1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.03 Уй-жой қурилишини кредитлаш. Ипотека;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.03.00 Капитал қўйилмалар. Инвестициялар (қурилишни молиялаштириш). Нархлар шаклланиши;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.10.00 Уй-жой қурилиши;
4.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
2.Иқтисодиёт / Архитектура ва қурилиш;
3.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
Аҳолининг кенг қатлами, шу жумладан ёш оилалар учун уй-жой қурилишини ва реконструкция қилишни молиялаштириш ва кредитлаш тартиби тўғрисида низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 25 декабрда 1727-2-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 13 декабрдаги 30/12-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3208, 30.12.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2007 йил 15 сентябрдаги 24/6-сон қарори (рўйхат рақами 1727, 2007 йил 12 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 41-42-сон, 425-модда) билан тасдиқланган Аҳолининг кенг қатлами, шу жумладан ёш оилалар учун уй-жой қурилишини ва реконструкция қилишни молиялаштириш ва кредитлаш тартиби тўғрисида низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 18 декабрь,
35/4-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 18 декабрдаги 35/4-сон қарорига ИЛОВА
Аҳолининг кенг қатлами, шу жумладан ёш оилалар учун уй-жой қурилишини ва реконструкция қилишни молиялаштириш ва кредитлаш тартиби тўғрисида низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 1-банднинг иккинчи хатбошиси «Бунда» деган сўздан кейин «, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса,» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
2. 5-банднинг иккинчи хатбошиси «кредит тарихини ҳисобга олиб» деган сўзлардан кейин «(қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
3. 7-банддаги «12 ойдан» деган сўзлар «18 ойдан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«Банкнинг кредит қўмитаси томонидан кредит беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, банк томонидан қарор қабул қилинган кундан кейинги банк иш кунидан кечиктирилмаган муддатда қарз олувчига, кредит беришнинг рад этилиши сабаблари кўрсатилган ёзма хулоса жўнатилади.».
қурилиш монтаж ишларини бажариш жадвалларига мувофиқ ёрдамчи пудрат ташкилотларига бажариладиган ва бажарилган ишлар, автотранспорт хизматлари ва механизм хизматлари учун тўловларни амалга ошириш учун;
тўғридан-тўғри ишлаб чиқариш харажатлари (ёқилғи-мойлаш материаллари, табиий газ, электроэнергия, сув ва бошқалар) учун;
кредитланаётган қурилиш объектида банд бўлган ходимларга иш ҳақи тўлаш билан боғлиқ харажатлар учун.».
«Кўп квартирали уй қийматининг 5 фоизи миқдоридаги қисми давлат қабул қилиш ҳайъати далолатномаси расмийлаштирилган санадан шартномада қайд этилган пудрат қурилиш ташкилотининг кафолатли муддати тамом бўлгунга қадар, бироқ молиявий йил тугашидан кечикмай 22626-сонли «Корхона ва ташкилотларнинг мақсадли маблағлари» махсус молиялаштириш депозит ҳисобварағида сақлаб турилади ва қолган ортиқча маблағлар белгиланган тартибда банк томонидан мемориал ордер билан пудрат қурилиш ташкилотининг асосий ҳисобварағига ўтказиб берилади.».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 51-сон, 643-модда)