1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.18.00.00 Давлат божи / 07.18.01.00 Умумий қоидалар. Давлат божи тўловчилар ва ундириладиган объектлар]
[ТСЗ:
1.Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Қарори
Давлат божини ундирадиган давлат органлари ва ташкилотлари томонидан давлат божи тушумларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 5 февралда 2760-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2021 йил 13 мартдаги 2021-15-сонли ва Молия вазирлигининг 2021 йил 12 мартдаги 15-сонли ««Давлат божини ундирадиган давлат органлари ва ташкилотлари томонидан давлат божи тушумларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2760-1, 14.04.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 336 ва 341-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги қарор қилади:
1. Давлат божини ундирадиган давлат органлари ва ташкилотлари томонидан давлат божи тушумларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2015 йил 31 декабрь,
2015-36-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 31 декабрь,
113-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2015 йил 31 декабрдаги 2015-36, 113-сон қарорига ИЛОВА
Давлат божини ундирадиган давлат органлари ва ташкилотлари томонидан давлат божи тушумларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 336 ва 341-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддасига мувофиқ давлат божини ундирадиган давлат органлари ва ташкилотлари томонидан давлат божи бўйича тушумларни ҳисобга олиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан чет элда ундириладиган консуллик йиғимларига татбиқ этилмайди.
Қонун ҳужжатларига мувофиқ фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш бўйича комиссиянинг ишчи органи функцияси алоҳида органга юклатилган бўлса, давлат божи бўйича тушумларни ҳисобга олиш шу ишчи орган томонидан амалга оширилади.
2. Давлат божини ундирувчи давлат органлари ва ташкилотлари (бундан буён матнда ваколатли органлар деб юритилади) давлат божининг тўғри ҳисоблаб чиқарилишини ва тўлиқ ундириб олинишини таъминлайдилар, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ва ваколатли органларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига ўз вақтида ўтказилиши устидан назоратни амалга оширадилар.
2-боб. Давлат божи тушумларининг ҳисобини юритиш
3. Ваколатли органлар давлат божи тушумларининг ҳисобини электрон кўринишдаги давлат божи тушумларини ҳисобга олиш китобларида давлат божи ва чет эл валютаси турлари бўйича алоҳида юритадилар.
4. Давлат божи тушумларини ҳисобга олиш китоблари ҳар куни иш куни охиригача уларни юритиш юклатилган ходим томонидан тўлдирилади. Давлат божининг ҳар бир тушуми алоҳида сатрга киритилади. Давлат божи тушумларини ҳисобга олиш китоблари тегишли ҳисобот йили якунлангандан кейин беш йил сақланади.
5. Ваколатли органлар давлат божи тушумларининг ҳисобини миллий валютада — мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ Миллий валютадаги давлат божи тушумларини ҳисобга олиш китобида, чет эл валютасида — мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ Чет эл валютасидаги давлат божи тушумларини ҳисобга олиш китобида юритадилар, бундан мазкур Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳолатлар мустасно.
6. Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини амалга оширишни лицензиялаш юзасидан давлат божи тушумларини ҳисобга олиш мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда юритилади.
Судлар давлат божи тушумларининг ҳисобини миллий валютада — мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ Судга мурожаат қилинганда миллий валютада тўланган давлат божи тушумларини ҳисобга олиш китобида, чет эл валютасида — мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ Судга мурожаат қилинганда чет эл валютасида тўланган давлат божи тушумларини ҳисобга олиш китобида юритадилар.
7. Давлат божи тушумларини ҳисобга олиш китобларига ёзувлар қуйидаги тасдиқловчи ҳужжатлар асосида киритилади:
давлат божи нақд пулда ёки банк пластик карталаридан фойдаланган ҳолда тўланганда — банк томонидан тўловчига бериладиган белгиланган шаклдаги квитанция ёки тўловни амалга оширган мансабдор шахс ёхуд ваколатли органнинг кассаси томонидан тўловчига бериладиган мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ шаклдаги квитанция;
давлат божи нақд пулсиз шаклда тўланганда — банкнинг тўлов ижро этилганлиги тўғрисидаги белгиси бўлган тўлов топшириқномаси;
давлат божи чет эл валютасида нақд пулли ва нақд пулсиз шаклда ёки банк пластик карталаридан фойдаланган ҳолда тўланганда — ваколатли органларнинг валюта ҳисобварағига белгиланган тартибда кирим қилинган ёки келиб тушганлигини тасдиқловчи банк ҳужжати.
3-боб. Солиштирма далолатнома тузиш
8. Ваколатли органлар (Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоят ва Тошкент шаҳар судлари, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судлари, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларидан ташқари) давлат божи тушумларини ҳисобга олиш китобларига киритилган ёзувлар асосида уларга хизмат кўрсатувчи тижорат банклари филиаллари ва ўзлари жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органлари билан давлат божи тушумларини солиштирадилар. Солиштириш ҳисобот йилидан кейинги ойнинг 10-санасидан кечиктирмасдан бир йилда бир марта амалга оширилади. Солиштириш натижаси бўйича уч нусхада мазкур Низомнинг 7 ва 8-иловаларига мувофиқ шаклда солиштирма далолатнома тузилади. Солиштирма далолатноманинг биринчи нусхаси ваколатли органга, иккинчи нусхаси — хизмат кўрсатувчи тижорат банки филиалига, учинчи нусхаси — ваколатли орган жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органига тақдим этилади. Ваколатли органлар, давлат солиқ хизмати органлари ва хизмат кўрсатувчи тижорат банки филиаллари солиштирма далолатномага ўзларида мавжуд бўлган маълумотларни киритадилар. Солиштирма далолатномага унда аниқланган тафовутлар бўйича изоҳлар илова қилиниши мумкин.
Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоят ва Тошкент шаҳар судлари, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судлари, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари давлат божи тушумларини ҳисобга олиш китобларида кўрсатилган маълумотларни давлат солиқ хизмати органларига мазкур банднинг биринчи хатбошисида белгиланган муддатда тақдим этадилар. Давлат солиқ хизмати органлари судлар томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида тегишли судлар бўйича давлат божи тушумларини хизмат кўрсатувчи тижорат банклари филиаллари билан солиштирадилар.
4-боб. Якуний қоидалар
9. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
10. Мазкур Низом талабларига риоя этилиши устидан назорат давлат солиқ хизмати органлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
11. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бўйича давлат қўмитаси, Марказий банки, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Ўзбекистон Республикасининг Интеллектуал мулк агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Давлат тест маркази, Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси, Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси, Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси, Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги ва «Ўзбектуризм» Миллий компанияси билан келишилган.
Олий суд раиси Ш. ГАЗИЕВ
2015 йил 17 декабрь
Олий хўжалик суди раиси К. КАМИЛОВ
2015 йил 14 декабрь
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Ш. ТЕШАЕВ
2015 йил 18 декабрь
Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ
2015 йил 15 декабрь
Маданият ва спорт ишлари вазири Б. АХМЕДОВ
2015 йил 16 декабрь
Ички ишлар вазири А. АХМЕДБАЕВ
2015 йил 22 декабрь
Ташқи ишлар вазири А. КОМИЛОВ
2015 йил 21 декабрь
Адлия вазири М. ИКРАМОВ
2015 йил 21 декабрь
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Х. МИРЗАХИДОВ
2015 йил 4 декабрь
Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Д. ХИДОЯТОВ
2015 йил 15 декабрь
Давлат божхона қўмитаси раиси З. ДУСАНОВ
2015 йил 28 декабрь
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Б. ЗОКИРОВ
2015 йил 18 декабрь
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бўйича давлат қўмитаси раиси С. АРАБОВ
2015 йил 21 декабрь
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
2015 йил 4 декабрь
Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги бош директори А. ЮНУСОВ
2015 йил 16 декабрь
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғи В. ИСМАИЛОВ
2015 йил 11 декабрь
Интеллектуал мулк агентлиги бош директори ўринбосари М. БОБОЖАНОВ
2015 йил 17 декабрь
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси О. ЮСУПОВ
2015 йил 17 декабрь
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори Ж. ИСМАИЛОВ
2015 йил 11 декабрь
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Л. АКБАРХОДЖАЕВ
2015 йил 24 декабрь
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал -маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Б. ГУЛЯМОВ
2015 йил 21 декабрь
Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Т. УЛЬЖАЕВ
2015 йил 9 декабрь
Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Р. ИКРАМОВ
2015 йил 18 декабрь
«Ўзбеккино» Миллий агентлиги бош директори в.в.б. А. УМАРОВ
2015 йил 14 декабрь
«Ўзбектуризм» Миллий компанияси раиси Ф. РИЗАЕВ
2015 йил 10 декабрь
Давлат божини ундирадиган давлат органлари ва ташкилотлари томонидан давлат божи тушумларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Миллий валютадаги давлат божи тушумларини ҳисобга олиш КИТОБИ _______________________________________________________ (давлат божининг номи)
сўм.
Т/р
Юридик шахснинг номи ёки жисмоний шахснинг Ф.И.О.
СТИР (мавжуд бўлса)
Давлат божининг тўланиши
Давлат божининг ҳисобланиши
Давлат божини тўлашдан озод қилиниши (ёки камайтирилиши)
Давлат божининг қайтарилишига асос (ваколатли органнинг ҳужжати)
тасдиқловчи ҳужжат
суммаси
ҳисоб рақами
ёзув санаси
ставкаси
суммаси
норматив-ҳуқуқий ҳужжат номи, рақами, санаси ва тегишли моддаси
суммаси
санаси
рақами
суммаси
санаси
рақами
1.
Юридик шахслар:
...
...
Жами
2.
Жисмоний шахслар:
...
...
Жами
Тўлов бўйича ҳаммаси
Давлат божини ундирадиган давлат органлари ва ташкилотлари томонидан давлат божи тушумларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Чет эл валютасидаги давлат божи тушумларини ҳисобга олиш КИТОБИ _______________________________________________________ (давлат божининг номи)
валюта тури
Т/р
Юридик шахснинг номи ёки жисмоний шахснинг Ф.И.О.
СТИР (мавжуд бўлса)
Давлат божининг тўланиши
Давлат божининг ҳисобланиши
Давлат божини тўлашдан озод қилиниши (ёки камайтирилиши)
Давлат божининг қайтарилишига асос (ваколатли органнинг ҳужжати)
тасдиқловчи ҳужжат
суммаси
валюта ҳисоб рақами
ёзув санаси
ставкаси
суммаси
норматив-ҳуқуқий ҳужжат номи, рақами, санаси ва тегишли моддаси
суммаси
санаси
рақами
суммаси
санаси
рақами
1.
Юридик шахслар:
...
...
Жами
2.
Жисмоний шахслар:
...
...
Жами
Тўлов бўйича ҳаммаси
Давлат божини ундирадиган давлат органлари ва ташкилотлари томонидан давлат божи тушумларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини амалга оширишни лицензиялаш юзасидан давлат божи тушумларини ҳисобга олиш КИТОБИ
сўм
Т/р
Юридик шахснинг номи ёки жисмоний шахснинг Ф.И.О.
СТИР
Тасдиқловчи ҳужжат
Давлат божини тўлашдан озод қилиниши (ёки камайтирилиши)
Тўланган давлат божининг ўтказилиши
Давлат божининг қайтарилишига асос (ваколатли органнинг ҳужжати)
рақами
санаси
суммаси
норматив-ҳуқуқий ҳужжат номи, рақами, санаси ва тегишли моддаси
суммаси
тасдиқловчи ҳужжат
суммаси
ҳисоб рақами
санаси
рақами
суммаси
санаси
рақами
Жами
Давлат божини ундирадиган давлат органлари ва ташкилотлари томонидан давлат божи тушумларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Судга мурожаат қилинганда миллий валютада тўланган давлат божи тушумларини ҳисобга олиш КИТОБИ ____________________________________________________________________ (давлат божининг номи)
сўм
Т/р
Юридик шахснинг номи ёки жисмоний шахснинг Ф.И.О.
СТИР (мавжуд бўлса)
Давлат божининг тўланиши
Давлат божининг қайтарилишига асос (ваколатли органнинг ҳужжати)
ёзув санаси
тасдиқловчи ҳужжат
суммаси
ҳисоб рақами
санаси
рақами
суммаси
санаси
рақами
А
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
1.
Юридик шахслар:
...
...
Жами
2.
Жисмоний шахслар:
...
...
Жами
Тўлов бўйича ҳаммаси
Давлат божини ундирадиган давлат органлари ва ташкилотлари томонидан давлат божи тушумларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Судга мурожаат қилинганда чет эл валютасида тўланган давлат божи тушумларини ҳисобга олиш КИТОБИ ____________________________________________________________________ (давлат божининг номи)
валюта тури
Т/р
Юридик шахснинг номи ёки жисмоний шахснинг Ф.И.О.
СТИР (мавжуд бўлса)
Давлат божининг тўланиши
Давлат божининг қайтарилишига асос (ваколатли органнинг ҳужжати)
ёзув санаси
тасдиқловчи ҳужжат
суммаси
валюта ҳисоб рақами
санаси
рақами
суммаси
санаси
рақами
А
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
1.
Юридик шахслар:
...
...
Жами
2.
Жисмоний шахслар:
...
...
Жами
Тўлов бўйича ҳаммаси
Давлат божини ундирадиган давлат органлари ва ташкилотлари томонидан давлат божи тушумларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА
Давлат божини ундирадиган давлат органлари ва ташкилотлари томонидан давлат божи тушумларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА
Миллий валютада тушган давлат божи суммаларининг бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармаларга ўтказилиши тўғрисида 20__ йил _________ ҳолатига СОЛИШТИРМА ДАЛОЛАТНОМА
сўм
Т/р
Ваколатли органлар номи
Давлат божи турлари
Жами тушган давлат божи суммаси (23411-ШҲРга)
Шундан ўтказилди
Қайтарилган давлат божи суммаси
бюджетга (23402-ШҲРга)
1-бюджетдан ташқари жамғармага
2-бюджетдан ташқари жамғармага
...
1
2
3
4
5
6
7
8
1.
Ваколатли орган маълумоти бўйича
1.
авававава
2.
Жами
2.
Хизмат кўрсатувчи банк маълумоти бўйича
1.
2.
Жами
3.
Давлат солиқ хизмати органи маълумоти бўйича
1.
2.
Жами
Изоҳ: ваколатли органлар томонидан 4, 5, 6 ва 7-устунлари тўлдирилмайди.
______________________________________ (ваколатли орган номи)
раҳбари:
имзо
Ф.И.О.
______________________________________ (хизмат кўрсатувчи банк номи)
раҳбари:
имзо
Ф.И.О.
______________________________________ (давлат солиқ хизмати органи номи)
бошлиғи:
имзо
Ф.И.О.
Давлат божини ундирадиган давлат органлари ва ташкилотлари томонидан давлат божи тушумларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 8-ИЛОВА
Чет эл валютасида тушган давлат божи суммаларининг бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармаларга ўтказилиши тўғрисида 20__ йил ________ ҳолатига СОЛИШТИРМА ДАЛОЛАТНОМА
_____________ валюта тури
Т/р
Ваколатли органлар номи
Давлат божи турлари
Жами тушган давлат божи суммаси (валюта ҳисоб рақамига)
Шундан ўтказилди
Қайтарилган давлат божи суммаси
Бюджетга
1-бюджетдан ташқари жамғармага
2-бюджетдан ташқари жамғармага
...
чел эл валютасида
миллий валютада
чел эл валютасида
миллий валютада
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
1.
Ваколатли орган маълумоти бўйича
1.
ываывав
2.
Жами
2.
Хизмат кўрсатувчи банк маълумоти бўйича
1.
2.
Жами
3.
Хизмат кўрсатувчи банк маълумоти бўйича
1.
2.
Жами
Изоҳ: ваколатли органлар томонидан 4, 5, 6, 7, 8 ва 10-устунлари тўлдирилмайди.
______________________________ (ваколатли орган номи)
раҳбари:
имзо
Ф.И.О.
______________________________ (хизмат кўрсатувчи банк номи)
раҳбари:
имзо
Ф.И.О.
______________________________ (давлат солиқ хизмати органи номи)
бошлиғи:
имзо
Ф.И.О.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 5-сон, 50-модда)