1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.01 Экспорт]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Саноат;
2.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Экспорт ва импорт]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компаниясини ташкил этиш тўғрисида» 2015 йил 27 октябрдаги ПФ-4761-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 28 октябрдаги ПҚ-2422-сон қарори)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компаниясини ташкил этиш тўғрисида» 2015 йил 27 октябрдаги ПФ-4761-сон Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 28 октябрдаги ПҚ-2422-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Вазирликлар ва идоралар ўзларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бир ой муддатда ушбу қарор талабларига мувофиқлаштирсинлар.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2015 йил 25 декабрь,
372-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 25 декабрдаги 372-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 октябрдаги 870-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.10.2017 й., 09/17/870/0175-сон)
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 августдаги 472-сонли қарорига асосан 2020 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2020 й., 09/20/472/1155-сон)
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги 121-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.02.2018 й., 09/18/121/0711-сон)
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарорига асосан 2020 йил 16 августдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.05.2020 й., 09/20/283/0587)
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.03.2020 й., 09/20/170/0336-сон)
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24 сентябрдаги 759-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.09.2018 й., 09/18/759/2026-сон)
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.03.2020 й., 09/20/170/0336-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.09.00 Пахта тозалаш саноати]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Саноат]
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта чигитини етказиб бериш ва ундан фойдаланиш механизмини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2006 йил 18 сентябрдаги 199-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 9-сон, 69-модда):
«3. Белгилансинки, техник чигитларга улгуржи-сотиш нархлари уларнинг навлари ва класси ҳисобга олинган ҳолда табақалаштирилиб «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади.
4. Қуйидаги тартиб белгилансин, унга мувофиқ пахта мойи чиқиши нормативлари ҳар йили селекция навлари бўйича пахта хомашёси тайёрлашнинг ҳақиқий ҳажмлари ва чигитнинг Ўзбекистон «сифат» маркази томонидан аниқланадиган мойдорлиги ҳисобга олинган ҳолда республика минтақалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги томонидан «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси билан биргаликда белгиланади»;
«5. «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Ўзстандарт» агентлиги» ва «Сифат» Ўзбекистон маркази билан биргаликда қуйидагиларни таъминласин:
в) 1-илованинг I бўлимида, 1, 3-бандларида ва II бўлими 4-бандининг 4.2-кичик бандида, IV бўлимининг 1-бандида, V бўлимининг 1, 3 ва 4-бандларида ҳамда VI бўлимидаги «Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси» ва «Ўзпахтасаноат» уюшмаси» сўзлари тегишли равишда «Ўзпахтаёғ» акциядорлик жамияти» ва «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти» сўзлари билан алмаштирилсин.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.04.00 Очиқ ва умумфойдаланиши мумкин бўлган ахборот. Давлат ахборот ресурслари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Ахборот ва ахборотлаштириш. Электрон тижорат (ҳужжат айланиши)]
11. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 21 апрелдаги 116-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 4-сон, 30-модда) билан тасдиқланган Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталига жойлаштириш учун тақдим этиладиган ахборотлар рўйхатининг 28 ва 31-бандларидаги «Масъуллар» устунидаги «Ўзпахтасаноат» уюшмаси ва «Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси» сўзлари тегишли равишда «Ўзпахтасаноаткэкспорт» холдинг компанияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 майдаги 325-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2025 й., 09/25/325/0460-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.02 Пахтачилик]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта толасини сотишнинг ички ва амалдаги нархлари ўртасидаги ижобий тафовутдан тушадиган маблағларнинг бир қисмини жамлаш ва улардан фермер хўжаликларининг фойдаланиши тартиби тўғрисида» 2011 йил 4 февралдаги 30-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 2-сон, 7-модда):
«Ўзпахтасаноат» уюшмаси раиси» сўзлари «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамиятининг бош директори» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-иловадаги «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари» ва «Пахтасаноат» ҲАБ раҳбари» сўзлари тегишли равишда «Ўзпахтасаноат» ҳудудий филиалига» ва «Ўзпахтасаноат» ҳудудий филиали директори» сўзлари билан алмаштирилсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.01 Инвестиция дастурлари]
[ТСЗ:
1.Молия / Инвестициялар]
14. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 23 мартдаги 84-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 3-сон, 19-модда) билан тасдиқланган Бошқарув аппаратлари тузилмасида инвестиция лойиҳаларини комплекс бошқариш бўлинмаси фаолият кўрсатиши лозим бўлган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотлар, шунингдек йирик корхоналар рўйхатининг 9-сатрида «Ўзпахтасаноат» уюшмаси» сўзлари «Ўзпахтасаноат» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 апрелдаги 258-сонли қарорига асосан 2021 йил 1 июлдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 09/21/258/0400-сон)
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.20.00 Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологиялари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
17. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 1 августдаги 214-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 8-сон, 49-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш давлат маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) Устави 8-бандининг учинчи хатбошидаги «Ўзпахтасаноат» уюшмаси сўзлари «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.03.2020 й., 09/20/170/0336-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
19. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 апрелдаги 80-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 4-сон, 33-модда) билан тасдиқланган Суғурта уруғлик фондини ташкил этиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомда:
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 октябрдаги 870-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.10.2017 й., 09/17/870/0175-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 25 декабрдаги 372-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон пахтани қайта ишлаш ва пахта маҳсулотларини сотиш давлат-акциядорлик уюшмаси («Ўздавпахтасаноатсотиш»)нинг Уставини тасдиқлаш тўғрисида» 1993 йил 15 февралдаги 84-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1993 й., 2-сон, 6-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 12 июндаги 252-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2003 йил 2 январдаги 1-сон қарори.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш бўйича қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2010 йил 5 июндаги 108-сон қарорига илованинг 20-банди.