Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Бозор муносабатлари шаклланаётган шароитда болали оилаларга давлат йўли билан мадад беришни кучайтириш, ёш авлодни тарбиялаш муаммоларини ҳал этишда ижтимоий кафолатларни таъминлаш ва болаларни ҳар томонлама камол топтириш мақсадида:
1. 1994 йил 1 сентябрдан бошлаб болали оилаларга давлат ижтимоий ёрдамининг амалдаги тизими ўрнига қуйидаги нафақа турларидан иборат ягона тизим жорий этилсин:
14 ёшгача вояга етмаган болалари бўлган оилаларга ҳар ойлик нафақа;
бола туғилганда энг кам иш ҳақининг икки баравари миқдорида бир йўла бериладиган нафақа;
3. Қуйидагилар пул билан таъминлашнинг асосий манбалари этиб белгилансин:
14 ёшгача вояга етмаган болалари бўлган оилаларга ҳар ойлик нафақалар учун — республика ва маҳаллий бюджетларнинг маблағлари;
бола туғилганда бир йўла бериладиган нафақа учун — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
бола икки ёшга етгунча уни парваришлашга оналар учун бериладиган ҳар ойлик нафақалар:
ишловчи оналар учун — корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг маблағлари;
ишламайдиган оналар учун — республика ва маҳаллий бюджетларнинг маблағлари.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига, корхоналар ва ташкилотларга:
мавжуд маблағлар доирасида болали оилаларга бериладиган нафақаларнинг белгиланган турларига қўшимча пул ва қўшимча имтиёзлар белгилаш, ушбу мақсадлар учун ижтимоий жамғарма маблағларидан тўлароқ фойдаланиш;
жамоат, хайрия ташкилотларининг ҳар хил ижтимоий ёрдам кўрсатишга оид фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, жамиятда инсонпарварлик, хайр-эҳсон ва раҳм-шавқат ғояларини ёйишга кўмаклашиш тавсия қилинсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддат ичида ушбу Фармонни рўёбга чиқаришга доир
қарор қабул қилинсин.