1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Болали оилаларга давлат ижтимоий ёрдами тизимини такомиллаштириш тўғрисида
Бозор муносабатлари шаклланаётган шароитда болали оилаларга давлат йўли билан мадад беришни кучайтириш, ёш авлодни тарбиялаш муаммоларини ҳал этишда ижтимоий кафолатларни таъминлаш ва болаларни ҳар томонлама камол топтириш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.04.00.00.00 Оила қонунчилиги / 04.08.00.00 Оила, оналик, оталик ва болаликни ҳимоя қилиш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.01.00 Нафақалар / 06.07.01.06 Бола икки ёшга тўлгунга қадар унга қараганлик учун оналарга бериладиган нафақалар]
1. 1994 йил 1 сентябрдан бошлаб болали оилаларга давлат ижтимоий ёрдамининг амалдаги тизими ўрнига қуйидаги нафақа турларидан иборат ягона тизим жорий этилсин:
16 ёшгача болалари бўлган барча оилаларга ҳар ойлик нафақа;
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.01.00 Нафақалар / 06.07.01.02 Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.06.00 Ижтимоий ва бошқа соҳаларни молиялаштириш]
3. Қуйидагилар пул билан таъминлашнинг асосий манбалари этиб белгилансин:
16 ёшгача болалари бўлган барча оилаларга ҳар ойлик нафақалар учун — республика ва маҳаллий бюджетларнинг маблағлари;
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига, корхоналар ва ташкилотларга:
мавжуд маблағлар доирасида болали оилаларга бериладиган нафақаларнинг белгиланган турларига қўшимча пул ва қўшимча имтиёзлар белгилаш, ушбу мақсадлар учун ижтимоий жамғарма маблағларидан тўлароқ фойдаланиш;
жамоат, хайрия ташкилотларининг ҳар хил ижтимоий ёрдам кўрсатишга оид фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, жамиятда инсонпарварлик, хайр-эҳсон ва раҳм-шавқат ғояларини ёйишга кўмаклашиш тавсия қилинсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддат ичида ушбу Фармонни рўёбга чиқаришга доир қарор қабул қилинсин.