1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.03 ТН ВЭД кодлари]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Умумий масалалар;
2.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Экспорт ва импорт]
«Бож тарифи тўғрисида» ва «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси қатнашчи ҳисобланган халқаро конвенциялар ва шартномаларга мувофиқ, шунингдек, тариф билан бошқариш усулларини такомиллаштириш ва улардан устувор фойдаланиш асосида ташқи савдо фаолиятини изчил эркинлаштиришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(1-2 бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 31 майдаги 189-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 10-сон, 84-модда)
Қуйидагилар Кенгашнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
ташқи иқтисодий фаолиятни тарифлар билан тартибга солиш чора-тадбирларининг чет эл тажрибасини ўрганиш ва уларни янада такомиллаштириш, божлар ва йиғимлар ставкаларини белгилаш ва ўзгартириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
Ўзбекистон Республикасининг Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасига (ТИФ ТН) ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифлар тайёрлаш;
республиканинг божхона чегарасидан олиб ўтиладиган товарларга нисбатан тарифсиз тартибга солиш чора-тадбирларини қўллаш юзасидан тавсияларни ишлаб чиқиш;
бож-тариф имтиёзлари ва преференцияларнинг амалдаги тизимини таҳлил этиш ва унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар киритиш.
4. Белгилансинки, 2001 йил 1 мартдан бошлаб умумий қиймати 10 минг АҚШ долларидан ортиқ бўлган контрактлар бўйича 3-иловага мувофиқ товарлар «Эркин муомала учун чиқариш (импорт)» режимида жўнатишдан олдин мажбурий равишда назоратдан ўтказилган тақдирда божхонада расмийлаштирилади.
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.02 Импорт]
2001 йил 1 мартгача тузилган ва Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органларида ҳисобга қўйилган ҳамда улар бўйича товарлар келтирилаётган ва/ёки тўлов амалга оширилаётган импорт контрактлар илгари белгиланган тартибга мувофиқ бажарилади.
6. Қуйидагилар 2001 йил 1 мартдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Импортни тарифлар билан бошқариш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 24 февралдаги 80-сон қарори 1-бандининг иккинчи хатбоши;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчалари фаолиятини ва автобензин билан таъминлашни яхшилаш масалалари тўғрисида» 1999 йил 7 августдаги 380-сон қарори 1-бандининг иккинчи хатбоши.
7. Вазирликлар ва идоралар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. Т. Султонов зиммасига юклансин.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 31 майдаги 189-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 10-сон, 84-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 2 февралдаги 66-сон қарорига 3-ИЛОВА
Мазкур илованинг учинчи қаторига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 14 сентябрдаги 271-сонли қарори билан ўзгартириш киритилган. Ушбу илованинг рус тилидаги матнига қаранг.
LexUZ шарҳи
Мазкур илованинг бешинчи қаторига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 7 майдаги 90-сонли қарори билан ўзгартириш киритилган. Ушбу илованинг рус тилидаги матнига қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 2 февралдаги 66-сон қарорига 4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Контрактларни мустақил экспертиза қилиш ва импорт қилинадиган товарларни жўнатишдан олдин назоратдан ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 3 декабрдаги 534-сон қарорида:
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо фаолиятини эркинлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 31 мартдаги 137-сон қарори 6-бандининг биринчи хатбошидаги «ва улардан келтириладиган» сўзлари чиқариб ташлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Алкоголли ва тамаки маҳсулотларини четдан келтириш, ишлаб чиқариш ва сотиш устидан давлат назоратини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 4 августдаги 331-сонли қарори 2-бандининг иккинчи хатбошига «агар контрактнинг умумий қиймати 10,0 минг АҚШ долларидан ортиқ бўлса» сўзлари қўшилсин.