1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.05.00 Компаниялар, концернлар, уюшмалар ва бошқалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Иқтисодиёт / Энергетика]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ЎЗБЕКЭНЕРГО» ДАВЛАТ-АКЦИЯДОРЛИК КОМПАНИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси энергетикасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш тўғрисида» 2001 йил 22 февралдаги ПФ-2812-сон Фармонини бажариш ҳамда энергетика тармоғи корхоналарини монополиядан чиқариш, хусусийлаштириш ва акциялаштириш жараёнларини янада ривожлантириш, электр энергетикаси тизимида бошқаришни ташкил этишни такомиллаштириш, электр энергетикаси ва кўмир саноати корхоналарини ривожлантириш, техника билан қайта жиҳозлаш ва замонавийлаштириш учун инвестицияларни, шу жумладан хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
«Ўзбекэнерго» ДАК ижро этувчи аппарати тузилмаси 2-иловага* мувофиқ ва унинг 66 кишидан иборат штатдаги ходимларининг чекланган сони (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) маъқуллансин.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.02.00 Электротаъминот]
2. «Ўзбекэнерго» ДАК 2001 йил 1 июлгача тармоқни монополиядан чиқариш ва электр энергияси ишлаб чиқариш, узатиш, сотиш соҳасида шуъба корхоналар ташкил этиш, шунингдек умумтармоқ функцияларини бажариш ҳамда ўз тузилмасини 1-иловага мувофиқлаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни белгиланган тартибда амалга оширсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.02.00.00 Рақобат тўғрисида қонунчилик. Табиий монополиялар / 09.02.02.00 Монополия фаолияти. Рақобатли сиёсат;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.02.00 Электротаъминот]
3. Энергетика корхоналарини монополиядан чиқариш, давлат тасарруфидан чиқариш ва акциялаштириш масалалари бўйича махсус комиссия (Атаев), Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:
2001 йил 1 майгача «Ўзбекэнерго» ДАК устав жамғармасини, асосий фондларни 2001 йил 1 январдаги ҳолатига кўра қайта баҳолаб чиқишни ҳисобга олган ҳолда, 3-иловага* мувофиқ корхоналар, ташкилотлар ва таркибий бўлинмалар мулклари қиймати ҳисобига шакллантирсинлар. «Ўзбекэнерго» ДАКни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш ва унинг акциялари эмиссияси проспектини рўйхатдан ўтказиш таъминлансин;
«Ўзбекэнерго» ДАК билан биргаликда 4-иловага* мувофиқ давлат район электр станциялари ва иссиқлик электр марказларининг белгиланган тартибда якка тартибдаги лойиҳалар бўйича акциялаштирилишини таъминласинлар;
«Ўзбекэнерго» ДАК билан биргаликда 5-иловага* мувофиқ корхоналар ва ташкилотларни белгиланган тартибда босқичма-босқич очиқ акциядорлик жамиятларига айлантириш тадбирларини амалга оширсинлар;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.02 Акциялар ва облигациялар]
2001 йилда «Электрқишлоққурилиш», «Энергоқозонтозалаш», «Ўзқишлоқэлектрқурилиш» акциядорлик жамиятларидаги акциялар давлат улушининг бир қисмини, 25 фоиз миқдордаги акциялар пакетини давлатда сақлаб қолган ҳолда, биржа бозорида ва биржадан ташқари бозорда сотсинлар;
6-иловага* мувофиқ ижтимоий инфратузилма объектларини хусусийлаштирсинлар;
* 3—6-иловалар берилмайди.
2001 йил 1 июнгача 7-иловага мувофиқ иссиқлик энергияси ишлаб чиқарувчи ва электр энергияси ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган корхоналар акцияларининг давлат улушлари ва пакетларини тегишли ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмаларига ишончли бошқарувга берсинлар;
бир ой муддатда 8-иловага мувофиқ акциядорлик жамиятлари акцияларининг давлат пакетларини белгиланган тартибда «Ўзбекэнерго» ДАКга ишончли бошқарувга берсинлар.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.02 Акциялар ва облигациялар]
«Ўзбекэнерго» ДАКни ташкил этиш жараёнида чиқарилган барча акциялар давлат мулки ҳисобланади ва сотилмайди ёки бошқача тартибда бегоналаштирилмайди, улар гаров предмети бўлиши, шунингдек иккиламчи қимматли қоғозлар чиқаришни таъминлаш учун хизмат қилиши мумкин эмас;
«Ўзэнергосотиш» шўъба корхонаси электр энергияси харид қилиш, узатиш ва сотишга доир ўз фаолиятини «Ўзбекэнерго» ДАК билан шартнома асосида, фойда олмаслик принципи бўйича амалга оширади;
электр энергияси сотишдан Республика йўл жамғармасига ва Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига тўловлар «Ўзбекэнерго» ДАК электр энергияси сотиш шўъба корхоналари томонидан, электр энергияси ишлаб чиқарувчилар учун белгиланган ставкалар бўйича, уни истеъмолчиларга сотиш миқдоридан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
10-иловага мувофиқ таркибда шакллантириладиган 11 кишидан иборат Компания кенгаши «Ўзбекэнерго» ДАКнинг юқори бошқарув органи ҳисобланади. 2000 йил 17 октябрдаги 401-сон қарор билан тузилган Энергетика корхоналарини монополиядан чиқариш, давлат тасарруфидан чиқариш ва акциялаштириш масалалари бўйича махсус комиссия бир ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига Компания кенгашининг шахсий таркиби юзасидан таклиф киритсин;
«Ўзбекэнерго» ДАК бошқаруви 7 аъзодан, шу жумладан раис ва унинг 6 нафар ўринбосаридан иборат бўлади. Раис, унинг ўринбосарлари Компания кенгаши тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. «Ўзбекэнерго» ДАК бошқаруви раиси маиший таъминот, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитларига кўра вазирга, биринчи ўринбосари — вазирнинг биринчи ўринбосарига, раис ўринбосарлари эса — вазир ўринбосарларига тенглаштирилади.
7. «Ўзбекэнерго» ДАК Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2002 йил 1 январгача уй-жой фондининг ва коммунал соҳа муҳандислик коммуникацияларининг қабул қилиш-топшириш далолатномалари асосида белгиланган тартибда маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари балансига берилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари]
9. Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Кенгашининг «Ўзбекистон ССЖ Энергетика ва электрлаштириш вазирлигини ташкил этиш ҳақида» 1990 йил 2 октябрдаги 322-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари В.Ю.Атаев ва Ў.Қ.Исмоилов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2001 йил 24 февраль,
93-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 24 февралдаги 93-сон қарорига 1-ИЛОВА