблағларини депозитларга жойлаштиришдан тушган фоиз тушумлари»;
27) 3 412 103 қатордаги «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаларининг» деган сўзлар «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти ва унинг ҳудудий филиалларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
28) 3 422 101 қатор номи «(қуйидаги даромад типларидан ташқари 102 — 105, 109 — 113)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
29) 3 422 112 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:
«3 422 113 «Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун давлат божи»;
«Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Патруль-пост ва жамоат тартибини қўриқлаш хизмати томонидан ундириладиган жарималар»;
34) 3 430 133 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
«3 430 134 «Қўриқхоналар ҳудудидан ташқари, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун жарималар ва етказилган зарарни қоплашдан тушадиган маблағлар»;
35) 3 450 507 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
«3 450 508 «Мусодара қилинган ов ва балиқ овлаш қуроллари, ноқонуний ов қилиш ва балиқ овлаш натижасида олиб қўйилган маҳсулотларни ҳамда ўсимлик дунёси объектларидан ноқонуний фойдаланишдан олинган маҳсулотларни сотишдан тушган маблағлар»;
36) 3 450 980 қатор «пенсия ва нафақаларни» деган сўзлардан кейин «тайинлаш ва» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
37) 3 512 150 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:
«3 512 160 «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағларининг қайтарилиши»;
«3 512 161 «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг тижорат банклари депозитларига қўйилган вақтинчалик бўш маблағларини қайтарилиши»;
4) 7 029 904 ва 7 046 102 қаторлардаги «Ўзбекистон Республикасининг Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5) 7 041 231 қатордан «ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
6) 7 046 101 қатордаги «Ўзбекистон Республикасининг Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасини» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Бандликка кўмаклашувчи туман (шаҳар) марказларида ишсизлик мақоми олган ва иш қидирувчи сифатида рўйхатда турган шахсларни касбга тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш ишларини маблағ билан таъминлаш»;